Работа горно-металлургического комплекса

Ўзбекистон УГМК билан ҳамкорликда янги тоғ-кон мажмуаси қуришни бошлайди

849
(Янгиланган 13:01 13.01.2018)
Россиянинг Урал тоғ-кон металлургия комбинати билан биргаликда, йилига 1 миллион тоннадан ортиқ пўлат маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, янги мажмуа қурилади.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда янги тоғ-кон мажмуаси қурилиши лойҳасини тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Умумий қиймати 1,5 млрд долларга яқин бўлган лойиҳа Қорақалпоғистон Респуликаси Қораузак туманида жойлашган Тебинбулак кони асосида қурилади. 2024 йилга қадар қуриб битказилиши режалаштирилаётган янги мажмуанинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 млн тоннадан ортиқ пўлат маҳсулот бўлади.

Ўзбекистон томонидан лойиҳа қурилишига жавобгар этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тайинланди. Президент топшириғика кўра АЖ 2018 йилнинг 1 апрелига қадар мажмуа қурилиши бўйича бошқарма ташкил қилиши ва молия манбаалари ҳақида ҳисобот таёрлаши, шунингдек лойиҳанинг якуний техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиши керак.

Қурилиш жараёнида пайдо бўладиган масалаларни тезкор ечиш мақсадида, президент, Ачилбай Раматов бошчилигида ишчи комиссия ташкил қилишни топширди.

Шунингдек, “Ўзбекэнерго”га янги қурилаётган объектни, ўз маблағлари ҳисобидан 2019 йилнинг 1 январига қадар ташқи энергия тизимига улаш топширилди. Шунингдек компания 2019-2024 йилллар давомида тоғ-кон мажмуасини узулуксиз энергия манбаи билан таъминлаши тизимини яратиши керак.

Эслатиб ўтамиз, янги мажмуа Россиянинг УГМК (Урал тоғ-кон мажмуаси) билан ҳамкорликда қурилмоқда. УГМКнинг бош асосчиларидан бири, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Искандар Маҳмудовдир. Янги мажмуа қурилиши ҳақидаги меморандум, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрел ойида Россияга бўлган ташрифи давомида имзоланган эди.

Янги лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Ушбу маблағнинг бир қисми хитой банклари кредити ҳисобидан қопланиши мумкин.

Тебинбулак конида руда заҳиралари 450 млн тоннани, умумий заҳиралар миқдори 3 млрд тоннани ташкил қилади. Йиллик қайта ишланадиган руда миқдори 22 млн тонна миқдорида белгиланмоқда. Мажмуада йилига 65 % темирга эга бўлган темир-руда концентрати ва 1,5 млн тонна чугун маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Мажмуада ишлаб чиқариладиган маҳсулот Афғонистон ва Марказий Осиёнинг қўшни  мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

849