Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон элчихоналарининг 3та энг асосий вазифасини айтди

767
(Янгиланган 11:28 13.01.2018)
Экспорт, инвестиция ва туризм хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг учта энг асосий вазифаси деб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига бағишланган мажлисда Ўзбекистоннинг чет элдаги ваколатхоналари зиммасига юклатилган 3та энг асосий вазифаларни санаб ўтди.

“Биринчидан, экспорт, экспорт ва яна бир марта экспорт!”,- деди президент.

“Элчихоналар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериши керак. Бугунги кунда барча ривожланган мамлакатлар айнан шу йўлдан бормоқда. Улар ўз мамлакатларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларда тарғиб қилиш билан шуғулланмоқда. Буни ҳамма яхши билади.

Иккинчидан, чет эл инвестицияларини, замонавий технологиялар ва билимларни жалб қилиб, бизнинг саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш ва ривожлантириш.

Мамлакатга кириб келаётган инвестициялар бизнинг келажак учун муҳим рол уйнайди. Уларнинг ҳисобидан янги корхоналар, иқтисоднинг янги йўналишлари ва янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек мамлакатнинг рақобатбардошлиги ва аҳоли бойлиги ошади.

Бунга ортиқча изоҳнинг кераги йўқ деб ўйлайман.  

Учинчидан, бизнинг элчихоналар Ўзбекитонга сайёҳлар оқимини ошириш учун самарали фаолият олиб боришлари керак. Мен бу ҳақида олдин ҳам бир неча бор гапирганман.

Ўз навбатида Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов) Ўзбекистонда керакли сайёҳлик инфратузилмасини яратишни бошлади.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиман: Бизнинг элчилар Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси А.Абдухакимовым ва Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов билан биргаликда доимий ва тизимли равишда Ўзбекистонга чет эллик сайёҳларни жалб қилиш билан банд бўлишлари керак.”

Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев, элчихоналар хорижий мамлакатлардаги кенг жамоатчиликни Ўзбекистон очиқ, конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларга доимо тайёр эканлигини доимий равишда маълум қилиб туриши керак эканлигини эслатиб ўтди.

767