Центр Кабула

Россия Афғонистонга Ўзбекистон орқали “юмшоқ” қайтиши мумкин эксперт

1438
Ўзбекистон Афғонистон шимолидаги ўзбекларни доимо ҳимоя қилиб келган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Афғонистон учун бегона эмас, Афғонистонда ҳам жуда кўп ўзбеклар яшайди, - дейди махсус изланишлар маркази эксперти Игорь Николайчук, - Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Афғонистон шимолидаги ўзбекларни доимо ҳимоя қилиб келган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда аҳоли сони бўйича энг йирик мамлакатдир. Шу саба у ҳудудда муҳимроқ рол уйнашни истайди. Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида, турли инфрақурилма лойиҳаларида фаол иштирок этиш йўлини танлаши ва қатор ташаббуслар билан чиқиши – мутлақ тўғри йўлдир.

“Яқинда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида Афғонистон масаласи ҳам муҳокама қилинган ва Путин Шавкат Мирзиёевнинг ушбу йўналишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган бўлса ажаб эмас. Россия эса Афғонистонга Ўзбекистон орқали қандайдир маънода “юмшоқ” қайтиши мумкин”, - дейди эксперт.

Бунинг устига охирги вақтларда Афғонистонда Америкага қарши кайфиятлар ошиб бормоқда. Ушбу кайфиятлар ҳатто 10 йил олдин АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаб, ҳукумат бошига олиб келинган элиталар орасида ҳам кучайган.

Маҳаллий аҳоли кўп ҳолларда Афғонистонда собиқ Иттифоқ аскарлари бўлган даврни ҳозирги АҚШ бошқарувидаги вақт билан солиштириб, унда олдинги даврлар яхши эди деган хулосаларни айтишмоқда. Бундан билиш мумкинки Афғонистон, қандайдир маънода, Россиянинг ўз ҳудудига қайтишини истайди.

Эксперт фикрига кўра, ўтган ҳафтада “Ўзбекистон - Афғонистон – Покистон” қўшма комиссиясининг ташкил этилиши ҳам ушбу йўналишда қўйилган муҳим қадамлардан биридир.

1438
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (61)
Дмитрий Голубовский

Россия бутун Марказий Осиёни инқироздан олиб чиқиши мумкин эксперт

1004
(Янгиланган 20:51 05.03.2021)
Молиявий таҳлилчи фикрга кўра, келажак 10 йилда Марказий Осий давлатлари тақдири Россия иқтисодий ривожланишига боғлиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Россия бутун Марказий Осиёни инқироздан олиб чиқиши мумкин, деб ҳисоблайди россиялик эксперт Дмитрий Голубовский.

БМТ мутахассислари хулосасига кўра, Мана бир неча ойдан буён жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошмоқда. Бу айниқса шакар ва ўсимлик мойи нархларида билинмоқда.

Молиявий таҳлилчи хулосасига кўра бу янги тренд бўлиб келажак 10 йил давом этиши мумкин.

“Молиячилар буни “хом-ашё суперцикли” дейишади. Бу анча узоқ давом этиши мумкин... Ўтган цикла нефт нархи неча йил давомида ошгани эсингиздами? 1998 йилда бошланиб 2008 йилгача давом этди ва кескин қулади. Умумий ҳисобда 10 йил”, - деди эксперт.

Озиқ-овқат, металлургия ва ёнилғи соҳаларини ҳам худди шундай тенденция кутмоқда. Буларнинг барчаси долларга боғлиқ. Аниқроғи унинг қадрсизланиш даврига. Америкаликлар ўзларининг  қарз босимини камайтириш мақсадида умумжаҳон инфляциясини уюштирмоқда.

Дунёда доллар миқдори жуда кўпайиб кетган ва уни қадрсизлантириш керак деб ҳисоблайди Голубовский.

Бу ишни иккита услуб билан амалга ошириш мумкин: қарз инқирози ёки инфляция ёрдамида. Қарз инқирозида асосан бойлар зарар кўради, инфляцияда эса – барча.

Дунё – иккинчисини танлади ва барча муаммоларни пул билан “ёпиш”га киришди, деб ҳисоблайди молиявий таҳлилчи.

Бундай қарордан барча маҳсулот ва хизматлар нархи фақат ошиб боради. Ушбу вазиятда камбағал давлатлдар айниқса катта хавф остида. Улар учун ягона ечим – бой давлатлар билан савдо иттифоқлари тузиш ёки иқтисодий иттифоқларга қўшилиш.

“Агар Россия яхши иқтисодий ўсиш намойиш этса, у ўз ортидан барча қўшниларини тортиб кетиши мумкин. Бу ҳудудий фактор дейилади – кучли иқтисод ҳар доим қўшниларини ўз ортидан тортади. Чунки қўшнилар бу мамлакатга ишлаш учун келиб кўпроқ пул топишлари мумкин, бой иқтисодлар айрим ишларни оутсорсинг мақсадида қўшни давлатларга ўтказиши мумкин ёки савдо алоқалар ёрдамида ўсиш кузатилиши мумкин”, - дейди Голубовский.

Молиявий таҳлилчи хулосасига кўра, хом-ашё нархи ўсиш циклида Россия иқтисоди ўсиб борса (бундай бўлиш эҳтимоли катта, чунки Россия иқтисоди асосан хом-ашёга асосланган), бундай ҳолда – Россия бутун  Марказий Осиёни ўз ортидан тортиб кетиши мумкин.

Батафсил Sputnik аудиоподкастида тингланг.

Россия может вытянуть за собой всю Центральную Азию — мнение эксперта
1004

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди

2170
(Янгиланган 20:47 05.03.2021)
Сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Игор Панарин Россия ташқи разведка хизматининг яқиндаги топилмасига изоҳ берди. Ушбу материал 1940-йиллардаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни фош этди

Гап 1945 йилдаги шифр-телеграмма ҳақида бормоқда. У Лондондан Москвага юборилган.

Хатда нацист Германияси Империя банки вице-президенти Эмиль Пульнинг катта партиядаги олтин қуймаларини етказиб бериш бўйича операцияси ҳақида хабар берилган.

Қимматбаҳо металл Брюссел яқинида жойлашган туз шахталарига олиб келиниши керак эди.

Бундай улкан миқдордаги олтин қаердан олинган? Уни концлагер асирларидан тўплашган.

"Бу Пуль нафақат Рейхсбанк вице-президенти, балки бир вақтнинг ўзида Швейцариядаги халқаро ҳисоб-китоблар банки директорлар кенгаши аъзоси ҳам бўлган. Бу бугунги кундаги энг муҳим тузилмалардан бири - у ҳатто АҚШ федерал резерв хизматидан ҳам аълороқ", - деди эксперт.

Унинг айтишича, Швейцария тузилмаси "асосчилари" Европадаги йирик молия ташкилотлари бўлишган: фашист Германиясининг Империя банки, Англия банки.

Буларнинг барчасида АҚШ ҳам иштирок этган: муассислар америка хусусий банклари бўлган, улар орасида машҳур Морган банкирлар уйи ҳам бор эди.

Унинг "гуллаб-яшнаш" даври Иккинчи жаҳон урушига тўғри келган, ўшанда молиявий операциялар ҳажми рекорд рақам - яримтриллион долларга етган.

"Бу Учинчи рейх олтин захираларининг бешдан тўрт қисмидир. Буларнинг барчаси шифр-телеграммда акс этган", - деб қўшимча қилди сиёсатшунос.

Аммо бу қандайдир сабаб билан жаҳон ОАВлари эътиборидан четда қолган.

Шу билан бирга, Англия банки Гитлерни у ҳукумат тепасига келаётган вақтда қўллаб-қувватлагани маълум. Гап 1930-йиллар боши ҳақида бормоқда.

Айнан шу британ молиявий тузилмаси бўлғуси нацистлар етакчисининг сайлов кампаниясига фаол равишда пул тикиб келган.

Гитлерни қўллаб-қувватлаш ишларида америкаликлар ҳам иштирок этганлар - архив материалларига мурожаат қилинса, ўша, обрўли Морганлар оиласи, Буюк тушкунликни "юзага келтиришга" ва XX асрдаги кенг кўламли жаҳон инқирози бошланишига алоқадор.

Ушбу инқироз Федерал резерв хизматини янада ривожлантириш мақсадида "қўлбола" тарзда амалга оширилганлигини кўрсатувчи фактлар мавжуд, дейди сиёсатшунос.

2170
В Самарканде открылось Генконсульство Турции

Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди

96
(Янгиланган 18:07 07.03.2021)
Абдулазиз Камилов ушбу консулхона маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлари вазирлари Абдулазиз Камилов ва Мевлут Човушўғли ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовлар иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Камилов Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беришини таъкидлади.

“Ишончимиз комилки, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири, азиз биродарим Мевлут Чавушўғлу иштирокида очилган гўзал Самарқанд шаҳридаги Бош консулхона бу жараённи янада ривожлантиришда ўзига хос ҳисса қўшадиган янги институтлардан бирига айланади”, - деди у.

96
Теглар:
консуллик, Азиз Абдуҳакимов, Мавлуд Чавушўғли, Абдулазиз Камилов, Самарқанд вилояти