Вывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана

Ўзбекистонлик оддий аскар Азимов Афғонистоннинг битмас жароҳати ҳақида

1648
(Янгиланган 21:47 13.02.2019)
1989 йил 15 февралда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этган

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Афғонистонга жалб қилинган ўзбекистонликлар сони 65 минг нафарни ташкил этади. Жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Афғонистонда хизмат қилган ва ҳатто, асир тушишига оз қолган ўзбекистонлик Дилмурат Азимов ўша йиллар ҳақидаги хотираларини Спутник мухбирига гапириб берди.

Уруш бўлмаса бу ерда бир кун ҳам қолмас эдик - Қобулдаги ўзбек оиласи

- Айтингчи, Афғонистонга қандай ва қачон бориб қолгансиз?

- Ўшанда 1988 йил май ойида Самарқандда ҳарбий хизматни ўтаётган эдим. Ҳарбий частьда спортсмен гавдага эга йигитларни Афғонистонга хизмат қилишга чақиришган. Айтишларича, ҳарбий хизматчилар орасида мусулмонлар батальонини йиғиш керак бўлган ва бунга асосан туркман, тожик, ўзбек йигитларини жалб қилишган. Бизнинг ҳарбий қисмдан 10 киши танлаб олинган, шулар орасида мен ҳам бор эдим. Афғонистонда хизмат қилганлар орасида ҳарбий қисмдан ҳам вакиллар бўлса "бу бизнинг фахримиз бўлади", дейилган. Ўша вақтда Афғонистонда хизмат қилиб келишга кетган ва қайтганлар ҳақида кўп эшитар эдим. Нимаики бўлса, пешонамдан кўраман, дея қолишга ҳаракат ҳам қилмаганман.

Биз оилада беш нафар фарзанд, отам вафот этган эди. Онамларга қўнғироқ қилиб "Онажон, мен Афғонистонга кетаяпман", дея айтганимда онам жим бўлиб қолганлар. Кўз ёш тўкаётганларини ҳис қилганман. "Менга ишонсангиз, бас. Опа-укаларимни асраб-авайланг", дея олганман, холос.

- Афғонистонга борганингизда, қандай вазифани бажаргансиз?

- Аввалига ҳарбий ҳаво кучларини ёқилғи билан таъминлаш ишларини бажарар эдим. У ерда чаққон ҳаракатларимни кўриб, мени Ҳарбий Ҳаво кучларининг ёнғин хавфсизлиги командасига олишган. Кечаси билан нарядда турар эдик, самолётлар учганида ёки қўнганида хавфсизлигини таъминлардик. 1988 йил охири эди. Кунларнинг бирида ёнаётган ҳолатда келиб қўнган самолётни ўчираётганимизда, керосин баки портлаган ва мен жароҳатланганман. 1989 йил феврал ўрталарида барибир чиқамиз, деган фикрда мени уйга юборишмаган, ҳарбий госпиталда даволанганман. 1989 йил бошида электр станцияга ишлашни бошладим. Ўша вақтда электр станцияни Афғонистоннинг демократларига топширган эдик. Станцияга раҳбарлик қилаётган афғонистонлик демократ, мени "шу ерда қол, уйланасан, тинчлик бўлганида уйингга ҳам бориб келишинг мумкин", деб Афғонистонда қолишга ундаган. Йўқ, деганимдан сўнг бир гуруҳ бўлиб, мен билан яна тўрт ҳарбийга ҳамла қилиб, бизни машинага ортишган ва қандайдир ангарга олиб бориб, қамаб қўйганлар. Эшикни тирқишидан бақирганман. Хусниддин исмли тошкентлик ўртоғим туфайли биз омон қолиб, ҳарбий қисмга қайтишга муваффақ бўлганмиз.

- Ватанга қайтгач, ҳаётда ўз ўрнингизни топиш масаласи қандай кечди?

- Армияга боргунга қадар ер ўлчовчилик соҳасида ўқир эдим. Афғонистонда хизматдан қайтгач, биз (афғон дангчилари, таҳр.) учун исталган олийгоҳлар эшиклари очиқ эди. Юридика соҳасини танладим, аммо ҳарбий хизмат соғлиғимга ўз таъсирини кўрсатган экан, китоб ўқисам, ёки лекциялар давомида бошимда қаттиқ оғриқ турар эди, шу боис ўқишни ташлашга мажбур бўлганман. Кейин ошпазлик билан шуғулландим.

- Ҳаётингизни Афғонистон билан боғлаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳеч қачон. Ватан хизматида бўлиш ҳар бир марднинг муқаддас бурчи, деб биламан.

Генерал Аушев Ўзбекистон амалдорларидан нимани сўради?

Гарчи ўзи бу ҳақда гапиришни хушламаса-да, интервью давомида билиб олганимиз: бугунги кунда Дилмурат Азимовга ўпка касаллиги ташхиси қўйилган. Афғон ветерани оила бошлиғи сифатида ҳатто энг сўнгги умиди - ошпазлик касби билан шуғулланишдан ҳам маҳрум бўлган. Ҳозирги кунда Азимов (юқумли касаллик ташувчиси сифатида) ўз оиласидан айро яшашга мажбур. Байналминал жангчи алоҳида бошпанаси йўқлиги боис, ҳозирги кунда вақтинчалик қариндошининг уйида яшаб турибди. Мутасадди ташкилотларга 10 йилдан бери қилаётган мурожаати эса жавобсиз қолмоқда.

1648
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (59)
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

Эксперт "Спутник V" вакцинасининг инновацион фарқини айтди

154
(Янгиланган 16:14 21.01.2021)
"Спутник V" - аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда, инновацион юқори натижа намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутника V" вакцинаси бир векторли аналогларига қараганда яхшироқ натижалар намойиш қилмоқда, дейди "Спутника V" вакцинаси бўйича халқаро кенгаш эксперти Карлос Сала.

Унинг фикрига кўра, икки векторли вакцинанинг самарадорлиги бир векторли вакцинага нисбатан юқори.

“Бизни аденовируснинг иккита турли хил векторидан иборат бўлган вакцинанинг самарадорлик масаласи ҳар доим қизиқтириб келган, чунки ана шундай вакциналар катта самарадорликка эга деган гипотеза бор. "Спутника V" эса буни амалда намойиш қилди. Аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда унинг самарадорлиги юқори. Бу - инновацион натижа.”, - деди  Карлос Сала.

Маълумот учун, "Спутник V" вакцинаси – одам аденовируси асосида тайёрланган векторли вакцина. Унинг таркибида тирик SARS-CoV-2 вируси йўқ, фақат ушбу вируснинг S-оқсили бўлаги киритилган бўлиб, у инсон организмида коронавирусга қарши иммунитет уйғотиш учун хизмат қилади. Одам аденовируси ушбу S-оқсили бўлагини одам ҳужайрасига етказиш учун транспорт вазифасини бажаради.

Вакцина икки компонентдан иборат бўлиб, биринчи марта одам аденовирусининг 26 серотипи (Ad26) юборилади, иккинчи маротаба эса 5-серотипи (Ad5) юборилади.

"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.

154

Антонов: Россияни жиловлаб туриш - АҚШ сиёсатининг “альфа ва омега”си ҳисобланади

403
(Янгиланган 16:02 21.01.2021)
Жо Байден Оқ уйга келиши билан Россия АҚШ билан конструктив мулоқотни бошлашга, икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга қарор қилди.

Москва эзгу умидлардан йироқ ва Россияни жиловлаш Америка ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини англайди, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов.

Элчи АҚШ 46-президенти инаугурациясидан сўнг РИА Новостига берган интервюсида Владимир Путин ва унинг янги америкалик ҳамкасби ўртасида бу йил учрашув бўладими, Москва ва Вашингтон COVID-19га қарши ҳамкорлик қилиш имкониятини қандай бўлишини айтди. стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани сақлаб қолиш учун ҳали ҳам имкониятлар мавжудлигини таъкидлади - Россия АҚШ таклифларини кутмоқда.

- Сайловдан кейин Жо Байденнинг бўлажак администрацияси вакиллари билан дастлабки мулоқотлар ўтказилдими? Қайси мавзуларни муҳокама қилишга муваффақ бўлдингиз?

- Бундай мулоқотлар бўлмади. Бироқ, янги ҳукуматда ташқи сиёсат бўйича тайинланганларнинг кўпи бизга таниш. Улар аввалги администрацияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Умид қиламизки, Оқ уй аппарати, Давлат департаменти ва бошқа идоралардаги ўзгаришлар билан ҳамкасблар билан икки томонлама долзарб ва халқаро муаммолар бўйича мазмунли мулоқотни бошлаш мумкин бўлади.

Ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича Россия таклифлари бир неча бор айтилган ва музокаралар столига қўйилган. Биз Америка томони билан амалий ва ўзаро манфаатли мулоқотга тайёрмиз.

- Вашингтон ДСНВни узайтиришга розилик беришини кутаяпсизми? Россия 20 январдан кейин маслаҳатлашувларни бошлашга тайёрми?

- Маълумки, Россия бир йилдан кўпроқ вақт олдин АҚШга ДСНВ шартномасини ҳеч қандай шартларсиз узайтиришни таклиф қилган эди. Республика администрацияси шартномани у имзоланган кўринишда узайтиришдан қатъиян бош тортганди. Қабул қилиб бўлмайдиган шартларни илгари сурди. Аслини олиб қараганда, ядровий қуролни назорат қилиш бўйича ягона Россия-Америка келишувини сиёсий савдолашув мавзусига айлантирди. Ажабланарли жойи йўқки, бундай позиция охир-оқибат ДСНВ тақдири бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни боши берк кўчага олиб келди. Шунга қарамай, биз бир қатор масалаларда Вашингтон томон келдик. Умид қиламизки, ҳозирги администарцияси янада оқилона ва реалистик принциплардан бу масалага ёндашади.

Россия ДСНВ шартномасини узайтириш бўйича мазмунли мулоқотга тайёр. 2021 йил 5 февралда келишув муддати тугашидан олдин тегишли келишувга эришиш имконияти сақланиб қолмоқда. Тўп Вашингтон томонида - конструктив таклифларни кутмоқдамиз.

- 2021 йилда Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари учрашувини кутиш керакми? Ташқи ишлар вазирлар даражасида? Байденга “2+2” форматида маслаҳатлашувни ўтказиш таклиф қиласизми?

- Пандемия шароитида юзма-юз тадбирларини қайта тиклаш истиқболлари, шу жумладан энг юқори даражада гапириш ҳозирча қийин. Сиёсий мулоқотлар жадвалини шакллантириш эпидемик вазиятнинг нормаллашишига, бундай учрашувларнинг мазмунига, кўп томонлама тадбирларда мулоқот қилиш имконияти ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Режаларни АҚШ янги администрацияси билан муҳокама қилиш ва келишиш керак.

"2 + 2" форматига келсак, америкаликларга уни қайта тиклашни бир неча бор таклиф қилгандик. Бироқ, улар ижобий жавоб беришмади. Мазкур ташаббус ўз кучида қолмоқда.

- Байден ташқи сиёсат жамоасига аллақачон эълон қилинган номзодларни қандай баҳолайсиз? Эрон, Сурия, Украина бўйича мулоқот қайта бошлаш мумкинлигига умид борми? АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши таркибига Россия ва Марказий Осиё бўйича алоҳида директор тайинланиши ҳақида нима деб ўйлайсиз?

- Байденнинг ташқи сиёсий гуруҳига номзодларни баҳолаш - бизнинг ишимиз эмас. Биз АҚШ президенти, ҳар қандай раҳбар каби, ўзи ишонадиган мутахассисларни танлайди деган асосдан келиб чиқамиз.

Менимча, янги жамоага ташқи сиёсатдаги устуворликлар ва аниқ масалалар бўйича ёндашувларни аниқлаб олиши вақт бериш керак. Унинг халқаро йўналишини нафақат сайловолди сўзлар асосида эмас, балки амалий ҳаракатлар билан баҳолаш лозим. Кимдир сайловдан олдин иккита ранг бор деб, ўринли гап айтди - қора ва оқ, улардан кейин эса битта - кулранг.

Шу билан бирга, биз эзгу умидлардан йироқмиз. Агар Россия йўналишда бирон бир ўзгаришлар юз берса, моҳиятан эмас, аксинча нюансларда бўлади. Россияни тизимли жиловлаш Америка сиёсатининг альфа ва омегаси бўлиб қолмоқда.

Бироқ, администрациядаги кўплаб юқори мартабали амалдорлар бизга Барак Обама давридаги иши билан яхши таниш. Масалан, Оқ уйда Яқин Шарқ масалалари координатори лавозимини эгаллаши кутилаётган Брет Макгурк, у билан ИШИДга қарши коалицияда президентнинг махсус вакили (ИШИД - Россияда тақиқланган террористик ташкилот) бўлганида иш олиб бордик.

Янги администрация ҳокимият тепасига келганидан кейин СНБ аппарати таркибидаги ўзгаришларга келсак, бу одатий ҳол. Жорж Буш ва Барак Обама президентлиги даврида Оқ уйда Россия йўналиши бўйича ўхшаш бўлган позиция аллақачон мавжуд бўлган. Биз Оқ уй аппаратида америкалик ҳамкасблар билан мунтазам мулоқот ўрнатилади, деб назарда тутмоқдамиз.

403
Теглар:
Марказий Осиё, Украина, Сурия, Эрон, Москва, Вашингтон, инаугурация, сайловлар, Жо Байден, Владимир Путин, АҚШ, Россия
Мавзу бўйича
Байден АҚШни Европа қўғирчоғига айлантиради
Нима бўлса ҳам Байден. Реванш олишга Трампга нима халал берди
Байден жонли эфирда COVID’га қарши эмланди – видео
Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Осиё давлатларини туризмни рағбатлантиришга чақирди

39
Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов "Янги хавфсиз ва соғлом туризм" мавзусида видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Осиё ҳамкорлик мулоқоти (ОҲМ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг XVII йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда тузилма бош котиби Порнчаи Данвиватан(Pornchai Danvivatanning ) ҳисоботи тингланди, ОҲМнинг бошқа ташкилотлар ва халқаро муносабатларнинг субйектлар билан алоқалари бўйича меъёрий қоидалар тасдиқланди ҳамда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Делегациялар раҳбарлари туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, коронавирус пандемияси шароитида хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга қаратилган янгича ёндашувларни ишлаб чиқишнинг муҳим жиҳатлари, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди.

Ташқи ишлар вазири Камилов ўз нутқида COVID-19га қарши курашишдан жаҳон иқтисодиётини қайта тиклаш, жумладан туризм соҳасини рағбатлантиришга фаол тайёргарлик кўриш босқичига ўтиш учун қатъий чоралар қабул қилиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари тадбир қатнашчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, сайёҳлик қайта йўлга қўйилганидан кейин республикага келган хорижий сайёҳлар "туризмни янги шаклда" – янада хавфсиз, янада ранг-баранг ва янада индивидуал ҳолда кўришлари мумкин бўлади.

Тадбирда Осиёда минтақавий интеграцияни чуқурлаштириш борасида амалга оширилаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд етилди.

Тадбир якунида Осиёда ҳамкорлик мулоқоти бўйича ташқи ишлар вазирлар кенгаши XVII йиғилишининг Aнқара декларацияси қабул қилинди.

39