Шеф-повар афганского ресторана в Ташкенте Накибулла Каргар за приготовлением блюд

Афғонистонлик ошпаз Нақибулло: Ўзбекистон ўйлаганимдан ҳам гўзал экан

1471
Нақибулло интервью сўнггида Ўзбекистонда ҳали кўп ишлаш режаси борлигини, мамлакат аҳолиси эса ўзида бошқача меҳр уйғотганини айтади. "Инсонларга муҳаббатли, ўзгага озор, зарар бермайдиган халқ экан, менга шу ерда бўлиш бахти насиб этганидан жуда ҳам хурсандман", дейди у

Афғонистон бугунги кунда тинч ҳаётга қайтишга ҳаракат қилмоқда, Ўзбекистон эса бу борада ўз "биродари"га ҳар томонлама кўмак беришга тайёр. Ҳамкорликдаги музокаралар, лойиҳалар ва савдо келишувлари бунинг яққол далилидир.

Ўзбекистонда шунингдек, қўшни давлат компаниялари ва хусусий тадбиркорлари сони ҳам кундан-кунга ортмоқда. Бунда афғон тадбиркорларини АИРси билан чегарадош Сурхондарё вилоятидагина эмас, балки бошқа регионларда ҳам кўплаб учратиш мумкин. Мисол тариқасида, яқинда Тошкент шаҳрида очилган афғон маданиятининг митти оролчаси бўлмиш, афғон миллий ошхонаси таомлари тайёрланадиган жозибадор "Пуддинг" ресторанини келтириш мумкин.

Ресторан ихчамгина бўлса-да, зал ва тамадди қилинадиган хоналар безаги ҳар қандай инсонни ҳайратлантириши турган гап. Бу ерга қадам қўйишингиз билан, шарқона дунёга тушасиз.

Интерьер афганского ресторана в Ташкенте
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Интерьер афганского ресторана в Ташкенте

Ресторан бош ошпази Нақибулло Каргар тайёрлайдиган таомларнинг барчаси афғон рецептураси асосида, қўшни мамлакатдан махсус келтириладиган маҳсулотлар, ноёб ўсимлик ва зираворлар асосида тайёрланади.

Нақибулло Каргар 29 ёшда. Афғонистоннинг Фарёб вилоятидан. 

Шеф-повар афганского ресторана в Ташкенте Накибулла Коргар
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Шеф-повар афганского ресторана в Ташкенте Накибулла Коргар

"Ўзбекистонга келганимга икки ой бўлди. Ошпаз оиласида дунёга келганман. Энг яхши касб - ота касб, дея шу соҳани танладим. Тошкентга ресторан эгасининг таклифи билан келганман. Мамлакатларимиз ўртасида алоқалар яхши томонга ўзгаришни бошлаши биланоқ, менда ҳам Ўзбекистонда ишлаш имкони пайдо бўлди", - дейди Нақибулло. 

Бош ошпазнинг айтишича, иши у қадар қийинмас, ўзбекистонликлар учун афғон таомларини маромига етказиб тайёрлай олишини айтади.

Афғонча паловлардан ташқари, мўрғи (қуш) кабоб, сепида (сочма) кабоб, лўли кабоб, гўшт, жигар кабоблар, альфа-маравий (тирик товуқдан тайёрланадиган) кабоб, шоми (кечқурун учун тайёрланадиган) кабоб, асосан барра қўзичоқдан тайёрланадиган гўшт кабобларни тайёрлаш бўйича усталигини айтади.

Нақибулло рецепти бўйича қуйидаги гўшт-кабобни тайёрлаб кўришингиз мумкин: 6 ойлик қўзи гўшти олинади ва пўстидан тозаланади. Майда бўлакларга бўлиниб, тузланади. Сўнгра яхшилаб янчилган чеснок ва ва пиёз суви аралаштирилиб, гўштга қўшилади, аралаштирилади. Устидан қуритилган ва майдаланган анжир ва озроқ ёғ қўшилиб, яна аралаштирилади. Бир кеча шу маринадда турган гўштдан оғизда эрийдиган кабоб тайёрлаш мумкин.

Шашлык, приготовленный поваром из афганского ресторана в Ташкенте
Из личного архива Накибуллы Коргара
Шашлык, приготовленный поваром из афганского ресторана в Ташкенте

Нақибулло интервью сўнгида Ўзбекистонда ҳали кўп ишлаш режаси борлигини, мамлакат аҳолиси эса ўзида бошқача меҳр уйғотганини айтади. "Инсонларга муҳаббатли, ўзгага озор ҳам зарар ҳам бермайдиган халқ экан, менга шу ерда бўлиш бахти насиб этганидан жуда ҳам хурсандман", дейди у.

Шеф-повар афганского ресторана в Ташкенте Накибулла Коргар показывает интерьер заведения
© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Шеф-повар афганского ресторана в Ташкенте Накибулла Коргар показывает интерьер заведения
1471
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (47)

Россия янги санкциялардан кейин "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолади

13
(Янгиланган 10:47 05.06.2020)
Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

"Беҳаёлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв қувурларни ўтказиш ишларига жавлб қилинган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши киритилган санкцияларни "беҳаё ва ноқонуний" дея атади.

"Бу қувур АҚШ миллий ҳавфсизлигига жиддий тахдид солувчи" деб атаган ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. Балтика  қаерда-ю, АҚШ қаерда?"- деди Косачёв РИА Новости-га изоҳида.

Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик ҳамкорлари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади. Унинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлардаги ҳамкорлари билан келишилган режаларига мувофиқ ҳаракат қилади.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини таъкидлади, бироқ Россия уни ҳар қандай шароитда ҳам амалга ошириш имконини топади. Шу билан бирга, у "Шимолий оқим-2"ни ётқизилишини тугатиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчиларинг ҳам тушуниши кераклигини" таъкидлади.

Морозов таҳмин қилишича, кўп нарса европаликларнинг ўзига ва ўз манфаатларини АҚШнинг сиёсий амбициялари ва тижорат манфаатларидан устун қўйиш лаёқатига боғлиқ.

"Америкаликлар бу ерда европаликларнинг манфаатларига зарар етказган ҳолда ўзларининг тижорат манфаатларини изламоқда", - деди сенатор.

Вашингтон диктатураси

АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ сенаторларининг ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини таъкидлади.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг таъкидлашича, экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийдир ва халқаро ҳуқуқ билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Умид қиламанки, бизнинг европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига бўйсунмасликка кучи ва онги етади", - деб умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцев таъкидлашича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш учунгина лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса унинг энергетика секторини назорат қила оладими, деган савол ўртага ташланмоқда", - дейди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг сўнгги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонади.

"Россия шай турипти: қувурни ётқизувчи кема, санкциялардан қўрқмайдиган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди манба.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ АҚШ Сенатига "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бештадан сенатор, шу жумладан Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, санкциялар остида қурилиш иштирокчиларига синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга асосланиб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким дарҳол жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берди.

13
Независимый автоэксперт Андрей Осипов

Автоэксперт Ўзбекистонда Volkswagen Caddy ишлаб чиқарилиши истиқболи ҳақида фикр билдирди

454
(Янгиланган 18:48 04.06.2020)
Volkswagen ўзининг Caddy моделини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Илк машиналар июль ойида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Мустақил автоэксперт, Osipov.pro сайти муҳаррири Андрей Осиповнинг фикрига кўра, машина юқори нархи туфайли оммабоп бўлолмайди, аммо янги ўйинчи бозорни сезиларли даражада жонлантиради.

Мутахассиснинг фикрига кўра, Caddy моделининг турли хил кўринишлари кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, салон кенглиги муҳим бўлган автоҳаваскорлар, масалан, катта оилалар орасида жуда машҳур.

“Рақобатчиларга ва муқобилларга келсак, LADA LARGUS бу маънода, афсуски, ўзининг кўрсаткичлари ва ҳатто салон ҳажми жиҳатидан ортда қолади. Менимча, баъзи харидорларга Ўзбекистонда йиғиладиган янги модель ёқади, бироқ баланд нарх боис кўпчиликнинг сотиб олишга имкони бўлиши даргумон”, - деди Осипов.

Унинг фикрича, ишлаб чиқарилган автомобилларнинг аксарият қисми экспорт қилинади, бу ўз ўрнида республикада Россия автомобилларининг нархига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қандай бўлмасин, унинг ишончи комил, ички бозорга янги ўйинчи келиши истеъмолчига кўпроқ танлов имконини беради ва умуман соғлом рақобатни ривожлантиришга ёрдам беради.

Экспертнинг батафсил шарҳини қуйидаги радиоподкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Автоэксперт: модель от Volkswagen вряд ли станет массовой в Узбекистане
454