Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

1157
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисобига кўра, 2018 йилда жаҳонда 251 нафар ОАВ вакиллари судга тортилган. Ҳибсга олинганларнинг 70 фоизи бешта мамлакатга тўғри келади.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Европарламент фракцияси Жулиан Ассанжни "ахборот ҳуқуқи учун" мукофоти билан тақдирлади, Human Rights Watch ташкилоти эса австралияликнинг ҳибсга олиниши — ҳукуматлар ўзларига "ноўнғай" кишиларни қандай "йўқ қилишлари"ни далилловчи яна бир мисолдир, дея бонг урмоқда. Ҳақиқатгача етиб борган журналистларни сири ошкор бўлиб қолганлар қай кўйга солгани ҳақида РИА Новости мухбири Софья Мельничук мақоласида ўқинг.

Иложсиз журналист

"Ассанжни айби нима эди — дунё "устунлари"ни шармисор қилганидами?", "Ассанж ҳибсга олинди. Журналистлар унинг ҳимоясига чиқишлари керак" — бугунги кунда нашрларнинг олд саҳифаларини худди шундай сарлавҳалар эгаллаб олган. Кўплаб таҳририятлар дунё етакчилари сирларини оммага эълон қилган хакерни журналист деб аташ мумкинми, деган савол устида бош қотираётган паллада, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Ассанж ҳибсга олинган сана журналистика учун "қора кун"га айланганини эълон қилишга улгурди.

© Ruptly .
СПУТНИК_Кадры задержания Джулиана Ассанжа у посольства Эквадора в Лондоне

АҚШда WikiLeaks асосчисига қўйилаётган айбловлар — интернет даврида журналист ишининг ажралмас қисмидир, деб таъкидлайди Human Rights Watch. Бугунги кунда юзлаб мухбирлар сенсация ва эксклюзив илинжида мессенжерлардаги шифрланган чатлар, исмини ошкор қилмаган манбалар, ҳимояланган дропбокслардан фойдаланадилар. Лекин шу билан бирга америка ОАВларининг кўплаб вакиллари Ассанжни ҳамкасб сифатида тан олишдан бош тортмоқда. Бир нарсада баҳс бойлаш қийин: бугунги кунда дунёнинг йирик нашрлари Ассанж Интернет тармоғига бепул жойлаштирган материаллар учун катта миқдорда тўловни албатта тўлаган бўларди.

"Бу нафақат Европа, балки бутун дунёдаги барча ОАВ вакиллари учун хавфли ҳодиса. Маълум бўлдики, демак ҳар қандай журналист АҚШга экстрадация қилиниши ва у ерда рост маълумотни чоп этгани учун суд қилиниши мумкин", - дейди Ассанжнинг адвокати Женнифер Робинсон полиция участкасида ўз мижози билан бўлган учрашувдан сўнг.

Қийнашди ва бўлаклашди

АҚШда Ассанжни нима кутаётгани номаълум. Лекин шубҳасиз-ки, уни камида суд кутади. Дарвоқе, дунё устунлари олдида "айбдор бўлиб қолганларнинг" ҳаммаси ҳам судгача етиб бормаган.

Хусусан, ўтган йил октябр ойида сўнгги йилларда АҚШда яшаган ва The Washington Post учун мақолалар ёзган саудиялик журналист Жамол Хашогги изсиз ғойиб бўлди. У рафиқаси билан ажрашув ҳужжатини расмийлаштириш мақсадида Туркиядаги Саудия элчихонасига йўл олган эди. Хашшоги яна уйланишни ният қилганди, миссия дарвозаси олдида уни қаллиғи кутиб турарди. Аммо журналист бино ичидан чиқмади.

Дипломатик бино ичкарисида нималар рўй бергани ҳамон очиқлангани йўқ. Кенг тарқалган версиялардан бирига кўра, журналистни қийноққа солишган, у ўлгач эса танасини бўлаклаб, кислотада эритишга ҳаракат қилишган. Интернет тармоқларида миссия ҳудудидан, тахминларга кўра, Хашогги жасади қолдиқлари солинган қоплар олиб чиқилаётгани акс этган видеоролик бор.

Хашогги Саудия сиёсати ҳақида танқидий мақолалар ёзгани учун ўлдирилган, деб ҳисобланади. Бу ишда бош гумонланувчи сифатида эса Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон номи тилга олинган. Шундай бўлса-да, дунё етакчилари меросхўр шаҳзодани жавобга тутишга шошилмадилар. Ўтган йил декабр ойида Аргентинада бўлиб ўтган "Катта йигирматалик" саммитида ҳеч ким ўзини шаҳзодадан олиб қочмади, аксинча, у билан мулоқотда бўлинди. АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу ҳодиса туфайли қимматли шериги билан муносабатларни бузишни истамаслигига ишора қилди.

Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоячилари Саудия Арабистонининг бошқа журналистларга нисбатан таъқиби ва диссидент(бошқача фикрлайдиган)ларга нисбатан муомаласидан қаттиқ ташвиш чекаётганини билдириб ўтган.

Ташкилот 2018 йилнинг май ойида, аёлларга расман машина бошқариш ҳуқуқи берилишидан саноқли кунлар олдин, полиция бир нечта таниқли фаолларни қўлга олиб, уларни давлатга хиёнат ва бошқа жиноятларда айблаб, қийноққа солганини эслаб ўтди.

Этник озчилик учун жабр чекдилар

Ўтган йил ОАВ вакиллари билан боғлиқ яна бир шов-шувли ҳодиса юз берди. Сентябрь ойида британиянинг Reuters ахборот агентлигини икки нафар журналисти Мьянмада етти йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ва Лона ва Сое Оо ўн нафар рохинья халқлари вакиллари ҳарбийлар томонидан қатл этилгани ҳақидаги маълумотларни чоп этган эди. Саккиз нафар эркак ва икки нафар қизалоқ-ўқувчиларнинг қатли амалга оширилган жойдан олинган суратлар - 2011 йилда ҳарбий хунтанинг ўн икки йиллик бошқаруви якун топиб, Мьянмадаги демократлаштириш жараёнини катта қизиқиш билан кузатиб бораётган дунё жамоатчилигини қалқитиб юборди.

Ҳукуматнинг изоҳида Ва Лона ва Сое Оо журналистик фаолияти учунмас, балки давлат сирини ошкор этишгани туфайли судга тортилгани айтилди. Уларга бу суратларни полиция офицерлари тақдим этганлиги ҳеч қандай роль ўйнамади. Қораловчи журналистлар учун 14 йил қамоқ жазосини сўраган.

Беженцы Рохинья при переходе границы из Мьянмы в Бангладеш в районе реки Нэф, в Вайкьяне 9 октября 2017 года
FRED DUFOUR / AFP
Беженцы Рохинья при переходе границы из Мьянмы в Бангладеш в районе реки Нэф, в Вайкьяне 9 октября 2017 года

Суднинг ушбу қарори чиқарилишидан сал олдин БМТ Мьянма ҳукумати томонидан рохиньялар геноциди амалга оширилганини тан олган эди. Ҳарбийлар ушбу халқ вакилларини ўлдирар, зўрлар, ҳукумат эса бу этник озчиликка қарши нафрат уйғотишга қаратилган амалларни содир этиб келарди. БМТ бунинг учун беш генерал ва бир нафар бош қўмондон қонун олдида жавоб бериши керак, дея баёнот қилган.

"Вышинскийни озод қилинг"

РИА Новости Украина портали раҳбари Кирилл Вышинский мана бир йилдирки СИЗОда сақланиб келинади. Журналист ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Донбасс ресбуликаларини қўллаб-қувватлаганликда ва давлатга хиёнатда гумонланмоқда. Унга 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Вышинский қўлга олинишидан кўп ўтмай, "Чегара билмас репортёрлар" ташкилоти ушбу воқеадан қаттиқ ташвиш билдираётгани эълон қилди ва украина ҳукуматини журналистга қўйилаётган айбловларга ё изоҳ беришга, ёки Вышинскийни қўйиб юборишга чақирди.

Россия Вышинский бевосита касбий фаолияти учун ҳибсга олинган, деган позицияда. Москва Киевдан журналистни озод қилишни расман талаб қилган. Вышинскийнинг судгача узоқ муддат ҳибсда қолаётгани Европада ҳам кескин эътирозларни келтириб чиқарди. "Журналистлар ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ва зиддиятли воқеликлар ҳақида хабар бериш ҳуқуқига эга. Ҳар қандай ҳолатда уларни профессионал фаолияти учун таъқиб остига олиш керак эмас", - деб айтган ОБСЕ ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир.

Вышинскийнинг ҳибсга олиниши - халқаро ҳуқуқ ташкилотлари томонидан Украинага нисбатан билдириладиган ягона даъво эмас. ОБСЕ баёнотларида коррупцияга оид схемалар суриштируви билан шуғулланадиган журналистлар ҳам аксарият ҳолларда репрессияларга дучор этилиши таъкидлаб ўтилган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси нодавлат ташкилоти ҳисобига кўра, 2018 йилда жаҳонда 251 нафар ОАВ вакиллари судга тортилган. Ҳибсга олинганларнинг 70 фоизи бешта мамлакатга тўғри келади. Биринчи ўринда - Хашогги қотиллиги бўйича қатъий эътирозини билдирган Туркия (68 киши), иккинчи ўринда Хитой (47 киши), сўнгра Миср (25 киши), Эритрея ва Саудия Арабистони (16 кишидан) туради.

Журналистларни кўпинча давлат сирини ошкор қилганлик ёки давлатга хиёнат учун судга тортишади. Репортёрлар учун Яқин Шарқ ва Африка давлатлари энг хавфли ҳисобланса-да, ғарб демократияларида ҳам матбуот эркинлиги ҳақидаги мунозаралар тобора авжига чиқмоқда.

Human Rights Watch таъкидига кўра, журналистларни улар сиёсатчиларни ноқулай аҳволга солишлари, баъзан амалдорлар карьерасига нуқта қўйишга муваффақ бўлганликлари учун ҳам ёмон кўришади. Бир нарсани билиш лозим - журналистларни ёмон бажарилган иш учун жазолаш мумкин, зинҳор ҳақиқатни билишга ва уни жаҳонга кўрсатишга қилган ҳаракатлари учун эмас.

1157

Нима учун оғир БМП Т-15 "Армата" дунёдаги энг яхшиси

682
(Янгиланган 20:04 05.06.2020)
Россиянинг “Армата” платформасида ясалган БМП ҳарбий машинаси дунёда энг яхшисими - бу борада ҳарбий эксперт таҳлили.

Россия қурол яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринда туради. “Армата” платформасига асосланган оғир пиёдалар жанговар машинаси (БМП) сифатли технологик жадал олдинга қадамдир. Янги БМП глобал қурол бозорида талабга эга бўлиши аниқ.

Ўрмаловчи платформадаги “Армата” БМПси пиёда аскарларни етказиш ва олдинги қаторда қўшинларни жанговар қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Қурол-яроғи, маневрлилиги ва мудофаа тизимлари Т-15 БМПсига танклар билан бир қаторда ишлашга имкон беради. Бироқ, оғир БМПнинг ускуналари жойлашинуви "энг яқин қариндоши" - Т-14 танкидан фарқ қилади. Двигател олд қисмида, ўртада - бошқарув бўлими, орқа қисмида - десант жойлашган. Қурол ва ўқ-дорилар масофадан бошқариладиган мутлоқ хайдовчисиз минорада жойлашган. БМП Т-15 ички макони ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил этиш экипаж ва десантга уч кун давомида машинадан чиқмасдан жанговар вазифаларни бажаришга имкон беради.

Машина экипажнинг уч аъзоси томонидан бошқарилади, десант бўлимида 9 та тўлиқ жиҳозланган мотоўқчи жойлашган (БМП-2 ва БМП-3да 7тадан десантчи). БМП Т-15 нинг ўлчамлари ва массаси (узунлиги - 9,5 м, кенглиги - 4,8 м, баландлиги - 3,5 м, оғирлиги - 55 тонна). У 2В-12-3А дизел двигател билан жиҳозланган, 1500 от кучига эга, 5 метр чуқурликдаги (туби бўйлаб) сув тўсиқларини енгиб ўтиши мумкин, паст-баланд йўлларда 50 км/соат тезликда, магистралда эса 75 км/с гача тезлаша олади. Сафар масофаси - 500 км.

Россия армиясининг Т-15 “Армата” БМПсига эҳтиёжи жуда катта. Янги жанговар машина мотоўқчи қисмларнинг техник жиҳозланишини сифат жиҳатидан яхшиланишини ва жанг майдонида зирҳли транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича янги тушунчаларни жорий этишни кафолатлайди. Ягона “Армата” платформасида Т-14 БМПси ва Т-15 танклари қўшинларга етказиб бериш синхрон тарзда амалга оширилади, чунки иккала машина ҳам интеграциялашган ҳолда жанговар ҳаракатларга мўлжалланган.

Ноёб хавфсизлик

Дунёда мавжуд бўлган барча пиёдалар жанговар машиналари душманнинг танкга қарши воситаларига заиф, аммо бу Т-15 БМПга тегишли эмас. Хавфсизлик “Армата” оиласининг асосий хусусиятидир. Т-15нинг муҳим конструкторлик хусусияти – бу экипаж (командир, механик-хайдовчи ва оператор) жойлашган зирҳли капсунанинг ўқ-дорилар ва двигател бўлинмасидан ажралиб туриши ва экипаж ва десантчиларни миналарга қарши мулжалланган корпуси. Т-15нинг танкга қарши қуролларга қарши кўп қатламли, кўп даражали мудофаа тизими алоҳида эътиборга лойиқ.

Оптико-электрон бостириш комплекси ва нурланишни аниқловчи сенсорлар тизими (душманни лазерли нишонга олувчи ёки душманларни масофасини аниқловчи) зич аэрозолли пардани вужудга келтириши учун тутун гранаталарини автоматик равишда отишга имкон беради.

Асосий ишни "Афганит" ҳар томонлама фаол мудофаа тизими бажаради - автоматлаштирилган тизим душманнинг танкларга қарши ракеталарини БМПга яқинлашаётган пайтида аниқлайди ва уларни уриб туширади (машина корпусига тегизмасдан). "Афганит" жавоб зарбасини бериш мақсадида душман ракетасининг учирилиши ҳудудини ҳам аниқлай олади.

Агар душманнинг снарядлари "Афганит" мудофаасини енгиб ўтолса, ишга "Малахит" динамик ҳимоя мажмуаси тушади. Иккала тизим ҳам Т-15га ишончли ҳимоя чизиқларини таъминлайди, аммо композит ва пўлатдан ясалган асосий зирҳли корпус ҳам зарбага дош бера олади. Бундан ташқари, машинада радиоэлектрон кураш воситалари ҳам мавжуд бўлиб, улар сунъий йўлдош навигацияси ва радиосигналларини босиб туради ва душманнинг снарядлари ва ракеталарини йўлдан уради. Тубидаги минага қарши ҳимояланиш ҳатто кучли фугаснинг зарба тўлқинини ўчиришга қодир. БМПнинг қувват тизимининг олд томонда жойланиши экипаж ва десант учун қўшимча ҳимояни яратади.

Дунёда хавфсизлик нуқтаи назаридан унга тенглашадиган аналог йўқ. Т-15 оғир пиёдалар жанговар машинаси Германиянинг Пумасини (Schützenpanzer Puma) дан устундир, у ҳозирда Бундесвердаги "Мардер" (Marder) БМПси ўрнига қабул қилинмоқда. Фақатгина баъзи ҳусусиятлар бўйича Исроилнинг Namer  зирҳли машинаси у билан рақобатлаша олади.

Барбод қилувчи қудрат

Маҳаллий можаролардаги (ва шаҳар жангларида) янги тактика пиёдалар жанговар машиналарини чидамлироқ қилишни талаб қилди. Энг сўнгги Россия БМПси танк зирҳига эга, пиёдаларни ишончли ҳимоясини таъминлайди ва деярли ҳар қандай душман билан жангга кириша олади. Т-15 дала ва шаҳар шароитида бир хил даражада муваффақиятли ҳаракат қилади.

Т-15 нинг асосий қуроли 57 ммли "Кинжал" кесма автомат замбаракли жанговар модули ва "Атака Т" танкга қарши ракета тизими. Бошқарувчисиз жанговар модул масофадан бошқариладиган айланма жанговар тизим шаклида яратилган. 57 мм тезкор ўқ отадиган қурол 1400 метргача бўлган масофада зирҳни урувчи ва юқори портловчи қисмларга эга бўлган ер ва ҳаво нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган. 9М120 “Атака” танкга қарши бошқарилувчи ракеталар зирҳланган нишонларга (фаол мудофаа тизимли) 10 кмгача масофада зарба бера олади. Душман тирик кучига қарши курашнинг қўшимча воситаси - 7,62 мм ПКТМ пулемётидир. Автоматлаштирилган тизим оптик локатор ёрдамида нишонларни фаол ва пассив режимларда қидириш ва кузатишга қодир. Масалан, ниқобланган снайперларни аниқлаш, бир вақтнинг ўзида иккита нишонга олиш ва ўт очиш.

Таъкидлаш жоиз, НАТО мамлакатларининг БМП-ларидан фарқли ўлароқ, Т-15 жанговар модуллари телевизион ва инфрақизил оптик қурилмалар ёрдамида пассив аниқлашни қўллаб учувчи аппаратлар билан яқин жангда ҳавога қарши мудофаа режимини таъминлайди.

Т-15 деярли барча қуруқликдаги нишонларга (шу жумладан танкларни), ҳужумчи самолётларга, Apache туридаги танкка қарши вертолётларига ва MQ-1 Predator ҳужум дронларига зарба бериб уриб тушириши мумкин.

Жанговар интеграция

Ягона тактик бўлинмаларни бошқариш тизимида (ЕСУ ТЗ) Т-15 аниқланган нишонлар тўғрисидаги маълумотларни бошқа машиналарга интеграциялашган ҳолда узатишга қодир ва йўқ қилишга нишонларни қабул қилиши мумкин - қуролга ёки позициясига мос. Бу қўшинларни жанговар ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги даражаси.

Шундай қилиб, Т-15 ҳар қандай душманга қарши танк ва мотоўқчи пиёдалар қўшинлари таркибида асосий кўп мақсадли жанговар восита сифатида - ҳатто ядровий қурол ёки бошқа турдаги қирғин қуролларидан фойдаланиш шароитида ҳам маневрли жанговар ҳаракатлар олиб боришга мўлжалланган.

Т-15 нинг жанговар маълумот-бошқарув тизимининг (БИУС) олдинги авлодларнинг БМП-ларига нисбатан анча юқори даражадаги бошқарувини таъминлайди. БИУС БМП экипажига машина техник ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот беради ва бу экипажга бевосита жанговар вазифаларни бажаришга имкон беради.

Т-15 БМПси ҳинд ҳарбий раҳбарларини мамнун қилгани бежиз эмас. Шунингдек, Ироқ, Кувайт, Таиланд ва Покистон армиялари ҳам сўнгги БМПларни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқдалар. Россия ўнлаб мамлакатларга М2 Bradley БМПсини етказиб беришни давом эттираётган америкаликлар билан қурол бозорида ушбу йўналишда муваффақиятли рақобатлашиши мумкин. Россия ва хориж ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Т-15 узоқ йиллар давомида хорижий конструкторлик бюроларида тақлид қилиш намунаси бўлиб қолади.

682

Россияда янги санкциялардан сўнг "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолашди

526
(Янгиланган 11:27 05.06.2020)
Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

"Беҳаёлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв қувурларни ўтказиш ишларига жавлб қилинган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши киритилган санкцияларни "беҳаё ва ноқонуний" дея атади.

"Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. У газ қувурини "АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хатар", дея баҳолаган. Балтика қаерда-ю, АҚШ қаерда?", - деди Косачёв РИА Новостига берган изоҳида.

Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик шериклари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади, дея қайд этди у. Косачёвнинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа иттифоқи аъзолари бўлган бошқа шерик давлатлар билан келишилган ўз режасига мувофиқ ҳаракатланишда давом этади.

Шу билан бирга, "Шимолий оқим-2"ни якунига етказиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан жавобан тушуниш талаб этилишини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини, бироқ Россия ҳар қандай шароитда ҳам бу лойиҳани амалга ошириш имконини топишини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг фикрича, "Шимолий оқим-2" ётқизилиши якунига етиши учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан ҳам тушуниш талаб этилади.

Морозов прогнозига кўра, жуда кўп нарса европаликларга ва уларнинг ўз манфаатларини АҚШ сиёсий амбициялари ва тижорий манфаатларидан устун қўя олиши лаёқатига боғлиқ бўлади.

"Шу нарса аёнки, америкаликлар бу ерда европаликлар манфаатларига зид равишда ўзи учун бизнес устуворликни изламоқда", - дея ишора қилди сенатор.

Вашингтон диктатураси

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, америкалик сенаторларнинг ушбу ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини қайд этди.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

У экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийлигини ва у халқаро ҳуқуқга дахлдор эмаслигини қўшимча қилди.

"Умид қиламанки, европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига учмасликка кучи ва онги етади", - дея умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцевнинг фикрича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун лойиҳанинг амалга ошишига тўсқинлик қилишга уринмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса, унинг энергетика секторини назорат қила олиши сўроқ остига олинмоқда", - дея изоҳ берди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг охирги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун баҳона топиш илинжида "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев, Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонч билдирди.

"Россия тайёр турибди: қувурни ётқизиш ишларига жалб қилинган кема, аллақандай санкциялар қўрқинчли бўлмаган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди агентлик суҳбатдоши.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатига киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бешта сенатор, шу жумладан, Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, қурилиш иштирокчиларини синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам санкциялар остида қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга таяниб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким зудлик билан жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берган эди.

526
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

98
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

98
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши