Главы государств - членов ШОС

Ярим коинотни бирлаштирган саккизталик: давлатлар нега ШҲТга интилади?

1530
(Янгиланган 12:53 13.06.2019)
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳамда кузатувчи мақомидаги давлатлар етакчилари келишмоқда. Делегация ҳаракатланиши туфайли шу кунларда Бишкекда йўлларда ҳаракатлар чекланади.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Бишкекда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига старт берилди. Олий даражадаги меҳмонлар аллақачон келишни бошлашган. Хусусан, 13 июн куни Бишкекка келган биринчи олий мартабали меҳмон - Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани бўлди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001-йилда Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил топган. Орадан ўн беш йил ўтиб унга Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилди. Афғонистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон эса кузатувчи-давлатлар мақомига эга.

Бугун сизларга "ШҲТ оиласи" ҳақида тўлиқ маълумот берамиз.

"ШҲТ оиласи" нима дегани?

ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси Бишкекда 13-14 июн кунлари Россия президенти Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтмоқда, деб ёзади РИА Новости.

БМТнинг собиқ раҳбари Пан Ги Мун ШҲТни евроосиё минтақасидаги етакчи ташкилот деб ҳисоблайди. У интеграллашув, ҳарбий ёки ўта иқтисодлашган иттифоқ ҳам эмас. ЕИ, мисол учун, ШҲТни президентлар клуби, дея атайди. Аслида эса бу жуда жиддий халқаро ташкилот бўлиб, халқаро хавфсизликнинг муҳим омили ҳисобланади.

ШҲТ саккизлигидан - Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамда Покистон ўрин олган. Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Камбоджа, Непал, Шри-Ланка мулоқот бўйича шериклар мақомида. Исроил, Сурия, Саудия Арабистони давлатлари ҳам ўз аризаларини йўллаганлар. Мана шу 18 давлатнинг барчаси турли мақомда "ШҲТ оиласи"ни ҳосил қилади.

Шуниси эътиборлики, "оилада" шундай давлатлар ҳам борки, уларни бир-бирига нисбатан дўстона муносабатда дея аташ қийин: Озарбайжон ва Арманистон, Ҳиндистон ва Покистон шулар жумласидан. ШҲТнинг расмий тиллари — рус ва хитой тилларидир, аммо зарурат туғиладиган бўлса, инглиз тилида ҳам мулоқот қилинади.

Циндаодаги саммит нега тарихий деб аталади?

Ўтган йили Циндао (Хитой)даги саммитда дунёнинг энг обрўли икки давлати - Ҳиндистон ва Покистон - ШҲТга қўшилиш жараёнини якунлади. Мана шундан сўнг ташкилот дунёнинг тенг ярим аҳолисини қамраб олди. ШҲТ давлатлари - бу Евроосиё давлатларининг каттагина қисмини ташкил этади.

ШҲТ учун анъанавий бўлган мавзулар - хавфсизлик ва иқтисод соҳасида ҳамкорлик, терроризм ва наркотик савдосига қарши курашдир. Аммо ХХР раиси Си Цзиньпин саммитда АҚШ билан бўлаётган савдога оид келишмовчиликларни ҳамда терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

"ШҲТнинг ташкил топиши учинчи давлатларга қарши қаратилмаган, аммо бундай даражадаги учрашувларда минтақавий ва халқаро кун тартибида бўлган энг муҳим масалаларга муайян эътибор қаратилади", - дея эслатишади Пекинда.

Саммит якунига кўра, давлат раҳбарлари декларация, қўшма коммюнике ҳамда ҳамкорлик ҳақидаги бир нечта битимларни имзолайдилар.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро барҳам топганмиди?

Февраль ойида бўлиб ўтган эскалациядан сўнг ШҲТ мажлиси доирасида Ҳиндистон ва Покистон етакчилари илк маротаба битта стол атрофида йиғилади. Йигирма еттинчи феврал куни Ҳиндистон ҲҲК Покистон томонидан назорат қилинадиган Кашмир ҳудуди бўйлаб авиазарбаларни амалга оширган эдилар. Марра сифатида "террорчиларнинг йирик лагери" эълон қилинган эди. Бунга жавобан Покистон Кашмирнинг Ҳиндистон назорат қиладиган қисмига авиаҳужумни амалга оширди.

Москвада айтишларича, ушбу можаро ШҲТ ишига унчалик таъсир қилмаган, сабаби, иккиёқлама келишмовчиликлар ҳеч қачон умумий майдонга олиб чиқилмайди. Бу қатъий принципиал ёндашув. Бундан ташқари, Ҳиндистон ва Покистон ҳатто уларнинг чуқур келишмовчилигини ҳисобга олган ҳолатда ҳам, ШҲТда терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилиб келмоқда, шу жумладан бу ҳамкорлик Минтақавий аксилтеррор тузилмалар доирасида ҳам давом эттирилмоқда.

Ҳозирча, шу маълумки, Покистон Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Бишкекдаги саммитга учиши учун ўз осмонини очиб беради. Тахминларга кўра, Покистоннинг ушбу ижобий ҳаракатига Ҳиндистон ҳам позитив жавоб қайтаради.

Айтганча, Бишкекдаги саммитдан сўнг Владимир Путин ва Си Цзиньпин Тожикистон пойтахти Душанбега йўл оладилар, у ерда 14-15 июнь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича давлат раҳбарларининг бешинчи саммити ўтказилади.

Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ушбу халқаро форум 27 давлатни бирлаштиради, у Осиё аҳолисининг деярли 90 %ини қамраб олган. Яна саккизта давлат ва бешта халқаро ташкилот, хусусан, БМТ ҳам кузатувчи мақомига эга.

Иштирокчилар бир нарсани таъкидлайдилар: Осиё муаммолари минтақа давлатлари томонидан, ташқи аралашувсиз бартараф этилиши лозим.

Президентлар учун ўтовлар

Мўғулистон ва Ҳиндистон етакчиларидан ташқари барча меҳмонлар биринчи рақамли "Ала-Арча" давлат қароргоҳида жойлашадилар. Саммитнинг асосий тадбирлари шу ерда ўтказилади. Мўғулистон президенти шаҳардан ташқарида жойлашишни маъқул кўрди. Хавфсизлик нуқтаи-назаридан аниқ жой номи очиқланмаяпти. "Ала-Арча" жами 15 нафаргача президентларни қабул қилишга қодир. Қирғизистон президенти иш бошқарувчисининг сўзларига кўра, қароргоҳдаги уйларнинг барчаси бир хил, шу боис аниқ бир уйни банд қилиш борасида маслаҳатлардан фойда йўқ.

Саммит иштирокчиларини анъанага кўра миллий таомлар - бешбармоқ, қази-қарта, боорсок ва чак-чаклар меҳмон қилиш режалаштирилган. Нонушта ҳар бир меҳмоннинг таъбига кўра, қароргоҳнинг ўзида тайёрланади. Аммо давлат раҳбарларининг аксарияти шахсий ошпази ва санитар врачлари билан келишмоқда. Улар ўзлари билан озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам олиб келишади. Ҳиндистон Бош вазири вегетариан бўлгани учун унга алоҳида меню таклиф этилади.

Саммит бошланишига саноқли кунлар қолганида, қароргоҳда ўтов ўрнатилди. Меҳмонлар ўз хоҳишларига кўра, у ерда тушлик қилишлари мумкин.

1530
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

88
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

88
Кандидат в президенты США Джо Байден

"Руслар Трампнинг рақиби обрўсини тўкишмоқда" ва улар буни жуда яхши уддалашмоқда

410
(Янгиланган 20:41 12.08.2020)
Жо Байденда муаммолар пайдо бўлди: океан орти ОАВлари таянаётган Америка махсус хизматларидаги манбаларга кўра, уни обрўсизлантириш билан Россия шуғулланмоқда.

Агар бу назариядан келиб чиқадиган бўлсак, Байденнинг штаби Москвадаги рақиблар катта ютуқларга эришганликларини тан олишга мажбур бўлади.

Ҳозирда янгиликлар лентаси Байден ўзига вице-президентликка номзод сифатида қора танли сенатор Камала Харрисни танлагани ҳақида хабарларга тўла. Эҳтимол, Байденни шу қадамни ташлашга мажбур қилишган.

Гап шундаки, яқинда йирик социологик компаниялар томонидан ўтказилган икки сўров натижаларига кўра, Байден ва Трамп тарафдорлари ўртасидаги олдинги тафовут тўсатдан эриб, одатий статистик хатолардан фарқланмайдиган даражага тушди.

Breitbart хабар қилади: "Чоршанба куни эълон қилинган Hill-HarrisX сўров натижалари Трампнинг 40 фоизидан фарқли ўлароқ, Байден 43 фоиз тўплаганини кўрсатди. Худди шу куни эълон қилинган Rasmussen Reports сўрови натижалари (Трампнинг) 45 фоиз овозига қарши Байден 48 фоиз овоз олганини кўрсатди. Иккала сўровда ҳам Байден кўрсаткичлари одатий статистик нуқсонлардан бироз ошганлиги кўриниб турибди".

Бир ой олдин, Америка ахборот майдонида Трамп рақибидан 10-12 фоиз ортда қолаётганини кўрсатган сўровлар фаол муҳокама қилинганди. Агар шундай давом этса, демократлар номзоди штаби алами ичида қолган тарафдорларига Америка сайловларига бу каби шафқатсиз аралашган рус агентларининг исмлари, жойлашув жойи ва фамилиялари рўйхатини зудлик билан тақдим этишига тўғри келади. Бу, эҳтимол, амалга оширилар ҳам, лекин агар ҳақиқий сайловчилар кайфиятларини афсонавий рус аралашуви билан боғлаб кўрсак, жуда кулгили манзара намоён бўлади.

Бир томондан, Байденнинг рейтингини Чикаго ва Нью-Йоркдаги тартибсизликлар билан боғлиқ вазият эзмоқда. Мисол учун, Чикагода ўтказилган ижтимоий адолат учун курашнинг энг сўнгги мисоли қуйидагича: "Чикаго полицияси душанба куни эрта тонгда Чикагонинг Magnificent Mile савдо ҳудудида ва шаҳарнинг бошқа қисмларида юзлаб одамлар ойналарини синдириб, дўконларни талон-тарож қилиб, полиция билан тўқнашувларда қатнашганидан сўнг 100 киши ҳибсга олингани ва 13 нафар полиция ходими жароҳатлангани ҳақида хабар берди", - дея хабар беради USA Today газетаси.

Чикаго ва Нью-Йорк шаҳар мэрлари президентнинг оммавий тартибсизликларни бостириш учун федерал куч тузилмаларидан фойдаланилишига қарши чиқаётгани ва вандализм ва оммавий талончиликларни “тинч намойишлар” деб атаб, уларга қарши кураш учун ҳеч бўлмаганда қандайдир қатъий чоралар кўришни рад этаётган таниқли демократлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, электоратнинг салбий реакцияси Трампнинг рейтингини ошишига ва Байден рейтингининг пасайишига айланмоқда. Муаммо шу қадар жиддийки, у нафақат ижимоий  сўровларда, балки реал воқеликда ҳам ўз аксини топмоқда: Нью-Йоркдан солиқ тўловчилар том маънода қочиб кетмоқдалар (шаҳардан кўчириш билан шуғулланадиган компаниялар хизматларининг нархлари осмонга кўтарилиб кетди) ва мэр (ўзи ҳам демократ ва Байден тарафдори) исёнчилардан ҳимояни эмас, балки уларга ўз ҳисобидан ичимлик ваъда қилиб, қайтиб келишларини ўтиниб сўрамоқда.

Тўғри, тартибсизликлар ва талончиликлардан азият чекаётган шаҳар ва штатларнинг мэрлари ва губернаторларини Кремль фойдасига ишлаётганликларига даъво қилса бўлади, аммо уларнинг партиявий мансублигини ҳисобга олган ҳолда, бу иш бериши даргумон. Россияни Чикагога дўконларини талон-тарож қилгани провокаторларни жўнатганликда айблашга уриниб кўрса бўлади (бу ҳеч қанагасига мэрнинг бепарволигига сабаб бўла олмайди), аммо ҳибсга олинган Чикаголик қароқчиларнинг териси ранги ҳисобга олинса, уларнинг келиб чиқиши Россиядан эканлиги ҳақидаги версияси жуда шубҳали кўринади.

Байденнинг рейтинги билан боғлиқ муаммоларнинг бошқа манбаи унинг соғлиғидир. Яқинда Rasmussen Reports ўтказган сўров натижаларига кўра, "АҚШ сайловчиларининг 59 фоизи вице-президент (Байден билан бирга сайловда қатнашадиган - таҳр.) бу кузда ғалаба қозонса, ўзининг тўрт йиллик ваколат муддати тугашидан олдиноқ президент бўлишига ишонади, шу билан бирга  39 фоизнинг бунга ишончи комил".

Қўпол қилиб айтганда, бўлажак сайловларда овоз бермоқчи бўлган америкалик сайловчиларнинг аксарияти Джо Байденни сиёсий жиҳатдан эмас, балки  биологик жиҳатдан тирик мурда деб аташади,  ва бу унинг рейтингига босим ўтказмай қўймайди, ва сайловчиларнинг ҳаммаси ҳам Оқ уйга деярли катафалкда кириб бориши ва ўз лавозимини вице-президентга мерос сифатида қолдириши мумкин бўлган  номзодга овоз беришга тайёр эмас.

Байденнинг ўзи яқин келажакда вице-президентликка номзодини тақдим этишни ваъда қилди ва бу (замонавий сиёсий мода руҳида) албатта латофатли аёл бўлишини таъкидлади. Ушбу кўламли қадамни унинг кўплаб тарафдорлари дастлаб режалаштирилганидан ҳам кенгроқ талқин қилишди ва натижада Демократик партия электоратининг энг радикал қисми бу нафақат шунчаки аёл, балки ирқий озчиликнинг вакили бўлишига ишонч ҳосил қилишди.

Аммо Байденнинг сиёсий технологлари, эҳтимол, сайловчилар қора танли аёлни деярли президенти сифатида фақатгина ирқий ва жинсий хусусиятлари туфайли сайлашга тайёр эмаслар деб тахмин қилишди ва матбуотга эҳтимолий вице-президент бўлиши мумкин бўлган оқ танли аёл – Мичиган штати губернатори штабга келиб-кетгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бунга муносабат ўзини кўп ҳам куттирмади: "Дам олиш кунлари Мичиган губернатори Гретхен Уитмер, оқ танли аёл, Байден билан вице-президентликни муҳокама қилиш учун учиб келгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин, қора танли аёл-демократлар, шу жумладан, аёл яшайдиган штатнинг айрим яшовчилари тушкунлик ва умидсизликка тушишди", деб хабар беради Politico.

Ва энди - қора танли фаоллар босими остида ва тўкилаётган рейтингдан қўрқиб, танлов ўзгартирилди ва Байден Калифорния собиқ бош прокурор Камала Харриснинг шериги ва эҳтимол вориси деб эълон қилди.

... Ушбу жанжалнинг ташкилотчиларига Байденнинг рейтингини зил келтирганлиги учун медал билан тақдирласа ҳам бўлар эди, аммо бир лекини бор: демократлар номзоднинг ёши Россия махсус хизматларининг провокацияси эмас, унинг вице-президентликка номзодни танлаши атрофидаги PR-ҳалокатни эса ўз сиёсий технологлари уюштирган, ва улардан ҳеч бирига Россия агенти тамғасини босиб бўлмайди.

Бундан келиб чиқмоқдаки, бизнинг океан орти ҳамкорларимиз эски, синаҳта тактикаларга мурожаат қилишлари ҳамда америка ижтимоий тармоқларида миллионлаб америкаликларни ақлдан оздириб, электорал преференцияларни ўзгартириб юбораётган афсонавий рус троллари ҳақида уйдирмаларни ўйлаб топишларига тўғри келади. Тақдирнинг қалтис ҳазили шундаки, бу айбловларнинг илгари сурилиши Байденг рейтингига янада кўпроқ босим ўтказади: америкалик сайловчилар, ўз нуқсонларига қарамай, уларни аҳмоқ, деб ўйлашларини ёқтиришмайди.

410

Россияда чет эллик талабаларнинг ишлаши осонлашди - янги қонун

13
Россотрудничество МДҲдан келган талабаларнинг ноқонуний ишлаши билан курашишга ёрдам берадиган янги онлайн-хизмат ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik, Данара Курманова. Россиядаги чет эллик талабалар энди мутахассисликлари бўйича бирон бир ҳужжатисиз ишга жойлашишлари мумкин. Бундан буён уларга ҳеч қандай рухсатнома ёки патентлар керак бўлмайди. "РФда чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартиришлар туфайли чет эллик талаба суҳбатга фақат таълим муассасасининг маълумотномаси билан билан келса кифоя.

Ушбу янгиликлар 5 август кунидан кучга кирди. Ва роппа-роса бир ҳафта ўтгач, Россотрудничество агентлигида янгиланган қонун чет эллик талабалар учун қандай қўшимча лойиҳалар олиб келганини айтиб беришди. Sputnik агентлик талабаларга ўз мутахассисликлари бўйича иш топишда қандай ёрдам беришни режалаштираётганини ўрганди.

Таълим олишга зарар етказмай

Янги ўзгаришлар нимаси билан яхши? Бундан буён Россияда таҳсил олаётган чет эллик талаба карьерасини биринчи курсдан бошлаб қуришни бошлаши мумкин. "Россиядаги чет эллик талабалар учун меҳнат бозори бундан буён энди очиқ. Биргина савол - бу уларнинг муваффақиятлилиги", - дея тушунтирди "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков.

Примаковнинг сўзларига кўра, мутахассислиги бўйича ишлаш имконияти талабаларни келажакдаги касбий фаолиятига алоқаси бўлмаган тасодифий ишлардан четлайди. Агар ўз мутахассислиги бўйича иш ёшларга амалий тажриба ва илмий изланишлар учун асос яратадиган бўлса, талабалар шу вақтгача кўпинча ишлаб келган хизмат кўрсатиш соҳаси, аксинча, сифатли ўқишга халақит беради.

"Ўз-ўзидан савол туғилади: бунинг барчаси нима учун? Талаба ўқигани келади-да, олти ойдан кейин у таксида қўшимча пул ишлашни бошлайди", - дейди Примаков ва таъкидлайди: бундай шароитда дарсларга тайёргарлик кўришга вақт бўлмайди.

Хатарлар ҳамон мавжуд

Ўқиш пайтида қўимча даромад топиш талабалар учун одатий амалиётдир, айниқса бу уларга келажакдаги касбини яхшироқ билиб олишга имкон берса. Амалий кўникмалар ёшларга университетни тугатгандан кейин ишга жойлашишда муаммоларга дуч келмасликка ёрдам беради, чунки қуйидагини унутмаслик керак: кўплаб компаниялар хеч бўлмаса минимал тажрибага эга мутахассисларни излайди. Бироқ, янги ўзгартиришларҳам маълум бир хавфга ҳам олиб келади – ишга ноқонуний жойлашишга, дейди Евросиё таҳлил клубининг раҳбари Никита Мендкович.

"Талабаларни ишга қабул қилишда қонуний расмийлаштирилиши, меҳнат ва хавфсизлик техникаси тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши, шунингдек ижтимоий ушланмалар амалга оширилиши жуда муҳимдир. Бунга бизнес ва факультетлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш билан марказлаштирилган ёллаш ва иш қидириш жараёнларини ташкил қилиш орқали эришиш мумкин", - дейди Мендкович.

Шу пайтнинг ўзида “Россотрудничество” шуни таъкидламоқда: агентлик йирик университетлар билан талабаларга иш топишда ёрдам бериш вариантларини муҳокама қилмоқда. "Бир неча кун олдин биз Орёлда бўлдик ва тиббиёт ОТМлари битирувчиларга тиббий муассасаларда иш топишда ёрдам беришлари мумкинлиги ҳақида гаплашдик. Ўзлари бу ерда иш топишлари осон бўлмайди", - дейди Евгений Примаков.

Ортиқча ҳужжатлар энди керак эмас

Примаковнинг позициясига Ўзбекистонлик жарроҳ-ординатор Беҳбудий Рафиқов қўшилади. Ўз ватанида, Самарқандда Беҳбудий энг истиқболли талабалардан бири ҳисобланган - у талабалар илмий жамиятининг етакчиси бўлган ва унинг тадқиқотларига халқаро тиббий журналлар қизиқиш билдирган. Беҳбудий ординатурани чет элда ўташга қарор қилди ва унинг танлови Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиацион тиббиёт Марказига тушди.

"Россия таълимининг афзалликлари яққол: бу паст нарх эвазига юқори сифат ва умумий тарих, - деб ўз танловини асослайди ёш мутахассис. - Аммо мен ишлашни ҳам хоҳлагандим. Пандемия пайтида кўплаб касалхоналар йўналиши ўзгартирилиши натижасида бизнинг марказимизга иш юкламаси ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ординаторларга катта жарроҳлар назорати остида стажер бўлиб ишлашга рухсат берди ва биз катта тажрибага эга бўлдик. Шифокор учун бу амалиёт бебаҳодир".

Шу тариқа, Беҳбудий Рафиқов иш қидириш ҳақида ўйлай бошлади, лекин уни фақат битта жиҳат тўхтатиб турарди – ҳужжатларнинг жуда катта тўпламини йиғиш зарурияти. "Мен ушбу ҳужжатларни расмийлаштираётганда ўқишга вақтим етмай қолишини тушундим, - дейди у. - Энди эса янги қонун ҳақида эшитиб жуда ҳурсанд бўлдим. Менда ишлаш имконияти пайдо бўлди. Аминманки Россияга чет эллик талабалар оқими кутилмоқда.

Суперхизмат ҳаммага ёрдам беради

“Россотрудничество” чет эллик талабаларга иш топишга ёрдам бериш учун Давлат хизматлари порталида яна бир таълим суперхизматни ишга туширади. Бу ҳақда Sputnik-га агентлик бошлиғи ўринбосари Павел Шевцов хабар берди.

Таълим соҳасидаги хизматлардан бири 2020 йил 20 июндан бошлаб ишламоқда. У "ОТМга онлайн кириш" деб номланади. Ушбу хизмат туфайли абитуриент ўз уйидан чиқмасдан Россиянинг исталган университетига ҳужжат топшириши мумкин. Янги суперхизмат эса Россия университетларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларга мўлжалланган.

"У келгуси йилнинг охиригача тўлақонли ишга тушади. Ушбу хизмат туфайли биз барча талабаларни - нафақат квота бўйича Россияда ўқиётганларни, балки шартнома бўйича ўқишга кирганларни ҳам кўра оламиз, - дейди Павел Шевцов. - Хизмат шунингдек ўқиш жойини ҳамда унинг ўзлаштиришини кўрсатади".

Шевцовнинг таъкидлашича, хизмат орқали талабаларни ҳеч ким кузатиш нияти йўқлигини тушунишлари жуда муҳим. Ўзлаштириши ҳақида маълумот Меҳнат вазирлиги ва иқтидорли талабаларни ишга танлаб олишида компаниялар учун фойдалидир. Бундан ташқари, хизмат маълумотлари “Россотрудничество”га қайси шаҳар ва университетлар чет элликлар орасида энг машҳурлигини таҳлил қилишга ёрдам беради.

"Биз хизматга шунингдек минтақалар ҳақида ҳам маълумотларни жойлаштирамиз. Чунки одатда абитуриентлар Москва ёки Санкт-Петербург университетлари ҳақида кўпини билади, аммо сифатли таълим билан таъминлаши мумкин бўлган кичик шаҳарлар ҳақида деярли ҳеч нарса билмайди. Шунинг учун бу бўшлиқни тўлдириш керак", - деди Павел Шевцов.

Стипендияларга ўтиш

Бироқ, ҳамма ҳам қўшимча пул топиши мумкин эмас. Кимдир илмга ҳаддан ташқари киришиб кетган ва бу ҳолатда талаба ўзини ўзи таъминлаш учун ишлаши зарурияти пайдо бўлади. Бундай қўшимча ишнинг тажриба орттириш истаги билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ, дейди Павел Шевцов.

"Биз “Россотрудничество”га нафақат квоталар, балки абитуриентга ҳам авиапарвоз нархини, ҳам яшаш учун ҳаражатларни қоплайдиган таълим стипендиясини ютиб олиши мумкин бўлган формат кераклигини муҳокама қиляпмиз", - дейди у.

Ҳозирда Россиянинг кўплаб университетларида битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш бўлимлари мавжуд. Бўлажак халқаро дипломат, Арманистонлик талабаси Эдита Степанян, университетнинг ёрдами билан дастлаб Давлат думасининг Энергетика қўмитасида малака оширди, кейин эса унга ассистент лавозими таклиф қилинди.

"Албатта, вазиятлар иш ва ўқишни қисман уйғунлаштиришга ёрдам беради. Март ойида эпидемиологик вазият сабабли барча ташкилотлар карантинга ёпилди. Натижада биз ҳамон масофавий форматда ўқиб, ишлаб келмоқдамиз. Аммо бундай шароитлар бўлмаганида ҳам, мен ҳамма нарсага улгиётган эдим, чунки бу муассасада ишлаш менинг орзуим эди”, дейди талаба қиз. Унинг фикрича, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар чет эллик талабаларга ўқишга янада кўпроқ мотивация билан муносабатда бўлишга мажбур қилади.

13