ВДНХдаги "Ўзбекистон" павильони ўзида қандай синоатни мужассам этган

1478
(Янгиланган 01:44 30.06.2019)
Sputnik мухбири ВДНХдаги собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони қандай реставрация қилинаётганини ўз кўзи билан кўрди.

Жорий йил ВДНХдаги №66 павильон (собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони) яна Ўзбекистонга қайтади. Худди шундай қарор Урганчда ўтказилган РФ ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви вақтида қабул қилинди ва Москва мэрияси ҳамда Тошкент ҳокимлиги ўртасида шартнома билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Муддатсиз ижара Ўзбекистонга, ВДНХда ўз ваколатхонасини тиклашга қарор қилган бошқа собиқ иттифоқи давлатлари сингари, йилига 1 рубльга тушади.

Ҳозирда тарихий бинода мураккаб реставрация ишлари олиб борилмоқда. Sputnik мухбири бу ишлар якунига етиб қолай дедими-йўқми, билиш учун воқеа жойига йўл олди.

Ишлар шипгача...

Собиқ "Ўзбекистон ССР" павильони — маданий мерос объекти бўлиб, ВДНХдаги энг машҳур жойлардан бири - ўз фавворасига эга, ингичка устунлардан қад ростлаб турган кўркам гумбазли бинодир. Ҳозир у ёпиқ ва гўё у ерда ҳеч нарса рўй бермаётгандек туюлади. Аслида эса, бино ичида, бир неча ҳафтадан сўнг, серқуёш ва меҳмондўст республиканинг ҳақиқий бурчаги Москвада ҳам пайдо бўлиши учун ҳаёт қайнамоқда.
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Из архива А. Григорова
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Павильонда ўттизга яқин ишчилар меҳнат қилишяпти. Улардан бири шипга чиқиб олган ва ўн икки метр баландликда ганчкор нақш устидан улкан чангюткични юрғизмоқда. Бу жараён чангсизлантириш, деб аталади. Жимжимадор безаклар устида ҳаддан зиёд кўп чанг тўпланган - ахир шипни 1954 йилдан буён ҳеч ким тозаламаган. Бу ўта нозик ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, эскирган ганчларга эҳтиёткорлик билан, авайлаб муносабатда бўлиш лозим.
"Электрика ва вентиляция ишлари қолди, — дейди бош пудратчи - ЕКС компанияси томонидан лойиҳа раҳбари бўлган Дмитрий Мизин. Ишчиларимизнинг деярли барчаси малакали ишчилар, нопрофессионаллар бу ишни эплай олишмасди. Лекин қўл остимизда икки-уч нафар қора ишчилар ҳам бор. Павильонни топшириш арафасида ишчиларимиз сонини оширамиз - объектда олтмиш нафаргача одам бўлади".
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Бош зал марказида янги эман паркетли қоплар жой олган. Аслида, бошида 1954 йилда ясалган полларни реставрация қилишга қарор қилинган эди, аммо бинодаги кўпсонли ўзгартиришлар туфайли у яроқсиз ҳолатга келган.
"Эскплуатациялар жараёнида тарихий паркет усти янги қатлам билан қопланган, — деб ҳикоя қилади Дмитрий Мизин. — Сўнгра — аллақандай ковролин билан, ковролин эса, ўз навбатида икки-уч қатлам ДСП қатламлари остида яширинган. Энди тасаввур қила оласизми, дарахт қай ҳолатга келганини? У қорайиб кетган, боз устига унда михларнинг излари бор эди. Қанчалик хоҳламайлик, паркетни реставрация қилишнинг имкони йўқ эди".
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Павильондаги таъмирлаш-тиклаш ишлари 2017 йил охирида бошланган. Молиялаштиришни Россия Маданият вазирлиги ўз зиммасига олган, объект яқин вақтларга қадар унинг зиммасида бўлган. Деворлар, шип, колонналар, ганчлар, люстралар тартибга келтирилди.

"Биз ҳеч нарса ўйлаб топмаганмиз, — дея ҳикоя қилади ишлар буюртмачиси РОСИЗО музей-кўргазма маркази вакили Татьяна Чумакова. – Лойиҳа тарихий ҳужжатларга мувофиқ тузилган эди. Реставрация ишлари бир неча босқичда амалга оширилиши режалаштирилганди. Аввалига – павильон ичида, сўнгра фасадда ва авария ҳолатида бўлган ярим доира шаклдаги гумбазда".

Павильон № 66 на ВДНХ
Sputnik
Павильон № 66 на ВДНХ

Эндиликда, павильон Ўзбекистон томонига ижарага берилгач, реставрация ҳаражатларини Марказий Осиё республикаси ўз зиммасига олади. Бу борада павильон янги эгаларининг режалари қандайлиги ҳозирча - номаълум.

Москвадаги "Ўзбекистон" сирлари

Ушбу мажмуанинг ифтихорларидан бири - тарихий ёғоч эшиклардир. Унга мураккаб ўймакор нақш берилган. 1950-йиллар ўрталарида ушбу ноёб орнамент ўзбекистонлик икки уста томонидан павильон учун махсус яратилган. Таъмирлаш ишлари кетаётган бир вақтда улар вақтинча олиб қўйилди. Аммо устунларнинг аксарияти ва шип ганчини янгитдан яратишга тўғри келди. Бунинг учун ВДНХ архивидаги чизма ва суратлардан фойдаланилди.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Ғойиб бўлган шедеврлар

Жорий йилда ВДНХ павильони саксонинчи юбилейини нишонлайди. Аввалига у бир йўла бир нечта республикалар учун бунёд этилган - Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон учун. Аммо республикалар бошқа қурилмаларни ўз тасарруфига олишган ва "айрилганлар".

"Ўзбекистон" павильони буюк архитектор Стефан Полупанов томонидан яратилган, у бу объектни икки марта қад ростлашга муваффақ бўлган.

Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве
Из архива А. Григорова
Архивные фото павильона №66 на ВДНХ в Москве

"Биринчи павильон ёғочдан эди, — деб ҳикоя қилади тарихчи Павел Нефедов. – Урушдан кейин ВДНХда барча қурилмалар обдон инспекциядан ўтказилган ва ёғоч иншоотдан воз кечишга, унинг ўрнига мукаммалроқ қурилмани бунёд этишга келишилган. Худди шу Полупанов 1954 йилда яна то бизгача етиб келган павильон муаллифига айланди.

Бу ерда пахта теримчилари ва энергетиклар ўз ютуқларини намойиш этганлар. Монументал фрескалардан бирини россиялик буюк архитекторлардан бири Константин Мельников яратган. У ўзи учун энг мураккаб бўлган йилларда, 50-йй бошларида наққошликда ўзини синаб кўрган. Улуғ Ватан урушидаги совет маршалларининг туркум крассик портретлари муаллифи - Петр Котовнинг фрескалари ҳам павильон фахри бўлган.

"Ушбу нақшларнинг бирида Чирчиқ ГЭС жилваланган бўлса, иккинчисида канал қурилиши, тахминан Қорақум канали қурилиши акс эттирилган, — деб ҳикоя қилади ёзувчи Амирам Григоров. – Кейинчалик бу нақшларнинг иккиси ҳам ваҳшийларча оҳаклаб ташланган".

Маданий қайта ихтисослаштирилиш

1960-йиллар ўрталарига келиб, "Ўзбекистон" павильони "Совет маданияти"га айланган. Тарихчи Павел Нефедов сўзларига кўра, ВДНХнинг қайта ихтисослаштирилиши республикалар мажмуаларида экспозициялар кўпинча қайта такрорланиши билан боғлиқ эди. Мисол учун, пахта терими бир йўла бир неча миллий павильонларда тақдим этилган эди. Натижада, бу каби жўғрофий тамойилдан соҳавий тамойил фойдасига тамомила воз кечилади.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Қатор экспонатларнинг ғойиб бўлиши айнан шу вақтга алоқадор. Амирам Григоровнинг айтишича, ўзбек сопол буюмлари, гиламлари коллекцияси, шунингдек, машҳур ҳайкалтарошлар - Антон Лавинский ва Иосиф Чайков муаллифлигига мансуб бўлган бир нечта ҳайкаллар - пахта кўтарган пионер қиз, доира чалаётган мусиқачи изсиз ғойиб бўлган.

Шунингдек, чойхона ҳам йўқотилган. Стефан Полупанов томонидан бунёд этилган чойхона ҳатто павильондан ҳам кўркамроқ бўлган, деб айтишади. ВДНХ қайта ихтисослашгач, у бир мунча вақт ажралиб турган ва янги ансамблга мос келмагани боис, кейинчалик бузиб ташланган.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

Собиқ Иттифоқи барҳам топгач, савдо-сотиқ авжига чиқишига қарамай, павильон ўз юзини йўқотмасликка муваффақ бўлган. Бу ерда, табиийки асал эмас ва ҳатто мушук болалари ҳам эмас, балки қўл ҳунари ва рассомлар учун товар ҳисобланган - заргарлик буюмлари сотилган. 

2014 йилда, кўргазма мажмуасига тарихий бўлган - ВДНХ номи қайтарилгач, собиқ "Ўзбекистон" бир муддатга музей захираларидаги совет рассомлари экспозициялари учун кўргазма майдонига айланади. Аммо бино рассомчилик асарларини намойиш этишга ихтисослашмагани маълум бўлиб қолди - шиплар жуда баланд, деворлар кам, серёруғлик - галерея сифатида умуман тўғри келмас эди.

Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве
Sputnik
Реконструкция павильона № 66 ВДНХ в Москве

"Республика павильонида саноат ютуқлари ва мамлакат санъат намуналари тақдим этилишини хоҳлар эдик, — дейди дизайнер ва жамоатчи Фатима Арифжанова. – Лекин, фикримча, бу ерда бошқа республикалар павильонлари сингари савдо расталари қўйилса керак".

Ўзбекистон Москвадаги яна қайта эга бўлган қасрда меҳмонларни нималар билан ҳайратга солишини ёз фаслининг ўзидаёқ - ВДНХ юбилейи нишонланлан вақтда билиб оламиз.

1478
Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов

АҚШ сиёсат кучи билан иқтисодий ғалабага эришмоқчи - эксперт

131
(Янгиланган 18:13 29.09.2020)
Европа углеводородлар бозорида иқтисодий йўл билан Россияни енга олмаган АҚШ сиёсий босимни тобора кучайтирмоқлда.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. АҚШ бугунги кунда Европада олиб бораётган сиёсатининг асл мақсади нима? Ушбу мавзуда ўз мулоҳазаларини Глобализация ва ижтимоий ҳаракатларни ўрганиш институтининг Иқтисодий изланишлар маркази директори Василий Колташов айтиб берди.

АҚШ Европа углеводородлар бозоридан рақобатчиларни ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда Шимолий Юнонистонда уларнинг ҳарбий гуруҳи кучайтирилишининг сабаби ҳам ана шунда. 

Дональд Трампнинг геостратегик мақсади - Европани Россия ва "Газпром" таъсиридан холи қилиш. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афинанинг АМНА агентлигига маълум қилган. 

АҚШни "Шимолий оқим-2" ва умуман Россиядан Европага углеводородлар етказиб бериш тақдири жуда ҳам хавотирга солмоқда. Бунга, жумладан, бир қатор АҚШ ичики муаммолари ҳам сабаб бўлмоқда. 

"Америка иқтисодиёти тобора кучайиб келаётган муаммоларга дуч келмоқда. Ушбу вазиятда АҚШ ҳукумати Европага суюлтирилган газ етказиб бериш буюртмасини айнан АҚШ амалга оширишини истайди. Иқтисодий йўл билан буни амалга ошириш уларнинг қўлидан келмайди. (чунки суюлтирилган газ қимматга тушади) Шу сабабли ҳам АҚШ Россияни Европа углеводородлар бозоридан ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда", - дейди Колташов. 

Бошқа томондан қараганда Европанинг барча давлатлари ҳам АҚШ таъсири остида эмас. Ҳар ҳолда ўзи манфаатини унутадиган даражада эмас. Устига устак шу кунларда евро ҳам долларга нисбатан қимматлашмоқда. Бундай шароитда Америка суюлтирилган газини сотиб олиш янада қимматга тушади. 

Шундай бўлсада АҚШ "Шимолий оқим-2"ни тўхтатиш учун сиёсий босимни тобора кучайтириб келмоқда ва бир қатор давлатлардан Россия билан энергетика масаласида ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилмоқда. 

АҚШ Юнонистонда ўз ҳарбий кучи миқдорини оширишда "Туркия таҳдиди"дан ҳам фойдаланмоқда. 

131
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти

263
(Янгиланган 19:07 29.09.2020)
Британ-швед AstraZeneca фармакология компанияси ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган AstraZeneca вакцинаси муаммолари янгича оборот олишни бошлади

АҚШ бир неча ҳафта олдин музлатиб қўйилган синовларни нафақат янгиламади, балки американинг етакчи ОАВлари томонидан препарат хавфсизлигига доир саволлар тез-тез янграй бошлади. Айниқса, улар орасида Си-эн-эн овози жарангдор.

Маълумки, AstraZeneca клиник синовлари икки марта тўхтатиб қўйилган эди - июль ва сентябрь ойларида: гап шундаки, икки кўнгиллида келиб чиқиши неврологик бўлган ғайритабиий симптомлар намоён бўлганди. Иккала ҳолат ҳам одамларга киритилган вакцина билан боғлиқ эмас, дея тан олинди ва аксарият давлатларда, шу жумладан, Буюк Британияда ҳам синовлар давом эттирилди.

Аммо америкалик олимлар ва АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ўта синчков чиқишди ва салбий таъсирлар ҳақидаги ҳисоботларда жиддий тафовутлар борлигини аниқлашди.

AstraZeneca июль ойида юз берган ҳодисани олдиндан диагностика қилинмаган паришонхотир склероз билан изоҳлади. Аммо Оксфорд университети сайтида бу ҳолат "тушунарсиз неврологик симптомлар" сифатида тушунтирилган.

Иккинчи - сентябрдаги воқеада - компания кўнгилли аёллардан бирида "номаълум касаллик" намоён бўлгани ҳақида оммага маълум қилди. Аммо ички ҳужжатчиликда ушбу ҳолат кўндаланг миелит (кам учрайдиган неврологик касаллик) сифатида қайд этилган.

Натижада, америкаликлар эндиликда бундай тафовутнинг юзага келиши сабаблари ҳақида жуда ўринли саволларни беришмоқда. AstraZeneca шусиз ҳам вакцина устида олиб бораётган ишларининг шаффофлиги борасида жиддий эътирозларни эшитаётган эди, юзага қалқиб чиққан қарама-қаршиликлар эса эндиликда буларга қўшимча равишда препаратга ва унинг хавфсизлигига бўлган ишончни йўққа чиқармоқда.

Устига-устак синовдан ўтаётганлар соғлиғида юзага келган муаммолар мавзуси ҳам алоҳида эътиборни тортмоқда. Дарвоқе, америкалик профессор-иммунологларнинг бири бу ҳақда очиқчасига: иккала касаллик ҳам неврологик табиатга эгалиги кишини "шокка" солмоқда, дея фикр билдиришга улгурди.

Эҳтимол, AstraZeneca’дан шунчаки омад юз ўгирган ва гап ҳақиқатан ҳам бахтсиз тасодифлар ҳақида бориб, улар ишлаб чиқилаётган вакцина билан мутлақо боғлиқмасдир. Аммо соғлом идрок ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни талаб қилади - шу ўринда бошини қумга тиқмай, дарҳол ўзидаги синовларни музлатиб қўйган американинг масъул хизматлари иши таҳсинга сазовордир.

Бу ерда уларнинг европалик ҳамкасблари позицияси кўпроқ кишини таажжубга солмоқда. Улар санаб ўтилган барча ғалатиликларни кўрмаганга олиб, тест ўтказишни давом эттиришга рухсат беришди.

Умуман олганда, Европа иттифоқи ҳукумати ва компаниянинг ушбу (вакцина ростдан ҳам хавфсиз бўлмаган тақдирда) улкан муаммоларни келтириб чиқариш билан хавф солаётган нозик мавзуда хотиржамлиги сабаби оддий.

Шу кунларда Reuters ахборот агентлиги ЕИ расмий вакилига таянган ҳолда AstraZeneca Европа иттифоқи билан битим доирасида қисман иммунитетга эга бўлгани ҳақида хабар берди.

Битим август ойида имзоланган, аммо унинг айрим нозик тафсилотлари энди эълон қилинди.

Бор гап шундаки, фармкомпания ЕИга препаратни нисбатан арзон нархда етказади, аммо бунинг эвазига у препарат салбий таъсир кўрсатган тақдирда молиявий (муайян лимитдан юқори) жавобгарликдан озод этилади. Битимнинг аниқ кўламлари очиқланмаяпти, аммо Европа AstraZeneca’га бир доза учун 2,5 евродан тўлаши маълум. GlaxoSmithKline билан ҳамкорликда ўз препаратини ишлаб чиқараётган Франциянинг Sanofi фарм-ишлаб чиқарувчиси вакцинани Европага ўн евродан пуллаган - ва шу боис унга иммунитет тақдим этилмаган.

Дарвоқе, иккала компания ҳам ЕИдан қайтарилмайдиган аванс тўловларни олиб бўлишган. 400 миллион доза вакцинани етказиб бериш учун AstraZeneca’га тўланган бундай тўлов миқдори 336 миллион еврони ташкил этди, Sanofi эса 300 миллион доза учун — 324 миллион евро олган.

Шу тариқа, агар режалаштирилаётган оммавий вакцинация жараёнида тўсатдан AstraZeneca препарати ҳақиқатда аксарият ҳолатларда инсон соғлиғига зиён етказиши аниқланса, компания бу учун ҳеч қандай жиддий оқибатларни юзага келтирмайди.

Жабрланганларга компенсацияларни миллий ҳукуматлар, аниқроқ қилиб айтганда - тегишли давлатларнинг солиқ тўловчилари қоплаб беради.

Шу аснода Европа истеблишментининг турли хил ёндашувлар билан яратилган бу икки вакцинага қилаётган ставкаси таъсирлантирмай қолмайди, албатта.

Бу ижтимоий ва сиёсий манипуляциялар учун бир дунё имкониятларни тақдим этиши шундоқ ҳам тушунарли. ЕИнинг қайси давлатлари қайси препаратларни олиши, шунингдек, бу вакциналар мамлакатларнинг ичида, туманлар эпидемиологик осойишталиги ва уларда истиқомат қилувчи одамларнинг жамиятдаги ўрни кесимида қандай тақсимланиши томоша қилиш жуда қизиқ.

Ички бир туйғу билан шуни ҳис этиш мумкинки, шубҳали дори-дармон билан соғлиғига хавф солиш мутлақо мумкин бўлмаган сара европаликлар учун ҳар доим Sanofi препарати қўл остида тайёр туради. Ахир бу препарат учун француз компанияси жавобгарликни ўзи олиб боришига тўғри келади, демакки, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигига кўпроқ ишониш мумкин.

Бу фонда рус воқеликлари деярли экзотикадек кўринмоқда, ахир бунда кўплаб таниқли ва юқори мартабали фуқаролар маҳаллий вакцина синовлари иштирокчиларига айланишган эди. Жаҳон ОАВлари ҳатто "Россия элитаси вакиллари кўп ойлар давомида клиник синовлардан ўтмаган препарат билан эмланган", дея таъкидлаганди.

Шундай экан, уларнинг "Спутник-V"ни эҳтимолий хавфсиз эмаслиги билан боғлиқ ҳужумларини айни ҳолатда қандай тушуниш мумкин, бу ўта қизиқ масала.

Эҳтимол, Россияга нисбатан ҳар доим ғайришуурий тарзда "ким нима дардда" тамойилига амал қилиш Ғарбнинг пешонасига ёзилган бўлса керак.

263

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

102
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

102