Владимир Джаралла

Украина хавфсизлик хизмати нега Россия танкерини қўлга олди эксперт изоҳи

777
(Янгиланган 13:30 26.07.2019)
Украина хавфсизлик хизмати нима сабабдан Россия танкерини қўлга олди ва бундан кўзланган мақсад нимадан иборат эди?

Украина хавфсизлик хизмати Одесса вилоятидаги Измаил портида Россияга тегишли Neyma танкерини гўёки Керч бўғозидаги ҳодиса вақтида Украина ҳарбий кемаларини йўлини тўсганликда иштирок этганлиги учун қўлга олди. УХХ ходимлари, ҳарбий прокурорлар ва чегарачилар кемада титув ўтказди ва ҳужжатлар, музокаралар ёзувлари ва борт журналларини мусодара қилишди. Шунингдек, экипаж аъзоларини сўроқ қилишди.

Сиёсий эксперт Владимир Джаралла бўлиб ўтган ҳодисани Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийни ноқулай вазиятга қўйишга уриниш деб ҳисоблайди.

“Бунда илгари Порошенко билан ҳокимият тепасига келган ва беш йил давомида мамлакатни бошқарган кишиларнинг қўли бор. Уларнинг мақсади – Зеленскийга муаммолар яратиш ва Россия билан мулоқот ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишни тўхтатиб қолиш. Улар ҳеч ким қандай ҳал қилишни билмайдиган қўшимча муаммолар туғдиришга уринишмоқда”, - деди у Sputnik радио эфирида.

Унинг фикрига кўра, танкер қўлга олиниши Зеленский жамоаси учун ўзига хос синов бўлган.

Ҳозирда Украина қўлга олган танкердаги денгизчилар қўйиб юборилган ва Россияга етиб келишди. Денгизчиларга нибатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Кема Измаил портида ашёвий далил сифатида олиб қолинган.

777