Директор Евразийского аналитического клуба Никита Мендкович в мультимедийном пресс-центре Sputnik Кыргызстан

Тожик-қирғиз чегарасидаги можарони ҳал этишда Ўзбекистон тажрибаси ёрдам беради

523
(Янгиланган 13:51 30.07.2019)
Евроосиё таҳлил клуби раҳбари, халқаро масалалар бўйича Россия кенгаши эксперти Никита Мендкович, Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбековнинг чегараолди ҳудудидаги учрашувига изоҳ берди.

Илгарироқ Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат чегарасидаги қишлоқлар аҳолиси билан учрашишган эди. Шундан сўнг улар Исфара (Тожикистонда) иккиёқлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этишди ва шундан сўнг Раҳмон Қирғизистонга ишчи ташрифни амалга оширди. Чолпон-Отада икки мамлакат етакчилари музокараларнинг иккинчи раундини амалга оширдилар, хусусан чегара делимитацияси ва демаркацияси масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Жээнбеков Иссиқ-Кўлга учиб келган Раҳмонга нима деди?

Sputnik радиоси эфирида Мендкович давлат раҳбарларининг учрашуви Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиларининг ўзаро ишончини оширишга хизмат қилишини айтди.

"Анклавлар даражасида чегара можаролари авж олса, бу бошқа масала, чунки дээслакация бўйича ишлар аввало ўша ерда бажарилиши лозим. Пойтахтлар ва давлат етакчилари ўртасида расмий алоқаларнинг йўлга қўйилиши - чегаралар демаркацияси ва ерни тақсимлашнинг техник муаммолари ечими бўйича сиёсий битим тузишга олиб келувчи муҳим қадамдир", - деди сиёсатшунос.

У шунингдек, мунозарали ҳудудларда мунтазам равишда - йилда бир неча маротаба можаролар бўлиб туришини таъкидлаб ўтди.

"Бу можароларга ҳатто чегара частьлари ҳам жалб этилади баъзан, ва бу энг хавфли нуқтадир. Муаммо ечими учун биринчи навбатда "иккиёқлама" сиёсий ирода зарур. Қирғизистон ва Ўзбекистон сарҳадларида аниқ бўлмаган чегара туфайли юз берган жиддий можароларни эсланг. Бир неча йиллар олдин чегара постларида бронетехникани кўришингиз мумкин эди. Аммо янги президент даврида Ўзбекистон қисқа муддатда барча можаролар ечимини топишга ва зарур битимларни имзолашга муваффақ бўлди. Қирғизистон ва Тожикистон ҳам яқин келажакда шундай ечимга келади, деб умид қилиб қоламиз", — деб таъкидлади Мендкович.

Унинг сўзларига кўра, бу масала устида ОДКБ ишламоқда. Ташкилот иштирокчи-давлатлар ўртасидаги олдинги можароларда ҳам модератор сифатида иштирок этган ва музокаралар жараёнини таъминлаган.

523
Главный врач городской клинической больницы №71 имени М. Е. Жадкевича Александр Мясников

Совет мўъжизаси ёки нега собиқ Иттифоқ ҳудудида COVID-19дан вафот этганлар сони кам

837
(Янгиланган 18:13 03.06.2020)
Sputnik махсус онлайн-видео-кўприги пайтида доктор Александр Мясников коронавирус аслида қандай ривожланишини айтиб берди.

Жадкевич номидаги Москва шаҳар клиник шифохонасининг бош шифокори, коронавирус билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича ахборот маркази вакили Александр Мясников Sputnik-нинг махсус онлайн видео-кўприги пайтида коронавирус аслида қандай ривожланишини ва Италия, Испания ва АҚШдаги фожиали воқеалар постсовет ҳудудида такрорланмаганлиги ҳақида гапириб берди. РИА Новости мухбири Данара Курманова. 

БЦЖ вакцинаси коронавирусдан қутқара оладими?

Кўплаб олимлар ва шифокорлар қуйидагидан ҳайратда: СССР таркибига кирган аксарият мамлакатларда коронавирус туфайли ўлим даражаси дунё кўрсаткичидан анча паст. coronavirus-monitior.ru портали маълумотларига кўра, 1 июн ҳолатига ўлимлар сони Ўзбекистонда 0,4% дан Литвада 4,23% гача. Италия ва Буюк Британияда ўлим даражаси 14%, Францияда 15%, Бельгияда 16%. Александр Мясников жорий вазиятни "совет мўъжизаси" деб атади.

"Сиёсатчилар, жиддий шифокорлар энди буни ўрганишмоқдалар, собиқ СССР мамлакатларига боқмоқдалар, - деди доктор Мясников, - бу аниқ совет мўжизасидир. Оғир касалланганлар ва вафот этганлар сони эпидемиянинг амалдаги ҳолатини акс эттиради. Собиқ СССРнинг барча мамлакатларида эса ўлим даражаси анчагина кам. Буни нима сабабдан эканлигини тушуниш керак.

Балки бу БЦЖ вакцинаси туфайлидир (СССРда оммавий равишда аҳоли БСЖ билан эмланган) ва дарвоқе, бу борада тадқиқотлар олиб борилмоқда - америкаликлар БЦЖни кичик гуруҳларга эмлашни бошлади. БССТ (Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти-таҳр.) ҳам шуни таъкидламоқда: "Эҳтимол, гап БЦЖга қарши иммун реакциясидадир, аммо биз буни ҳозирча тавсия этолмаймиз".

Мясников собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси иммунитетининг коронавирусга чидамлилигини ўтмишда сил касаллиги билан касалланишнинг юқори даражаси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлади.

"Баъзи олимлар эҳтиёткорлик билан, яширин сил касаллигининг кенг тарқалганлиги иммун тизимининг бундай ўзгаришига олиб келди, деб тахмин қилишмоқда, шунинг учун коронавирус катта қаршиликка дуч келмоқда, - дейди мутахассис. Аммо биз бу фактни шунчаки инкор қилолмаймиз: нима учун руслар, белоруслар, украинлар, қозоқларда ўлим ҳолатлари америкаликлар, французлар ва италияликларга қараганда ўн баравар камроқ? Буни ўрганиш керак".

Карантин нимага керак?

Ҳатоли фикр ҳам мавжуд: карантин коронавирус ёки бошқа касалликни бутунлай йўқ қилишга ёрдам беради.

"Нега биз карантинни убштирамиз - одамлар бирданига ҳаммаси касалликка чалинмаслиги учун, акс ҳолда улар дарҳол соғлиқни сақлаш тизимини қулатадилар, деб тушунтиради доктор Мясников. - Касалхоналар ва тез тиббий ёрдам машиналари бўғилиб қолади, одамлар нафақат COVID-19, балки юрак хуружлари, инсультлардан ҳалоқ бўла бошлайди. Шунинг учун ҳар бир давлат ўз соғлиқни сақлаш тизими дош бера оладиган модельни ишлаб чиқади. Карантин даволай олмайди, у одамлар касалликка аста секин чалиниши ва ёрдамни ўз вақтида олишлари учун, усиш суратларини пасайтириши мумкин. Карантин - бу ҳисоб-китоб ва ўзини тутиш моделидир".

Беларус тажрибаси

Маълумки, Беларусь ва Швеция карантин амалиётидан воз кечган ягона давлатлардир. Бироқ, Александр Мясниковнинг таъкидлашича, Беларусьда ҳеч қандай ғайритабиий вазият кечмаяпти.

"Ҳар бир мамлакат математик ҳисоб-китоблардан келиб чиққан. Турли сценарийлар ҳисобланди - муваффақиятлиги ва номақбулини, иқтисодий зарарлар ва бошқалари ҳисоб-китоби қилинди. Беларусьда соғлиқни сақлаш тизими худди Совет Иттифоқидегидақа, юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокор-инфекционистлари билан бир хил. Бу ҳисоб-китобларнинг натижаси, шунчаки Александр Лукашенконинг хоҳиши эмас : "Биласизми нима? Мен таваккал қилиб кўраман". Бу унчалик эмас. Бу ерда ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган. Беларусьнинг ҳисоб-китоби иш берди. Совет мўъжизаси барчамиз учун иш берди".

Коронавирус аслида қандай тарқалади?

Доктор Мясников ҳар бир касал одам учтадан ва уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна учтадан юқтиради деган назарияни рад этди. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳар қандай вирусли инфекция 1,5-2 ойлик фаол тарқалгандан кейин йўққа чиқади.

Мисол сифатида, мутахассис 1918 йилда тарқалиб биринчи ойларида 30 миллион киши ўлимига олиб келган "испанка" гриппини келтирди.

"Ҳайвонлардан одамга юқадиган янги вирус агрессивдир. У ёвуз, нотаниш, одамларни ўлдиради, лекин ҳар бир касалланишдан кейин аста кучсизланади. Сиз битта вирусни нафасиз билан олиб кириб, унинг катта набирасини чиқарасиз, ундан анча заифроғини. У бошқа одамга юқди, у ҳам уни заифлаштирди. Биласизми, бамисоли тўлқин қирғоққа урилиб, меҳмонхонани, дарахтларни ювиб ташлайди, кейин эса сусайиб, кўлмакка айланади. Инфекция ҳам ҳудди шуни сингари, олдин учиб чиқиб, кейин эса сўнади”.

Таниқли шифокорнинг ишончи комил: коронавирус қанча кўп одамга юқса, у шунча юқиш ҳусусиятларини йўқотади. Ва вируснинг иккинчи тўлқини аввалгидай кучли бўлмайди.

"Ҳар йили тўлқинлар бўлади, - дейди Мясников. – Одам коронавируслари бешта бўлган. Олтита бўлди. Энди нима бўлади? Инфекциялар, вируслар, грипплар яна бўлаверади, уларни ҳеч ким бекор қилмади. Бугунги кундаги коронавирус - январ ойида бизга кириб келгани эмас. У аллақачон миллионлаб одамлар орқали ўтиб келиб элакдан ўтиб бўлди ва хавф даражаси ҳар бир янги одам билан камаймоқда".

Касалланганларнинг ҳисобини юритиш нега бемаънилик?

Доктор Мясников жуда қўрқинчли туюладиганумумий касалланиш ҳолатларининг улкан сонига алоҳида эътибор қаратди. Лекин аслида, фақатгина юқтирган одамлар сони асосида хулоса чиқариш унчалик тўғри эмас, дейди шифокор.

"Биз бу сонларни кўп гапирамиз, бу рақамлар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қиламиз: беш миллион. Бу шунчаки синовдан ижобий натижа олган одамлар сони. Аслида, улар ўн баравар кўпроқ. Шундай экан келинг, оддий пневмонияни олайлик, ҳар йили дунёда ундан 3 миллион киши ҳалоқ бўлади. Биз январ ойидан бери нимани ҳисоблаб келяпмиз? Ҳақиқатан касалланганлар - икки ҳафта олдин касал бўлганлар. Қолганлари анча олдин тузалиб, меҳнатга, иш жойларига  қайтишган. Биз ўлганлар сонига эътибор қаратишимиз керак, аммо бунда ҳам тартиб йўқ".

Шифокорнинг сўзларига кўра, фақатгина Россияда коронавирус билан касалланган жасадларнинг 100 фоизи ёриб кесилади, шунинг учун дунёдаги ҳақиқий рақамлар ҳамон номаълум. Бу йил айнан коронавирус туфайли қанча ўлим ҳолатлари юз беришини айтиш қийин.

"Ғарбда 21 апрелга қадар ҳеч ким шифокорларни сақлаб қолиш учун жасадларни ёрмади, - деб тушунтиради шифокор. - Германияда 60 та ёриш, Италияда 50 та, 17 минг кишига. Америкада жасадларни ёрмасдан компьютер томографияси ўтказилди".

БССТ маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июн ҳолатига кўра, сайёрамизда 6 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 вируси тасдиқланди, 371 мингдан ортиқ одам вафот этди.

837
Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз

Исмоилов: бугунги кунда коррупцияни яшириш деярли имконсиз бўлиб қолди

277
(Янгиланган 13:33 03.06.2020)
Республика ҳукумати коррупцияни йўқ қилиш бўйича изчил чораларни кўрмоқда. Бироқ, унинг устидан ғалаба жуда яқин деб айта олмаймиз. Бош прокуратура академияси маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов амалга оширилган ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik, Дилшода Раҳматов. Коррупция туфайли глобал иқтисодиёт йилига ўртача 2,6 триллион доллар йўқотади. Ўзбекистонда ушбу салбий ҳолат тиббиёт, таълим, банк, божхона, суд тизимларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, давлат хизматларида, шунингдек фуқароларни ишга ёллашда кенг тарқалган.

Ўтган йилнинг май ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Коррупцияга қарши кураш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган давлат Дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов Sputnik мухбирига унинг асосий жиҳатлари, бугунги кунда мамлакатда кенг тарқалган коррупция шакллари, шунингдек, давлат хизматчиларининг порахўрлиги ва сотқинлигига қарши қандай усуллар билан курашиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

- Коррупцияга қарши кураш дастурининг асосий жиҳатлари нимада?

- Ушбу салбий ҳолатга қарши курашда ҳар бир давлат ўз спецификасидан келиб чиқади. Стратегия коррупция шароитлари, сабаблари ва хавфларига қараб белгиланади. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан буён унга қарши курашиш масаласи кўтарилиб келинган, норматив ҳужжатлар қабул қилинган, аммо махсус дастурий ҳужжатлар бўлмаган. 2008 йилда Ўзбекистоннинг БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши билан, давлат бир қатор мажбуриятларни, шу жумладан тизимли қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳоказоларни ўз зиммасига олди.

2017 йилда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун имзоланди, унда ушбу йўналишдаги давлат сиёсати давлат дастурлари орқали белгиланиши белгилаб қўйилди. Улардан биринчиси, 2017–2018 йилларда бешта йўналиш ва конкрет чора-тадбирларнинг 51 пунктини ўз ичига олган.

Бизда коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқишда тажрибамиз бўлмаганлиги сабабли, 2019 йилда президент ўз фармони билан икки йўналиш – олий таълим ва капитал қурилиш йўналишларини пилот йўналиш сифатида ишлаб чиқилишини белгилаб берди. Методика шулар ёрдамида ишлаб чиқилди.

Ҳаммаси хавфлар таҳлилидан бошланади. Тегишли вазирликлар уларни баҳолаб, кейин йўл харитасини ишлаб чиқадилар. Кейин қандай норматив ҳужжатни қабул қилиш кераклиги ва идоранинг ўзида ким коррупцияга қарши кураш билан шуғулланиши тўғрисида қарор қабул қилинади. Идораларнинг ҳар бирига ҳуқуқ-тартибот ходимларини бириктириш имкони йўқ.

Шу билан бирга, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, қонунбузарликларни аниқлашда ва келажакда бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги учун чоралар кўришга ички хавфсизлик хизматлари самаралироқдир. Шунга ўхшаш, идора даражасида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп.

Янги дастурнинг принципиал фарқи шундаки, у мамлакатда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда муайян масалаларни ҳал этишга қаратилган. Ушбу ҳужжат тўртта устувор йўналишга эга: жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий билимларни ошириш, ҳаётнинг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупциянинг дастлабки босқичларида олдини олиш (яъни жиноятчиликнинг профилактикаси) ва иқтисодиёт ва сиёсатнинг муайян соҳаларига нисбатан хавфлар олдини олиш. Шунингдек, унда 35 та аниқ чора-тадбирлар кўрсатилган.

- Давлат хизматида коррупция намоён бўлишига қарши қандай усуллардан фойдаланиш мумкин?

- Ўзбекистонда кадрлар танлаш билан шуғулланадиган ва кейинчалик уларнинг фаолиятини назорат қилувчи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Аммо яна бир бора таъкидлаш жоиз - бу соҳадаги барча муаммоларни одамга ижтимоий кафолатлар ва муносиб маош бермасдан ҳал қилиб бўлмайди. Яна бир жиддий масала - давлат хизматчиларини ўқитиш. Улар учун чекловлар ва тақиқлар қонун билан белгиланиши мумкин, аммо у бу ҳақда билмаслиги мумкин. Илгари барча тақиқлар идоравий ҳужжатларда қайд этилган бўлган, аммо халқаро амалиётда барча давлат хизматчилари қайси соҳада ишлашларидан қатъи назар амал қилишлари керак бўлган талаблар тахминий рўйхати мавжуд.

Масалан, улар асосий ишидан ташқари бошқа бирон бир фаолият тури билан, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас ва улар совға олиш ҳуқуқига ҳам эга эмаслар. Лекин совға айнан нима эканлиги ва қандай миқдордаги совға жиноий жавобгарликка тортишга олиб келишини аниқлаш керак. Ҳозирча бу меъёрлар ҳар хил. Ҳамма нарса ҳисобга олиш керак, бундан ташқари, "давлат хизматчиси" тушунчасига аниқлик киритиш керак. Мисол учун, таълим тизими ўз талабларига эга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида эса ўз талаблари. Битта қонунда барчасини мужассамлаштириб бўлмайди, аммо умумий йўналишлар белгиланиши шарт.

Бу йил "Давлат хизмати тўғрисида" қонун қабул қилинади, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилиши режалаштирилмоқда, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишлаб келмоқда аллақачон. Катта иш амалга оширилмоқда, бир кунда ҳаммасини уддалаб бўлмайди.

- Бугунги кунда Ўзбекистонда коррупциянинг қандай кўринишлари кенг тарқалган?

- Энг кўп учрайдиган қоидабузарликлардан бири бу интизомий. Мураккаброқ кўриниши - маъмурий: бу баъзи қарорлар учун давлат хизматчилари томонидан ноқонуний мукофотлар, имтиёзлар олиш. Энг қийин тури - бу жиноий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардир: пора олиш, пора олишда воситачилик қилиш ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш. Охиргилари жуда кенг тарқалган, аммо шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда бунинг кескин, деярли 30-40 фоизга пасайиши кузатилмоқда. Буни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга мораторий жорий қилиниши билан изоҳлаш мумкин.

Коррупция билан боғлиқ қоидабузарликлар ва жиноятлар камайиб бормоқда. Бунда электрон ҳукумат тизимига ўтиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг назорати муҳим рол ўйнайди. Авваллари аҳоли коррупция фактларига доир деярли ҳеч қандай муайян маълумотга эга бўлмаган, аммо энди бу маълумот матбуот анжуманлари ва брифинглар орқали етказилмоқда. Фуқароларнинг ўзлари ҳам жуда фаол - улар ижтимоий тармоқларда коррупция фактлари ҳақида ёзмоқдалар, президентнинг, бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилмоқдалар. Қоидабузарлик ёки жиноятни деярли яшириб бўлмаяпти.

277

Мутахассислар: COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапириш ҳали эрта

10
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги турдаги коронавирусга қарши юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik, Алексей Богдановский. РИА Новости томонидан ўтказилган сўровда АҚШ ва британиялик мутахассислар COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапиришга эрта дея таъкидлашди.

Дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Вакцинанинг ўзи яратилиши билан бир қаторда йирик фармацевтика компаниялари ўзларининг ёки бошқалар томонидан тайёрланаётган вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш қувватларини ишлаб чиқмоқдалар. Бир қатор вакциналар одамларда синовдан ўтказилмоқда, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқувчилар умидлантирувчи маълумотларни олдилар. Аммо, ҳозирда муайян вакцина ҳали бери йўқ ва қачон пайдо бўлиши ҳам номаълум. Бундан ташқари, вакцинани у ишлаб чиқилгандан кейин ва унгача биринчи бўлиб кимга эмланиши ва юз миллионлаб дозаларни ишлаб чиқариш қай тарзда йўлга қўйилиши аниқ эмас.

АҚШнинг Эмори университети биостатистика ва биоинформатика профессори Макс Лаунинг сўзларига кўра, вакцинани биринчи навбатда кимга берилиши устуворлиги масаласи энди муҳокама қилинади.

"Бу оддий саволлар эмас, улар қатор жабҳалар бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳануз ёш болалар вирусни қанчалар кўп даражада юқтирадими ёки йўқми аниқ эмас", - деди Лау.

"Бундан ташқари, вакцинанинг самарадорлиги биз эмланган одамлар тўғрисида кўпроқ маълумот олмагунимизча маълум эмас. Масалан, кўп маълумотлар гриппга қарши вакциналар 100 фоиз ҳимоя бермаётганлигидан далолат беради ва COVID -19 вакциналари ишлаши қай аҳволдалигини кутиш ва назорат қилиш керак бўлади", - дея қўшимча қилди Лау.

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази директори Грэм Медлининг сўзларига кўра, эмлаш мавзусида саволлар жуда кўп ва улар ҳануз жавобсиз қолмоқда.

"Бу вакцинанинг хусусиятларига боғлиқ. Вакцинани битта дозада ёки бир неча дозада юбориш керакми? У MMR вакцинаси (қизамиқ, эпидемик паротит ва сувчечакка қарши уйғунлашган вакцина) каби умрбод иммунитетни таъминлайдими  ёки уни қоқшолга қарши вакцина каби доимий такрорий эмлаш керакми? Бу инфекцияни олдини оладими ёки фақат касалликними? Қанча дозада мавжуд бўлади? Бу саволларнинг барчаси вакцинани қанчалар самарали ишлатиш кераклигини аниқлайди", - деди Медли.

Юқумли касалликларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган Луизиана штатидаги Тулейн университети профессори Мак Хайман вакцинани тақсимлашда муросага келишга тўғри келган мисолларни келтирди.

2009 йилда, H1N1 чўчқа гриппи пандемияси бошланганида, Миллий соғлиқни сақлаш институти олимлари гуруҳлари эпидемия пайтида ишлаб чиқарилиши керак бўлган вакциналарни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар беришган. "Тавсиялар шундан иборат эдики, вакцинани биринчи навбатда тиббиёт ходимлари олишлари керак эди, чунки бу гуруҳ вирус билан алоқа қилиш эҳтимоли анча катта эди", - деди Хайман.

"Кейинги гуруҳ учун биз юқумли касалликлик тарқалишини секинлаштириш мақсадида вирусни катта эҳтимоллик билан юқтириши мумкин бўлган одамлар, яъни мактаб ўқувчилари ва ўлим хавфи юқори бўлган ва қўшимча касалликлари бўлган кекса одамларни эмлаш ўртасида муросани топишга мажбур бўлдик", - деди у.

Шу билан бирга, Johnson and Johnson компанияси ушбу ҳафтада вакцинанинг биринчи партиясини 2021 йил бошида кутишини эълон қилди. Компаниянинг бош директори Пол Стоффелснинг айтишича, биринчи партия бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини эмлаш учун етарли бўлиши керак. Компания жаъми 1 миллиарддан ортиқ дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Американинг Moderna компаниясининг раҳбари Стефан Бансель компания вакцинани ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётганини ва 2020 йил охирига келиб ойига ўн миллионлаб дозани ишлаб чиқаришга тайёр бўлишини маълум қилди.

10