Политолог Юрий Светов

Светов: Трампнинг Польшага боришдан воз кечгани - буринга чертишдир

569
(Янгиланган 17:05 30.08.2019)
Сиёсатшунос ва журналист Юрий Светов Дональд Трампнинг ташрифдан воз кечиши Польша ва Европа учун нимани англатиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди

АҚШ президенти Дональд Трамп келаётган дам олиш кунларида Польшага режалаштирилган ташрифини бекор қилганини эълон қилди.

Америка етакчиси Иккинчи жаҳон уруши бошланиши санасига бағишланган тадбирларда қатнашиши режалаштирилаётган эди. Энди Трамп ўрнига Польшага вице-президент Майк Пенс боради.

Экспертнинг сўзларига кўра, Варшавада ўтказиладиган тадбирни, айнан Трамп учун ташкиллаштиришган эди, айнан АҚШ етакчиси Польшани Европадаги Штатларнинг бош элчиси ва вакили этиб тайинлаши керак эди.

"Ва худди шу пайтда уларнинг бурнига бу тарзда чертишди", - дея сарказм қилади эксперт.

Польша ўзини Иккинчи жаҳон урушининг асосий қурбони сифатида кўришни истайди. Унинг жафокашлиги ҳеч кимникига тенг келолмайди, ҳамма буни ёдда тутмоғи, қадрламоғи лозим, Польша эса барчасини баҳолаш билан шуғулланади, деб давом этади Юрий Светов.

Эксперт таъкидига кўра, бугунги кунда Польша нигоҳида Германия "бир оз айбдор", СССР ва Россиянинг унинг олдидаги айби эса "бошдан ошиб ётибди". Ва бу ерда нимагадир, Польшанинг Чехословакия бўлинишидаги иштироки, хусусан, у Тешин вилоятини ўзиники қилиб олганлиги умуман ёдга олинмайди.

569