Политолог Александр Перенджиев

Эксперт: Ўзбекистоннинг "Марказ-2019"даги иштироки - ОДКБ сари қадамдир

527
(Янгиланган 13:17 21.09.2019)
Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси доценти, ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенжиев Ўзбекистоннинг "Марказ-2019"даги иштироки қай тарзда уни ОДКБ билан яқинлаштириши ҳақида сўзлади

Ўзбекистон 2012 йилдан буён КХШТ (ОДКБ) таркибига кирмайди, бироқ аъзо-мамлакатлар билан ҳамкорликни иккиқёлама асосда давом эттириб келмоқда. Тошкентга ташрифи доирасида РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин ўзбек депутатларига ОДКБ ассамблеяси Парламентида кузатувчи сифатида иштирок этишни таклиф қилди.

Республика ОДКБга қайси мақомда интеграллашади ва бунга "Марказ-2019"даги ҳарбий ўқувлар қандай ёрдам беради, ҳарбий сиёсатшунос Александр Перенжиев Sputnik радиоси эфирида сўзлаб берди.

Экспертнинг сўзларига кўра, бу ўқувлар янги техникани ўрганиб олиш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни машқ қилиб олиш имконини беради.

Ўқув машғулотларининг энг ёрқин воқеаларидан бири - Ўзбекистон иштирокидир, сабаби, республика узоқ вақт давомида бу каби тадбирларда иштирок этишдан йироқ бўлган. Экспертларнинг аксарияти, Ўзбекистон ОДКБ иштирокчиси эмас, балки шериги бўладиган биринчи давлат бўлишини прогноз қилишмоқда. Бундай мақом ОДКБ аъзоси бўлишни истамайдиган, бироқ ташкилот билан ҳамкорлик қилишни истайдиган мамлакатлар учун ташкил этилиши мумкин.

527