Заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин

Биргина қўшиқ ва рақслар билан муаммо ҳал этилмайди - Грозин

228
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида очилган "Дўстлик" кўприги икки давлат чегара қисмида юз берган можарони ҳал этишда ёрдам бера оладими? МДҲ мамлакатлари институти Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин шу ҳақда фикр юритади

Бу турдаги ташаббусларни олқишлаш мумкин, деди МДҲ давлатлари Ўрта Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

"Сиёсатшунослик назариясига кўра халқ дипломатияси - дўстлик уйлари, дўстлик кўприклари, ҳамкорликдаги футбол учрашувлари - маҳаллий уюшмалар орасида можаро потенциалини камайтиришда ёрдам беради", - деди у.

Грозин, биргина қўшиқ ва рақслар билан масала ҳал этилмаслигини тушуниш кераклигини қўшимча қилди.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаролар - жуда муҳим сиёсий воқеалар бўлиб, уларнинг давлатлараро муносабатларга таъсири бор. Бундай давлат ташаббуслари энг камида амалий мазмунга тўлдирилиши лозим, деб қайд этди эксперт.

Грозин шунингдек, бу кўприк орқали контрабанда ташиладими ёки қонуний мол олиб ўтиладими, деган риторик саволни беради.

У шунга аминки, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаролар у ёки бу жамоатчилик уюшмаларининг ҳар қандай ҳаётий вазиятдан наф олишга уринишлари туфайли келиб чиқмоқда.

Чегарадаги отишма тожиклар қирғизларни ёмон кўриши, ёки аксинча ҳолат туфайли келиб чиқмайди. Тожикларнинг қирғизлар, ёки қирғизларнинг ўзбеклар билан бўлган ўзаро этник муносабатлари кўпам фарқ қилмайди, дея қўшимча қилади Грозин.

"Гап фақатгина иқтисодий масалалар - тақчил ресурслар: сув, ер, яйловларга эгаликда. "Дўстлик кўприклари" билан бундай масалалар ҳал этилмайди, негаки, чегараолди можароларининг асосий двигателлари бўлмиш иқтисодий актлар ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди", - деб қайд этди Грозин.

Эксперт фикрича, гап марказий ҳукумат сиёсатида ҳам эмас, балки иқтисодий ва савдо йўллари устидан назоратни, алоқаларни сақлаб қолишдан манфаатдор бўлган расмий ва норасмий гуруҳлар таъсирида. Зиддиятларнинг вужудга келиши ҳам шундан.

"Дўстлик кўприклари - бу яхши, бироқ бу масала ечими эмас, бу фақатгина томонларга ушбу шаклни тартибга солишда ёрдам берувчи қадамлардан биридир", - деб хотима қилди Грозин.

228