Политолог Эдуард Полетаев

Эксперт: ЕОИИга аъзолик янги савдо йўлларини очади ва мигрантларга ёрдам беради

916
"Евроосиё дунёси" жамоатчилик фонди раҳбари, сиёсатшунос Эдуард Полетаев Ўзбекистоннинг халқаро сиёсати ҳақида гапирди ва республиканинг ЕОИИга кириш истиқболларини баҳолади.

Эксперт таъкидига кўра, Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистонда кенг кўламли ўзгаришлар содир бўлди. Аммо халқаро сиёсат концепцияси ва иккиёқлама муносабатларни ривожлантиришга бериладиган урғу ўзгармаган. Табиийки, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг барча иштирокчилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб боради, деди Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Эдуард Полетаев.

ЕОИИда товар айланмаси ўсиши Осиё мамлакатлари чамбарчас ҳамкорлигига боғлиқ. Ўзбекистон бунга жуда мос келади, деб ҳисоблайди эксперт, негаки ҳозир республикада иқтисодиёт максимал даражада экспортга йўналтирилмоқда. Бундай шароитда эса, янги халқаро савдо йўлларига чиқиш муҳим зарурат ҳисобланади. Кўпдан-кўп ҳолларда айрим савдо чекловлари Ўзбекистонга ЕОИИ мамлакатлари бозорларига чиқишга ҳалал бермоқда.

Шу аснода, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолик фойдали бўлиши мумкин. Бу мигрантларга ҳам ёрдам беради, Россияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонликларга нисбатан "талабчанлик бўшаштирилиб", улар "имтиёзларга" эга бўлишлари эҳтимолдан холи эмас.

Эскперт изоҳини тўлиқ қуйидаги рус тилидаги подкастда тинглашингиз мумкин.

Эксперт: вступление в ЕАЭС откроет новые торговые пути и поможет мигрантам
916
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (49)
Директор ИМЭМО им. Е. М. Примакова РАН Федор Войтоловский

Войтоловский: АҚШ олимлари Россия билан ҳамкорлик қилишга журъат этди

244
(Янгиланган 18:07 10.08.2020)
Коронавирус бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоланиши Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлардаги салбий тусга қарамай, америкалик олимлар ҳамкорлик қилишга тайёрлигини англатади, деб ҳисоблайди Е.М.Примаков номидаги РФА ИМЭМО директори Фёдор Войтоловский.

Россия ва АҚШ олимлари COVID-19 га биргаликда қарши курашишга келишиб олдилар. Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли битимда икки давлат фан академиялари коронавирус билан боғлиқ барча соҳаларда ҳамкорлик қилишлари назарда тутилган.

Фёдор Войтоловскийнинг сўзларига кўра, бу икки академия - АҚШ Фанлар миллий академияси ва Россия Фанлар академияси ўртасидаги узоқ йилги ҳамкорлик амалиётини давом эттирадиган муҳим ҳужжат.

"Коронавирус инфекциясига қарши курашиш, олимларнинг коронавирус инфекциясини ўрганиш ва унинг оқибатларига қарши курашиши, шу билан бирга  нафақат тиббий, клиник жиҳатлар ва муаммоларга боғлиқ оқибатлари билан курашиш, балки ижтимоий, иқтисодий, психологик жиҳатлари билан, ва бу бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, ҳамкорликнинг муҳим янги йўналишидир”, - деди Войтоловский.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги битимга қийин шароитларда эришилди. Эндиликда иккала академия нафақат тиббиёт йўналишда, балки қурол назорати ва стратегик барқарорлик борасида ҳам мулоқот олиб бормоқда.

Америкалик ҳамкасблар катта жасорат билан ажралиб туради, дейди мутахассис, АҚШда Москва билан мулоқот борасида юзага келган сиёсий муҳитни ҳисобга олиб, улар россиялик ҳамкасблари билан муомалада бўлиш ва мулоқотни давом эттириш маъсулиятини ўз зиммаларига олдилар.

Войтоловский: сотрудничать с Россией — смелое решение для ученых из США
244

Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

1176
Америкаликлар айнан Москва ҳамда Эроннинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik, Андрей Коц. Агар руслар ёрдам бермаганида, Башар Асад урушда ютқазган бўлар эди – америкаликлар айнан Москва ҳамда Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди. Бундай хулосага Конгресс тадқиқот хизмати 49 саҳифадан иборат "Суриядаги қуролли низонинг шарҳи ва АҚШнинг бунга муносабати" ҳисоботида келган. Ҳарбий таҳлилчилар яна нималарга эътибор беришди ва улар қандай тахминлар билдирилди - РИА Новости материалида.

Кучларнинг тақсимланиши

Ҳужжатда Сурия харитаси таҳлил қилинган. АҚШнинг Ат-Танф ҳарбий базаси жойлашган, Иордания билан чегарадош кичик анклавдан ташқари, мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмлари Башар Асад ҳукумати назорати остида. Шимолий-ғарбдаги Идлиб Муҳафазаси экстремистик гуруҳлар ва Туркия бошқаруви остида. Евфраатнинг шимолий ва шарқий ҳудудлари - Суриянинг деярли учдан бир қисми - курдларда.

Бу ерда таҳлилчилар айёрлик қилмоқдалар, чунки аслида бу ерларни айнан Вашингтон бошқармоқда. Бу ерда америкаликлар кўп эмас - ҳисоботга кўра, 600га яқин аскар. Бироқ, улар углеводородларга бой ушбу минтақадаги асосий нефт конларининг атрофидаги позицияларни эгалламоқда. Бундан ташқари, Сурия шарқида хусусий ҳарбий компанияларнинг бир неча юз жангчилари фаолият юритмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, расмий ҳукумат АҚШ ҳарбийларининг минтақада жойлашганини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бироқ Вашингтон нефть конларини террорчилардан ҳимоялаш кераклигини таъкидламоқда.

Ҳисобот муаллифлари баъзан Асад армияси билан тўқнашувлар рўй беришини яширмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, шу йилнинг февраль ойида Қамишли қишлоғидаги назорат пунктида суриялик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучларининг патрулига қарата ўқ узган. Ҳеч ким шикастланмаган. Бундан ташқари, улар мамлакатнинг шимолий-шарқида Россия ва Америка ҳарбий хизматчилари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув ҳолатлари тез-тез рўй бериши қайд этилади.

Интернетда АҚШ армиясининг зирҳли машиналари Россия ҳарбий полицияси автомашиналари йўлини тўсиб қўйишга уринаётганининг ўнга яқин видеолавҳалари мавжуд. Яхшиямки, можаролар отишмагача бормади.

Россия тарк этмайди

Умуман олганда, америкаликлар мамлакатдаги Эроннинг иншооатларига Исроилнинг зарбалари ва Россияга қарши санкциялар Москва ва Теҳронни Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга ёки ҳеч бўлмаганда унга ёрдамни қайсидир маънода чеклашга мажбурламаганини тан олди.

"АҚШ Москванинг Суриядан Яқин Шарқдаги нуфузини кенгайтириш учун плацдарм сифатида фойдаланиш истагини ва имкониятларини тўлиқ баҳолай олмади, - деб ёзади таҳлилчилар. - Россия, Эрон ёки уларнинг "ишончли вакиллари" билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истисно қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Москва ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни қўллаб-қувватлашда қанчалик чуқурлашиши мумкинлигини тушуниш керак".

Ҳисобот муаллифлари афсус билан Дамашққа босим ўтказиш тобора қийинлашаётганини тан олмоқдалар. Фронт чизиғини Сурия пойтахтидан нарироққа силжитиш, биринчи навбатда Россия авиацияси ва махсус кучларнинг ёрдами туфайли амалга оширилди, ҳозирда мамлакатнинг катта қисми "режим" назорати остида. Башар Асаднинг сиёсий мухолифларининг қўлларида деярли ҳеч қандай дастак қолмаган. Шу билан бирга, Дамашқ ва курдлар аста-секин яқинлашишмоқда. Бу марказий ҳукумат шарқ ва шимол устидан назоратни қайтариб олиши мумкинлигини англатади.

ИД* ҳамон хавфлидир

2018 йил декабрь ойида Дональд Трамп ИД* устидан ғалабани эълон қилди. Аммо таҳлилчилар фикрича, гуруҳ ҳали яксон қилинмаган. АҚШ иттифоқчилари 2019 йил март ойида Сурияда ИД*нинг оҳирги истеҳкомларини эгаллаб олишди. Аммо исломийчилар ҳам Сурияда, ҳам Ироқда исёнкорларнинг қумондонлик ва бошқарув тузилмасини сақлаб қолишган. Бу шуни англатадики, улар ҳали ҳам таъсирли зарбаларни беришга қодир.

"Узоқ истиқболда Суриядаги ИД* тақдири мамлакатда гуруҳни яна кучайишига тўсқинлик қила оладиган хавфсизлик идораларини ярата олишимиз қобилиятига боғлиқ, - деб таъкидлашади ҳисобот муаллифлари. – Аммо "Ислом давлати"*нинг таҳдиди узоқ вақт давом этади. Террорчиларга қарши курашишлари учун, биз курдларни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак".

Яна бир хавф - бу 10 мингга яқин ИД* жангчилари сақланаётган ҳарбий маҳбуслар лагерлари. Улар асосан мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, курд бўлинмалари томонидан қўриқланмоқда. Бундан ташқари, экстремистларнинг оила аъзолари сақланаётган лагерлар ҳам мавжуд. Улардан энг каттаси - Ал-Холда 66 мингга яқин террорчиларнинг аёллари ва фарзандлари жойлаштирилган. Таҳлилчилар фикрига кўра, бу ерларда жангарилар маҳбусларнинг жанговар руҳини қўллаб-қувватлаб турган ҳолда ўз тарғиботини давом эттирмоқдалар, ИД* эса ўз тарафдорларини озод қилиш мақсадида, ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқда.

Курд раҳбарияти маҳбусларни қўриқлаш учун кучлари етишмаётганини бир неча бор маълум қилган. Америкаликлар ёрдам беришга шошилмаяптилар - Вашингтон жангариларнинг ватанлари уларни жазосини ўташи учун уйларига қайтариб олиб кетишларини талаб қилмоқда. Аммо ҳеч ким "ўз" террорчиларини қайтаришни хоҳламаяпти ва бундан қочиш учун ҳар хил баҳоналарни топишмоқда.

Муаммоли провинция

Энг қайноқ жой - бу Идлиб провинцияси. Бу ерда ҳозирда Сурия, Россия, Эрон ва Туркия ҳаракат қилмоқда. Бу ерда АҚШ қўшинлари йўқ, аммо америкаликлар бир неча бор "Ал-Қоида"* билан боғлиқ бўлинмаларга зарбалар берган. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам”*, “Хурас ад-Дин”*, Сурия миллий армияси, "Хизбуллоҳ" ва бошқа гуруҳларининг бу ерда нодавлат бўлинмалари мавжуд. Шунингдек, ИД* жангчилари ҳам бор.

"Идлибнинг шимолий туманлари мухолифат кучлари томонидан назорат қилинадиган ягона минтақадир, - деб таъкидлайди таҳлилчилар. – Маҳаллий гуруҳлар бу 2011 йилда Дамашққа қарши чиққанларнинг қолдиқларидир. Идлибда Туркия ва Россия президентлари келишиб олган вақтинча тинчлик битими 5-чи мартдан бошлаб амал қилмоқда. Уларнинг қўшинлари М4 стратегик трассасида қўшма патруллар ўтказмоқдалар".

Ҳисобот муаллифлари, жангариларнинг ўққа тутишига қарамай, тинчлик ҳозирча сақланиб турилганини таъкидламоқдалар. Бироқ, Туркия Идлибга қўшинларни кўчиришни тўхтатмади ва яқинда зарурият туғилса, жанговар ҳаракатларини тиклашга тайёрлигини билдирди. Демак, Суриядаги уруш ҳали бери тугамайди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

1176

Ўзбекистонда коронавирус: 10 август асосий хабарлари

727
(Янгиланган 22:58 10.08.2020)
Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 459 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 068 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида, 106 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 517 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 22 559 нафарга етди.

Айни пайтда 8 311 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор –  Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак) ва 80 ёшли Х.А. (эркак), Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл), Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак) ҳамда вафот этди.

Ўзбекистонда жами 198 киши пандемия қурбони бўлди.

Муҳим ёрдам

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг штаб-квартираси, COVID-19га Бутунжаҳон бирдамлиги ва ҳаракати жамғармаси орқали, Ўзбекистонга умумий қиймати 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган яна бир инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу сафар Истамбулдан келган рейсда 500 дона кислород концентратори олиб келинди. Бундан ташқари, ҳафта охирига лабораторияда ишлатиладиган материалларидан иборат яна бир гуманитар ёрдам юки етказилади.

Қирғизистонга парвоз

Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилишича, Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 19,9 миллиондан ошди, 731 минг киши вафот этди, 12,8 киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (5,0 млн), Бразилияда (3,0 млн), Ҳиндистонда (2,2 млн).

727
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси