Виктор Баранец

“Тайфун” зирҳли автомобиль Ўзбекистон армиясига қандай афзалликни беради

985
(Янгиланган 17:12 29.10.2019)
“Комсомольская правда” газетасининг ҳарбий шарҳловчиси истеъфодаги полковник Виктор Баранец “Тайфун” зирҳли автомобилларини сотиб олингандан кейин Ўзбекистон армияси қандай афзалликларга эга бўлишини айтди.

Ўзбекистон Россиядан "Тайфун" (К53949) зирҳли автомобиллар йирик партиясини харид қилди. Автомобилларни мамлакатга етказиб бериш 2019 йилнинг охирига қадар бошланиши маълум.

Баранец Россияда ишлаб чиқарилган “Тайфун”  зирҳли автомобиллари юқори тактик ва техник хусусиятларга эгалинини айтди. Машиналар шахсий таркибни бошқа жойга зудлик билан кўчириш учун зарур.

“Автомобилларнинг двигателлари кучли, улар шахсий таркибни автомат ва пулемёт ўқларидан ишончли равишда ҳимоя қилади”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон билан бўлган суҳбатда.

Қолаверса, махсус технологиялар йўлда машина портлаган вақтда йўловчиларнинг соғ-саломат қолишига имкон беради. Бунга автомобилнинг “қорин” деб аталувчи нодир қурилмаси ёрдамида амалга оширилади.

Ушбу машина жуда яхши тўсиқлардан ўта олиш қобилиятига эга ва бу мамлакатнинг турли минтақаларида зудлик билан амалга ошириш учун керак бўлган ҳаракатлар учун зарур.

Мазкур техникани харид қилиб, Ўзбекистон ўзининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада оширади.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: бронеавтомобили "Тайфун" получают международное признание
985

АҚШ "Хитой муаммоси"ни куч билан ҳал қилишга мойиллик билдирмоқда

27
(Янгиланган 14:32 15.07.2020)
Очиқлик ва ҳалоллик ҳеч қачон Америка дипломатиясининг кучли томони бўлмаган, Давлат департаменти раҳбари этиб шу пайтгача ЦРУни бошқарган Майк Помпео тайинлангач эса, Вашингтон дипломатик машинаси услуби очиқчасига "ЦРУга хос" ўта бир хунук тус олди.

Помпеонинг ўзи, аввалги иш жойидаги фаолиятини тасвирлаб, шундай деган: "Мен Марказий разведка бошқармаси директори бўлганман. Биз ёлғон гапирганмиз, биз алдаганмиз, биз ўғирлаганмиз".

Бироқ, бир нарсани пайқамасликнинг иложи йўқ: бундай ёндашув билан у ҳақиқатан ҳам Америка дипломатиясини бошқариш учун идеал номзод эди. Аммо баъзида ҳатто Давлат департаменти ҳам ўз позицияларини максимал очиқ тарзда тушунтира бошлайди ва буни маъқулламай бўлмайди, чунки халқаро муносабатлардаги аниқ равшанлик, ғалати тўлиқ баён қилмаслик ва инсон ҳуқуқларини ёки демократик қадриятларни ҳимоя қилиш сингари бемаъни баҳоналар ортида империя амбицияларини яширишга уринишдан кўра шубҳасиз яхшироқдир.

Майк Помпеонинг расмий баёнотини айнан шу нуқтаи назардан ўқиб чиқиш лозим, бу баёнотга кўра АҚШ, Хитой ва унинг қўшнилари ўртасидаги Жанубий-Хитой денгизидаги барча ҳудудий низоларга аралашишга тайёр. Расмий даражада биринчи марта Вашингтон Хитойнинг баҳсли денгиз ҳудудларига оид даъволарини тан олмаслигини ва АҚШ Давлат департаменти баёнотида аниқ кўрсатилган қуйидаги сабаблар асосида ўз позициясини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди: “Жаҳон Пекинга Жанубий-Хитой денгизини ўзининг денгиз империяси сифатида қарашига йўл қўймайди. Америка, бизнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимизни денгиз (шельфдаги-таҳр.) ресурсларига ўз суверен ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Халқаро ҳуқуқ асосида ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди. Биз ҳалқаро ҳамжамиятни денгиз эркинлигини ҳурмат қилиш ва суверенитетни ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек Жанубий-Хитой денгизида ёки умуман минтақада энг кучликнинг ҳуқуқи устунлиги принципини ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этамиз”.

АҚШ аралашишга тайёр бўлган можаролар рўйхати жуда ҳайратланарли. Вашингтон Хитойнинг Филиппин даъво қилаётган Скарборо рифи ва Спратли ороллари атрофида эксклюзив иқтисодий зонага эгалик қилиш ҳақидаги даъволарини рад этади, бунда Филипиннинг позицияси 2016 йилда халқаро арбитраж томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, РИА Новости таъкидлашича, “эндиликда АҚШ Вьетнам, Малайзия ва Индонезия тортишаётган сув ҳудудлари бўйича Пекиннинг даъволарини ҳам рад этмоқда”.

Америка дипломатлари эътибор беришдан бош тортаётган истеҳзо шундан иборатки, АҚШ Хитойдан АҚШнинг ўзи имзо чекишдан бош тортган ва Вашингтоннинг ўзи ҳеч қачон бу қарорга риоя қилмаган конвенцияга мувофиқ ҳакамлик суди қарорини тан олишини талаб қилмоқда. Икки томонлама стандартлар Америка ташқи сиёсатининг энг севимли воситасидир.

Амалда, Давлат департаментининг позициясининг бу масаладаги кучайтирилиши АҚШ ва Хитой ўртасида Жанубий-Хитой денгизидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашуви хавфи бир неча бор ошганлигини англатади. Вашингтон деярли Пекинни “империя” тузишга уринишда айблади ва эҳтимол, ўз амбицияларини ҳар қандай йўллар билан ҳимоя қилишга тайёрлигига ишора қилиб, бунга йўл қўймасликка ваъда берди.

Американинг Axios портали ушбу можародаги ставкаларга ишора қилмоқда: “Ҳар йили Жанубий-Хитой денгизи орқали тахминан беш триллион долларлик товарлар олиб ўтилади”.

Бундан ташқари, баҳсли ҳудудларда углеводородларнинг катта захиралари мавжуд, улар устидан назорат Хитойнинг энергетика импортига қарамлигини камайтириши мумкин, бу эса АҚШга ёқмайди.

Эҳтимол, Давлат департаментининг баёнотларига аллақандай газак сифатида, ўтган ҳафта Жанубий-Хитой денгизида АҚШ бирданига иккита авиаташувчи иштирокида ҳарбий куч намойишини ўтказди, бу эса Пекин дипломатиясини ғазабини келтириб чиқарди. Associated Press хабар беришича, “Ўтган ҳафта Хитой ғазаб билан АҚШ Жанубий-Хитой денгизида икки гуруҳ авиаташувчилари иштирокида қўшма машқлар ўтказиш орқали денгиз стратегик йўлида ўз ҳарбий кучларини кучайтираётгани ҳақида шикоят қилди. АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти маълум қилишича “Нимиц” ва “Рональд Рейган” авиаташувчилари, уларга  ҳамроҳлик қилаётган кемалар ва самолётлар билан биргаликда “тезкор ўзгарувчан операцион ҳудудда, денгизда жойлаштирилган самолётлар ёрдамида ҳаво мудофааси қобилиятини ошириш ва узоқ масофали нуқтали денгиз зарбалари кўламини кенгайтиришга мўлжалланган машқларни ўтказдилар”.

Агар вазиятга Вашингтон тарафдорлари нуқтаи назаридан қарасак, улар катта муваффақиятларга эришдилар деб айтса бўлади, бу айниқса Хитойнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ва америкапараст Гонконг айирмачиларининг жиноий жавобгарликка тортилишига жавобан қасд сифатида Гонконг доллари ва молиявий тизимининг қулатишга уриниш муваффаққиятсиз якунлангани фонида жуда ёқимли кўринади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Bloomberg агентлигига АҚШ Гонконг валюта тизимига ҳужумни кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот тушди, бу эса Осиёнинг ушбу етакчи молиявий марказда ишлаётган инвесторлари орасида катта ҳаяжонга сабаб бўлди. Биз АҚШ томонидан бундай ҳаракатлар жуда таҳдидли ва АҚШнинг ўзи учун ҳам жуда хавфли бўлиши ҳақида ёзганмиз ва амалиёт бу баҳоларнинг тўғрилигини кўрсатди: 14 июлда худди шу Bloomberg ҳабари беради: “ушбу ёндашув тарафдорлари етарлича қўллаб-қувватлашга эришолмагач, (Трампнинг-таҳр.) Оқ уйдаги ва Давлат департаментидаги ёрдамчилари бу фикрдан воз кечишди, чунки бу қадамга қарши бўлганлар буни амалга ошириш жуда қийин ва АҚШнинг ўзига зарар етказиши мумкинлигидан ҳавотирланган”.

Эҳтимол, айнан Федерал заҳира ва АҚШ Ғазначилиги Хитойга босим ўтказишнинг бефойда ёки жуда хавфли воситаси бўлиб қолганлиги сабаблигина авиаташувчилар ва Давлат департаментининг тажовузкор баёнотлари керак бўлиб қолди. Тарихий тажрибага асослансак, Жанубий-Хитой денгизида Америка ҳарбий кучларининг намойиш этилиши борасида Хитой элчихонасининг юқорида айтилган “ғазабли шикоятлари” Вашингтонда айнан шундай хатти-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигининг белгиси сифатида қабул қилинади. Ушбу можароларнинг ҳар қайсинисини кучайтириш бўйича кейинги қадам ўз-ўзидан келиб чиқади: Хитой шундай вазиятга тушиб қоладики, у билан муайян ороллар ва эксклюзив иқтисодий зоналар ҳуқуқи бўйича баҳслашаётган давлат ёки бир нечта давлатлар, Пекин расмий равишда ўзиники деб эълон қилган ҳудудда, АҚШга ҳарбий база ёки ҳар қандай доимий ҳарбий жойлашувни бирон бир шаклини қуришга рухсат бериб юбориши мумкин. Бу ҳолда танлов чекланган бўлади: ёки юзини йўқотиш, ёки АҚШ билан тўғридан-тўғри тўқнашув, ёки Вашингтонда битта тугма босилиши билан исталган пайтда портлаши мумкин бўлган консервацияланган можаро мавжудлигига ён босиш.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ХХР раҳбариятини АҚШ билан ҳарбий можаронинг сценарийсига тайёргарлик кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирган хитойлик таҳлилчилар, эҳтимол, ҳақ бўлиб чиққан бўлиши мумкин.

Уруш муқаррар эмас, аммо энди аниқки, Америка сиёсий элитаси, партияга мансублигидан қатъий назар, Америка гегемонлигига таҳдид қанчалик жиддий эканлигини англаб етар экан, “Хитой муаммосини” куч ишлатиш билан ҳал қилиш версияси унга тобора кўпроқ жозибалироқ туюлади.

27
Российский атомный подводный ракетоносный крейсер проекта 949А Антей К-410 Смоленск

Россиянинг "Антей" атом кемаси Болтиқ денгизида нима қиляпти?

830
(Янгиланган 18:41 14.07.2020)
Швециянинг SVT телеканали тревога кўтармоқда: Россиянинг "Антей" атом сув ости кемаси Болтиқ денгизига кирди, у узоқ масофали қанотли ракеталар ва ядро қуролига эга торпедаларни ташишга қодир.

Маҳаллий мутахассислар томонидан РФнинг бу ҳаракатлари куч намойиши сифатида баҳоланмоқда. Кеманинг анча олдиндан режалаштирилган - Россия ҳарбий денгиз флоти куни шарафига Бош ҳарбий-денгиз парадида иштирок этиши Скандинавия ҳарбийлари ва мутахассислари томонидан эътиборга олинмади.

Швеция Мудофаа тадқиқотлари институти тадқиқот бўлими бошлиғи Никлас Гранхольм яқин бир неча ҳафта ичида Россия ҳарбий-денгиз флотининг қандайдир машғулотлари бўлиб ўтишини тахмин қилмоқда. Унинг қайд этишича, иккита ядровий реакторга эга 150 метрлик субмарина Болтиқбўйи учун жуда катта ва хавфли. Швециянинг 60 метрли дизел сув ости кемалари у билан таққослаганда ютқазиши аниқ. "Антей" - бу Россия ҳарбий қудрати намойишидир, дея хулоса қилади ҳарбий эксперт.

Русийзабон нашр бўлган "Stockholm сейчас" яна бир мутахассис, хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Йоаким фон Браун фикридан иқтибос келтиради: "Россия ҳарбийлари бизга аниқ сигнал йўллашмоқда: улар бизга ўзларининг улкан ва кучли эканликларини  кўрсатмоқдалар". Швеция қуролли кучлари Болтиқбўйидаги вазиятни кузатмоқда. Данияликлар биринчи бўлиб 150 метрлик "игнани пичан ичида" аниқлагани, яъни Россиянинг К-266 "Орел" сув ости ракетали крейсерини сув усти ҳолатида ва 15 узел тезликда (27 км/соат атрофида) аниқлаганидан беҳад фахрланмоқда.

Болтиқ денгизи нима деган гап, ахир энди бутун Атлантика океани хавф остида. Ғарб мутахассислари таъкидига кўра, сўнгги йилларда Россия сув ости кемалари ўз характеристикасини, экипажлар эса – маҳоратини сезиларли яхшилади. Узоқ масофаларга ҳаракатланувчи сув ости кемалари НАТО учун бош оғриғига айланди, ахир улар сал олдин Шимолий Атлантикада ўз ҳукмронлигини йўқотганлигини эълон қилишган эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Болтиқбўйида нима рўй бермоқда?

Ракета ташувчи ядровий қурилмага эга К-266 "Орел" атом сувости кемаси ҳақиқатан Шимолий флотдан Болтиқ денгизининг Фин кўрфазига ҳаракатни амалга оширди. РФ Мудофаа вазирлиги буни яширгани йўқ. Яна бир нарса маълум: 949А "Антей" лойиҳасидаги субмариналар биринчи навбатда душман томоннинг авиаташувчи гуруҳларига қарши кураш учун мўлжалланган ва шу боис Болтиқбўйи мамлакатлари ҳотиржам ухлашлари мумкин (уларда авианосецлар йўқ). НАТОнинг Европадаги ҳарбий-денгиз кучлари ҳам "Орёл"нинг нишонига айланмайди.

Россия ядровий сув ости кемасининг Болтиқ денгизига саёҳати мақсадига доир саволга жавоб юзада қалқиб турибди. Россияда июл ойининг охирги якшанбаси(яъни 2020 йилда - 26 июлда)да ҳарбий денгиз флоти куни нишонланади. Шу боис, бугунги кунда Болтиқбўйи минтақаси давлатларидаги ҲДК экспертлари атом кемаси "Антей"нинг ташрифи мақсади бўйича турли хаёлларга берилишлари ажабланарли.

Эслатиб ўтаман, 2018 йилда "Орёл" крейсери Болтиқ денгизидаги Фин кўрфазида ўтган Россия Бош ҳарбий-парадида Шимолий флотни намойиш этган эди. Гарчи экипаж ўша вақтда ҳам, 2020 йилда ҳам Североморск ва Кронштадт ўртасидаги 1500 денгиз милидан ошиқ (тахминан 2800 км) босиб ўтишга тўғри келган бўлса-да, бу фақатгина тинчлик миссияси бўлди.

"Антей" ҳамкорларни хафа қилмайди

Учинчи авлоддаги 949А "Антей" лойиҳасининг сув ости кемалари ("Орёл", "Смоленск". "Воронеж", "Омск", "Тверь" ва бошқалар) душман авиаташувчиларига ва қирғоқ нишонларига ҳаракат масофаси 500 кмга тенг "Гранит" товушдан юқори тезликдаги қанотли ракеталари билан ракета ҳужумларини амалга ошириш учун яратилган.

Улар қалинлиги 45-68 мм бўлган пўлатдан ясалган мустаҳкам цилиндрсимон корпусга (10 та бўлинма) ва уфққа 45 даража бурчак остида (сув остидан учириш учун) кемаларга қарши ракеталарни учириш мосламаларига эга. Конструкцияси арктик кенгликларда сузиш учун мустаҳкамланган. Шу билан бирга, "Антей" нархи Американинг "Нимиц" типидаги авиаташувчиси нархидан тахминан 10 баравар арзонроқ.

К-266 "Орёл" сув ости крейсери 1993 йилдан бери Россия ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар таркибида. 2017 йилда такомиллаштирилганидан сўнг, у бортида П-800 "Оникс" кемаларга қарши ракета тизимиги эга бўлди, унинг ўқ-дорилар захираси - 72 дона ЗМ-45 ракеталари ва 24 дона ҳар хил турдаги торпедалар. Таққослаш учун, Шимолий флотнинг етакчиси, "Петр Великий" оғир ядровий ракета крейсери, атиги 20та кемага қарши ракеталар билан жиҳозланган.

"Орёл" янги автоматлаштирилган жанговар бошқарув тизими, гидроакустика тизими ва паст шовқинли винтлар ҳисобига ўз имкониятларини оширди. Аввалроқ  маълум бўлдики, чуқур такомиллаштириш жараёнида "Антей" шунингдек, 2500 кмгача бўлган масофадаги нишонга зарба беришга имкони бор "Калибр" ракета тизимлари билан жиҳозланмоқда.

Қандай бўлмасин, "Орел” ядровий сув ости ракета крейсери ноёб жанговар хусусиятларга эга, 600 метр чуқурликгача шўнғиш қобилиятига эга, 24 минг тонна сув сиғимига эга, узунлиги 155 метр, сув ости тезлиги 32 узелгача (тахминан 59км/с), автономия - 120 кун, экипаж - 130 киши. Кема кўплаб машқлар ва юришларда муваффақиятли иштирок этди, икки марта денгиз нишонига ўқ узгани учун денгиз флотининг бош қўмондони мукофотинининг қўлга киритди.

Кильватер чизиғи бўйлаб мағрур тартибда

13 июл куни Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони адмирал Николай Евменов шундай деди: “Бош денгиз парадида иштирок этиш учун Шимолий флот кемаларининг таркибига "Вице-адмирал Кулаков" кемаларга қарши кемаси ва "Орёл" ядровий сув ости ракета крейсери кирган кемалар отряди Фин кўрфазига етиб келди. Яқин кунларда отряд парад тадбирларига тайёргарликни бошлайди". Кронштадт рейдининг акваторияси катта сув сиғимига эга кемаларни вақтинча жойлаштиришга тайёр.

Флотлараро ўтиш пайтида "Вице-адмирал Кулаков" катта кемаларга қарши ракета кемаси ва "Орел" ядровий ракета сув ости крейсери экипажлари ҳаво мудофааси ва сув ости кемаларига қарши мудофаа, кечаси ва кундузи сигнал алмашинуви, омон қолиш қобилияти учун кураш бўйича бир қатор ҳарбий машқларни бажардилар. Вахта зобитлари ва штурманлари Балтика денгизи акваториясининг навигацион хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қимматли тажрибага эга бўлишди.

Йирик сув сиғимили кемалар парад тартибининг машқлари бошланди. Кронштадт рейдида байрамга “Орёл” крейсери билан биргаликда "Вице-адмирал Кулаков" катта кемаларга қарши кемаси, "Минск" ва “Королев” катта десант кемалари тайёргарлик кўрмоқда. Экипажлар алоқа ва ўзаро ҳамжиҳатлик, кильватер сафида белгиланган тезликда ва курс бўйича ҳаракатланишни ишлаб чиқмоқдалар. Кронштадтнинг (ҳатто Балтика денгизчилари учун ҳам) қийин акваториясида ўтиш учун вахтадаги зобит ва штурман мутахассисларининг тайёргарлиги текширилмоқда.

Замонавий Балтика денгизи флоти - бу Россиянинг Ғарбий йўналишдаги ҳимоя нуқтаси, кемалар кучлари, денгиз авиацияси, ҳаво мудофааси, қирғоқ кучлари ва ягона оператив ва техник таъминот идораларини бирлаштирувчи турли хилдаги оператив ва стратегик бирлашма.

Бош парадга жалб қилинган ҳарбий-денгиз кучларининг катта қисми ва воситалари (ўнлаб кемалар, самолётлар ва вертолётлар) байрамни стратегик операция кўринишига айлантиради. Мақсадлар тинчлик учун, ташкилаштириш - жанговардир. Бу одатий ҳол. Болтиқ денгизида Россия ҲДФ мавжудлиги таҳдид солувчи ҳарбий қудрат намойиши эмас, балки 317 йиллик муддатга эга тарихий фактдир. Ва ракета ташувчи К-266 "Орёл" атом сув ости крейсери бу ерда – меҳмонда эмас, аксинча ўз уйидадир.

830