Директор Исполкома РАТС ШОС Джумахон Гиёсов

Ғиёсов: ШҲТ чегараларида янги террорчилик базалари вужудга келмоқда

534
(Янгиланган 13:09 06.11.2019)
Жангариларнинг фаоллиги қўшни давлатларга кўчган, биринчи навбатда Афғонистонга. Бунинг барчаси ШҲТ чегараларида янги террорчилик базалари яратилишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (ШҲТ МАТТ) еттинчи илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

“Бизнинг учрашувимиз халқаро хавфсизлик тизими жиддий синовларга дучор бўлаётган вақтда бўлиб ўтмоқда. ШҲТ ҳудудларида вазиятнинг беқарорлиги хатарлари сақланиб қолмоқда: террорчилик ташкилотлари, жумладан, “ИД”*, - деди ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов.

Унинг сўзларига кўра, Суриядаги вазият жангариларнинг қолган қисмини ўзларининг хорижий нуқталарини фаоллаштиришга, бошқа давлатларга чиқиб кетиб, у ерда яширинишга мажбурлаган.

Афғон-тожик чегарасида 8 мингга яқин жангари тўпланди - эксперт

Шу билан бирга уларнинг раҳбарлари бошқарув тизимини бутун дунё бўйлаб ҳужум уюштиришга етарли даражада сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Маълумотларга қараганда, террорчилар ўзларининг ҳар қандай шароитларга мослаша олишларини намойиш этишмоқда, жумладан, кибержиноят ва хакерлар ҳужуми фаоллиги кучайган.

Шундай қилиб, “ИД”* глобал ташкилотга айланмоқда.

“Жангариларнинг фаоллиги қўшни давлатларга кўчган, биринчи навбатда Афғонистонга. Бунинг барчаси ШҲТ чегараларида янги террорчилик базалари яратилишига ёрдам беради”, - дея қўшимча қилди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ғиёсов Афғонистон ҳудудида “ИГ”* ва бошқа тақиқланган халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг фаоллашгани сабаб ташкилотга аъзо мамлакатлар чегарасидаги вазият кескинлашганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига қараганда, “ИД”*жангарилари томонидан террорчилик ҳужумлари уюштирилиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Мирзиёев, Раҳмон ва Жээнбеков Марказий Осиёда терроризм тарқалмоқда деб айтишди

Яқин уч йилда ШҲТ МАТТ бошқа халқаро терроризмга қарши ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш амалиётини қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда.  

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) – Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

534