Жангарилар Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлган - эксперт

1666
(Янгиланган 18:07 06.11.2019)
Эксперт фикрига кўра, аслида жангарилар Тожикистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлишган.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Ўтган тунда уюштирилган ўзбек-тожик чегарасидаги “Ишқобод” постига уюштирилган ҳужуми кўплаб саволлар уйғотмоқда, дейди Россиядаги Афғонистонни ўрганиш маркази эксперти Андрей Серенко.

Тожикистон чегара постига 20 нафар ниқобли кишилар ҳужум қилди

Мутахассис фикрига кўра, жангарилар Тожикистон орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб олмоқчи бўлишган.

“Афғон-тожик чегараси “илма-тешик” деса ҳам бўлади. Ўзбеклар эса чегарани қаттиққўллик ва профессионал даражада ҳимоя қилади. Улар Тожикистон ҳудудида 3 кун бўлиб қулай пайт пойлаб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиш мақсадида чегара постига ҳужум қилишган”, - дейди эксперт.

Нега улар айнан Ўзбекистон ҳудудига ўтмоқчи бўлишганига иккита сабаб бўлиши мумкин.

Биринчидан, улар ўз имкониятларини намойиш қилмоқчи бўлишган бўлса, иккинчидан - ушбу жангарилар орасида собиқ Ўзбекистон ислом ҳаракатининг жангарилари бўлган бўлиши ҳам мумкин.

Агар ростдан ҳам ушбу террорчилар гуруҳи ИШИД жангарилари экани тасдиқланса ва улар Марказий Осиё ҳудудида қўпорувчилик қилиш мақсадида Афғонистондан кириб келган бўлса - бундай ҳужумни сенсация дейиш мумкин, деб сўзини якунлади эксперт.

Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда 20 га яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди. Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент Тожикистондаги чегарага уюштирилган ҳужум билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда

1666

Нима учун оғир БМП Т-15 "Армата" дунёдаги энг яхшиси

698
(Янгиланган 20:04 05.06.2020)
Россиянинг “Армата” платформасида ясалган БМП ҳарбий машинаси дунёда энг яхшисими - бу борада ҳарбий эксперт таҳлили.

Россия қурол яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринда туради. “Армата” платформасига асосланган оғир пиёдалар жанговар машинаси (БМП) сифатли технологик жадал олдинга қадамдир. Янги БМП глобал қурол бозорида талабга эга бўлиши аниқ.

Ўрмаловчи платформадаги “Армата” БМПси пиёда аскарларни етказиш ва олдинги қаторда қўшинларни жанговар қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Қурол-яроғи, маневрлилиги ва мудофаа тизимлари Т-15 БМПсига танклар билан бир қаторда ишлашга имкон беради. Бироқ, оғир БМПнинг ускуналари жойлашинуви "энг яқин қариндоши" - Т-14 танкидан фарқ қилади. Двигател олд қисмида, ўртада - бошқарув бўлими, орқа қисмида - десант жойлашган. Қурол ва ўқ-дорилар масофадан бошқариладиган мутлоқ хайдовчисиз минорада жойлашган. БМП Т-15 ички макони ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил этиш экипаж ва десантга уч кун давомида машинадан чиқмасдан жанговар вазифаларни бажаришга имкон беради.

Машина экипажнинг уч аъзоси томонидан бошқарилади, десант бўлимида 9 та тўлиқ жиҳозланган мотоўқчи жойлашган (БМП-2 ва БМП-3да 7тадан десантчи). БМП Т-15 нинг ўлчамлари ва массаси (узунлиги - 9,5 м, кенглиги - 4,8 м, баландлиги - 3,5 м, оғирлиги - 55 тонна). У 2В-12-3А дизел двигател билан жиҳозланган, 1500 от кучига эга, 5 метр чуқурликдаги (туби бўйлаб) сув тўсиқларини енгиб ўтиши мумкин, паст-баланд йўлларда 50 км/соат тезликда, магистралда эса 75 км/с гача тезлаша олади. Сафар масофаси - 500 км.

Россия армиясининг Т-15 “Армата” БМПсига эҳтиёжи жуда катта. Янги жанговар машина мотоўқчи қисмларнинг техник жиҳозланишини сифат жиҳатидан яхшиланишини ва жанг майдонида зирҳли транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича янги тушунчаларни жорий этишни кафолатлайди. Ягона “Армата” платформасида Т-14 БМПси ва Т-15 танклари қўшинларга етказиб бериш синхрон тарзда амалга оширилади, чунки иккала машина ҳам интеграциялашган ҳолда жанговар ҳаракатларга мўлжалланган.

Ноёб хавфсизлик

Дунёда мавжуд бўлган барча пиёдалар жанговар машиналари душманнинг танкга қарши воситаларига заиф, аммо бу Т-15 БМПга тегишли эмас. Хавфсизлик “Армата” оиласининг асосий хусусиятидир. Т-15нинг муҳим конструкторлик хусусияти – бу экипаж (командир, механик-хайдовчи ва оператор) жойлашган зирҳли капсунанинг ўқ-дорилар ва двигател бўлинмасидан ажралиб туриши ва экипаж ва десантчиларни миналарга қарши мулжалланган корпуси. Т-15нинг танкга қарши қуролларга қарши кўп қатламли, кўп даражали мудофаа тизими алоҳида эътиборга лойиқ.

Оптико-электрон бостириш комплекси ва нурланишни аниқловчи сенсорлар тизими (душманни лазерли нишонга олувчи ёки душманларни масофасини аниқловчи) зич аэрозолли пардани вужудга келтириши учун тутун гранаталарини автоматик равишда отишга имкон беради.

Асосий ишни "Афганит" ҳар томонлама фаол мудофаа тизими бажаради - автоматлаштирилган тизим душманнинг танкларга қарши ракеталарини БМПга яқинлашаётган пайтида аниқлайди ва уларни уриб туширади (машина корпусига тегизмасдан). "Афганит" жавоб зарбасини бериш мақсадида душман ракетасининг учирилиши ҳудудини ҳам аниқлай олади.

Агар душманнинг снарядлари "Афганит" мудофаасини енгиб ўтолса, ишга "Малахит" динамик ҳимоя мажмуаси тушади. Иккала тизим ҳам Т-15га ишончли ҳимоя чизиқларини таъминлайди, аммо композит ва пўлатдан ясалган асосий зирҳли корпус ҳам зарбага дош бера олади. Бундан ташқари, машинада радиоэлектрон кураш воситалари ҳам мавжуд бўлиб, улар сунъий йўлдош навигацияси ва радиосигналларини босиб туради ва душманнинг снарядлари ва ракеталарини йўлдан уради. Тубидаги минага қарши ҳимояланиш ҳатто кучли фугаснинг зарба тўлқинини ўчиришга қодир. БМПнинг қувват тизимининг олд томонда жойланиши экипаж ва десант учун қўшимча ҳимояни яратади.

Дунёда хавфсизлик нуқтаи назаридан унга тенглашадиган аналог йўқ. Т-15 оғир пиёдалар жанговар машинаси Германиянинг Пумасини (Schützenpanzer Puma) дан устундир, у ҳозирда Бундесвердаги "Мардер" (Marder) БМПси ўрнига қабул қилинмоқда. Фақатгина баъзи ҳусусиятлар бўйича Исроилнинг Namer  зирҳли машинаси у билан рақобатлаша олади.

Барбод қилувчи қудрат

Маҳаллий можаролардаги (ва шаҳар жангларида) янги тактика пиёдалар жанговар машиналарини чидамлироқ қилишни талаб қилди. Энг сўнгги Россия БМПси танк зирҳига эга, пиёдаларни ишончли ҳимоясини таъминлайди ва деярли ҳар қандай душман билан жангга кириша олади. Т-15 дала ва шаҳар шароитида бир хил даражада муваффақиятли ҳаракат қилади.

Т-15 нинг асосий қуроли 57 ммли "Кинжал" кесма автомат замбаракли жанговар модули ва "Атака Т" танкга қарши ракета тизими. Бошқарувчисиз жанговар модул масофадан бошқариладиган айланма жанговар тизим шаклида яратилган. 57 мм тезкор ўқ отадиган қурол 1400 метргача бўлган масофада зирҳни урувчи ва юқори портловчи қисмларга эга бўлган ер ва ҳаво нишонларини йўқ қилишга мўлжалланган. 9М120 “Атака” танкга қарши бошқарилувчи ракеталар зирҳланган нишонларга (фаол мудофаа тизимли) 10 кмгача масофада зарба бера олади. Душман тирик кучига қарши курашнинг қўшимча воситаси - 7,62 мм ПКТМ пулемётидир. Автоматлаштирилган тизим оптик локатор ёрдамида нишонларни фаол ва пассив режимларда қидириш ва кузатишга қодир. Масалан, ниқобланган снайперларни аниқлаш, бир вақтнинг ўзида иккита нишонга олиш ва ўт очиш.

Таъкидлаш жоиз, НАТО мамлакатларининг БМП-ларидан фарқли ўлароқ, Т-15 жанговар модуллари телевизион ва инфрақизил оптик қурилмалар ёрдамида пассив аниқлашни қўллаб учувчи аппаратлар билан яқин жангда ҳавога қарши мудофаа режимини таъминлайди.

Т-15 деярли барча қуруқликдаги нишонларга (шу жумладан танкларни), ҳужумчи самолётларга, Apache туридаги танкка қарши вертолётларига ва MQ-1 Predator ҳужум дронларига зарба бериб уриб тушириши мумкин.

Жанговар интеграция

Ягона тактик бўлинмаларни бошқариш тизимида (ЕСУ ТЗ) Т-15 аниқланган нишонлар тўғрисидаги маълумотларни бошқа машиналарга интеграциялашган ҳолда узатишга қодир ва йўқ қилишга нишонларни қабул қилиши мумкин - қуролга ёки позициясига мос. Бу қўшинларни жанговар ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги даражаси.

Шундай қилиб, Т-15 ҳар қандай душманга қарши танк ва мотоўқчи пиёдалар қўшинлари таркибида асосий кўп мақсадли жанговар восита сифатида - ҳатто ядровий қурол ёки бошқа турдаги қирғин қуролларидан фойдаланиш шароитида ҳам маневрли жанговар ҳаракатлар олиб боришга мўлжалланган.

Т-15 нинг жанговар маълумот-бошқарув тизимининг (БИУС) олдинги авлодларнинг БМП-ларига нисбатан анча юқори даражадаги бошқарувини таъминлайди. БИУС БМП экипажига машина техник ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот беради ва бу экипажга бевосита жанговар вазифаларни бажаришга имкон беради.

Т-15 БМПси ҳинд ҳарбий раҳбарларини мамнун қилгани бежиз эмас. Шунингдек, Ироқ, Кувайт, Таиланд ва Покистон армиялари ҳам сўнгги БМПларни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқдалар. Россия ўнлаб мамлакатларга М2 Bradley БМПсини етказиб беришни давом эттираётган америкаликлар билан қурол бозорида ушбу йўналишда муваффақиятли рақобатлашиши мумкин. Россия ва хориж ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Т-15 узоқ йиллар давомида хорижий конструкторлик бюроларида тақлид қилиш намунаси бўлиб қолади.

698

Россияда янги санкциялардан сўнг "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолашди

533
(Янгиланган 11:27 05.06.2020)
Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

"Беҳаёлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв қувурларни ўтказиш ишларига жавлб қилинган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши киритилган санкцияларни "беҳаё ва ноқонуний" дея атади.

"Ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. У газ қувурини "АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хатар", дея баҳолаган. Балтика қаерда-ю, АҚШ қаерда?", - деди Косачёв РИА Новостига берган изоҳида.

Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик шериклари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади, дея қайд этди у. Косачёвнинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа иттифоқи аъзолари бўлган бошқа шерик давлатлар билан келишилган ўз режасига мувофиқ ҳаракатланишда давом этади.

Шу билан бирга, "Шимолий оқим-2"ни якунига етказиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан жавобан тушуниш талаб этилишини ҳам қўшимча қилди.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини, бироқ Россия ҳар қандай шароитда ҳам бу лойиҳани амалга ошириш имконини топишини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг фикрича, "Шимолий оқим-2" ётқизилиши якунига етиши учун европалик шериклар ва газ истеъмолчилари томонидан ҳам тушуниш талаб этилади.

Морозов прогнозига кўра, жуда кўп нарса европаликларга ва уларнинг ўз манфаатларини АҚШ сиёсий амбициялари ва тижорий манфаатларидан устун қўя олиши лаёқатига боғлиқ бўлади.

"Шу нарса аёнки, америкаликлар бу ерда европаликлар манфаатларига зид равишда ўзи учун бизнес устуворликни изламоқда", - дея ишора қилди сенатор.

Вашингтон диктатураси

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, америкалик сенаторларнинг ушбу ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини қайд этди.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

У экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийлигини ва у халқаро ҳуқуқга дахлдор эмаслигини қўшимча қилди.

"Умид қиламанки, европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига учмасликка кучи ва онги етади", - дея умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцевнинг фикрича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун лойиҳанинг амалга ошишига тўсқинлик қилишга уринмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса, унинг энергетика секторини назорат қила олиши сўроқ остига олинмоқда", - дея изоҳ берди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг охирги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун баҳона топиш илинжида "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев, Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонч билдирди.

"Россия тайёр турибди: қувурни ётқизиш ишларига жалб қилинган кема, аллақандай санкциялар қўрқинчли бўлмаган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди агентлик суҳбатдоши.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатига киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бешта сенатор, шу жумладан, Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, қурилиш иштирокчиларини синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам санкциялар остида қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга таяниб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким зудлик билан жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берган эди.

533
На месте прорыва Сардобинского водохранилища в Сырдарьинской области

Зоологлар кемирувчиларнинг “Сардоба” тўғонининг ўпирилишига таъсирини ўрганди

155
(Янгиланган 15:15 06.06.2020)
Зоология институти мутахассислари кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолияти Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш мақсадида текширув ўтказдилар.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ФА Зоология институти зоолог мутахассислари Сардоба сув омборида илмий сафарда бўлдилар.

“Сафарнинг мақсади ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятини Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш эди.

Иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилди. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилди. Текширувлар муҳандис Э.Каюмов иштирокида ўтказилди.

Тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб йўқолган йўллари топилди. Тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилди. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилди.

Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. ФА Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар беришди”, - дейилган хабарда.

155
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши