Иосиф Линдер

Худкуш-аёллар чегара постига ҳужум вақтида, қасос ҳақида ўйлаган бўлиши мумкин Линдер

394
(Янгиланган 14:17 08.11.2019)
Халқаро аксилтеррорчилик ўқув уюшмаси президенти Иосиф Линдер ўзбек-тожик чегарасидаги ИШИД* худкуш-аёллари иштироки ҳақида ўз фикрларини айтди.

Линдер  Sputnik Тожикистонга таъкидлашича, агар Шарқда бир аёл қурол оладиган бўлса, демак, унда жуда жиддий мотивация бўлган.

“Жангарининг рафиқаси бўлиш ёки уй-рўзғор ишлари билан шуғулланиш бир нарса, қўлига қурол олиш ва қандайдир ишга бориш бу бошқа. Мана назорат пунктига ҳужум вақтида, тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувда ўлиш учун бироз бошқача психотипга эга бўлиш керак. Худкуш танланганда ҳам турли механизмлар бор: кўпинча ҳамма ҳам чиндан ўлишини билмайди ёки уларни алоҳида тайёрланади”, - дейди Линдер.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, одам ёллашда бошқа психологик профилга эга бўлган кишилар танланади.

“Уларнинг орасида яқинлари у ёки бу террористик ташкилотга бориб, вазифаларни бажариш пайтида вафот этганлар ҳам бор. Шундан сўнг, уларнинг энг яқин қариндошлари, шу жумладан аёллар, қасос йўлига ўтадилар”, - деб қўшимча қилди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кечаси 20 нафарга яқин қуролланган ниқобли кишилар Душанбедан 60 км масофада, ўзбек-тожик чегарасида жойлашган "Ишқобод" постига ҳужум қилиб, у ердан 5 та автомат ўқотар қуролни эгаллаб олишган эди. Ўтказилган махсус операция натижасида жангариларнинг 15 нафари йўқ қилиниб, 5 таси қўлга олинган.

Чегара постига ҳужум қилган шахслар орасида беш нафар аёллар бўлган. Отишма вақтида икки нафар аёл ўлдирилди, қолганлари – қўлга олинди ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сўроқ қилинди.

Жиноий гуруҳида омон қолган аёллар Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида туғилгани маълум бўлди. Бу аёллар Афғонистон ҳудудида худкуш-террорчи сифатида ИШИД (Россияда ва бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилот) махсус жамлоқларида узоқ вақт давомида тайёргарлик кўрган.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

 

   

394