Зенитно ракетно-пушечный комплекс Панцирь-С1

Нима сабабдан Россия Қирғизистонда ҳаво мудофаа воситаларини жойлаштирмоқда - эксперт

1919
(Янгиланган 17:05 13.02.2020)
Россия нимабабдан "Кант"даги КХШТ авиабазасини дронлар ва ҳаводан мудофаа тизимлари билан мустаҳкамлаётганини ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко тушунтириб берди.

Яқин келажакда Россиянинг бирлашган «Кант» ҳарбий базаси таркибига учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) киритилади. Кейинги қадам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштириш бўлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирининг ўринбосари Николай Панков Давлат Думасида Қирғизистонда жойлашган Россия қўшма ҳарбий базасининг ҳолати ва шартлари тўғрисидаги протоколга изоҳ бераркан.

Изланиш ва зарба бериш дронлардан жанговар фойдаланиш учун технологиялар, стратегиялар ва тактикаларнинг жадал ривожланиши бутун дунё бўйлаб тенденция бўлиб, ҳаво мудофаасини кучайтириш зарурлигини тақозо этади (ҳатто потенциал душман жуда катта масофада бўлса ҳам). «Кант» авиабазаси майдонининг 60 гектарга кўпайиши, шунингдек, жанговар қобилиятларнинг кенгайиши ва хавфсизлик тизимини ривожланиши билан боғлиқ. Аввалроқ, "Форпост", "Орлан" ва "Тахион" русумли дронлар Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси қўшма гуруҳининг антитеррор машқларида ишлатилган эди.

Стратегик аҳамиятга эга

Муаммоли Афғонистон чегарасидан 600 километр масофада жойлашган «Кант» авиабазаси Москва ва Бишкек ўртасидаги мудофаа соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг асоси ҳисобланади (ижара муддати - 2058 йилгача), Россия, Қирғизистон ва Марказий Осиё минтақасининг бошқа давлатларининг иқтисодий ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлайди. Аҳамияти бўйича таққосласа бўладиган хаво ҳужумига қарши мудофаа объект тизимлари мавжуд бўлган  Россиянинг базалари фақатгина Арманистон ва Тожикистонда олдинроқ келтирилгани учун мавжуд.

Яқин Шарқдаги жанговар тажриба, террористик гуруҳлар қўлбола равишда ишлаб чиқарилган камикадзе дронларидан қанчалик фаол фойдаланаётганини кўрсатади. Қурол остидаги граната билан жиҳозланган, кичик тезликда ишлайдиган дронлар ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари учун энг қийин нишондир. Бироқ, Россия статистикаси Суриядаги Хмеймим авиабазасига "Панцирь-С1" зенит-ракета ва ракета-пушкали тизимлари (ЗРПК) ёрдамида дронларни зарбасини муваффақиятли қайтарилиши далолатдир: муаммони ҳал қилса бўлади,  100 дан ортиқ хавфли интернет-магазинлардан олинган ва  ўзгартирилган "қўлбола буюмлар" йзқ қилинди.

Бугунги кунда "Исломий давлат"* жангарилари Суриядан Афғонистоннинг шимолий вилоятларига оммавий равишда ўтишмоқда. Эртага нима бўлишини башорат қилиш қийин бўлади, аммо Марказий Осиё мамлакатларида террористик гуруҳларнинг гипотетик ҳужумига, шу жумладан ҳарбий базаларга, жумладан «Кант»да учувчисиз камикадзе дронлар билан ҳужумларга тайёр туриш керак.

Душман дронлари оммавий қирғин қуролларини (кимёвий, биологик) олиб юришга қодир. Россия Мудофаа вазирлиги хавфли воқеалар ривожланишини олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Россиянинг Қирғизистондаги авиабазасининг олис чегаралари С-300 зенит-ракета тизимлари билан қамраб олиниши, яқин атрофдаги хавфсизлик зонаси қайта-қайта синовдан ўтказилган "Панцирь-С1" ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Яқинда Россия ҳаво мудофааси тизимлари яқин зонада (5 километргача) кичик дронларни йўқ қилишга мўлжалланган ракетани олади. Таққослаш учун: яқинда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги F-16 қирувчиси томонидан 300 метр масофадан миниатюр дронни йўқ қилишда катта ютуқ сифатида намойиш этди.

Коллектив хавфсизлик

Бошқа томондан, Суриядаги рус дронлари ўзларини разведка, ёнғинни тўғрилаш ва душман позицияларига аниқ зарба бериш воситаси сифатида кўрсатди. Оператордан 100 километргача масофада "Орлан-10" русумидаги дронлар тез-тез гала таркибида ишлатилган: битта транспорт воситаси тахминан 1000 метр баландликда визуал текширув ишларини олиб борган, иккинчиси душман алоқа воситаларини бостирган, учинчиси маълумотни 5000 метр баландликдан базага етказган, ҳужум дрони ҳужум пайтида ҳаво бомбалари ёки бошқариладиган ракеталар ёрдамида объектларни йўқ қилди. Видеокамералар нишонни йўқ қилишни қайд этди. "Орлан"нинг энг замонавий модификацияси нафақат визуал текширишга имкон беради (бортда - юқори аниқликдаги 12 та камералар), шунингдек, уяли телефонлар ва радио қурилмалар нурланишидан нишонларни аниқ координатларини аниқлашга имкон беради (радиотехник разведка).

Дронлар жанг майдонида ва душман чизиғи ортида тобора муҳим рол ўйнаяпти. Бугунги кунда Россия Федерацияси янги разведка-зарба дронларини ишлаб чиқмоқда (20 тонналик "Охотник" синовдан ўтказилмоқда) ва тегишли протоколнинг ратификация қилиниши Россия дронларининг Қирғизистон ҳаво ҳудудида ишлатилишига оид қонунчиликдаги зиддиятларни бартараф этади. Ва бу ҳаво бўшлиғи хавфсизроқ бўлади.

Аввалроқ Тожикистондаги Россия ҳарбий базада ташкил этилган учувчисиз авиация батальони кичик ва қисқа масофали (30 кмгача) мудофаа роталарини ўз ичига олади, улар "Леер-3" (радио-электрон кураш), "Гранат", "Элерон", "Тахион" ва "Форпост-М" узоқ масофага (250 километргача) мўлжалланган воситалари отрядлари билан қуролланган. Қирғизистондаги «Кант» бирлашган авиабазасидаги БПЛА гуруҳи худди шундай тузилишга эга бўлиши мумкин. Бугунги кунда бу ерда Су-25СМ ҳужум самолётлари ва Ми-8МТВ вертолётлари жойлашган.

Шуни таъкидлаш керакки, коллектив (минтақавий) хавфсизлик индивидуал учувчисиз гуруҳларини ва объект ҳавога ҳужумига қарши мудофаасини ривожлантириш билан чекланмайди. Бугунги кунда МДҲнинг бирлашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг кучлари ва воситалари таркибида 20 га яқин авиация қисмлари, 50 та зенит-ракета ва радиотехника қўшинлари ва 10 та ҳаво мудофааси бригадаси мавжуд. Ушбу глобал тизимни шакллантириш ва такомиллаштириш давом этмоқда, 2025 йилгача ҳарбий ҳамкорликнинг концептуал асослари келишилган.

* Қирғизистон, Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

1919