Исламская Республика Афганистан

Толиблар "дунё томида": чегара олди Дарвозда нималар бўляпти

1596
(Янгиланган 10:40 12.03.2020)
Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара яна нотинч: толиблар Нусай туманида мустаҳкам ўрнашишга ҳаракат қилмоқда, уларга полиция кучлари қарши чиқмоқда ва отишма овозлари Тожикистон Дарвозигача етиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 март - Sputnik, Фахриддин Холбек. Россия ва Тожикистонда тақиқланган "Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқида, Бадахшон провинцияси Нусай туманида - Тожикистон Дарвозининг рўпарасида кучаймоқдалар.

Бир гуруҳ жангарилар Нусай туманидаги Нусай қишлоғидан 3 километр узоқликда жойлашган Хугаз қишлоғида позицияларни эгаллаб олишган. Чегара олди ҳудудида юзга яқин толибларлар йиғилган. Уларга 250 нафар маҳаллий полиция ходимлари ва Афғонистон Мудофаа вазирлигининг ёрдамчи кучлари қаршилик кўрсатмоқда.

Шимоли-шарқий зонада жойлашган Афғонистон Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари, "Помир" 217-армия корпуси матбуот котиби Хади Жамол Sputnik Тожикистонга хабар беришича, ҳозирда Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари ва аскарлари Нусайга йўналтирилган.

"Толиблар чиқиш қийин бўлган тоғли ҳудудларда яширинишмоқда. Яшириниб, ғойиб бўлишмоқда. Жанговар самолётлар уларни топа олмаяпти. Маҳаллий аҳоли қасос олинишидан қўрқиб, уларни қаердалигини айтмаяпти. Ҳукумат кучлари ҳам алоҳида сабабларга кўра ҳужум қилишдан чекинишмоқда. Агар буйруқ бўлса, биз уларни ҳар қанақасига йўқ қиламиз", деб изоҳ беради.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, Толибон 90-йиллардаги Бирлашган тожик муҳолифати (ОТО) "мероси" қолдиқлари билан қуролланган.

"Уларнинг аксарияти туман ташқарисидаги лагерларда машғулот ўташган ва ҳозирда халқ учун бош оғриққа айланди. Сўнгги кунларда бизда фақат уруш ва ўқ отишлар рўй беряпти", - дейди Sputnik Тожикистонга Нусай туман маъмурияти бошлиғи ўринбосари Абдуғаффар Гардиш.

Олтинчи мартдан еттинчига ўтар кечаси тўқнашувлар натижасида калашников ўқлари мактаб биноси ҳамда Рўзвой ва Зинарог қишлоқлари аҳолиси уйларига тегди. Жабрланганлар бўлмади.

Рузвай шаҳрида истиқомат қилувчи собиқ журналист Ҳайдаршоҳ Насибовнинг сўзларига кўра, сўнгги 3-4 ой ичида дарёнинг нариги томонида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар кучайди. Баъзида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам ўтади.

"Ўйлашимча, улар бизни қасддан ўққа тутмаяпти. Аммо ўқ овозлари одамларни қўрқитмоқда. Қандай бўлмасин, дайди ўқ бизга тегиши ҳақида ташвишдамиз", -  дейди у.

Гардиш унинг сўзларига қўшилади: "Улар тажрибасиз жангчилар. Улар шунчаки отишса бўлди. Улар профессионал эмас, шунинг учун ўқлари Тожикистон томон учади. Уларнинг мақсади Нусай тумани марказини эгаллашдир, Худо сақласин, улар ҳеч нарсага эриша олмайди", - деди маъмурият ўринбосари.

Толибон пайдо бўлиши тарихи

"Толибон" Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача "бошқарган", аммо Нусайда ва Бадахшон бўйлаб кўринмаган. Бадахшон провинцияси Панжшир, Парван ва Тахар провинцияларининг бир қисми билан "Толибон" ва "Ал-Қоида" бошчилигидаги террористик ташкилотлар уюшмаларига қаршилик кўрсатиш базаси ҳисобланган. Аммо АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Қобул ҳукумати келгач "Толибон" ва унинг халқаро шериклари, масалан, "Ал-Қоида", "Туркистон Ислом Ҳаракати", "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати", "Жамаат Ансарулла" ячейкалари ва Яқин Шарқда "ИШИД" пайдо бўлгач, ушбу террористик ташкилотга тегишли гуруҳ ҳам Бадахшонда ўзига уя қурган.

"Бадахшон қирғини" деган ном остида шов-шув бўлган ва ушбу ҳудудда биринчи марта толиблар пайдо бўлганидан далолат берган илк ҳодиса 2010 йилнинг 6 августида Карон ва Мунжон туманларида содир бўлган - унда Халқаро кўмак миссиясининг ўн нафар шифокори ўлдирилган эди.

Худди шу йили толиблар Бадахшонда Қори Фахруддин исмли ўзларининг соядаги губернаторини тайинланганликларини эълон қилдилар, аммо у 2014 йилда ўлдирилди ва ўрнига Вардуж туманида туғилган Қори Фасехуддин тайинланди. 2018 йилга келиб толиблар асосан бутун Бадахшон бўйлаб тарқалдилар, аммо улар Дарвозда йўқ эди (ҳозирги Афғонистон-Тожикистон чегарасида жойлашган Бадахшоннинг бешта тумани тарихий номи - таҳр.).

Версияларнинг бирига кўра, Нусай толибларининг аксарияти ўша ҳудудда туғилган ва илгари бир гуруҳнинг мажоҳидлари бўлган, аммо ҳокимиятдан ва даромадлар тақсимланишидан четлатилгач тоққа кетишган.

Улар 80-йилларда Дарвоздаги жангариларни бошқарган Гулбиддин Ҳикматёрнинг вакили Эшан Бурҳонуддин гуруҳидаги мужоҳидлар бўлган. Ашраф Ғанининг биринчи президентлиги даврида уларнинг давлат хизматидаги қариндошлари ишдан бўшатилди. Жиҳоддан кейин уларнинг қўлида қолган қурол ва ўқ-дорилар тортиб олинди. Айнан шу ҳолат нима қиларини билмай юрган жангариларни қўлига қурол олишга ва ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувларга боришга мажбур қилди.

2015 йилдаги воқеа - ҳукуматнинг Хугаз қишлоғидаги Сандак ерларини Нусай аҳолисига бўлиб бериш қарори - уларнинг сабр косасини тўлдирди. Маҳаллий аҳоли қурол билан норозилик билдирди. Воқеа Бадахшондаги "Толибон" ҳаракатининг номинал губернатори Қори Фасехуддин вилоят устидан қўмондонликни олиб, ташкилотни кучайтирганда юз берган эди.

2018 йилда "Толибон"нинг кичик бир гуруҳи Тожикистон-Афғонистон чегарасида ҳарбий операцияларни бошлади. Маҳаллий оқсоқоллар улардан шаштидан қайтишларини сўради, чунки айни пайтда улар Тожикистонга тобе эканлигини ва агар қўшни кўприкни ёпадиган бўлса, изоляцияда қолишларини тушунтиришди. Ажабланарлиси, жангарилар ҳақиқатан кўприкка тегмадилар.

Гап 2004 йилнинг 6 июлида президент Эмомали Раҳмон ва шаҳзода Ага Хон IV томонидан очилган Рузвай-Нусай ўтиш жойи ҳақида бормоқда. Ушбу кўприк орқали Афғонистонга товарлар етказиб берилади, биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар, маҳаллий бозорда эса ҳар ҳафта ўта қизғин кечадиган чегара олди савдоси ўтказилади. Аммо, Насибовнинг сўзларига кўра, Афғонистонда тўқнашувлар бошланганда кўприк ва бозор ёпилган.

Бу толибларнинг Нусайга қайтганлиги биринчи натижаси эди. 2019 йилда улар бир неча кишини, шу жумладан, Зайдулла исмли ҳалқ жангчилари қўмондонини ўлдирдилар ва туман марказида ҳужум бошлади. Улар қаторига йиллар давомида ҳужумни кутган норози одамлар ҳам қўшилишди.

Абдуғаффор Гардишнинг сўзларига кўра, дастлаб гуруҳда автоматлардан бошқа қурол бўлмаган, лекин ҳозир улар миномётлар, ДШК автоматлари ва гранатомётлар билан қуролланган.

"Махсус хизматларимизнинг маълумотларига кўра, қуролларнинг аксарияти собиқ мажоҳидлардан қолган. Улар Нусайнинг Хуркад қишлоғида (Тожикистон фуқаролик уруши пайтида қолган) яширин жойларда сақланган. Толиблар бу яширин жойларни топиб қуролларини олиб кетишган", - дейди туман маъмурияти ўринбосари.

Афғонистоннинг Бадахшонидаги манзарани куч тузилмалари бошқача тасвирлайди. Уларнинг фикрича, Нусай толиблари Толибоннинг асосий етакчиларидан бири Жума Толбон билан бирлашган Қори Фасеҳуддинга бўйсунади.

Толибон шу тариқа дунёнинг энг баланд нуқталари - Ҳиндиқуш, Қоракорум, Кунлун ва Тян-Шан туташган "дунё томи" бўйлаб тарқалмоқда.

1596
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (46)
Микросхема

Инсониятни қутқариш ёки йўқ қилиш керакми? Оммавий чипизация остонасида

196
(Янгиланган 17:20 25.05.2020)
Ичимизда чиплар олиб юрадиган вақт қачон келади? Бу борада ягона тўҳтам йўқ. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, бу 5-7 йил ичида амалга ошади.

Қабул қилинг: эртами-кечми барчамиз оз бўлсада киборг бўламиз. Экзоскелетлар бизга ҳаракат қилишимизга ёрдам беради, сунъий органлар - узоқ умр кўриш, бошдаги микросхемалар эса – яхшироқ ўйлашга. Аммо бундан қўрқиш керакми? Бундай технологияларни яратувчиларнинг мақсадлари нима?

Киберпанк бостириб келмоқда: Илон Маск 2020 йил охирига қадар инсон миясига жойлаштириладиган чиплар ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда. Бу одам ҳақиқатан карантинда вақтини беҳуда сарфламаяпти. Ихтирочи ўзининг Neuralink лойиҳасида одамларни Альцгеймер ёки Паркинсон касаллигидан ҳалос этадиган, шунингдек эшитиш ва кўриш қобилиятини қайтарадиган микросхемалар ишлаб чиқаришни ваъда қилмоқда. Ва шунингдек, одамларда тўлиқ ёки қисман фалаж бўлган ҳаракатланиш қобилиятини тиклашни. Бир сўз билан айтганда, бу мия фаолияти ва нейронларнинг иши билан боғлиқ барча муаммолар учун ўта кичик панацеядир. Ёқимли бонуслар - турли хил гаджетлар билан ишлаш (фақатгина фикр кучи билан) ва соғлом одамнинг ақлий қобилиятини яхшилаш имкони.

Аммо келажакнинг бу гўзал ҳақиқати бир қошиқ антиутопиясисиз тўлиқ бўлмасди. Россиялик режиссёр Никита Михалков ўз дастурида миллиардер ва Microsoft  корпорациясининг асосчиси Билл Гейтсни ҳамма устидан назорат ўрнатиш ва одамлар сонини камайтириш мақсадида инсониятга чип ўрантиш истагида айблади. Усул - гўё коронавирусга қарши эмлаш орқали. Ва Билл Гейтс олган патент рақами ҳам даҳшатли - "060606" (666- иблис рақами – таҳр.). Турли мамлакатларнинг бой ва обрўли одамлари аъзо бўлган махфий дунё ҳукуматининг ғоялари ҳам бунга қўшилди. Назариялар очиқчасига фитна назариялардир. "ИнфорУс" консорциуми президенти Андрей Масалович, Билл Гейтс аслида кандай патент олганлигини тушунтирди.

"Microsoft'нинг "Мен 060606 патенти"ни  ўқидим. Бундай рақам компания учун аҳмоқона омадсизликдир. Бу шунчаки аҳмоқона патент, ўзига хос "винегрет", аммо ичида чиплаш ҳақида битта ҳам сўз йўқ, таъкидлайман - битта ҳам сўз йўқ. Патентда ёзилишича: агар одам ёнида ҳар қандай сенсорни олиб юрган бўлса – у аллақачон фитнесс билагузуги ёки смартфонни олиб юрипти – унга бирон бир вазифани топшириш мумкин, масалан кун давомида беш километр юриш вазифаси берилиши мумкин, кейин эса вазифа бажарилдими-йўқми ушбу сенсор ёрдамида текширилиши мумкин, шу сенсор ёрдамида пул топиш имконини бериш мумкин, масалан биткойнни икки тийинини топишига. Яъни Microsoft'нинг патенти ғалатироқ, аммо мутлақо зарарсиз: биз шундоқ ҳам ушбу сенсорларни ёнимизда олиб юрсак, улар бизни шундоқ ҳам бошқарса, нега бу назоратни ижобий ҳулқ кванти билан боғламаймиз (ижобий фикр ёки хулқ-атвор йўналишини тарғиб қилиш - таҳр.)".

Хўш, қайси сценарий эҳтимоли юқорироқ – фойдани кўзлаган ҳолда совуққон ҳисоб-китоб ёки умумий кузатув ёки юқори технологияли гуманизм ва инсониятнинг нажотими? Эҳтимол иккаласи ҳам, дейди Андрей Масалович. Аммо анонимликдан хавотирланишнинг ҳожати йўқ, деди у Sputnik радиосига берган интервьюсида.

"Рақамли бокираликни йўқотишдан қўрқадиган ҳар ким энди бундан қўрқмаса ҳам бўлади. Сиз ёнизда олиб юрадиган гаджетингиз ҳар қандай чипдан яхшироқдир. Яъни, ҳар биримиз биз ҳақимизда ҳамма нарсани биладиган шахсий Интернет-жосусимиз бор. Буни ҳамма билади, шу қатори асосий тижорат фирмалари. Даҳлсизликни йўқотишдан қўрққан ҳар бир киши, қўрқмасин - сиз уни аллақачон йўқотиб бўлгансиз. Махсус хизматлар ва давлатлар назоратидан қўрққан ҳар бир киши, қўрқмасин - корпорациялар томонидан назорат анча кучлироқ. Яъни махсус хизматлар, уларга етмаган маълумотларни корпорациялардан олишади. Корпорациялар сизга тааллуқли ҳамма нарсага эга".

Кибержиноятчиликка келсак, бу ерда у ўзини жуда ноқулай ҳис қилади. Аммо одамни бошқариш учун гипотетик чипни очиб ташлаш орқали мияни "бузиб кириш"нинг энди кераги йўқ - бу қизиқилаётган одам ҳақида барча маълумотларни олиш кифоя, дея тушунтиради Андрей Масалович.

"Рақамли шаҳсиятни йўқотиш ҳақиқатан ҳам даҳшатли нарса. Бизда бу у ёки бу шаклда аллақачон мавжуд: банк картасининг ўзи анчагина маълумотни ўзида мужассам қилган, давлат хизматлари портали ҳам кўп нарсани билади, ҳозир Россияда ягона биометрик идентификациялаш стандарти мавжуд бўлиб, у ҳам овозимизни ҳамда юзимиз тасвирини ёзиб олади ва уларни биргаликда сақлайди. Бундай маълумотларнинг йўқолиши инсон учун ҳалокат эканлиги аён. Агар тажовузкор уни қўлга киритса ёки уни қалбакилаштиришни ўрганиб олса, у ҳолда сизнинг рақамли имзингизни қўлга киритиб, сизнинг борлигингизни ўз назоратига олади".

Ҳаммамиз ичимизда чиплар олиб юрадиган вақт қачон келади? Бу борада ягона тўҳтам йўқ. Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, бу 5-7 йил ичида амалга ошади. Бошқалар айтишича, уч йилдан кейин биз ҳақиқатга айланган жуда ақлли ва маълумот алмашиш мосламалари - дазмолдан тортиб учувчисиз автомобилгача, Интернетга уланган буюмлар  ҳақиқати тўғрисида кўпроқ қайғурамиз.

Муаллиф Мария Меркулова, Sputnik Радиоси

196

Россияга янги қитъалараро баллистик ракета нима учун керак

383
(Янгиланган 10:53 25.05.2020)
Россиянинг стратегик ядро кучлари янада ривожланмоқда ва самаралироқ бўлмоқда. Янги "Сармат" оғир қитъалараро баллистик ракетаси армия сафига киришдан олдин якуний синовлардан ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Россия ҳукумати бош вазирининг ўринбосари Юрий Борисов 21 май куни " COVID-19" пандемияси "Сармат" қитъалараро баллистик ракетасининг (ҚБР) учиш синовларига тайёргарлик кўришига таъсир қилмаганлигини ва синовлар бош конструктор ва Россия Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъкидлади.

Давлат қуролланиш дастури доирасида Россия саноат кооперацияси томонидан шахтада жойлаштирилиган суюқ ёқилғили РС-28 "Сармат" ракетаси яратилишини якунламоқда. Янги ракетанинг отилиб чиқиш синовлари 2018 йилда якунланди. Ушбу мажмуа ўз ичига турли хил жанговар блокларни, шу жумладан янги авлод гипертовушлиларини олади ва Стратегик ракета кучларига (СРК) ҳизматни ўташга 2021 йилда топширилади. Эслатиб ўтамиз, "Сармат" учун мўлжалланган "Авангард" гипертовуш мажмуаси Домбаровск ракета дивизиясида ҳизматни ўтамоқда.

Янги ҚБР дунёдаги энг кучли Р-36М2 "Воевода" ракетасининг ўрнини эгаллайди (НАТО таснифига кўра - SS-18 Satana ("Иблис"). "Сармат"нинг имкониятлари ракетага қарши мудофаа ҳудудларини четлаб, таҳмин қилиб бўлмайдиган траекториялар бўйлаб парвоз қилиш имконини беради, бу эса потенциал душманнинг барча мавжуд ва истиқболли мудофаа тизимлари томонидан гипертовуш индивидуал бошқарув блоклари томонидан ушланиш имконини йўққа чиқаради.

"Сармат"нинг "Воевода"дан асосий фарқи: Ю-71 типидаги гипертовуш блоки билан жиҳозланган янги ҚБРни ноядровий қурол билан жиҳозланган юқори аниқликдаги қурол сифатида ишлатилиши мумкин. Тахминан атмосферадаги 15 Мах (7 км/сек) тезликда, блокнинг кинетик энергияси ядровий зарбага ўҳшаш бўлади, аммо ҳудудни радиоактив ифлосланиши бўлмаслигини кафолатлайди. Маневрли гипертовуш жанговар каллачаларнинг муҳим афзаллиги шундаки, траекторияни аниқ тўғирлаб, ҚБРларни учириш нуқтасидан минглаб километр масофада нишонинг "дарчасига" тегиш.

Янги ракетани Красноярск ўлкаси ва Оренбург вилоятида жойлаштириладиган серияли ишлаб чиқариш учун саноат корҳоналаринитакомиллиаштириш якунланди. Россия шу тариқа, ўзининг таҳдидлардан огоҳлантириш потенциалини ривожлантирмоқда.

Икки қутбни кечиб

Дунёнинг барча технологик жиҳатдан ривожланган давлатлари оғир қитъалараро ракеталарни ишлаб чиқиб, рақобатчиларни мағлуб этишга ҳаракат қилмоқда, аммо Россия анча олдинда. РС-28 "Сармат" оғир суюқ орбитал қитъалараро баллистик ракетага эга ерда шахтада жойлаштирилган ракета тизими ҳар жиҳатдан устунликни намойиш этмоқда.

Дунёда узоқ масофалилиги, тезлиги ва зарба қудрати бўйича унга ўхшаши йўқ. Учиш масофаси бўйича - 18000 кмгача бўлган масофада - "Сармат" Воиводдан бир ярим маротаба ошиб кетди, бу эса хорижий рақобатчилар учун очиқ бўлмаган. Юк ташиш қобилияти 10 тоннага оширилди. Бош қисми 10 индивидуал нишонга олиш блоклардан иборат. Янги ракетанинг стартдаги массаси 208 тоннани ташкил этади (шундан 178 тоннаси ёқилғи). Ракетанинг умумий узунлиги 35,5 метр, диаметри 3 метр.

Жанг кучи жиҳатидан "Воевода" ва "Сармат" деярли тенг ва янги ҚБРнинг Aegis, THAA ва тизимларни енгиб ўтиш қобилияти ва тезлашиш қисми жуда  қизиқдир. Қитъалараро баллистик ракета ҳаво ҳужумидан ва ракетага қарши  мудофаа тизимларини муваффақиятли енгиб, нишонга ўз вақтида ва аниқ зарба бериши керак. "Воевода"нинг жанговар блоклари ҳам сохта элементлар булутида нишонга учади (ракетанинг учи ҳар бирининг қуввати 800 килотон бўлган 10 та жанговар блокдан ва ПРО (ракеталарга қарши мудофаа) тизимларини ёриб ўтиишнинг ривожланган мажмуасидан иборат). "Сармат" парвоз пайтида мутлақо янги ҳимоя ва пардаланиш воситаларига эга деб тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади. Турли хил қувват ва мақсадлар блоклари қаторида душманнинг радиолокацион станциялари ва бошқа инновацион таркибий қисмларига қарши курашнинг кучли воситалари мавжуд. У қандай ишлайди?

Ажралганидан сўнг маневр қилувчи блок тахминан 15 Мах тезликда (7 км/сек) 100 км баландликда ҳаракатланади ва атмосферанинг зич қатламларига киришдан (нишоннинг тўғридан-тўғри тепасида) олдин душманнинг ракетага қарши мудофаасини енгиб ўтиш учун мураккаб маневрни амалга оширади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, шунга ўхшаш жанговар блоклар билан дунёнинг ҳар қандай жойида маҳаллий можаролар пайтида ядровий бўлмаган зарбалар бериш мумкин.

Янги оғир "Сармат" ҚБРни яратишда иккита асосий мақсад - ракетага қарши мудофаа тизимига заивсизлиги ва парвознинг минимал вақти - рекорд тезлик, масофа, ташиш қобилияти ва 60-секундда жанговар тайёргарликка (душман ядровий зарбаси пайтида тез реакция) эришишга имкон берди. Янги ҚБРга киритилган Жанубий қутб орқали (мавжуд ва истиқболли ракеталарга қарши мудофаа тизимларини четлаб), эҳтимолий душман ҳудудининг суборбитал траекторияси бўйлаб эҳтимолий душман ҳудудини "орбитал бомбардимон қилиш" технологияси фуқаро космик кемаларини учиришга имкон беради (фойдаланиш охирида ҳар бир "Сармат" инвестицияларнинг катта қисмини қайтариши мумкин).

Асосий параметрлар

Россия стратегик ракета кучлари қанча янги ракеталарни ҳизматга қабул қилади? Аввалроқ, Американинг CNBC канали АҚШ разведка ҳамжамиятига асосланиб, 60 га яқин "Сармат"лар ҳақида гапирди, бу "Воевода"ларнинг икки дивизиясига (Красноярск ўлкаси ва Оренбург вилоятида) тўғри келади. Бироқ, РФ Мудофаа вазирлигининг режалари бошқа бўлиши ҳам мумкин. Фақат Россиянинг стратегик ядровий кучлари (СЯС) ва АҚШ стратегик ҳужум қилувчи кучлари (СНС) гуруҳлари учун СНВ-3 томонидан белгиланган ҚБР ва жанговар блокларнинг максимал чегараси ҳақида расмий маълумот бор ҳолос. Россия Федерацияси учун бу 700 та учириш мосламаси ва 1550 та жанговар қурол. Стратегик ракета кучлари умумий стратегик ядро қуроллари ва жанговар қуролларнинг 60 фоизига эгалик қилади ва 2024 йилга келиб фақат замонавий намуналардан фойдаланишини режалаштирмоқда. Хизматни ўтаётган "Тополь-М" ва "Ярс" комплексларини ҳисобга олган ҳолда, кўп қиррали истиқбол пайдо бўлади.

Россиянинг стратегик ракета кучларини ривожлантириш истиқболларини белгилашда АҚШнинг ядровий ракета потенциалидаги ўзгаришларни ва ташқи сиёсатининг хусусиятларини, Вашингтоннинг РСМД шартномасидан чиқиб кетишини ва Европада Америка ўрта масофали ракеталарининг Россия Федерациясига яқин жойлаштирилишини ҳисобга олишга тўғри келмоқда. Мисол учун, Польша ва Руминияда Пентагоннинг Мк-41 универсал учириш ускуналари билан жиҳозланган турли даражадаги тайёргарликка эга ракетага қарши мудофаа тизимлари ўрнатилган. Бу жойдан "Стандарт-3" ракеталарга қарши ракеталарни ва ўрта масофага мўлжалланган "Томагавк" қанотли ракеталарини учириш мумкин. Бундан ташқари, АҚШнинг Полша ва Руминияда жойлашган учувчисиз дронларини ядровий жанговар қуроллар билан жиҳозлаш мумкин. Албатта, ўрта масофадаги зарба таркибий қисмларидан РФга қарши фойдаланган тақдира, АҚШ ва учириш майдони сифатида ҳизмат қилган бошқа давлатлар ҳам ўч олиш ҳудудида бўлади. Бу ҳақда "Красная звезда"га берган интервьюсида Россия стратегик ракета кучлари қўмондони Сергей Каракаев маълум қилди.

Стратегик Ракета Кучлари 2020 йилга турли даражадаги 200 дан ортиқ машқларни ва ҚБРнинг олтита учирилишини режалаштирмоқда (уларнинг бештаси Плесецк космодромидан). Ўтган йили таҳминан шу миқдорда ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтди ва бешта стратегик ракета учирилиши амалга оширилди, бу ракета тизимларининг юқори ишончлилиги ва қўшинларнинг усусан самарадорлигини тасдиқлади.

Замонавий стратегик ракета кучлари – бу учта ракета армияси, 12 ракета тузилмалари (шу жумладан шахта учирилиш мосламаларидан иборат тўртта стационар дивизия ва саккизта ерда ҳаракатланувчи ракета мажмуалари). Ўйлайманки, ракеталар барча тажовузкорларга етади. Эҳтимолий душман огоҳлантирувчи (қуролсизлантирувчи) зарба беришга умид қилмаса ҳам бўлади. Стратегик Ракета Кучлари объектлари ҳаво ҳужумидан ишончли тарзда замонавий С-300ПМ ва С-400, "Мозырь" фаол ҳимоя тизими ва турли жисмоний ишлаш принципларига асосланган истиқболли ҳаво мудофаа тизимлари билан ишончли ҳимояланган. Роботлашган бошқарув тизимлари жорий этилмоқда. Россиядаги ядровий қуроллари ташувчилари умумий сонининг учдан икки қисмига эгалик қила туриб, стратегик ракета кучлари ядро триадасида катта рол ўйнамоқда. Янги оғир "Сармат" ҚБР стратегик ракета кучлари ва ядровий қурол билан ушлаб туриш тизимида муҳим ўринларни эгаллайди.

383

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 20:20 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш ниятида эмаслигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0