Обама ва Байден "Россия фитнаси"да гумон қилинмоқда. Иккови қамалиши мумкин

1639
Колумнист Иван Данилов "Россия фитнаси" бўйича тергов остида нима тургани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

АҚШ Бош прокурори Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси генерал Майкл Флинни жиноий жавобгарликка тортишни тўхтатиш тўғрисидаги қарори, бу президент маъмуриятининг сиёсий рақиблари устидан ғалабаси ва яна бир бор "Россия фитнасини тергов қилиш" битта катта фейк (сохта маълумот ёки ҳодиса – таҳр.) эканлигини намойиши.

АҚШ Демократик партияси ва Америка амалдорларининг энг русофобча фикрлайдиган қисми талқинига кўра, Флинн гўё Трамп жамоаси ва Россия ҳукумати ўртасидаги боғловчи занжирнинг бир ҳалқаси бўлган ва шунинг учун унинг реал оқланиши (генералнинг ўзи айбини икки марта тан олиб улгурганига қарамай) аллақачон президентлик сайловлари олдидан Америка ахборот майдонида мавжуд бўлган бутун анти-Россия ғояси учун каттагина муаммо, гарчи коронавирус фонида хиралашган бўлса ҳам.

Аммо бундан ҳам муҳими, Америка хавфсизлик ҳизматларининг янги раҳбарияти ўзларидан олдингиларнинг архивларини очганлиги ва унда Америка хавфсизлик кучлари ва адлия тизимига ишонадиганлар учун бир нечта нохуш хулосалар келиб чиқиши.

Биринчидан, ФҚБ (Федерал Қидирув Бюроси-таҳр.) ва умуман "Россия фитнаси"ни тергов қилган барча ташкилотчилар дастлаб ҳеч қандай фитна йўқлигини билишган ва улар ҳақиқатан ҳам Трамп маъмуриятига қарши тергов давом эттириш учунгина мутлақо айбсиз одамни қамашга уринишаётганини билишган.

Иккинчидан, аниқланишича, Барак Обама ва Жо Байденнинг ўзлари, шунингдек, амалдан кетаётган президент маъмуриятининг бошқа вакиллари ҳам ушбу схемадан хабардор бўлган ва Трампнинг қонуний сайланишига йўл қўймаслик учун ноқонуний терговни қўллаб-қувватлашган.

Шундай ҳам бўлиши мумкинки, "Россия фитнаси"нинг тергови президентлик сайловида Байден муваффаққиятсизлик бўлиши мумкин ва агар омади келмай қолса, Байден ва Обама Америка жосуслик ва контрразведка тузилмалари раҳбарларининг каттагина қатори билан бирга панжара ортига кетиши мумкин.

Охир оқибат, "Россия агенти"нинг Оқ уйга киришига йўл қўймаслик баҳонасида амалга оширилган давлат тўнтаришига уриниш (ташкилотчилар унинг агент эмаслигини аввалдан аниқ билишига қарамай), барибир давлат тўнтаришига уриниши бўлиб қолиб, унга юқори мартабали хавфсизлик ходимларини жалб қилинишини суд қўшимча оғирлаштирувчи омил деб топади.

Британиянинг The Times газетаси, Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси узридан қониқишга тайёр эмаслигига эътиборни бежиз жалб қилмаяпти, бу иш бир неча йиллардан бери АҚШ президенти Америка хавфсизлик кучларини назорат қилмаётганининг яққол исботидир. Ҳозирда гап "Обаманинг хавфсизлик кучлари"га қарши жанжални ва унга қўшимча тарзда келаётган терговни жамоат теккислигига ўтказиш ва буни айнан президентлик сайловолди кампаниясини якунига етишига амалга оширишдадир. Аммо асосий айблов прокуратура томонидан эмас, балки АҚШ президентининг твиттерида чиқарилган.

"Президент Трамп, Барак Обама ва унинг вице-президенти Жо Байден "Россия тергови"га аниқлик киритадиган ҳужжатларни очиқлаш баҳонасида амалдаги маъмуриятини "ағдариб ташлаш" учун фитна уюштирганини айтди. Трампнинг баёнотлари Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган терговидан сўнг ФҚБ агентлари Флинни "терговни ҳеч қандай қонуний асоссиз" таъқиб қилган деган хулосага келишганидан кейин, унинг миллий хавфсизлик бўйича биринчи маслаҳатчиси Майкл Флинндан айбловларни олиб ташланиши фонида берилди. Жаноб Флинн ФҚБга ёлғон гапирганида ўз айбини тан олди, аммо кейинчалик ўз иқроридан воз кечди", - деб ёзади The Times.

ФҚБнинг эзгулиги ва махсус хизматларнинг сиёсий мустақиллигига ишонган қонунпараст америкалик нуқтаи назаридан, АҚШ Бош прокурори Барр (Трампга содиқ) томонидан ошкор қилинган ҳужжатлар шунчалик ёввоий кўринадики, Америка молиявий матбуотининг флагмани The Wall Street Journal ўз ўқувчиларига бу ҳужжатлар билан шахсан танишишга таклиф қилади, чунки нашр таҳририяти ўқувчилар шунчаки қуруқ гапга ишонишларига ишончлари комил эмас: “Биз Америкада бундай бўлиши мумкин эмас деб ўйлайдиган ўқувчиларга Адлия вазирлиги томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқишни маслаҳат берамиз. Унда ФҚБ 2016 йил охирида жаноб Флинн Россия билан фитна уюштирганига оид ҳеч қандай далил йўқлиги тўғрисида ҳулосага келгани айтилади".

Умуман олганда, ФҚБ агентларининг қайдларидан келиб чиқадики, улар қийин танлов олдида туришган: генерал Флиннни бирон бир техник ноаниқлик учун ҳибсга олиш (ҳаттоки бирон бир телефон қўнғироғи вақтини ёки гумондор маълум бир кун кийган галстукнинг рангини нотўғри кўрсатганлик факти ҳам жиноий таъқиб учун етарли) ёки ҳақиқатни аниқлаш. Ва ФҚБ раҳбарияти "генерални ноаниқликда тутиб" уни президентга қарши кўрсатма беришга мажбурлашга онгли қарор қабул қилди.

The Wall Street Journal нашрида таъкидланишича, махсус прокурор Мюллер генералнинг оиласи ва унинг ўғлини молиявий ҳалокатга олиб келишга таҳдид қилишгача (Америка судида ФҚБдан ҳимояланиш жуда қиммат лаззатдир) борди: "Ва (генералнинг ҳақиқий айбсизлиги тўғрисида) барчасини билиб олган жаноб Мюллер, махсус прокурор бўлганидан кўп ўтмай, жаноб Флиннга ва ўғлига таҳдидлар билан жиноий таъқиб қилишни давом эттириб юриб, ундан айбда иқрорни олди".

Генерал аслида ўғлини қутқариш учун айбни бўйинига олди, лекин президентга туҳмат қилишдан бош тортди, гарчи "Россия фитнасини тергови" ташкилотчилари айнан шунга умид қилишган.

Зотан, ҳудди шу элементларнинг ўзи "Россия фитнаси"ни текширишга қаратилган барча уринишлар шунчаки АҚШ хавфсизлик кучларининг Трампни Россия билан ҳамкорлик қилиш баҳонасида лавозимидан четлатишга уриниши эканлигини англаш учун етарли.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас: афтидан, фитнада Барак Обама шахсан иштирок этгани аниқланди, у ўзининг шахсий қизиқиши ва операциядан хабардорлиги тўғрисида ҳужжатли далилларни қолдирган, бу эса тўнтаришга уриниш деб баҳоланиши мумкин.

Fox News хабар беришича: "Президент Обама 2016 йил декабр ойида Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россия элчиси Сергей Кисляк ўртасида бўлиб ўтган телефондаги суҳбат тафсилотларидан хабардор бўлган, бу эса Бош прокурор ўринбосари Салли Йейтсни ажаблантирганга ўхшайди. Бу пайшанба куни прокуратуранинг Флинн ишини ёпиш тўғрисидаги қарори контекстидаги ҳужжатлардан келиб чиқади.

Агар АҚШнинг собиқ президенти фолбин бўлмаса, бу вазиятнинг ягона мантиқий изоҳи шундаки, Обаманинг ўзи, унинг атрофидагилар ва АҚШ хавфсизлик кучлари таркибидаги "чуқурликдаги давлат" вакиллари бу тўнтариш режасини биргаликда тайёрлашган ва биргаликда сиёсий рақибларни, Трамп штаби ва унинг маслаҳатчиларини ноқонуний равишда кузатиб боришган, биргаликда унинг лавозимга киришига тўсқинлик қилиш учун ҳар қандай имкониятларни қидирган.

Ва бу, эҳтимол, Трамп ўша пайтдага президентни ўз сайловолди кампаниясини кузатиб бориш ва саботаж қилиш учун хавфсизлик кучларидан фойдаланишда айблаганида тўлиқ ҳақ бўлганлигини англатади ҳам.

Ушбу жанжалнинг истиқболлари равшан: агар сиёсий вазият талаб қилса, Обама, Байден ва Америка куч тузилмаларининг бутун раҳбарияти давлат тўнтаришида гувоҳлик бериш учун судда бўлиши мумкин, бу мавзу эса сайлов кампаниясининг асосий мавзуларидан бирига айланиши мумкин. Демократик партия бу йилги сайлов циклидаги ушбу жанжалдан омон қолмаслиги ҳам мумкин, америкаликларнинг ўз куч тузилмаларининг ҳалоллигига бўлган ишончи эса умуман пучга чиқади.

Афсуски, бу ҳолат Россия-Америка муносабатларини яхшилай олмайди - Россияга қарши санкциялар "Россия фитнаси" учун эмас, балки геосиёсий мулоҳазалардан келиб чиқиб жорий қилинган. Аммо, ҳеч бўлмаганда, Вашингтон-Москва линиясидаги келажакдаги музокаралар, айниқса "Россия тергови" ташкилотчиларининг айримлари камалган тақдирда, зиддиятларсиз ўтади.

1639
Ракетные установки Азербайджана ударили по Нагорному Карабаху

Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

105
Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар можаро томонларининг технологик жиҳатдан сезиларли тараққий этганини намоён қилмоқда, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари разведка ва зарба учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ)дан - "сурия тажрибаси"ни ҳисобга олган ҳолда фаол фойдаланишмоқда. Бу табиийки жонли куч ва техникада йўқотишлар сони ортишини келтириб чиқармоқда.

Яқин ўтмишда рўй берган худди шу сингари жанговар ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, Қорабоғдаги ҳозирги оғир аслаҳалар қўлланилаётган зиддият жанг майдонида олинган видео билан кечаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу кадрларда Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳавода мунтазам кузатилаётган разведка ва зарба дронларини кўриш мумкин.

Арманистон ҳарбий идораси маълумотларига кўра, озарбайжон қўшинлари 29 сентябрь куни арман ҳудуди Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўйлаб туркияда ишлаб чиқарилган дрон ёрдамида авиазарба беришди. Сал олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ билан чегаратуташув жойида аҳоли пунктлари Арманистон ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида баёнот берган эди.

Позиция жанглари давом этмоқда, рақиблар бир-бирига алоҳида (нуқтали) зарба беришмоқда. Можаро ҳудудидан қочоқлар сезиларли оқимининг йўқлиги ҳам жанговар ҳаракатларнинг нисбатан босиқ характеридан далолат бермоқда.

Қайноқ осмон

Айни вақтда экспертлар ҳамжамияти фақатгина АР ва ОР ҳарбий идораларининг расмий маълумотига таянишлари мумкин. Қорабоғ кучлари гўёки 49та озарбайжон дронларини уриб туширган, ўз навбатида, арман армияси 18та УУҚдан жудо бўлган. Тахминимча, рақамлар ўта бўрттирилган.

Таққослаш учун, ўтган ўн йил мобайнида Тоғли Қорабоғда йигирмага яқин озарбайжон ва арман УУҚлари уриб туширилган эди. Аммо ҳар нега қарамай, минтақадаги дронлар уруши - бу ҳақиқат. Сурия тажрибаси эса шуни кўрсатмоқдаки, замонавий қуролли можароларда учувчисиз комплекслар аҳамияти мунтазам ортиб бормоқда.

Яқин келажакда жанговар ҳаракатлар стратегияси ва тактикаси кўп ҳолларда сунъий онгга эга бўлган разведка олиб бориш ва зарба бериш, юз ва ҳатто минглаб километрлардаги нишонларга "қўли етадиган" автоном учар аппаратлари томонидан белгиланади. Шу бугуннинг ўзида ҳам ЎЎҚлар томонидан жанговар ҳаракатлар зоналарида суткасига 24 соатлик назорат таъминланмоқда.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Қорабоғ зиддиятида Боку асосан Исроилда ишлаб чиқарилган, 50 килогача юк кўтаришга қодир ва ҳаракат масофаси 250 км гача бўлган Aerostar, Hermes, Heron ва Harop дронларидан фойдаланмоқда. Бундай аппаратларни разведкада, ўт зарбасини тўғирлашда ҳамда рақибнинг жонли кучи ҳамда енгил зирҳланган техникасига қарши курашда бошқарилувчи жанговар захира сифатида қўллаш мумкин.

ЎЎҚ қимматбаҳо, ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари воситалари учун етарлича сезилишга эга. Масалан, Hermes 20 миллион долларга яқин туради, аммо уни нишонга сари йўлда уриб туширишлари мумкин. Ҳаражатларни оптималлаштириш учун Озарбайжон исроилнинг Aeronautics Defense компанияси ишлаб чиқарадиган дрон-камикадзе "Орбитер-1К" Systemsнинг хилларидан бирига ўхшаш, ўз-ўзидан тўғирланадиган, кўринувчан ва инфрақизил диапазонларда кузатув оптик-электр тизимига эга, осмонни қўриқловчи "Зарба" жанговар захираларини лицензион ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

Каттагина маблағга эга бўлмаган ҳолда, Ереван ўз мудофаа саноати имкониятларига таянмоқда. Арманистон "Крунк" типидаги енгил (20 килогача юк кўтариш ва ҳаракат масофаси 150 км бўлган) ҳамда тоғли жойлар учун арзон ва самарали бўлган ўта кичик "Базе" разведка ва зарба аппаратларини ишлаб чиқармоқда ва қўлламоқда. Арман армиясининг 95%дан ортиқ дронлари - маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар маҳсулотидир.

Жанубий Кавказ барқарор дунё учун қайноқ нуқта ва юқори технологик қурол учун анча тор бўлиб қолмоқда. Бундай юқоритехнологик қурол борган сари кўпаймоқда. Аммо жанг майдонида томонларнинг бирининг тотал устуворлиги ҳозирча кузатилмаяпти.

105
Кандидат в президенты США Джо Байден

АҚШ махсус хизмати: Байденни навбатдаги аҳмоқона нутқини тингланг, бунга Путин айбдор

418
(Янгиланган 19:37 30.09.2020)
АҚШ президентлигига номзод икки даъвогарнинг ақлий ҳолатини гумон остига қўяётган улкан миқдордаги америкалик сайловчилар, - бу, айтиш мумкин-ки, "Россия ёлғон хабарлари" натижасидир

Владимир Корнилов

Турли махфий Россияга қарши назариялар муаллифларининг Кремлнинг у ёки бу можароларга катта эҳтимол билан алоқадорлигини англатувчи гап-сўзлари қачон тугайди, жуда қизиқ. Биз аллақачон highly likely ("катта эҳтимол билан" — Скрипаллар ишида), almost certainly ("деярли аниқ" - "вакцина ўғриланиши" муносабати билан ёғдирилган айбловлар) сингари ибораларни ўрганиб бўлдик. Энди навбатдагиси — probably ("эҳтимол")га кўникишимизга тўғри келади, деб ёзади РИА Новости муаллифи.

Бу гал The Washington Post туфайли Владимир Путиннинг шахсан ўзи АҚШ президентлигига номзод Жо Байденни дискредитация қилиш (обрщсизлантириш) бўйича махфий операцияга "probably, раҳбарлик қилаётгани"дан хабар топдик. Бу ҳақда нашр ЦРУнинг супер-махфий докладига таянган ҳолда хабар берган - ҳужжатнинг махфийлилик даражаси шу қадарки, WP  журналистлари ундаги контекст билан бир неча шахсларнинг ҳикоя қилиб беришлари орқали танишишга муваффақ бўлишган.

Бундай парадоксал хулоса учун асослар ҳайратлантирмай қўймайди: маълум бўлишича, у аллақандай аналитиклар томонидан "очиқ, махфийликдан чиқарилган ва махфий разведка манбалари" асосида тайёрланган.

Докладнинг биринчи қаторида гўёки шундай дейилган: "Бизнинг фикримизча, президент Владимир Путин ва Россиянинг юқори мартабали амалдорларининг аксарияти хабардорлар ва, эҳтимол (худди ўша probably. — Муаллиф) ноябрдаги АҚШ сайловлари олдидан АҚШнинг собиқ вице-президентини обрўсизлантириш, АҚШ президентини қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ихтилофни келтириб чиқаришга қаратилган Россия таъсир операцияларини бошқарадилар".

Вице-президентни обрўсизлантираётган аслида кимлигини ҳам билиб олдик! Байденга, кулгили хатоликларга тўла, айтилгандан сщнг унинг саломатлиги ҳолати ҳақида ўйлашга мажбур этадиган нутқларни ким ёзиб бераётгани ҳам ниҳоят, ойдинлашди. Эҳтимол, шахсан Путиннинг ўзи шу кунларда Байденга "унинг нутқи якунида дунёда коронавирусдан 200 миллион киши ўлиши" ҳақидаги матнни тиқиштирган бўлса керак. Чунки Байденни бундан ортиқ даражада ҳеч ким обрўсизлантира олмас эди.

Американинг кўплаб ОАВлари Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан гўёки "ички фойдаланиш учун" чиқарилган (ва шу пайтнинг ўзида кўплаб ахборот сайтларида пайдо бўлган) шунга ўхшаш ҳисоботга эътибор қаратдилар. Ҳисобот: "Россия, эҳтимол (бу сафар шунчаки likely, highlyсиз. — муаллиф.), 2020-йилдаги сайловларга таъсир ўтказиш учун америкалик номзодлар саломатлигини дискредитация қилмоқда", деган сарлавҳа билан чоп этилган эди. Эътибор беринг, "номзодлар" сўзи кўпликда қўлланилган. Энди эса, американинг аксарият масс-медиаларининг ушбу "сенсация" борасидаги сарлавҳалари билан солиштирсак - агар уларга ишонсак, гап "Байденнинг ментал соғлиғига қарши Россия томонидан уюштирилаётган ҳужум" ҳақида бормоқда.

Ва бу бюллетенларда эронлик ва хитойлик акторларнинг Дональд Трампнинг руҳий ҳолатига ўтказаётган ҳужумлари ҳам ёдга олинган бир вақтда рўй бермоқда. Аммо бу, ўзингиз тушунгандек, америка демократик ОАВларини мутлақо қизиқтирмайди. Американинг амалдаги президентини шизофреник деб аташ - бу умуман аралашувга кирмайди. Бироқ Байден ҳақида бундай гапириб бўлмайди.

Ҳар нега қарамай, Россия-Хитой-Эрон макри иш бераётган кўринади. Агар яқинда 2020-йил сайлов кампаниясининг энг муҳим штатларида ўтказилган сўровномага ишонсак, у ердаги сайловчиларнинг 51 фоизи Трампни президентликка "ментал яроқсиз" ҳисоблайди. 52 фоиз сайловчилар эса Байден ҳақида худди шундай фикрда. Яъни АҚШ президентлигига икки номзоднинг ақлий ҳолатини шубҳа остига олаётган америкалик сайловчиларнинг улкан миқдори, - бу "Россия дезинформацияси" натижаси, шундайми? Трамп ва Байден эса ўзларининг ажабтовур хатти-ҳаракатлари, юмшоқ қилиб айтганда, баҳсли иборалари билан бу ерда зинҳор ҳеч қандай рол ўйнамайди. Одатдагидек, ҳаммасига руслар айбдор. Probably.

Худди шу тарзда ўта даҳшатли даражада махфий бўлган ЦРУ доклади асосида WP чоп этган мақола ҳам — шунга ўхшайди.

Мақоланинг биринчи қаторида, АҚШ президентлигига номзоднинг дискредитацияси кампаниясига шахсан раҳбарлик қилаётган Путин ҳақида айтиб ўтилгач, гапнинг қолган қисми Украина парламенти аъзоси Андрей Деркач кирдикорлари ҳақида боради. У Петр Порошенко ва Жо Байден суҳбатлари аудиофрагментларини мунтазам равишда оммага эълон қилиши туфайли машҳур.

Унинг "Путин билан алоқалари" ҳали бу ҳеч нарса дегани эмас.

Америка ОАВлари "Деркач плёнкалари" ҳақида гап бошлаганларида улар фақатгина иккита далилга эга бўлишади, агар мумкин бўлса бу ҳақда қуйидагича айтиш мумкин: а) тўқсонинчи йиллар бошида у Москвада КГБ олий мактабини тугатган, демакки, ўз-ўзидан "Кремль агенти" ҳисобланади; б) у томонидан тақдим этилган ёзувлар "таҳрирланган". Бўлди, худди мана шу асосда демократик ОАВлар "плёнкалар"даги маълумотларни муҳокама қилишдан бош тортадилар, улар ҳақида эшитишган вақтларида эса қулоқларини беркитиб олишни одат қилишган. Ҳолат шунгача етиб бордики, Twitter "Деркач плёнкалари ҳақидаги" твит ёзган ва ундан Трамп иқтибос келтирган фойдаланувчининг учет записини шу ондаёқ блоклади.

Бу ерда ҳеч қандай цензура йўқ. Ахир "Кремль агенти" худди ўша Кремль буюртмасига биноан "дезинформацияни" тарқатяпти, дейилдику. Тегишли тартибда, бу маълумотларни текшириш буткул таъқиқланган.

Шу муносабат билан 2014 йилнинг июлида, Донбассда Малайзия "Боинг"и қулаганидан сўнг, Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко томонидан ўтказилган матбуот-анжумани ёдга тушади. Эртаси куни дунёнинг деярли барча етакчи нашрлари биринчи саҳифаларида у томонидан тақдим этилган "плёнкалар" ҳақида ёзилган эди.

Эътибор беринг, ўшанда ҳеч ким Наливайченконинг Москва КГБ Разведка институтида ўқигани ҳақида эсламаганди. Ғарбда ҳеч кимни аудиоёзувлар нафақат қайта таҳрир қилингани, балки шунчаки сохталиги ҳам асло ташвишлантирмаган. Шунчаки, MH17 Чернухинодаги аллақандай казаклар томонидан уриб туширилгани тўғрисидаги версия ўша вақтда ғарб журналистларини тўлиқ қаноатлантирарди.

Энди эса "Деркач плёнкалари" негадир уларга манзур бўлмаяпти - сабаби, бу сайловолди кампанияси вазифаларига мос эмас. Демак, бу ҳақдаги ҳар қандай маълумотни аёвсиз равишда цензуралаш жоиз.

Бу ёзувлардаги Порошенко ва Байден овозлари аслига мослигини ҳеч ким шубҳага олиш ниятида эмас. Аммо уларни муҳокама қилиш ва улардан иқтибос келтириш - ўта оғир гуноҳ. АҚШ медиа ҳамжамияти шу кунларда сенатнинг иккала қўмиталари томонидан тақдим этилган: "Хантер Байден, "Бурисма" ва коррупция" дея маънодор номланган ҳисоботга худди шундай муносабатда бўлди.

Доклад жуда салмоқдор бўлиб, америкалик мансабдорларнинг АҚШ олий раҳбарияти, шу жумладан, вице-президент Жо Байден ва Давлат котиби Жон Керрилар Украинага тегишли "Бурисма" газ компанияси коррупцион схемалари ва бу фирмада вице-президент ўғли Хантер Байденниг фаолияти АҚШга қандай муаммоларни келтириши мумкинлиги тўғрисида кўплаб маротаба огоҳлантирилганликлари ҳақидаги ажабтовур иқрорлардан иборат.

Агар Трамп ўз фарзандларининг коррупцион фаолиятлари ҳақида хабардор бўлиб, бунга гўё уларни шунга рағбатлантираётган сингари кўз юмганида эди, нашрлар уни қандай тепиб ташлаган бўлишларини тасаввур қилиш қийин. Аммо сенатнинг бу докладини ОАВлар келишилгандек эътиборсиз қолдиришди ёки бўлмаса шунчаки, "бу Россия дезинформация кампанияси", деб атаб қўя қолишди.

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, АҚШ сенаторлари ҳам "Кремль агентлари". Ахир докладда "Бурисма" коррупцияси ва у ерда кенжа-Байденнинг фаолияти ҳақида тепага шахсан ҳисобот топширган мансабдорларнинг инкор этиб бўлмас фактлари ва кўрсатмалари келтирилган.

Бунга жавобан демократлар зудлик билан контр-ҳисоботини тайёрладилар ва унда оппонентлари далилларини йўқ қилиш, ёки ўта хиралаштиришга уриндилар. Ва бунда, табиийки, демократлар чиқарган асосий хулоса — сенат суриштируви "2020-йилдаги сайловларга Россия ҳужуми"ни акс эттираётгани бўлди. Яъни яна биз айбдормиз.

Бундан кўриниб турибдики, кенжа-Байденни Украинадаги коррупция ботқоғига ботган фирмага Россия тайинлаган, сўнгра катта-Байденга "Бурисма"даги коррупцияга доир айбловларни ўрганишга жазм қилган Украина Бош прокурори Виктор Шокинни қандай қилиб ишдан олишни ўргатган. Шундай экан, сенат ва Оқ уйдаги америкалик "Кремль агентлари" ҳаракатлари учун янги санкциялар ҳам ўзини кўп куттирмаса керак. Ахир Россиянинг айби, гарчи навбатдаги probably билан бўлсада, яна исботланди.

418