Транзисторный приемник, с помощью которого шпион Олег Пеньковский получал указания американской и английской разведок

Рақсларсиз ва тўшаксиз: Мата Хари, советча талқини

463
(Янгиланган 17:41 14.05.2020)
Автобус Янги Арбатдаги дорихона олдида тўхтади. Ҳайдовчи салондан чиқаётган кампирни пайқамай қолди. Эшиклар ёпилди - у зинапояда қисилиб, автобус силжиши билан ғилдираклар остида қолди.

Ольга Бугрова

1987 йил 14 майда афсонавий разведкачи Елизавета Зарубинани мана шундай аянчли тарзда ҳалок бўлган эди.

Унинг ҳаёти тафсилотлари ҳануз "маҳфий" муҳри остида қолмоқда. У 20 йил давомида Австрия ва Туркия, Дания ва Бельгия, Финляндия ва Франция, Швейцария ва Буюк Британия, Германия ва АҚШда хизмат сафарларида бўлди. Муваффақиятсизлик нелигини билмади.

Ёллаш даҳоси

У турмуш ўртоғи Василий Зарубин билан бирга "Вардо" тахаллуси остида ҳаракат қиларди. Ташқи разведка резиденти бўлган турмуш ўртоғи фамилияси ва таржимаи ҳолини тез-тез ўзгартирарди. У гоҳ савдогар, гоҳ теннис клуби эгаси, гоҳ совет элчихонасининг котиби бўлар эди. Елизаветанинг асосий иши - разведка тармоқларини яратиш эди. Бунда унга тенг келадигани йўқ эди. Иккинчи Жаҳон урушидан олдин нацистлар Германиясидаги фаолиятидан сўнг, уни "разведка афсонаси" дея атай бошладилар. Гестапо ҳодими Вилли Леман у пайт немис агентлари орасида энг қиммати бўлган. Ундан Москвага "Вардо" алоқачиси орқали "Фау" ракетасининг яратилиши тўғрисида маълумотлар етказилган. Уруш пайтида АҚШда олиб борилган разведка операциясида Зарубинанинг иштироки, унга янада кўпроқ машҳурлик олиб келди. Ядро бомбасини яратиш лойиҳасида ("Манхеттен") иштирок этган кўплаб олимлар  Совет "тармоғига" қўшилди. Зарубинанинг "Америка рекорди" - 22 нафар агент. Қатъий конспирация остида у Вашингтондан Нью-Йоркка кўчиб, Калифорния бўйлаб саёҳат қилиб, ҳамма билан бирма-бир учрашди. Урушдан кейин Зарубина "атом разведкаси" учун "Қизил юлдуз" ордени билан тақдирланди.

Сўнгги автобус

Елизавета Зарубинани "Совет Мата Хари"си деб аташади. Ташқи разведка хизмати фахрийси полковник Лев Корольков бу фикрга қисман қўшилади:

"Жосус Мата Хари "униси, наригиси ва учинчисига" ҳам ишлади, у шунчаки раққоса эди ва умри ёмон якун топди. Елизавета Зарубина - мартабали разведкачи ва олий маълумотли инсон. Маълумот олишда у аёллик макрларидан фойдаланганми? Эҳтимол. У гўзал аёл бўлган. Разведка ўз вазифаларини ҳал қилишда ёрдам берувчи ҳар қандай имкониятлардан фойдаланади. Разведкачи ҳар қандай ижтимоий мақомга, жинсга, ёшга ва динга мансуб одам билан алоқа ўрнатиши керак. Ва буни қандай амалга оширишни профессионалнинг ўзи ҳал қилади".

Туғма жозиба ва назокат Зарубинанинг ягона қуроли бўлмаган. У заковати билан ҳайратга солган, шунинг учун уни "қизиқишлари турли бўлган компанияларига" таклиф қилишарди. У очиқ, ҳушмуомала инсон сифатида таассурот қолдирарди, аммо шу билан бирга унинг ичидаги психолог доим ҳушёр турган. У одамларни ўзига магнит каби жалб қилган, у бўлган деярли ҳар бир мамлакатда кўплаб танишлари бор эди. Аммо унинг асосий ҳислати – унинг одамларда камдан-кам учрайдиган интуицияси бўлган: Елизавета Зарубина ҳам омад ва хавфни бир ҳилда олдиндан ниҳоятда ҳис эта олган. Аммо ўз ҳаётидаги сўнгги автобус билан боғлиқ вазиятни олдиндан тахмин эта олмади.

463
Сигарета в пепельнице

Биз чекишни тез-тез ташлаймиз-у, кейин эса янада кўпроқ чекамиз. Нега бундай?

115
Бутун дунё бўйлаб чекишга қарши кураш кўпроқ гидра билан курашга ўхшайди. Гидранинг қанча кўпроқ калласини чопиб ташласангиз, шунча кўп ўсиб чиқади. Тамаки ишлаб чиқарувчи гигантлар қонунчиликда бўшлиқларни топиб, ёшларни "мода" қурилмаларига ўргатмоқдалар.

2020 йилда Бутунжаҳон тамакисиз кун (31 май) ёшлар саломатлигига қаратилган. Асосий урғу "ёш фуқароларни тамаки саноатининг манипуляцияларидан ҳимоя қилиш ва уларни тамаки ва никотиндан фойдаланишига йўл қўймаслик"га қаратилади.

Ҳукумат ҳам жамият каби бутун дунё бўйлаб тамаки чекишга қарши курашда мисли кўрилмаган чораларни кўрмоқда: жамоат жойларида чекишни тақиқлаш, реклама қилинишини тақиқлаш, тамаки маҳсулотларига солиқларни ошириш, соғлом турмуш тарзи тенденцияси, никотинни истеъмол қилишни тўхтатиш учун ёрдам таклифлари ва бошқалар.

Бир томондан, профилактика чораларининг бундай комплекси ўз натижасини бераётганга ўхшайди. Тамаки чекувчиларнинг 70% дан кўпроғи чекишни ташламоқчи. Аммо бошқа томондан, олти ойдан кейин уларнинг ярмидан кўпи яна бу ёмон одатга қайтишмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида анъанавий тамаки билан курашиш концепцияси бўлса-да, электрон сигарета ва таркибида тамаки бор суюқликлар масаласида ҳали ечим топош осон бўлмаяпти.

"Электрон" чекувчилар армияси сафи фақат кенгаймоқда. Чилим, вейп, ароматизаторлар, электрон иситгичлар – бу барча "модадаги" мосламалар ортида сигарет ишлаб чиқарувчилар туради. Буни тушунса бўлади, бундай улкан истеъмол бозорни йўқотишни ҳеч ким хоҳламайди ва шунинг учун ёшлар орасида чекишнинг алтернатив усулларини оммалаштиришмоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда реклама ҳеч қанақасига назоратга олинмаган ва тамаки гигантлари бундан фойдаланишмоқда.

Ҳозирда Россияда "Фуқаролар соғлиғини атрофдагилирнинг тамаки тутуни таъсиридан ва тамаки истеъмол қилишнинг оқибатларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар ишлаб чиқилмоқда. Яқин келажакда таркибида никотин бўлган барча моддалар, шу жумладан снюс ва никотинни организмага етказиб берадиган электрон воситалар тамаки маҳсулотлари билан тенглаштирилиши керак.

Шу билан бирга, чекиш бўйича ўлим тўғрисидаги статистика тасалли бермайди. Дунё бўйлаб ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмол қилиш натижасида ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг бир миллиондан ортиғи "пассив чекувчилар".

Муаллиф Дарья Чередник, Sputnik радиоси

115
Лаборатория имени Ричарда Лугара в Грузии

Америкаликларга Марказий Осиё ва Кавказдаги биолабораториялар нимага керак?

868
(Янгиланган 17:38 29.05.2020)
Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. РИА Новости муаллифи буни ўрганди.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik, Галия Ибрагимова. "АҚШ бутун дунё бўйлаб, шу қатори, чегараларимиз атрофида, ҳарбий биологик фаолият олиб бормоқда", - деди Сергей Лавров КХШТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида. Москва узоқ вақтдан бери қўшни давлатларнинг биологик хавфсизлиги ҳақида ҳавотирда. Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистонда америкаликлар биологик лабораториялар тармоғини яратдилар. Россия расмийларининг, айниқса, Грузиядаги Лугара номидаги марказга оид саволлари кўп. Вашингтонга буларнинг нима кераги борлиги ҳақида РИА Новости материалида ўқинг.

Қасддан чиқариб юбориш

Қозоғистонда коронавирусдан биринчи зарарланиш март ойининг бошида қайд этилди. Ҳукумат чегараларни ёпиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернетда ушбу вирус 2016 йилда республиканинг жанубий-шарқида америкаликлар томонидан қурилган биолаборатория билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Олма-Ота Марказий реферанс-лабораторияси (ЦРЛ) Қозоғистон учун хос бўлган вируслар штаммларини ўрганишга ихтисослашган. У Қозоғистон карантин ва зооноз инфекциялари илмий маркази негизида фаолият юритади, республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади. У Пентагон ҳисобидан қурилган бўлса-да, Қозоғистон мулки ҳисобланади. АҚШ ушбу иншоот учун 108 миллион доллар ажратган.

Вашингтон буни: минтақада АҚШ ҳарбийлари жойлашгани ва тадқиқотлар номаълум вирусли инфекциялардан ҳимояланишга ёрдам беради, дея тушунтирганди.

КХШТ, МДҲ ва ШҲТ саммитларида Москва вакиллари америкаликлар ушбу лабораторияларни Россия манфаатларига қарши ишлатишлари мумкинлигини бир неча бор таъкидлашган. Аммо Қозоғистон расмийлари маҳаллий биологлар ишига ҳеч ким аралашмаслигига ишонтиришган.

"Хорижий олимларнинг иштирок этишига фақат қўшма тадқиқотлар ўтказилганда ва грант лойиҳалари амалга оширилгандагина йўл қўйилади", - деб изоҳ берган ЦРЛ.

2018 йилда Қозоғистонда менингит билан касалланишлар сони сезиларли даражада ошди ва Олма-Отада ЦРЛдан менингококк инфекция штаммининг сизиб чиқиши ҳақида гапира бошлашди. Журналистлар ва блогерлар америкаликлар қасддан вирус тарқалишига йўл қўйдилар, дея жиддий ёздилар. Шу тариқа, улар гўёки лабораторияда ишлаб чиқилган бактериологик қуролнинг самарадорлигини синаб кўрмоқчи бўлган.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қандай эпидемия йўқлигига ишонтирган. "Қозоғистонда менингит билан касалланиш ҳолати 58 та, улардан 32 таси Олма-Отада. Агар нисбий кўрсаткичларни ҳисобласак, БССТ стандартларига кўра, улар жуда паст", - деди вазирлика.

Коронавирус ҳам ўхшаш тарихга эга. Ҳокимият фитнани рад этди ва ваҳима тарқатмасликка чақирди.

Фаолиятнинг ёпиқ режими

Совет даврида Арманистон ССР Микробиология институти энг йирик микробиология маркази ҳисобланган. 90-йилларда институтнинг илмий ишланмаларига АҚШ ва Буюк Британия қизиқиш билдирди. Арманистонлик мутахассислар Ғарб мамлакатларида амалиёт ўташга таклиф этилган.

2000 йилларда америкаликлар мамлакатда бир нечта биологик лабораторияларни очишга ёрдам берди. Пулларни, Қозоғистонда бўлгани каби, Пентагон ажратган. Фақат Арманистон Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси Миллий марказининг ўзига модернизация қилишга ўн миллион доллар сарфланди.

Ереван, Гюмри, Ванадзор, Мартуни ва Ижеванда қурилган илмий марказлар Кавказ минтақасига хос бўлган вирус ва штаммларни ўрганадилар.

Лабораториялар Арманистон соғлиқни сақлаш тизимининг бир қисмидир, аммо АҚШ мудофаа вазирлигининг таҳдидларни камайтириш агентлиги бу ерга кириш ҳуқуқига эга. У ерда маҳаллий мутахассислардан ташқари, америкаликлар ҳам ишлайди.

Арманистондаги биолабораториялар ёпиқлилига Москва томонидан танқид билдиради. Шубҳаларни бартараф этиш учун ўтган йилнинг кузида бош вазир Никол Пашинян россиялик мутахассислар билан ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолашга рози бўлди. Тафсилотларни келишиб олинди, аммо охиргига келиб Арманистон томони ушбу ҳужжатдан воз кечди.

Хавфли эпидемиология

2010-чи йилларда америкалик биологлар КХШТнинг яна бир аъзоси - Тожикистонга эътиборини қаратдилар. Улар юқумли касалликларнинг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ноқулай эпидемиологик вазиятдан хавотирда эдилар. Ғарбнинг бир нечта жамғармалари тадқиқот марказларини ташкил этиш учун маблағ ажратди.

Шундай қилиб, 2013 йилда Душанбе шаҳридаги Гастроэнтерология институти негизида биологик хавфсизлик лабораторияси очилди. Ушбу лойиҳа Хитой, Мьянма, Бангладеш ва Африкада шунга ўхшаш иншоотларни барпо этган Франциянинг Мерьё хайрия жамғармаси томонидан молиялаштирилди.

Одатда, французларга БМТ ва АҚШнинг USAID ҳалқаро ривожланиш бўйича агентлиги ёрдам берган. Инвестициялар уч миллион доллардан ошди.

2019 йилда Республика сил касаллигини назорат қилиш маркази негизида лаборатория ташкил этишди. USAID ва Пентагон ҳомий бўлди. Маҳаллий биологлар, чет эллик ҳамкасблари иштирокида Марказий Осиёга хос бўлган сил, безгак, гепатит ва ўлат каби касалликларни ўрганмоқдалар.

Ўтган йили Тожикистон шимолидаги Исфара шаҳрида яна бир иншоот очилди. У ҳақида маълумот оз, уни ҳам америкаликлар молиялаштирди.

" Марказий Осиёда коронавирусдан олдин ҳам эпидемиологик вазият яхши эмас эди. Минтақага гепатит, ўлат, сил касаллиги хосдир, шунинг учун янги биолаборатория зарур. Уларга маблағ керак. Чет эл ёрдамисиз эплай олмаймиз",- деб тушунтирди РИА Новости-га Душанбе шаҳридаги Сиёсий тадқиқотлар маркази директори Абдуғани Мамадазимов.

Тожик мутахассиси америкаликлар фаолиятида шубҳали нарсани кўрмайди. "Шунчаки улар доим биринчи бўлиб эътибор беради. Агар коронавирусдан кейин Россия, Хитой ёки ЕИ минтақага вирусларга қарши курашда фаол ёрдам бера бошласа, республика ҳукумати буни қўллаб-қувватлайди", - дейди эксперт.

Грузия патогени

Грузия КХШТга аъзо эмас, лекин Россия билан чегарадош ва Кавказда муҳим рол ўйнайди. Москва Ричард Лугар жамоат соғлиғини сақлаш тадқиқот марказидан хавотирда. Россия ҳукумати Тбилиси яқинидаги биолаборатория америкаликларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият юритади деб ҳисоблайди.

Шубҳалар бекордан-бекор пайдо бўлмайди. 2018 йил сентябр ойида Грузия давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе лабораторияда одамлар устидан эксперимент ўтказишлари мумкинлигини маълум қилиб Лугар марказида даволанаётган ўнлаб одамлар вафот этганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этди. Шу билан бирга, у ерда Пентагоннинг буюртмаларини бажарадиган Американинг учта - CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий фирмалари биологлари ишлаган.

Гиоргадзе лабораторияда бактериологик ҳимоянинг юқори даражасида эканлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, марказда "зарарли моддалар сочиш ускуналари ва биологик фаол материал билан тўлдирилган ўқ-дорилар" мавжуд. "Мақсади жамиятни ҳимоя қилиш бўлган ташкилотга бу каби нарсаларни нима кераги бор?" - деб ҳайрон бўлди собиқ вазир.

Москвада буни эшитишди. ТИВнинг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш масалалари департаменти бошлиғи Владимир Ермаков Россия ўз чегаралари яқинида америка биологик тажрибаларига тоқат қилмаслигини маълум қилди.

Пентагонда Гиоргадзенинг айбловлари бемаънилик деб аталди. Тбилиси лабораторияни тинч ишланмалар билан шуғулланаётганига ва одамлар устида тажриба ўтказилиши ҳақида гап бўлмаганлигини таъкидлади. Грузия расмийлари Лугар марказига россиялик мутахассислар ташриф буюришига қарши эмас эди. Аммо бу режалар ўтган йилги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги инқироз туфайли барбод бўлди.

"Грузия ҳеч қачон физик-кимёвий биология соҳасидаги тадқиқотлар билан қизиқмаган. Ва ушбу лабораторияда ходимларнинг ҳимояси юқори биологик даражада эканлиги кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Бу каби оғир патогенлар билан шуғулланиш нима учун керак?" - дейди РИА Новости билан суҳбатда биология фанлари доктори, Сибир федерал университети профессори Николай Сетков.

Вектор вирусология марказининг илмий ишлар бўйича бош директор ўринбосари Александр Агафоновнинг таъкидлашича "Лугар марказида биологик қуроллар ва уларни етказиб бериш воситаларини иўлаб чиқилиш тўғрисида тўғридан-тўғри маълумотлар ёпиқланган".

"Аммо CH2M Hill, Battelle ва Metabiota хусусий компанияларининг иштироки ва контракт мажбуриятлари тўғрисида маълумот, масалан, Сибир куйдиргиси, туляремия ва Қрим-Конго геморрагик безгаги вирусининг хавфли бактериялари бўйича тадқиқотлар - эътиборсиз қолмаслиги керак", - дея таъкидлайди мутахассис.

Агентлик томонидан сўралган экспертлар постсовет давлатлари ташқи ёрдамдан умид қилиб, эпидемиологик вазият устидан назоратни бой бериб қўйиши мумкин деган тўхтамга келишди. Ва бу ўта жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Устига-устак, пандемия даврида ушбу лабораторияларга янада кўпроқ эҳтиёткорлик билан қарала бошланди, натижада ушбу тузилмаларни янада очиқроқ қилишга яхши асос бор.

868

Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади

3
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШда норозилик намойишларини уюштирганликда Россияни айблаш, ҳам доимгидек, сохта хабарларга асосланган яна бир Россияга қарши кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин, деди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир исбот ёки аниқ далил келтирмади.

“Амалга ошди. Американинг сохта хабарлар машинаси узоқ кутилган ҳаракатларга ёғсираб ғичираб, шанғиллаб киришди”, -  деб ёзди Косачёв фейсбукда.

“Бу жуда кулгили бўлган бўлар эди. Бироқ бу жуда қайғули бўлади, чунки қарғалар учишидан олдин биринчи қалдирғоч бўлиши мумкин”, - деди сенатор.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, расмий Вашингтон онгига "бу сафар Америка шаҳарларида содир бўлаётган барча даҳшатлар етиб боради – жабрланаётганларнинг барчасига ва бўлажакларига самимий ҳамдардлик сўзлари, ҳамда, миллий фожиа устидан сиёсий ўйинларга йўл қўймаслик учун оддийгина  ўзини ўзи асраш инстинкти етарлича бўлишига ишонч билдирган.

Косачёв, шунингдек, Райснинг баёноти тўғридан-тўғри ҳақорат эканини таъкидлади –  бу нафақат бу ҳолатда умуман аралашмаган Россияга, балки ўз ҳалқи ва АҚШ фуқароси Жорж Флойднинг хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитиб, учтаси унинг устига чиқиб олгани, улардан бири эса томоғини тиззаси билан эзиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлмида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

3