Многоцелевой сторожевой корабль ближней морской зоны (корвет) Стойкий, большой противолодочный корабль (БПК) Адмирал флота Советского Союза Горшков (слева направо)

Севмаш "Борей-А" ва "Ясень-М"ларни топширишга тайёрлаяпти: Россия ҲДК қанчалик ўзгаради

619
(Янгиланган 11:44 19.05.2020)
Россия ҳарбий-денгиз флоти яна 10га яқин янги сув ости кемаларини қабул қилиб олгач, 80 тагача субмариналарга эга бўлади. Шу жумладан, "Борей-А" лойиҳасининг иккита стратегик крейсери, иккита "Ясень-М" кўп мақсадли сув ости кемаси  ва битта "Варшавянка"га.

"Севмаш" корхонасида бу йил денгизда синовдан ўтказиладиган кемаларни топшириш гуруҳлари тузилган. Бу шуни англатадики, иқтисодий қийинчиликлар ва коронавирус пандемиясига қарамай, Россия ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ) манфаатларини кўзлаб иккита атомли сув ости кемалари гуруҳи муваффақиятли қурилмоқда.

"Ясень-М" ва "Борей-А" субмариналари лойиҳалари тайёргарлик даражаси турлича: "Князь Владимир" ҲДФга топширилишга тайёрланмоқда, "Казань" синовлардан ўтмоқда, "Белгород" ва "Новосибирск" ўтган йили эллингдан (кемани қуришга мўлжалланган иншоотдан) чиқарилди. Россия тез фурсатларда дунё океанининг исталган жойида мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга ва НАТОнинг бир томонлама ҳарбий ҳукмронлигига йўл қўймасликка қодир янги сув ости флотини яратмоқда. Россия ҲДФ ўз таркибига  10 тагача янги сув ости кемаларини қабул қилиб, 80 тагача субмариналарга эга бўлади. Шу жумладан, "Борей-А" лойиҳасининг иккита стратегик крейсери, иккита "Ясень-М"кўп мақсадли сув ости кемаси  ва битта "Варшавянка"га. Таъкидлаб ўтаман, сув ости кемалари инсониятнинг энг мураккаб ва мукаммал қуролидир.

Россия Федерациясининг стратегик сув ости кучларини янгилаш - ядровий жиловлаш ва миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосидир. 12-май куни Северодвинскдан Оқ денгизга давлат денгиз синовлари учун йўл олган ракетали стратегик сув ости крейсер(РПКСН) Россиянинг ўсиб бораётган мудофаа салоҳиятини намоён қилмоқда. Бир неча кун давомида ўтказиладиган барча тизимлар ва имкониятларнинг сув усти ва ости ҳолатида тўлиқ текширувидан сўнг, кеманинг Шимолий флотга киритилиш санаси аниқланади. Синовларнинг асосий қисмини, шу жумладан, ракеталардан ўт очишни, "Борей-А" лойиҳасининг бош кемаси бўлган "Князь Владимир" РПКСН 2019 йил охирида ўтган.

Тўртинчи авлод

Россия денгиз флоти аллақачон учта стратегик "Борей"га эга: "Юрий Долгорукий", "Александр Невский" ва "Владимир Мономах". Бу серияда бош кема "Юрий Долгорукий" ракета ташувчиси бўлди (Шимолий флот таркибига 2013 йилда қўшилган). Дастлабки учта кеманинг ҳар бири ўз шахталарида 16дан "Булава" қитъалараро баллистик ракеталари (МБР)га эга, кейингилари кўпроқ ракеталарга эга бўлиши мумкин (хусусиятлари ошкор этилмаган). Эслатиб ўтаман, Россия Мудофаа вазирлиги ҲДФга қўшимча иккита Борей-А 955А ракета ташувчисини етказиб беришни режалаштирган, ва шунинг билан серия 8 тадан 10 та кемагача кўпайтирилади.

Тўртинчи авлоддаги ўнта стратегик сув ости кемалари (учта "Борей" ва еттита "Борей-А") яқин ўн йилликлар давомида Россия ядро триадасининг денгиздаги асоси бўлиб қолади, камида 160 "Булава" ракеталарини ўз ичига олади, бу ҳар бири 100-150 килограмм бўлган 1600 дона бўлинадиган жанговар каллача дегани. Ракетанинг ҳаракатланиши максимал радиуси - 8000 километр. "Булава" душманнинг ракетага қарши мудофаасини четлаб ўтишнинг замонавий тизими, юқори тезлик ва маневрлиликка, қувватли қаттиқ ёқилғили двигател, кичик ҳажм ва бошқа денгизда жойлашган мукаммал қуролга муносиб ҳусусиятларга эгадир.

Кучлар мувозанати ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун эҳтимолий душманнинг сув ости ракета ташувчиларининг кўп мақсадли "овчилари" ҳам муҳимдир (уларнинг вазифаси жанговар патрул ҳудудида АҚШ сув ости кемалари ва НАТОнинг бошқа ядровий давлатларини кузатиб боришдир). Такомиллаштирилган қилинган "Ясень-М" лойиҳасининг биринчи серияли кўп мақсадли "Новосибирск" сувости кемаси 2019 йил охирида сувга туширилди. Тез орада "Новосибирск" ҲДФ таркибига киритилади. Россия флоти ушбу сериядаги 7 та кемани олади.

"Ясень-М" лойиҳасининг сув ости кемалари миналар, 533 миллиметрлик торпедалар, "Калибр" ва "Оникс" қанотли ракеталари, шунингдек, гипертовушли "Циркон"лар билан қуролланган. Бортида радиоэлектрон қуролларнинг мукаммал мажмуалари мавжуд. 13800 тонна сув ҳажмига эга ушбу турдаги кам сезиладиган кўп мақсадли сув ости кемалари 520 метр чуқурликка шўнғишга қодир. Автоном холатда туриш - 100 кун, сув ости тезлиги - 31 узел. Экипаж 64 кишидан иборат. "Ясень"лойиҳасининг буюк хусусиятлари ҳақида қуйидагилар далолат беради: Атлантика океанидаАҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бир неча ҳафта давомида Россиянинг "Северодвинск" сув ости кемасини топа олмаган. Хизматнинг хусусиятлари ана шундай.

Белгиланган вақтда, сув ости кемаси денгизга чиқади ва шўнғиш жойида ҳеч қандай из қолдирмайди. Экипаж хато қилишга ҳаққи йўқ ва катта чуқурликда, қуёш нурларини кўрмай, об-ҳаво ўзгаришини сезмасдан шиддатли хизматни ўтайди. Нафас олиш учун ҳавони регенерация тизими таъминлайди. Қўйилган вазифа бажарилганидан сўнг, сувости кемаси худди шу шунғиш нуқтасида юзага чиқади, баъзан бир неча ойлар ўтгач. Бу стратегик ва кўп мақсадли сув ости кемаларининг афзалликлари учун муқаррар тўловдир: яширинлилик, об-ҳавога қарам бўлмаслик, дунё океанининг исталган қисмида жанговар операцияларни бажариш, шу жумладан Арктик музининг остидан ракета ҳужумлари.

Бугунги кунда Россия бешинчи авлод ядро сув ости флотига асос солмоқда. Бунинг учун қуроллар тури янгиланмоқда, мақсадли белгилаш, алоқа ва бошқаришнинг илғор воситалари, шунингдек автоматлаштирилган разведка тизимлари жорий қилинмоқда. Бешинчи авлод атомли сув ости кемаларининг лойиҳалаш ҲДФнинг асосий талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилмоқда - яширинликни сезиларли даражада ошириш ва қурол тизимини мукаммаллаштириш. Душман риторикасининг кучайиб бориши ва Ғарбнинг қолоқ, тушкунликка тушган "бензоколонка-Россия" қиёфасини шакллантиришга уринишларига қарамай, Россия Федерациясининг кўплаб технологик чўққилари бошқа мамлакатлар учун етишиб бўлмасдир.

Ғарбнинг ғазаби

Америка мутахассислари Россия "бортида қитъалараро баллистик ракеталарга эга 955А "Борей" лойиҳасининг ғайриоддий имкониятлари бор, ядроли сув ости кемаларини қураётганини" тан олишга мажбур. The Drive нашри "Князь Владимир" РПКСНнинг эълон қилинган хусусиятлари, шовқинни сезиларли даражада камайтирадиган ва сув ости кемасини самарадорлигини оширадиган конструкторлик ечимлари ҳақида ташвиш билдиради. ОАВ маълумотларига кўра, "Борей" лойиҳаси крейсерининг қурилиш қиймати 400 миллион долларгача етади. Таққослаш учун, АҚШнинг кўп мақсадли Virginia сув ости кемаси Пентагонга 2,5 миллиард долларга тушади. Шу билан бирга, тўртинчи авлодли Virginia шу қадар шовқинли ва номукаммал бўлганки, жанговар вазифаларни муваффақиятли бажара олмайди (махфийликни йўқотиш сувости кемаси учун ҳалокатли).

Россия ҲДФда янги "Князь Владимир" стратегик ракета ташувчисининг пайдо бўлиши америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари томонидан жавоб бериб бўлмайдиган мушкуллик сифатида қабул қилинади. Дунё океанида янги гидроакустик тизимларини (SOund SUrveillance System тизимига ўхшаш) ривожлантиришни молиялаштиришга эҳтиёжни пайдо қилади(бу жуда қиммат ва душманни 100 фоиз аниқлаб олиш кафолатини бермайди). Аммо, "Борей"га жанговар топшириқни бажариш учун океандаги сувости кемаларига қарши тўсиқларни кесиб ўтишга ҳожат йўқ - "Булава" КБР ўзининг пирсларидан ҳам учирилиши мумкин.

АҚШда "Ясень" лойиҳаси яхшигина маълум ва ҳом-хаёлларга берилишмаяптилар. Нуфузли The National Interest нашри "Северодвинск" атомли сув ости кемаси ядро ёки одатий вариантдаги 32 дона 3М-14К "Калибр" қанотли ракеталари билан қуролланганлигини ва бу ракеталар 2500 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишга қодир эканлигини маълум қилди. "Ясень" синфидаги сув ости кемалари юқори тезликка эка, ўта шовқинсиз, жуда сезгир сенсорлар билан жиҳозланган, шунинг учун улар "АҚШнинг асосий ҳудудига таҳдиддир ". Бундан ташқари, Америка нашри "Северодвинск" ва "Казань" Американинг шарқий соҳилларидан 1000 кмгача яқинлашиб, "Буюк кўллар, Чикаго ёки Сент-Луисда жойлашган нишонларга"Северодвинск" и "Казань" зарба бериши мумкинлигини таъкидлайди. Нима сабабдан Россиянинг кўп мақсадли сув ости кемалари АҚШнинг қуруқликдаги нишонларига зарбалар беришлари кераклиги тушунтирилмади.

Нима бўлганда ҳам лойиҳанинг "овчилари" асосан душманнинг авиаташувчи ҳужум гуруҳларини ҳамда ташувчисига асосланган ҳужум гуруҳларини ва "Огайо" (ҳар бирида 12 тагача 475 килотоннлик W88 ядровий каллача ўрнатилган UGM-133 "Трайдент" II D5 типидаги 24 та баллистик ракеталар билан қуролланган) типидаги стратегик сув ости ракета ташувчиларини йўқ қилишга қаратилган.

Замонавий рус стратегик сув ости крейсерлари ва кўп мақсадли сув ости кемалари душманнинг муқаррар йўқ қилиниши учун яратилган ва океанларда мавжудлигининг ўзи билан мамлакатни ҳимоя қилади. Россия дунёнинг исталган бурчагида миллий манфаатларни ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган ҲДФни кучайтиришда давом этмоқда. Россиянинг ўсиб бораётган мудофаа потенциалидан Шимолий Атлантика альянсидаги "ҳамкорлар" қайғуда, аммо улар эҳтимолий ҳаражатларни ҳисоблаб чиқишни яҳшигина билади ва бу жиҳат бизнинг кўп қутбли дунёимизнинг нисбатан барқарорлигини кафолатлаб туради.

619
Главный врач городской клинической больницы №71 имени М. Е. Жадкевича Александр Мясников

Совет мўъжизаси ёки нега собиқ Иттифоқ ҳудудида COVID-19дан вафот этганлар сони кам

835
(Янгиланган 18:13 03.06.2020)
Sputnik махсус онлайн-видео-кўприги пайтида доктор Александр Мясников коронавирус аслида қандай ривожланишини айтиб берди.

Жадкевич номидаги Москва шаҳар клиник шифохонасининг бош шифокори, коронавирус билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича ахборот маркази вакили Александр Мясников Sputnik-нинг махсус онлайн видео-кўприги пайтида коронавирус аслида қандай ривожланишини ва Италия, Испания ва АҚШдаги фожиали воқеалар постсовет ҳудудида такрорланмаганлиги ҳақида гапириб берди. РИА Новости мухбири Данара Курманова. 

БЦЖ вакцинаси коронавирусдан қутқара оладими?

Кўплаб олимлар ва шифокорлар қуйидагидан ҳайратда: СССР таркибига кирган аксарият мамлакатларда коронавирус туфайли ўлим даражаси дунё кўрсаткичидан анча паст. coronavirus-monitior.ru портали маълумотларига кўра, 1 июн ҳолатига ўлимлар сони Ўзбекистонда 0,4% дан Литвада 4,23% гача. Италия ва Буюк Британияда ўлим даражаси 14%, Францияда 15%, Бельгияда 16%. Александр Мясников жорий вазиятни "совет мўъжизаси" деб атади.

"Сиёсатчилар, жиддий шифокорлар энди буни ўрганишмоқдалар, собиқ СССР мамлакатларига боқмоқдалар, - деди доктор Мясников, - бу аниқ совет мўжизасидир. Оғир касалланганлар ва вафот этганлар сони эпидемиянинг амалдаги ҳолатини акс эттиради. Собиқ СССРнинг барча мамлакатларида эса ўлим даражаси анчагина кам. Буни нима сабабдан эканлигини тушуниш керак.

Балки бу БЦЖ вакцинаси туфайлидир (СССРда оммавий равишда аҳоли БСЖ билан эмланган) ва дарвоқе, бу борада тадқиқотлар олиб борилмоқда - америкаликлар БЦЖни кичик гуруҳларга эмлашни бошлади. БССТ (Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти-таҳр.) ҳам шуни таъкидламоқда: "Эҳтимол, гап БЦЖга қарши иммун реакциясидадир, аммо биз буни ҳозирча тавсия этолмаймиз".

Мясников собиқ иттифоқ мамлакатлари аҳолиси иммунитетининг коронавирусга чидамлилигини ўтмишда сил касаллиги билан касалланишнинг юқори даражаси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлади.

"Баъзи олимлар эҳтиёткорлик билан, яширин сил касаллигининг кенг тарқалганлиги иммун тизимининг бундай ўзгаришига олиб келди, деб тахмин қилишмоқда, шунинг учун коронавирус катта қаршиликка дуч келмоқда, - дейди мутахассис. Аммо биз бу фактни шунчаки инкор қилолмаймиз: нима учун руслар, белоруслар, украинлар, қозоқларда ўлим ҳолатлари америкаликлар, французлар ва италияликларга қараганда ўн баравар камроқ? Буни ўрганиш керак".

Карантин нимага керак?

Ҳатоли фикр ҳам мавжуд: карантин коронавирус ёки бошқа касалликни бутунлай йўқ қилишга ёрдам беради.

"Нега биз карантинни убштирамиз - одамлар бирданига ҳаммаси касалликка чалинмаслиги учун, акс ҳолда улар дарҳол соғлиқни сақлаш тизимини қулатадилар, деб тушунтиради доктор Мясников. - Касалхоналар ва тез тиббий ёрдам машиналари бўғилиб қолади, одамлар нафақат COVID-19, балки юрак хуружлари, инсультлардан ҳалоқ бўла бошлайди. Шунинг учун ҳар бир давлат ўз соғлиқни сақлаш тизими дош бера оладиган модельни ишлаб чиқади. Карантин даволай олмайди, у одамлар касалликка аста секин чалиниши ва ёрдамни ўз вақтида олишлари учун, усиш суратларини пасайтириши мумкин. Карантин - бу ҳисоб-китоб ва ўзини тутиш моделидир".

Беларус тажрибаси

Маълумки, Беларусь ва Швеция карантин амалиётидан воз кечган ягона давлатлардир. Бироқ, Александр Мясниковнинг таъкидлашича, Беларусьда ҳеч қандай ғайритабиий вазият кечмаяпти.

"Ҳар бир мамлакат математик ҳисоб-китоблардан келиб чиққан. Турли сценарийлар ҳисобланди - муваффақиятлиги ва номақбулини, иқтисодий зарарлар ва бошқалари ҳисоб-китоби қилинди. Беларусьда соғлиқни сақлаш тизими худди Совет Иттифоқидегидақа, юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокор-инфекционистлари билан бир хил. Бу ҳисоб-китобларнинг натижаси, шунчаки Александр Лукашенконинг хоҳиши эмас : "Биласизми нима? Мен таваккал қилиб кўраман". Бу унчалик эмас. Бу ерда ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган. Беларусьнинг ҳисоб-китоби иш берди. Совет мўъжизаси барчамиз учун иш берди".

Коронавирус аслида қандай тарқалади?

Доктор Мясников ҳар бир касал одам учтадан ва уларнинг ҳар бири ўз навбатида яна учтадан юқтиради деган назарияни рад этди. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳар қандай вирусли инфекция 1,5-2 ойлик фаол тарқалгандан кейин йўққа чиқади.

Мисол сифатида, мутахассис 1918 йилда тарқалиб биринчи ойларида 30 миллион киши ўлимига олиб келган "испанка" гриппини келтирди.

"Ҳайвонлардан одамга юқадиган янги вирус агрессивдир. У ёвуз, нотаниш, одамларни ўлдиради, лекин ҳар бир касалланишдан кейин аста кучсизланади. Сиз битта вирусни нафасиз билан олиб кириб, унинг катта набирасини чиқарасиз, ундан анча заифроғини. У бошқа одамга юқди, у ҳам уни заифлаштирди. Биласизми, бамисоли тўлқин қирғоққа урилиб, меҳмонхонани, дарахтларни ювиб ташлайди, кейин эса сусайиб, кўлмакка айланади. Инфекция ҳам ҳудди шуни сингари, олдин учиб чиқиб, кейин эса сўнади”.

Таниқли шифокорнинг ишончи комил: коронавирус қанча кўп одамга юқса, у шунча юқиш ҳусусиятларини йўқотади. Ва вируснинг иккинчи тўлқини аввалгидай кучли бўлмайди.

"Ҳар йили тўлқинлар бўлади, - дейди Мясников. – Одам коронавируслари бешта бўлган. Олтита бўлди. Энди нима бўлади? Инфекциялар, вируслар, грипплар яна бўлаверади, уларни ҳеч ким бекор қилмади. Бугунги кундаги коронавирус - январ ойида бизга кириб келгани эмас. У аллақачон миллионлаб одамлар орқали ўтиб келиб элакдан ўтиб бўлди ва хавф даражаси ҳар бир янги одам билан камаймоқда".

Касалланганларнинг ҳисобини юритиш нега бемаънилик?

Доктор Мясников жуда қўрқинчли туюладиганумумий касалланиш ҳолатларининг улкан сонига алоҳида эътибор қаратди. Лекин аслида, фақатгина юқтирган одамлар сони асосида хулоса чиқариш унчалик тўғри эмас, дейди шифокор.

"Биз бу сонларни кўп гапирамиз, бу рақамлар билан таъсир ўтказишга ҳаракат қиламиз: беш миллион. Бу шунчаки синовдан ижобий натижа олган одамлар сони. Аслида, улар ўн баравар кўпроқ. Шундай экан келинг, оддий пневмонияни олайлик, ҳар йили дунёда ундан 3 миллион киши ҳалоқ бўлади. Биз январ ойидан бери нимани ҳисоблаб келяпмиз? Ҳақиқатан касалланганлар - икки ҳафта олдин касал бўлганлар. Қолганлари анча олдин тузалиб, меҳнатга, иш жойларига  қайтишган. Биз ўлганлар сонига эътибор қаратишимиз керак, аммо бунда ҳам тартиб йўқ".

Шифокорнинг сўзларига кўра, фақатгина Россияда коронавирус билан касалланган жасадларнинг 100 фоизи ёриб кесилади, шунинг учун дунёдаги ҳақиқий рақамлар ҳамон номаълум. Бу йил айнан коронавирус туфайли қанча ўлим ҳолатлари юз беришини айтиш қийин.

"Ғарбда 21 апрелга қадар ҳеч ким шифокорларни сақлаб қолиш учун жасадларни ёрмади, - деб тушунтиради шифокор. - Германияда 60 та ёриш, Италияда 50 та, 17 минг кишига. Америкада жасадларни ёрмасдан компьютер томографияси ўтказилди".

БССТ маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июн ҳолатига кўра, сайёрамизда 6 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 вируси тасдиқланди, 371 мингдан ортиқ одам вафот этди.

835
Бахадыр Исмаилов, начальник научно-образовательного центра противодействии коррупции Академии Генпрокуратуры РУз

Исмоилов: бугунги кунда коррупцияни яшириш деярли имконсиз бўлиб қолди

277
(Янгиланган 13:33 03.06.2020)
Республика ҳукумати коррупцияни йўқ қилиш бўйича изчил чораларни кўрмоқда. Бироқ, унинг устидан ғалаба жуда яқин деб айта олмаймиз. Бош прокуратура академияси маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов амалга оширилган ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб берди.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik, Дилшода Раҳматов. Коррупция туфайли глобал иқтисодиёт йилига ўртача 2,6 триллион доллар йўқотади. Ўзбекистонда ушбу салбий ҳолат тиббиёт, таълим, банк, божхона, суд тизимларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, давлат хизматларида, шунингдек фуқароларни ишга ёллашда кенг тарқалган.

Ўтган йилнинг май ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Коррупцияга қарши кураш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган давлат Дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази раҳбари Баҳодир Исмоилов Sputnik мухбирига унинг асосий жиҳатлари, бугунги кунда мамлакатда кенг тарқалган коррупция шакллари, шунингдек, давлат хизматчиларининг порахўрлиги ва сотқинлигига қарши қандай усуллар билан курашиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

- Коррупцияга қарши кураш дастурининг асосий жиҳатлари нимада?

- Ушбу салбий ҳолатга қарши курашда ҳар бир давлат ўз спецификасидан келиб чиқади. Стратегия коррупция шароитлари, сабаблари ва хавфларига қараб белгиланади. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан буён унга қарши курашиш масаласи кўтарилиб келинган, норматив ҳужжатлар қабул қилинган, аммо махсус дастурий ҳужжатлар бўлмаган. 2008 йилда Ўзбекистоннинг БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши билан, давлат бир қатор мажбуриятларни, шу жумладан тизимли қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳоказоларни ўз зиммасига олди.

2017 йилда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун имзоланди, унда ушбу йўналишдаги давлат сиёсати давлат дастурлари орқали белгиланиши белгилаб қўйилди. Улардан биринчиси, 2017–2018 йилларда бешта йўналиш ва конкрет чора-тадбирларнинг 51 пунктини ўз ичига олган.

Бизда коррупцияга қарши дастурларни ишлаб чиқишда тажрибамиз бўлмаганлиги сабабли, 2019 йилда президент ўз фармони билан икки йўналиш – олий таълим ва капитал қурилиш йўналишларини пилот йўналиш сифатида ишлаб чиқилишини белгилаб берди. Методика шулар ёрдамида ишлаб чиқилди.

Ҳаммаси хавфлар таҳлилидан бошланади. Тегишли вазирликлар уларни баҳолаб, кейин йўл харитасини ишлаб чиқадилар. Кейин қандай норматив ҳужжатни қабул қилиш кераклиги ва идоранинг ўзида ким коррупцияга қарши кураш билан шуғулланиши тўғрисида қарор қабул қилинади. Идораларнинг ҳар бирига ҳуқуқ-тартибот ходимларини бириктириш имкони йўқ.

Шу билан бирга, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, қонунбузарликларни аниқлашда ва келажакда бундай ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги учун чоралар кўришга ички хавфсизлик хизматлари самаралироқдир. Шунга ўхшаш, идора даражасида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп.

Янги дастурнинг принципиал фарқи шундаки, у мамлакатда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда муайян масалаларни ҳал этишга қаратилган. Ушбу ҳужжат тўртта устувор йўналишга эга: жамиятда ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий билимларни ошириш, ҳаётнинг барча жабҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупциянинг дастлабки босқичларида олдини олиш (яъни жиноятчиликнинг профилактикаси) ва иқтисодиёт ва сиёсатнинг муайян соҳаларига нисбатан хавфлар олдини олиш. Шунингдек, унда 35 та аниқ чора-тадбирлар кўрсатилган.

- Давлат хизматида коррупция намоён бўлишига қарши қандай усуллардан фойдаланиш мумкин?

- Ўзбекистонда кадрлар танлаш билан шуғулланадиган ва кейинчалик уларнинг фаолиятини назорат қилувчи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Аммо яна бир бора таъкидлаш жоиз - бу соҳадаги барча муаммоларни одамга ижтимоий кафолатлар ва муносиб маош бермасдан ҳал қилиб бўлмайди. Яна бир жиддий масала - давлат хизматчиларини ўқитиш. Улар учун чекловлар ва тақиқлар қонун билан белгиланиши мумкин, аммо у бу ҳақда билмаслиги мумкин. Илгари барча тақиқлар идоравий ҳужжатларда қайд этилган бўлган, аммо халқаро амалиётда барча давлат хизматчилари қайси соҳада ишлашларидан қатъи назар амал қилишлари керак бўлган талаблар тахминий рўйхати мавжуд.

Масалан, улар асосий ишидан ташқари бошқа бирон бир фаолият тури билан, айниқса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас ва улар совға олиш ҳуқуқига ҳам эга эмаслар. Лекин совға айнан нима эканлиги ва қандай миқдордаги совға жиноий жавобгарликка тортишга олиб келишини аниқлаш керак. Ҳозирча бу меъёрлар ҳар хил. Ҳамма нарса ҳисобга олиш керак, бундан ташқари, "давлат хизматчиси" тушунчасига аниқлик киритиш керак. Мисол учун, таълим тизими ўз талабларига эга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида эса ўз талаблари. Битта қонунда барчасини мужассамлаштириб бўлмайди, аммо умумий йўналишлар белгиланиши шарт.

Бу йил "Давлат хизмати тўғрисида" қонун қабул қилинади, Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилиши режалаштирилмоқда, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишлаб келмоқда аллақачон. Катта иш амалга оширилмоқда, бир кунда ҳаммасини уддалаб бўлмайди.

- Бугунги кунда Ўзбекистонда коррупциянинг қандай кўринишлари кенг тарқалган?

- Энг кўп учрайдиган қоидабузарликлардан бири бу интизомий. Мураккаброқ кўриниши - маъмурий: бу баъзи қарорлар учун давлат хизматчилари томонидан ноқонуний мукофотлар, имтиёзлар олиш. Энг қийин тури - бу жиноий ҳуқуқбузарлик ва жиноятлардир: пора олиш, пора олишда воситачилик қилиш ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш. Охиргилари жуда кенг тарқалган, аммо шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда бунинг кескин, деярли 30-40 фоизга пасайиши кузатилмоқда. Буни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга мораторий жорий қилиниши билан изоҳлаш мумкин.

Коррупция билан боғлиқ қоидабузарликлар ва жиноятлар камайиб бормоқда. Бунда электрон ҳукумат тизимига ўтиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг назорати муҳим рол ўйнайди. Авваллари аҳоли коррупция фактларига доир деярли ҳеч қандай муайян маълумотга эга бўлмаган, аммо энди бу маълумот матбуот анжуманлари ва брифинглар орқали етказилмоқда. Фуқароларнинг ўзлари ҳам жуда фаол - улар ижтимоий тармоқларда коррупция фактлари ҳақида ёзмоқдалар, президентнинг, бош вазирнинг қабулхоналарига мурожаат қилмоқдалар. Қоидабузарлик ёки жиноятни деярли яшириб бўлмаяпти.

277

Мутахассислар: COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапириш ҳали эрта

0
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги турдаги коронавирусга қарши юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik, Алексей Богдановский. РИА Новости томонидан ўтказилган сўровда АҚШ ва британиялик мутахассислар COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапиришга эрта дея таъкидлашди.

Дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Вакцинанинг ўзи яратилиши билан бир қаторда йирик фармацевтика компаниялари ўзларининг ёки бошқалар томонидан тайёрланаётган вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш қувватларини ишлаб чиқмоқдалар. Бир қатор вакциналар одамларда синовдан ўтказилмоқда, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқувчилар умидлантирувчи маълумотларни олдилар. Аммо, ҳозирда муайян вакцина ҳали бери йўқ ва қачон пайдо бўлиши ҳам номаълум. Бундан ташқари, вакцинани у ишлаб чиқилгандан кейин ва унгача биринчи бўлиб кимга эмланиши ва юз миллионлаб дозаларни ишлаб чиқариш қай тарзда йўлга қўйилиши аниқ эмас.

АҚШнинг Эмори университети биостатистика ва биоинформатика профессори Макс Лаунинг сўзларига кўра, вакцинани биринчи навбатда кимга берилиши устуворлиги масаласи энди муҳокама қилинади.

"Бу оддий саволлар эмас, улар қатор жабҳалар бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳануз ёш болалар вирусни қанчалар кўп даражада юқтирадими ёки йўқми аниқ эмас", - деди Лау.

"Бундан ташқари, вакцинанинг самарадорлиги биз эмланган одамлар тўғрисида кўпроқ маълумот олмагунимизча маълум эмас. Масалан, кўп маълумотлар гриппга қарши вакциналар 100 фоиз ҳимоя бермаётганлигидан далолат беради ва COVID -19 вакциналари ишлаши қай аҳволдалигини кутиш ва назорат қилиш керак бўлади", - дея қўшимча қилди Лау.

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази директори Грэм Медлининг сўзларига кўра, эмлаш мавзусида саволлар жуда кўп ва улар ҳануз жавобсиз қолмоқда.

"Бу вакцинанинг хусусиятларига боғлиқ. Вакцинани битта дозада ёки бир неча дозада юбориш керакми? У MMR вакцинаси (қизамиқ, эпидемик паротит ва сувчечакка қарши уйғунлашган вакцина) каби умрбод иммунитетни таъминлайдими  ёки уни қоқшолга қарши вакцина каби доимий такрорий эмлаш керакми? Бу инфекцияни олдини оладими ёки фақат касалликними? Қанча дозада мавжуд бўлади? Бу саволларнинг барчаси вакцинани қанчалар самарали ишлатиш кераклигини аниқлайди", - деди Медли.

Юқумли касалликларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган Луизиана штатидаги Тулейн университети профессори Мак Хайман вакцинани тақсимлашда муросага келишга тўғри келган мисолларни келтирди.

2009 йилда, H1N1 чўчқа гриппи пандемияси бошланганида, Миллий соғлиқни сақлаш институти олимлари гуруҳлари эпидемия пайтида ишлаб чиқарилиши керак бўлган вакциналарни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар беришган. "Тавсиялар шундан иборат эдики, вакцинани биринчи навбатда тиббиёт ходимлари олишлари керак эди, чунки бу гуруҳ вирус билан алоқа қилиш эҳтимоли анча катта эди", - деди Хайман.

"Кейинги гуруҳ учун биз юқумли касалликлик тарқалишини секинлаштириш мақсадида вирусни катта эҳтимоллик билан юқтириши мумкин бўлган одамлар, яъни мактаб ўқувчилари ва ўлим хавфи юқори бўлган ва қўшимча касалликлари бўлган кекса одамларни эмлаш ўртасида муросани топишга мажбур бўлдик", - деди у.

Шу билан бирга, Johnson and Johnson компанияси ушбу ҳафтада вакцинанинг биринчи партиясини 2021 йил бошида кутишини эълон қилди. Компаниянинг бош директори Пол Стоффелснинг айтишича, биринчи партия бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини эмлаш учун етарли бўлиши керак. Компания жаъми 1 миллиарддан ортиқ дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Американинг Moderna компаниясининг раҳбари Стефан Бансель компания вакцинани ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётганини ва 2020 йил охирига келиб ойига ўн миллионлаб дозани ишлаб чиқаришга тайёр бўлишини маълум қилди.

0