Сборка новых автомобилей на заводе. Архивное фото

Ўзбекистон автомобил бозори қайта тақсимланадими?

1671
(Янгиланган 13:37 20.05.2020)
Ўзбекистон автомобилсозлиги жадал ривожланмоқда. Жорий йилда яна иккита завод очиш режалаштирилмоқда. Улардан бири Хитойнинг Oshan русумли автомобилларини, иккинчиси эса Volkswagen Caddy автомобилларини ишлаб чиқаради.

Бу Марказий Осиёда автомобилсозлик соҳасида пешқадамлик мавқеини босқичма-босқич мустаҳкамлаётган Тошкент учун аҳамиятли воқеадир.

Навоийдаги биринчи завод йилига 30 минг, Жиззахдаги иккинчи завод эса йилига 20 минг автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Шу билан бирга, UzAuto Motors ҳам йилига 300 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга.

Шу ўринда савол туғилади. Ўзбекистон учун автомобил заводлари сони кўп эмасми, уларнинг савдоси қандай амалга оширилади?

Таъкидлаш жоизки, йирик ишлаб чиқарувчилар бирор бир давлатда янги лойиҳага сармоя киритишга қарор қилишдан олдин бозорни синчковлик билан ўрганишади, рентабелликни ҳисоб-китоб қилишади. Мабодо, иккита йирик автомобил концернлари Ўзбекистонда завод қуришга қарор қилган экан, бу улар шу ишни мақсадга мувофиқ, деб топишганини англатади.

Ўзбекистон бозори тўйинмаганлиги аниқ

Таъкидлаш керак бўлган биринчи жиҳат: Ўзбекистон бозори тўйинганлик босқичидан ҳали анча узоқда, мамлакат автомобиллаштириш нуқтаи назаридан баъзи қўшниларидан анча орқада.

Ўзбекистон ҳар 1000 кишига 237 дона автомобил кўрсаткичига эришиши учун (таққослаш учун, Қозоғистонда ҳар 1000 кишига 250 та машина тўғри келади), республика автопаркини қарийб 8 миллион донага кўпайтириш керак. Шу билан бирга, Ўзбекистонда автомобиллар савдоси нисбатан пастроқ бўлиб, 2018 йилда 139,9 мингта, 2019 йилда эса 190,2 минг донани ташкил этди.

Бунинг сабаблари жуда оддий. Биринчидан, Ўзбекистон бозори юқори божлар ва ҚҚС билан чет эл автомобиллари учун деярли ёпиқ. Ҳукумат ички бозорни либераллаштириш учун муайян чораларни кўраётган бўлса-да, уни тўлиқ очишни хоҳламайди, чунки у юқори маошли ишчи ўринларини таъминлайдиган ўз автомобилсозлик саноатига зарар етказишни истамайди.

Иккинчидан, автомобилларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси - UzAuto Motors тўлиқ қувват билан ишламайди, ишлаб чиқариб ўзининг лойиҳавий қувватининг қарийб 90 фоизини ташкил этади ва шу билан бирга автомобилларнинг бир қисмини экспорт қилади.

Учинчидан, Ўзбекистонда автомобиллар нархи Россия ёки Қозоғистонга қараганда анча юқори. 2020 йил март ойида UzAuto Motors нархларни қайта кўриб чиқиб ва деярли бутун русумлар учун нархларни 15-20% га оширди. Нархларнинг ошиши потенциал харидорларнинг кескин норозилигини келтириб чиқарди ва ҳатто сотиб олишдан воз кечиш флешмобига олиб келди, яъни бу автомобил ишлаб чиқарувчисини бойкот қилиш кампаниясига.

UzAuto Motors нима учун бундай қилаётганини батафсил таҳлил қилмайликда, буни шунчаки факт сифатида қабул қилайлик. Бозорнинг тўйинмаганлиги ва асосий ишлаб чиқарувчи билан боғлиқ баъзи муаммолар, бошқа автоконцерларни Ўзбекистон бозорига киришга уринишларига жиддий сабабдир.

Рақобатнинг кучайиши

Менимча, Ўзбекистон автобозорининг ривожланишидаги асосий тенденция автомобил ишлаб чиқарувчиларининг ўсиб бораётган рақобати бўлади - аслида уни қайта тақсимлаш учун рақобатда.

Бир қатор таҳлилий ҳисоботларга кўра, талаб етарли даражада қондирилмаган бир қанча истиқболли йўналишлар мавжуд.

Биринчиси - бу катта шаҳарларда, биринчи навбатда Тошкентда бадавлат истеъмолчилар томонидан талаб қилинадиган юқори синфли автомобиллар. Ушбу машиналар, шунингдек, транспорт воситаларини сотиб олишлари керак бўлган, аммо импорт қилинган қимматбахо автомобилларни сотиб ололмаётган давлат идораларида ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Кўринишидан, Oshan Хитой-Австрия бренди ишлаб чиқарувчиси ушбу йўналишни эгалламоқчи. UzAuto Motors жанг обормоқчи ва ушбу синфдаги автомобиллар қаторини янгилаши тўғрисида эълон қилди.

Иккинчи йўналиш, ва жуда истиқболлиги, - кичик ва ўрта бизнес учун автомобиллар. Улар Ўзбекистонда деярли ишлаб чиқарилмаган, улар мамлакатга жуда оз миқдорда олиб келинган. Volkswagen нисбатан арзон, аммо ишчан машиналарга муҳтож харидорга умид қилмоқда. Ишлаб чиқарувчи такси сифатида ишлатилиши мумкин бўлган йўловчи ташувчи универсални, шунингдек бизнес томонидан жуда талаб қилинган юк фкргонини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Россияда ушбу комплектациядаги автомобиллар кўпинча товарларни етказиб бериш учун ишлатилади.

Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан

Энг арзон ва оммабоп автомобиллар сегментида ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Концернлар машина сотиб олиш учун пули бўлган истеъмолчининг эътиборини жалб қилиш учун рақобатлашади. Ўзбекистон автомобил бозорида янги концернлар жорий ҳолатни ўзгартириб консерватив йўналиш бўйича етакчиликка даъво қилмоқчи эмаслар. Йилига 20-30 мингта автомобильни мақбул нархларда деярли ҳар қандай шароитда сотиш мумкин. Аммо келажакда янги машиналар мавжудларга қараганда яхшироқ ва арзонроқ намоён қилса, вазият ўзгариши мумкин.

Volkswagen яхши имкониятларга эга: бу йилига 10 миллион донагача ишлаб чиқариш қувватига эга ва турли хил моделларни ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга йирик автомобилсоз. Унинг Ўзбекистон бозорига киришини тажриба сифатида кўриш мумкин. Агар у муваффақиятли бўлса, бу концерн собиқ пешқадамни бир неча йил ичида четга чиқариб қўйиши мумкин.

Ва экспорт ҳақида

"Ўзавтосаноат" АК ҳисоботига кўра, 2019 йилда 271 минг дона ишлаб чиқариш шароитида автомобил экспорти 14 740 мингтагача ошди. Экспорт улуши ишлаб чиқаришдан 5,4 % ташкил қилди. Таъминотнинг деярли ярми Россияга тўғри келди.

Бошқа йўналишлар орасида: Қозоғистон, Афғонистон, Яқин Шарқ мамлакатлари, Украина ва ҳатто Африка. Бундан ташқари, автомобил бутловчи қисмларининг экспорти ҳам ўсди: фаралар, штампланган пайвандланувчи қисмлар, аккумуляторлар, иситиш ва шамоллатиш тизимлари қисмлари, пластик қисмлар - асосан Россия Федерациясига.

Экспорт замонавий автомобилсозлик саноатининг ажралмас қисми бўлиб, кўплаб мамлакатларда экспорт маҳсулотларининг улуши юқори; масалан, Туркия ўз автомобил маҳсулотларининг 80 фоизигача экспорт қилади. Чет элга таъминот шунингдек валюта тушумини ҳам беради.

Ўзбекистон жуда ноқулай транспорт жойлашувига эга ва транспорт ҳаражатлари юқори бўлгани сабабли бутун дунёга автотранспорт маҳсулотларини етказиб бериш қийин. Ички бозорда бу маҳсулотга бир мунча ишончсизлик мавжуд.

Чет эл автомобиллари оқимидан бозорни ҳимоя қилиш бўйича қаттиқ протекционистик чоралар буни амалга оширишга имкон беради. UzAuto Motors автомобилларига деярли бойкот эълон қилинишига олиб келганбу тенденция салбийдир, бу эса компания мижозларнинг ишончини йўқотиши мумкинлигини англатади.

Экспорт қизиқарли ва шу кунгача Ўзбекистон бозори учун курашда кам эътиборга олинган жиҳатни намоён қилади. Бозорнинг тўйинмаганлиги ва ҳаридорларнинг норозилиги шароитида автомобил бутловчи қисмларининг самарали ва арзон логистикасини ташкил эган ёки мақбул нархлар билан маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасига етишган концерн, кутилмаганда, етакчига айланиши мумкин. Бу айнан ким бўлишини вақт кўрсатади.

1671

Хитой қашшоқликни фалсафа ёрдамида енгдими?

86
(Янгиланган 20:05 25.11.2020)
Яқинда Хитой ОАВлари 2020 йилда Хитойнинг энг сўнгги 9та уезди қашшоқ уездлар рўйхатдан чиқарилганини ва Хитой қашшоқликни енгганини хабар қилган эди.

Дунёда энг кўп сонли аҳолига эга бўлган ушбу мамлакат бунга қандай эришгани ҳақида Дмитрий Косырев мақоласида танишинг. 

Маълум бўлишича йил бошида қашшоқ уездлар сони 832та бўлган. Уларнинг аксарияти  Синьцзян, Сычуан ва бошқа провинцияларда жойлашган. Ушбу маълумотларни БМТ озиқ-овқат дастури эксперти доктор Маттиас Холуорт ҳам тасдиқламоқда. Унинг айтишига кўра, сўнгги йилда дунёда енгилган қашшоқлининг 70 % Хитойга тўғри келади. Жами ҳисобда Пекин 700 мингдан ортиқ кишиларни қашшоқликдан чиқарган.

Хитойча қашшоқлик ўзи нима?  

Хитой иқтисодчилари рақамлари миқёсида бу шундай кўринишга эга – йилига 11487 юандан (1740 $) кам даромад олган киши қашшоқ ҳисобланади. Бундан кўпроқ даромад оладиганлар эса – оддий камбағаллар ҳисобланади.  Энди Хитой қашшоқлик билан эмас – камбағаллик билан курашади.

Кимгадир бу рақам жуда кам кўриниши мумкин, лекин хитойлик мутахассислар мамлакатдаги озиқ-овқат ва истеъмол моллари, турар жой харажатлари ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда қашшоқ бўлмаслик учун қанча даромад олиш кераклигини ҳисоблаб чиқишган.

Foreign Affairs ёзишига кўра, АҚШ экспертлари бўлса, “Хитой олдида қиладиган ишлари ҳали кўп” деб ҳисоблашмоқда. Албатта уларнинг гапида ҳам жон бор. Ривожланган давлат миқёсида бу рақамлар жуда кам кўринади.

Лекин, Хитой тажрибасига диққат билан назар солганда қизиқ ва намунали манзаралар гувоҳи бўлиш мумкин. Албатта ушбу услубларнинг айримлари фақат Хитойга хос бўлиши мумкин.

Хитой тажрибаси 

Хитой харитасига диққат билан назар солганда энг камбағал вилоятлар йирик саноат ва бизнес марказларидан узоқ бўлган, тоғли ва етиб бориш қийн бўлган ҳудудларда жойлашганини кўриш мумкин. Ушбу ҳудудларда камбағалликни енгишнинг энг самарали чораси, бу у ерга йўл қуриш бўлган.

Ундан ташқари ресурслардан самарали фойдаланиш услублари ўйлаб топилган. Масалан “гуруч – балиқ” услуби. Яъни гуруч экишда фойдаланиш режалаштирилган сув ҳавзаларида дастлаб балиқ чавоқлари етиштирилган.

Учинчидан, Хитойда муаммони ўз номи билан аташ ўринли деб топилган. Масалан, қашшоқ оила учун қуриб берилган уйда “қашшоқ хўжалик” деган ёзув бўлган. Бу уларни камситиш мақсадида эмас, балким уларга кўрсатилган ёрдам, қашшоқликни енгишда қўлланилаётган услублар самарадорлигини ўрганиш мақсадида қилинган. Ана шундай хўжаликлар яхши ривожланиб кетганда, қўшнилар келиб унинг иш услубини ўрганган.

Умумий қилиб айтганда бугун биз Хитой ҳукуматининг нафақат сўнгги 40 йиллик ҳаракатлар стратегияси натижасини, балким хитой халқининг 1000 йиллик тарбияси, жамиятда яккхонликни тарғиб қилиш эмас, балким муаммоларни биргаликда енгиш фалсафаси натижасини кўрмоқдамиз.

Олдин Хитойда вазият бошқача эди. Мао Дзе Дун даврида даромад барчага тенг бўлинар эди, ҳамма бир хил – камбағал яшарди. Ҳозир бўлса – у ерда ёрдам ўрнига, кишиларга ўзлари кўпроқ даромад олишлари учун имкон яратилмоқда.

АҚШ фалсафаси

Яқинда америкалик журналистлардан бири Женет Дейли  Хиллари Клинтоннинг машҳур цитаталаридан бирини эсга олганди. Клинтон “Американинг аксарият аҳолисини— basket of deplorables, яъни бир тўплам ахлат”, деб атаган эди. Ўшанда унинг ушбу сўзлари давлатдан ёрдам пули ва турли нафақа оладиганларни умуман аҳолининг камбағал қисмини хафа қилган эди. Улар орасида ҳам демократ ҳам республикачи бўлган. Байден ушбу хатони такрорламаслик учун жуда эҳтиёткор ҳаракат қилди.

Умуман америкада аҳоли фалсафаси шундай: у ерда барча ўз ҳаётини камбағалликда бошлайди, кейин яхши ишласа – бой бўлади. Агар бирор киши камбағал бўлса – демак айб ўзида. Уларга давлат ёрдам бериб туради, айниқса сайловлар олдида ана шундай қатламга муносабатлар фаоллашади. Чунки номзодларга овоз керак.

Англияда ҳам саноати эскириб қолган шаҳарлар, эскин конлар – керак бўлмай қолганда бутунлай унутиб юборилган эди. Ҳеч ким у ерда ишсиз қолган фуқарларга ёрдам беришни ўйламаган эди.

Журналист  Женет Дейли аҳолининг камбағал қисмини унутиб қўймаслик, муаммоларига жиддий қараш керак деб ҳисоблайди.

86

Байден АҚШни Европа қўғирчоғига айлантиради

349
Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишель ЕИ номидан Жо Байденга "мустаҳкам трансатлантик иттифоқ"ни тиклашни таклиф этди.

Ирина Алкснис

Агар у Оқ уйга кўчиб кирса (воқеалар ривожига қараганда, бу ҳолат тобора муқаррарлиги кўринмоқда), бундай истакнинг амалга ошиши учун етарлича асос бор. АҚШнинг эҳтимолий давлат котиби сифатида "вашингтон ботқоғи" ва "глобал альянслар ҳимоячиси"нинг рафинадланган маҳсули бўлмиш - Энтони Блинкен номзоди кўрсатилиши ўзига хос рамзга эга.

Ғарбий Европа АҚШ президенти ролида айнан Жо Байденни кўришдан шод бўлиши - ЕИ етакчилари бир-бирини ортда қолдириб Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклай бошлаганларида, ГФР эса "яна тўрт йил Трамп билан ишлашни истамаслигини" тан олганидаёқ аён бўлган эди.

Шу билан бирга, Европа нега Штатлар раҳбари сифатида глобалистларни - ўша, бир қутбли дунёда шак-шубҳасиз Вашингтон етакчилигидаги ҳолатга қайтиш ғояси билан ёнувчи глобалистларни кўришни афзал билаётгани - тушунарсиздир.

Ахир Кўхна Дунёдаги тобора фаоллашиб бораётган суверенлашиш ва океан орти сюзеренидан ярим вассал тобеликдан халос бўлишга интилиш бир қарашда ушбу истакларга зиддек кўринади.

Шу ерда, Европада ўз давлатларини Штатларга қурбонликка келтиришга тайёр америкапараст кучлар қўли устун келганлигини тахмин қилиш мумкин эди. Аммо фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Мисол учун, Германия ҳукумати АҚШда "Шимолий оқим - 2"га қарши ишлаб чиқилаётган  экстерриториал санкцияларни мақбул кўрмаслиги бўйича қарашларини навбатдаги бор тасдиқлади.

Шу тариқа, Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз геосиёсий ролини кучайтириш бўйича линиясини олдинга суришда давом этмоқда, бироқ шу билан бирга Вашингтонда ҳокимият тепасига қайтиши назарияда - мутлақо номаъқбул бўлган кучларни қайтишини жуда ишқибозлик билан қўллаб-қувватламоқда.

Ушбу ғалати зиддиятлар жумбоғига жавобни тўрт йил олдинги воқеаларда изламоқ керак.

Оқ уйга келгач, Доналд Трамп АҚШ иштирокидаги кўплаб тайёрланаётган ва ҳатто имзоланган халқаро шартномалардан воз кечган эди. Ўша пайтда жуда салбий обрўга эга бўлган машҳур Трансатлантик савдо ва инвестиция шериклиги битими бошига ҳам шу кунлар тушган эди. Алармистлар бу битим ёрдамида Америка Европа ресурсларини ўз фойдасига сўриб олиши ҳақида огоҳлантирган эдилар.

Аммо, ўз президентлиги йилларида ҳар қандай имкониятдан ўз давлати учун иқтисодий даромад олишда фойдаланган Трамп, Америка учун бир қарашда узоқ йиллар давомида "олтин тухумларни" қўйиши керак бўлган "товуқ"дан ҳеч бир иккиланишсиз воз кечди. Боз устига, ушбу битимларнинг барчаси аслида Қўшма Штатлар учун ўта фойдасизлигини кўплаб маротаба такрорлади.

Бизнесда катта тажрибага эга бўлган зўр ватанпарварга ишониш мумкин, деган гумон йўқ эмас.

Бу ерда энг катта англашилмовчилик - глобалистларда (шу жумладан, америкалик глобалистларда ҳам) миллий йўналтирилган манфаатлар бор, дея ғафлатда қолиш бўлса керак. Улар учун Қўшма Штатлар бош эмиссия маркази ва сайёранинг энг қудратли армияси сифатида фавқулодда муҳим бўлиши мумкин. Аммо, аҳолиси 330 миллионга яқин улкан давлат ўз-ўзидан бу ўта оғир юкдир, унга бирон нима тикиш ва унинг муаммоларини ҳал қилишдан кўра уни "ҳисобдан чиқариш" осон, ахир.

Аммо глобалистларнинг дунё фуқаролари сифатидаги асл манфаатлари ва сентиментал туйғулари бутунлай бошқа жойлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Худди ўша Энтони Блинкен болалигининг аксарият қисми Парижда ўтган ва унинг шахс сифатида шаклланишига европалик ўгай отасининг таъсири кучли бўлган. Демак, унинг давлат котиби сифатида қай вақтгача фақатгина АҚШ миллий манфаатларини ўзига дастуриламал қилиши тўғрисида шубҳалар табиийдир.

Бундай манзарада Европа позицияси ўзига хос маъно касб этади. У сўнгги ўн йилликлар давомида ўз илдизидан ажралган олис америка давлати билан ҳамкорлик ўлароқ ўз мақсадларига эришишга ўрганди - аммо шу билан бирга "озод дунё етакчиси" ва "ягона қудратли держава" олдида бажарилиши шарт бўлган рамзий реверансларни ҳам канда қилмади. Биргина Эрон ядровий битимини олайлик, уни кўпинча Обама президентлигининг энг йирик ғалабаларидан бири деб аташади, аммо Европа Иттифоқи бу битимдан Қўшма Штатларга нисбатан кўпроқ манфаатдор эди.

Бундан ташқари, ЕИ ҳали ҳам кўп жиҳатдан Штатларга муҳтож. Хусусан, Европанинг ўз армиясини - бугунги кундаги каби кучни имитация қилгувчи эмас, балки реал ҳарбий кучга эга армияни яратишга бўлган кучли чиранишлари - ножиддий кўринмоқда.

Ушбу маънода америкаликларга муқобил мавжуд эмас ва яқин келажакда кўзда тутилмаган ҳам. Аммо Трамп Кўхна Дунёни ўз ҳарбий "соябони" учун энг юқори ставкада пул тўлаттиришга қатъий қарор қилган эди, "Вашингтон ботқоғи" билан эса Брюссел ва Берлин яхшиликча келишувга эришиш имкониятига эга бўлмоқда.

Қолаверса, Россияга нисбатан - геосиёсий, иқтисодий ва ўша, ҳарбий соҳаларда тош босиш учун ҳам - ЕИ аввалгидек, керак. Акс ҳолда Москва ғарбий йўналишда жуда қулай шарт-шароитларга эга бўлмоқда, бу эса Ғарбий европа пойтахтларини хурсанд қилмайдиган янгилик.

Натижада парадоксал ҳолат юзага келмоқда: Европа кўпчилик кўз ўнгида АҚШ учун сарфланадиган материал бўлиб кўринган бир вақтда, аслида америкаликлар ачинишга кўпроқ лойиқ, сабаби, Штатларнинг Европа фитнаси ва ўз элиталари хоинлиги қурбонига айланиш имконияти тобора ошиб бормоқда.

349
Работа автосалонов в Омске

Тошкентда “автошина олиб келишни” ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди

49
Автомобиль шиналарини олиб келишни ваъда қилиб, ваъдасида турмаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда автомобил шиналарини олиб келишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 27 ёшли Асрол К. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга Польшадан автомобиль шиналарини олиб келишини ваъда қилган ва “хизмати” учун 40.000 АҚШ доллари олган 46 ёшли Алишер Ш.га нисбатан чора кўришни сўради.

Алишер Ш. ваъдасига хилоф тарзда пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси 4 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

49