Этнический узбекский военачальник Абдул Рашид Дустум во время интервью агентству Франс Пресс в Кабуле 24 декабря 2001 года

Афғонистоннинг бардошли генерали Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи ҳоли

3616
Шу кунларда дунё ахборот агентликлари эътибори яна бир карра Афғонистоннинг ўзбек миллатига мансуб ҳарбий ва сиёсий арбобларидан бири - Абдул-Рашид Дўстумга қаратилди

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Абдул-Рашид Дўстумнинг таржимаи холи - мураккаб ва ёрқин, мушкул воқеаларга бой. У Дўстумнинг профессионал фаолиятини таҳлил қиладиган сиёсатшунослар билан бир қаторда, феъл-атворининг қайси хусусиятлари бундай зиддиятларга лиммо-лим шахсга газ ишлаб чиқариш корхонасининг оддий ишчисидан юқори рутбадаги ҳарбий амалдорга қадар йўлни босиб ўтишга ёрдам берганини аниқлашга уринаётган олимлар учун ҳам қизиқ.

Абдул-Рашид Дўстум 1954 йилда Жаузжан провинциясининг Хожадукух қишлоғида камбағал интернационал оилада дунёга келган. Унинг отаси ўзбек, онаси туркман бўлган, бу келажакда Дўстумнинг армиядаги карьерасига ҳалал бермаган.

Ҳарбий-сиёсий йўлда ғалабали кўтарилиши 1979 йилда, у Афғонистон Халқ Демократик Партияси "Парчам" ("Байроқ") фракциясига аъзо бўлганидан сўнг бошланган. Шу йилнинг ўзида Дўстум маҳаллий мудофаа отрядининг фидокорларидан бирига айланди, ҳарбий ишни ўрганишга киришди. 1980 йилда у СССРга ўқишга юборилди, бу унинг совет тузуми тарафдори бўлган афғон ҳукуматининг давлат хавфсизлик органларида хизмат қилишига туртки берди.

1979-1989 йилларда Афғонистон уруши даврида Дўстум 53-сонли ҳукумат қўшинлари дивизияси қўмондони этиб тайинланган, унда ўзбек миллатига мансуб кўплаб аскарлар бўлган. У президент Муҳаммад Нажибуллоҳ бошчилигидаги совет тузуми тарафдори бўлган афғон ҳукуматини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган, давлатни федерализация қилиш  чақириғи билан чиққан "Афғонистон миллий исломий ҳаракати"га раҳбарлик қилган. 1989 йил 10 июлда Дўстум генерал-майор унвонини олган.

1992 йил, совет ҳукумати тарафдори бўлган режим қулагач, у пойтахти Мозори-Шариф бўлган ва тўрт вилоятни ўз ичига олган Афғонистоннинг мустақил шимолий минтақасига раҳбар бўлди. Бироздан сўнг у ҳудудга "Дўстумистон" номи берилди, бу ҳудуднинг ўз ҳукумати ва 65 минг кишилик қуролланган армияси бор эди.

1996 йилда минтақа толибларнинг афғон ҳукуматига қарши чиққан иккинчи Шимолий Иттифоқнинг таркибига кирди, аммо 1997 йил майда Дўстумистан тўхтатилди ва толиблар ҳукмронлигига ўтди, ушбу минтақадаги иккинчи шахс Маликнинг хиёнати туфайли Дўстум Туркияга эмиграция қилишга мажбур бўлди.

Абдул-Рашид 1997 йил сентябрда Малик яна Шимолий Иттифоқ томонига ўтиб, Дўстумистонни озод қилганидан кейин ўз ватанига қайтди. Толибларнинг Дўстумистонга иккинчи ҳужуми 1998 йил августида юз берди. Дўстум яна мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди - у Ўзбекистонга йўл олди. У 2001 йилда, толиблар мағлубиятидан кейин қайтиб келди ва янги ҳукумат таркибига кирди, шу йилнинг декабр ойида эса Ҳамид Карзай бошқаруви пайтида Афғонистон мудофаа вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

2004 йилда Дўстум президентликка ўз номзодини қўйди, аммо атиги 10 фоиз овоз йиғиб, тўртинчи ўринни эгаллади. Ундан кейин у Афғонистон Қуролли кучлари олий қўмондонлиги штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Бироқ, 2008 йилда Абдул-Рашид собиқ иттифоқчиси Акбар Бойга ҳужум қилганликда айбланиб, лавозимидан четлатилиб, сургун қилинди.

Бир йил ўтгач, Дўстум Афғонистонга қайтиб келди ва унинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. 2009 йил охирида у аввалги лавозимига қайта тикланди, 2014 йилда эса биринчи вице-президент этиб сайланди.

Генерал Абдул Рашид Дўстумнинг Афғонистоннинг катта сиёсатига қайтиши Марказий Осиё мамлакатларида катта қизиқиш уйғотмоқда, чунки у илгари турли диаспоралардаги афғон этник, шу жумладан ўзбек ва тожик озчиликларининг асосий раҳбарлари ўртасида иттифоқ тузиш учун кўп ҳаракат қилган.

Дўстум рус тилини жуда яхши билади, шунингдек, она тили – ўзбек, пушту ва дарий тилларида ҳам сўзлашади. Унинг бир неча тилларни билиши, шубҳасиз, унга амал поғонасида кўтарилишида ёрдам берди - ҳарбий-сиёсий соҳада ўзининг касбий ривожланишининг бошида у Совет Иттифоқи билан хизмат алоқаларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Афғонистон Демократик республикасининг икки маротаба қаҳрамони Абдул-Рашид Дўстум жуда мураккаб йўлни босиб ўтди, карьераси давомида у бир нечта суиқасдлардан омон қолди. Аммо у мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишда давом этмоқда.

17-май куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва собиқ бош вазир Абдулла Абдулла ўртасида имзоланган келишувда Дўстумга Афғонистон Қуролли кучларининг маршали унвони берилиши айтиб ўтилган.

3616
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (58)

Хитой қашшоқликни фалсафа ёрдамида енгдими?

268
(Янгиланган 20:05 25.11.2020)
Яқинда Хитой ОАВлари 2020 йилда Хитойнинг энг сўнгги 9та уезди қашшоқ уездлар рўйхатдан чиқарилганини ва Хитой қашшоқликни енгганини хабар қилган эди.

Дунёда энг кўп сонли аҳолига эга бўлган ушбу мамлакат бунга қандай эришгани ҳақида Дмитрий Косырев мақоласида танишинг. 

Маълум бўлишича йил бошида қашшоқ уездлар сони 832та бўлган. Уларнинг аксарияти  Синьцзян, Сычуан ва бошқа провинцияларда жойлашган. Ушбу маълумотларни БМТ озиқ-овқат дастури эксперти доктор Маттиас Холуорт ҳам тасдиқламоқда. Унинг айтишига кўра, сўнгги йилда дунёда енгилган қашшоқлининг 70 % Хитойга тўғри келади. Жами ҳисобда Пекин 700 мингдан ортиқ кишиларни қашшоқликдан чиқарган.

Хитойча қашшоқлик ўзи нима?  

Хитой иқтисодчилари рақамлари миқёсида бу шундай кўринишга эга – йилига 11487 юандан (1740 $) кам даромад олган киши қашшоқ ҳисобланади. Бундан кўпроқ даромад оладиганлар эса – оддий камбағаллар ҳисобланади.  Энди Хитой қашшоқлик билан эмас – камбағаллик билан курашади.

Кимгадир бу рақам жуда кам кўриниши мумкин, лекин хитойлик мутахассислар мамлакатдаги озиқ-овқат ва истеъмол моллари, турар жой харажатлари ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда қашшоқ бўлмаслик учун қанча даромад олиш кераклигини ҳисоблаб чиқишган.

Foreign Affairs ёзишига кўра, АҚШ экспертлари бўлса, “Хитой олдида қиладиган ишлари ҳали кўп” деб ҳисоблашмоқда. Албатта уларнинг гапида ҳам жон бор. Ривожланган давлат миқёсида бу рақамлар жуда кам кўринади.

Лекин, Хитой тажрибасига диққат билан назар солганда қизиқ ва намунали манзаралар гувоҳи бўлиш мумкин. Албатта ушбу услубларнинг айримлари фақат Хитойга хос бўлиши мумкин.

Хитой тажрибаси 

Хитой харитасига диққат билан назар солганда энг камбағал вилоятлар йирик саноат ва бизнес марказларидан узоқ бўлган, тоғли ва етиб бориш қийн бўлган ҳудудларда жойлашганини кўриш мумкин. Ушбу ҳудудларда камбағалликни енгишнинг энг самарали чораси, бу у ерга йўл қуриш бўлган.

Ундан ташқари ресурслардан самарали фойдаланиш услублари ўйлаб топилган. Масалан “гуруч – балиқ” услуби. Яъни гуруч экишда фойдаланиш режалаштирилган сув ҳавзаларида дастлаб балиқ чавоқлари етиштирилган.

Учинчидан, Хитойда муаммони ўз номи билан аташ ўринли деб топилган. Масалан, қашшоқ оила учун қуриб берилган уйда “қашшоқ хўжалик” деган ёзув бўлган. Бу уларни камситиш мақсадида эмас, балким уларга кўрсатилган ёрдам, қашшоқликни енгишда қўлланилаётган услублар самарадорлигини ўрганиш мақсадида қилинган. Ана шундай хўжаликлар яхши ривожланиб кетганда, қўшнилар келиб унинг иш услубини ўрганган.

Умумий қилиб айтганда бугун биз Хитой ҳукуматининг нафақат сўнгги 40 йиллик ҳаракатлар стратегияси натижасини, балким хитой халқининг 1000 йиллик тарбияси, жамиятда яккхонликни тарғиб қилиш эмас, балким муаммоларни биргаликда енгиш фалсафаси натижасини кўрмоқдамиз.

Олдин Хитойда вазият бошқача эди. Мао Дзе Дун даврида даромад барчага тенг бўлинар эди, ҳамма бир хил – камбағал яшарди. Ҳозир бўлса – у ерда ёрдам ўрнига, кишиларга ўзлари кўпроқ даромад олишлари учун имкон яратилмоқда.

АҚШ фалсафаси

Яқинда америкалик журналистлардан бири Женет Дейли  Хиллари Клинтоннинг машҳур цитаталаридан бирини эсга олганди. Клинтон “Американинг аксарият аҳолисини— basket of deplorables, яъни бир тўплам ахлат”, деб атаган эди. Ўшанда унинг ушбу сўзлари давлатдан ёрдам пули ва турли нафақа оладиганларни умуман аҳолининг камбағал қисмини хафа қилган эди. Улар орасида ҳам демократ ҳам республикачи бўлган. Байден ушбу хатони такрорламаслик учун жуда эҳтиёткор ҳаракат қилди.

Умуман америкада аҳоли фалсафаси шундай: у ерда барча ўз ҳаётини камбағалликда бошлайди, кейин яхши ишласа – бой бўлади. Агар бирор киши камбағал бўлса – демак айб ўзида. Уларга давлат ёрдам бериб туради, айниқса сайловлар олдида ана шундай қатламга муносабатлар фаоллашади. Чунки номзодларга овоз керак.

Англияда ҳам саноати эскириб қолган шаҳарлар, эскин конлар – керак бўлмай қолганда бутунлай унутиб юборилган эди. Ҳеч ким у ерда ишсиз қолган фуқарларга ёрдам беришни ўйламаган эди.

Журналист  Женет Дейли аҳолининг камбағал қисмини унутиб қўймаслик, муаммоларига жиддий қараш керак деб ҳисоблайди.

268

Байден АҚШни Европа қўғирчоғига айлантиради

700
Европа Кенгаши раҳбари Чарльз Мишель ЕИ номидан Жо Байденга "мустаҳкам трансатлантик иттифоқ"ни тиклашни таклиф этди.

Ирина Алкснис

Агар у Оқ уйга кўчиб кирса (воқеалар ривожига қараганда, бу ҳолат тобора муқаррарлиги кўринмоқда), бундай истакнинг амалга ошиши учун етарлича асос бор. АҚШнинг эҳтимолий давлат котиби сифатида "вашингтон ботқоғи" ва "глобал альянслар ҳимоячиси"нинг рафинадланган маҳсули бўлмиш - Энтони Блинкен номзоди кўрсатилиши ўзига хос рамзга эга.

Ғарбий Европа АҚШ президенти ролида айнан Жо Байденни кўришдан шод бўлиши - ЕИ етакчилари бир-бирини ортда қолдириб Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклай бошлаганларида, ГФР эса "яна тўрт йил Трамп билан ишлашни истамаслигини" тан олганидаёқ аён бўлган эди.

Шу билан бирга, Европа нега Штатлар раҳбари сифатида глобалистларни - ўша, бир қутбли дунёда шак-шубҳасиз Вашингтон етакчилигидаги ҳолатга қайтиш ғояси билан ёнувчи глобалистларни кўришни афзал билаётгани - тушунарсиздир.

Ахир Кўхна Дунёдаги тобора фаоллашиб бораётган суверенлашиш ва океан орти сюзеренидан ярим вассал тобеликдан халос бўлишга интилиш бир қарашда ушбу истакларга зиддек кўринади.

Шу ерда, Европада ўз давлатларини Штатларга қурбонликка келтиришга тайёр америкапараст кучлар қўли устун келганлигини тахмин қилиш мумкин эди. Аммо фактлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Мисол учун, Германия ҳукумати АҚШда "Шимолий оқим - 2"га қарши ишлаб чиқилаётган  экстерриториал санкцияларни мақбул кўрмаслиги бўйича қарашларини навбатдаги бор тасдиқлади.

Шу тариқа, Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз геосиёсий ролини кучайтириш бўйича линиясини олдинга суришда давом этмоқда, бироқ шу билан бирга Вашингтонда ҳокимият тепасига қайтиши назарияда - мутлақо номаъқбул бўлган кучларни қайтишини жуда ишқибозлик билан қўллаб-қувватламоқда.

Ушбу ғалати зиддиятлар жумбоғига жавобни тўрт йил олдинги воқеаларда изламоқ керак.

Оқ уйга келгач, Доналд Трамп АҚШ иштирокидаги кўплаб тайёрланаётган ва ҳатто имзоланган халқаро шартномалардан воз кечган эди. Ўша пайтда жуда салбий обрўга эга бўлган машҳур Трансатлантик савдо ва инвестиция шериклиги битими бошига ҳам шу кунлар тушган эди. Алармистлар бу битим ёрдамида Америка Европа ресурсларини ўз фойдасига сўриб олиши ҳақида огоҳлантирган эдилар.

Аммо, ўз президентлиги йилларида ҳар қандай имкониятдан ўз давлати учун иқтисодий даромад олишда фойдаланган Трамп, Америка учун бир қарашда узоқ йиллар давомида "олтин тухумларни" қўйиши керак бўлган "товуқ"дан ҳеч бир иккиланишсиз воз кечди. Боз устига, ушбу битимларнинг барчаси аслида Қўшма Штатлар учун ўта фойдасизлигини кўплаб маротаба такрорлади.

Бизнесда катта тажрибага эга бўлган зўр ватанпарварга ишониш мумкин, деган гумон йўқ эмас.

Бу ерда энг катта англашилмовчилик - глобалистларда (шу жумладан, америкалик глобалистларда ҳам) миллий йўналтирилган манфаатлар бор, дея ғафлатда қолиш бўлса керак. Улар учун Қўшма Штатлар бош эмиссия маркази ва сайёранинг энг қудратли армияси сифатида фавқулодда муҳим бўлиши мумкин. Аммо, аҳолиси 330 миллионга яқин улкан давлат ўз-ўзидан бу ўта оғир юкдир, унга бирон нима тикиш ва унинг муаммоларини ҳал қилишдан кўра уни "ҳисобдан чиқариш" осон, ахир.

Аммо глобалистларнинг дунё фуқаролари сифатидаги асл манфаатлари ва сентиментал туйғулари бутунлай бошқа жойлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Худди ўша Энтони Блинкен болалигининг аксарият қисми Парижда ўтган ва унинг шахс сифатида шаклланишига европалик ўгай отасининг таъсири кучли бўлган. Демак, унинг давлат котиби сифатида қай вақтгача фақатгина АҚШ миллий манфаатларини ўзига дастуриламал қилиши тўғрисида шубҳалар табиийдир.

Бундай манзарада Европа позицияси ўзига хос маъно касб этади. У сўнгги ўн йилликлар давомида ўз илдизидан ажралган олис америка давлати билан ҳамкорлик ўлароқ ўз мақсадларига эришишга ўрганди - аммо шу билан бирга "озод дунё етакчиси" ва "ягона қудратли держава" олдида бажарилиши шарт бўлган рамзий реверансларни ҳам канда қилмади. Биргина Эрон ядровий битимини олайлик, уни кўпинча Обама президентлигининг энг йирик ғалабаларидан бири деб аташади, аммо Европа Иттифоқи бу битимдан Қўшма Штатларга нисбатан кўпроқ манфаатдор эди.

Бундан ташқари, ЕИ ҳали ҳам кўп жиҳатдан Штатларга муҳтож. Хусусан, Европанинг ўз армиясини - бугунги кундаги каби кучни имитация қилгувчи эмас, балки реал ҳарбий кучга эга армияни яратишга бўлган кучли чиранишлари - ножиддий кўринмоқда.

Ушбу маънода америкаликларга муқобил мавжуд эмас ва яқин келажакда кўзда тутилмаган ҳам. Аммо Трамп Кўхна Дунёни ўз ҳарбий "соябони" учун энг юқори ставкада пул тўлаттиришга қатъий қарор қилган эди, "Вашингтон ботқоғи" билан эса Брюссел ва Берлин яхшиликча келишувга эришиш имкониятига эга бўлмоқда.

Қолаверса, Россияга нисбатан - геосиёсий, иқтисодий ва ўша, ҳарбий соҳаларда тош босиш учун ҳам - ЕИ аввалгидек, керак. Акс ҳолда Москва ғарбий йўналишда жуда қулай шарт-шароитларга эга бўлмоқда, бу эса Ғарбий европа пойтахтларини хурсанд қилмайдиган янгилик.

Натижада парадоксал ҳолат юзага келмоқда: Европа кўпчилик кўз ўнгида АҚШ учун сарфланадиган материал бўлиб кўринган бир вақтда, аслида америкаликлар ачинишга кўпроқ лойиқ, сабаби, Штатларнинг Европа фитнаси ва ўз элиталари хоинлиги қурбонига айланиш имконияти тобора ошиб бормоқда.

700
Пробирки с биоматериалом

Ўзбекистонда коронавирус: 26 ноябрь асосий хабарлари

18
Ўзбекистонда яна 62 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

26 ноябрь coaт 13:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 289 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Тошкент вилоятида 41 нафар, Тошкент шаҳрида 7 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 477 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 206 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 606 киши пандемия қурбони бўлди.

Польшадан ёрдам

Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолётда шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонлари олиб келинди. Юкнинг қиймати 214 минг доллар.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 60,4 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,7 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,8 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).

18