"Қора схема": ички ёв Американи нобуд қилади, бироқ Россияни қутқариши мумкин

1735
(Янгиланган 14:14 31.07.2020)
Куни эртага АҚШ Демократик партиясининг (онлайн-форматда ўтадиган) йиғилишида собиқ вице-президент Жо Байден, эҳтимолки, якка тартибда, Қўшма Штатларнинг бўлғуси президентини сайлайди. Аниқроғи, аёл президентини.

Виктор Мараховский

Биласизми бу нима сабабдан рўй беради? Чунки Байден айни вақтда ўз рақиби, амалдаги америка президенти Дональд Трампдан, турли сўровларга кўра, икки, тўрт, саккиз ва ҳатто ўн фоиз илгарилаб бормоқда. Сўровда қатнашган америкаликларнинг аксарияти Трампни мунтазам қониқарсиз баҳолашмоқда. Ва (агар омма олдида ҳатто интернет ва ТВ орқали шубҳали даражада кам кўриниш берадиган, гапларида тез-тез адашиб кетадиган ва шу боис, кўпчилик томонидан ишга яроқсиз, дея таърифланадиган 77 яшар Байден, сайловларга қадар, кутилмаганда, ростдан ҳам ўзининг ишга лаёқатсизлигини билиб қолмаса) — унинг бўлажак президентлиги худди кафолатлангандек кўринмоқда.

"Кўринмоқда" ва "худди" дейилишининг боиси, Хилларининг президентлиги ҳам кафолатланган эди, аммо реаллик ўзининг ажабтовур тузатишларини киритди.

Шу тариқа: Жо Байден қасамёд қилишга олиб келинганида/агар олиб келинса, у 78 ёшда бўлади. У Овал кабинетни эгаллаган энг кекса президент бўлишдан ташқари - олдинги рекордчи - 70 яшар Дональд Трампдан бирданига 10 йилга олдинлаб кетади.

Яъни у америка президентларининг кўпчилиги (45 нафардан 36таси) аллақачон дунёни тарк этган ёшда офисни эгаллайди. Демократ номзоднинг ҳаракатларидаги юқорида тилга олинган ғалатиликларни ҳисобга олганда, у бу кўпчилик сафига тўппа-тўғри меҳнат мажбуриятларини бажараётиб қўшилиши мумкинлигини ҳамма тушуниб турибди.

Бундай фожиали кўнгилсизлик юз берган тақдирда президент этиб (шунчаки "вазифасини бажарувчи" эмас, балки, чинакам, юз фоиз АҚШ президенти этиб) вице-президент тайинланади — ва ушбу лавозимни у Байденнинг тўрт йиллик муддати якунлангунига қадар эгаллаб туради. Агар Жо офисга кўчиб кирганининг эртаси куни яхши дунёга равона бўлса - у ҳолда, бу дунёда, гарчи халқ томонидан сайланмаган эса-да, аммо қонуний бўладиган президент энг йирик ғарб державасини 2025 йилга қадар бошқариши мумкин.

Айнан шу инсонни Байден яқин кунларда барчага таништирмоқчи.

Олдиндан маълуми: у аёл бўлади. Байден баҳорда шундай ваъда берган эди. Айнан қандай аёл бўлиши конвент арафасида америка сиёсати кун тартибидаги асосий масалага айланди.

Номи тилга олинган энг таниқли номзодлар орасида — йил бошида демократик партия ичидаги пойгада ўз овозларини Байденга берган сенатор Элизабет Уоррен; Мичиган штати губернатори (ўзининг 48 ёшида "ёш ва янги қон" саналмиш) Гретхен Уитмер; сенатор Тэмми Дакворт (Ироқдаги уруш фахрийси, урушда икки оёғидан жудо бўлган, камига ярми тайлик хитой); конгрессвумен Вэл Демингс (негр аёл ва собиқ полициячи); Карен Басс (негр аёл ва наркотикларга қарши курашчи); Сьюзан Райс (негр аёл ва Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси); Камала Харрис (ярим негр, ярим ҳинди аёл, Калифорниянинг собиқ бош прокурори). Айтганча, ноошкор тарзда демократик партия пойгасида айнан охиридаги икки аёлнинг вице-президентликка сайланиши имконияти кўпроқ, дея айтилмоқда.

Айтганча, камина, номзодларнинг ирқий озчиликка мансублиги ва улардан бирининг ногиронлигини мавжуд ҳолатни ҳамма яхши билган "АҚШнинг кейинги президенти бир оёқли негр аёли бўлади" деган латифага яқинлаштириш учун эзмалик ила санаб ўтган эмасман. Гап шундаки, америкалик таҳлилчилар ушбу барча ирқий ва ногиронлик хусусиятларини жиддий равишда муҳим ҳисоблайдилар.

Негр аёлларининг афзаллиги шундаки — Демпартияга кўра, 2016 йилнинг муваффақиятсизлиги омилларидан бири ("2016 йил фожиаси") Клинтоннинг, яъни партиянинг оқ танли номзодининг вице-президентликка номзоди қора танлилар томонидан ўта суст қўллаб-қувватланган эди. Қора танлилар эса - АҚШ аҳолисининг 13%ни ташкил этади. Шу боис, истиқболли қора вице-, сал ўтиб эса, тўлақонли президентни шартли равишда қизиқтириб, жалб қилиш лозим.

Boston Globeга ўхшаганлар очиқчасига Байден вице-президентликка қора танли аёлни танлаши лозимлиги ҳақида ёзмоқда.

Тахминларга кўра, қора танли аёл бундай тандемда таъқиб қилинаётган қора озчилик нуқтаи-назаридан республикачилар ва Трампнинг ирқчилик моҳиятини агрессив тарзда фош қилиши, Байден эса бу олишувда четда туриб, у ва Обама даврида жамиятда бундай бўлиниш бўлмагани ва ўзининг миссияси - мамлакатни бирлаштириш экани ҳақида шивирлаши лозим.

...Лекин энг қизиғи қуйидагича.

Бундай тандемда мамлакатни Трампдан яхшироқ бирлаштириб бўлмайди, деган фикр бор. Ва ҳатто, бу тандем бу ишни Трампдан ёмонроқ уддалаши тахмин қилинмоқда.

Яқинда эсга олинган Коннектикут университети профессори Питер Турчинни мисол келтирсак. У ўн йиллар олдин, 2020 йилда АҚШда сиёсий беқарорлик чўққисини башорат қилган одам сифатида тўсатдан ғойибдан пайдо бўлган эди. Ушбу беқарорликнинг асосий омилларидан бири сифатида у элиталарнинг ҳаддан ташқари кўпайишига ишора қилганди.

Бу ҳаддан ташқари кўпайиш - бой одамлар фоизининг ортиши сингари, бир қарашда ижобий кўринган ҳолатнинг ҳийлакор оқибатидир.

Биз эса бу ерда энг ёмон иллат - бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовутнинг кенгайиши, деб ўйлашга одатланганмиз.

Аммо, афтидан, ёвузлик кўриниши "ижобий" бўлган ўзгаришларда ҳам яширин. Биз аввал АҚШдаги 1970 йилда аҳолининг 62%ини ташкил қилувчи ўрта қатлам, ҳозир ярмидан ҳам пасайгани ва улар бойлар қатори камбағал қатлам сари миграция қилаётгани ҳақида ёзган эдик. Бу ерда эътиборли жиҳати - охирги ўн йилликда бу қатламни тарк этганларнинг учдан икки қисми қашшоқлик сари эмас, балки айнан элиталар сафига қараб йўл олган.

Бундан ташқари, ўта бойлар сони янада ортган: АҚШнинг энг бой аҳолисининг шартли "бриллиант фоизи" икки фоиздан ошган. 1995 йил нархларида ўн миллион доллардан ортиқ активларга эга оилалар сони 1983 йилдан 2010 йилгача беш баравар кўпайган (ҳозир улар сони янада кўп).

Элитарийлар сони АҚШда ростдан ҳам саноқсиз, миллионерлар 19 миллионга яқин (бу бутун бошли Румыния ёки Қозоғистон дегани). Децимиллионерлар сони — ярим миллион, ҳатто миллиардерлар 650 га яқин.

Бир қарашда, бу яхшидек кўринади, тўғрими?

Аммо нозиқ томони бор. Одамлар бойиб кетгач, табиий равишда ҳокимиятга даъво қилишни бошлайдилар. Улар ўз иқтисодий кучини ҳис қилгач, уни сиёсий кучга конвертация қилиш истагида ёнадилар. Улар шаҳарлар, конгресс, Оқ уйга даъво қила бошлайдилар.

Аммо ҳукуматда ўринлар сони ортгани йўқ-ку. Ҳатто, 450 ўринга эга Конгресс барча миллиардерларни сиғдира олмайди.

Элитада бундай талатўп туфайли улар орасидаги ҳар қандай бирдамлик эриб бормоқда - ва аксинча, ўта даҳшатли ғажишув авж олмоқда.

Айтганча, бу ерда фақатгина бойлар иштирок этмоқда, дея ўйлаш ярамайди.

Гап шундаки, қолганлар, яъни ўша ўрта синф ва камбағаллар, ҳақиқий пул, куч ва фаровонлик улардан юқорига қараб оқиб кета бошлаганини ҳис қилгач, ўз имкониятлари доирасида бойлар ва буюкларнинг ялтироқ оламига кириш имконига эга бўлиш истагида улар ижтимоий лифтлар сари югуришган.

Натижада, сўнгги йилларда АҚШда юристлар, шунингдек, сиёсатшунослар ва "ижтимоий фанлар бўйича мутахассислар" сони аҳолининг ўсиш суръатларидан сезиларли даражада ошиб кетди. Яъни назарий жиҳатдан кейинчалик сиёсий лавозимга айлантирилиши керак бўлган мутахассисликлар эгалари сони ортди.

Бу одамларнинг аксарияти эса сиёсий карьерани бошлаш тугул, балки оддий муваффақиятга ҳам эриша олгани йўқ.

Улар ғазабнок, ўз муваффақиятсизлиги объекти деб билганларга нисбатан душманлик ҳиссига тўлган, ва, умуман олганда, ҳозирги Америка ловуллаб аланга олишига ҳам қарши эмас. Чунки кимгадир бу инқироз бўлса, ким учундир эса имкониятлар дарчаси.

Ва эҳтимолки, бу одамлар - бир-биридан айро ҳолда Америкага нисбатан ватанпарварлик ҳиссини туяр ҳам, аммо биргаликда олганда унинг асосий ички душманини ташкил қилади.

Шу билан бирга, энг муросасиз элиталар ёки элита бўлишни хоҳлаган, лекин бўла олмаган ва Россиядаги фожиаларни Флорида ёки ҳеч бўлмаганда Колорадодан, ёки ҳеч омад кулиб боқмаса, Киевдан туриб "лайк"лаш учун эмиграция қиладиган Россиядан фарқли ўлароқ - америкаликларни борадиган жойи йўқ. Улар аллақачон Америкада, улар муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарсани қилган, аммо эндиликда уларга тақдим этилган вексель бўйича ҳисоб-китоб қилишдан бош тортишмоқда.

 

Диққат, савол: "Жо бобо" ёки қора темир хоним бу одамларнинг кўнглини қай тарзда овлай олади ёки уларни қандай қилиб тинчлантира олади? Мақсадли аудитория кўз ўнгида икки юқори мартабали мансабдор шахсдан бирининг жинси ва териси рангини  алмаштириб, буни унинг реал қудрати туфайли эришилган ютуқ сифатида кўрсатишга уриниб кўрмоқчими? Бу элитарийлар ичидаги ички рақобат муаммоларига қандайдир ечим бўла оладими?

Ахир ҳукумат худди аввалги каби, резиналимас.

...Айтганча, ҳукумат ҳақида.

Турли давлатларда элиталар гўёки нимаси биландир фарқланади, деб ўйлашга ҳожат йўқ. Мамлакатимиз мисолида кўриб турибмизки, йилдан-йилга, бири қўйиб иккинчиси маҳаллий боярларнинг турли қисмлари мунтазам равишда ҳамма нарсани буткул унутиб, хурсанд тарзда тартибсизлик ҳужуми ўйинига киришадилар - ва ҳар гал бу иш билан, кесатиб айтганда, то ўрмончи келгунига қадар машғул бўлишади.

Ва айнан шу боис, АҚШнинг сайёрадаги энг муҳим державалардан бири (устига устак энг ёрқин ҳам - Америка, ўзининг медиа қудрати туфайли, устимизда гўёки осмондаги ўчириб бўлмайдиган телевизор каби осилиб туради) сифатида ҳозирги ва келажакдаги тақдири бизнинг элиталаримиз учун ҳам аниқ сабоқ бўлади, деб умид қилиш учун асос бор.

Бу билан американинг илғор тажрибаси такрорланишидан бизни қутқаради.

1735
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

24
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

24
Кандидат в президенты США Джо Байден

"Руслар Трампнинг рақиби обрўсини тўкишмоқда" ва улар буни жуда яхши уддалашмоқда

394
(Янгиланган 20:41 12.08.2020)
Жо Байденда муаммолар пайдо бўлди: океан орти ОАВлари таянаётган Америка махсус хизматларидаги манбаларга кўра, уни обрўсизлантириш билан Россия шуғулланмоқда.

Агар бу назариядан келиб чиқадиган бўлсак, Байденнинг штаби Москвадаги рақиблар катта ютуқларга эришганликларини тан олишга мажбур бўлади.

Ҳозирда янгиликлар лентаси Байден ўзига вице-президентликка номзод сифатида қора танли сенатор Камала Харрисни танлагани ҳақида хабарларга тўла. Эҳтимол, Байденни шу қадамни ташлашга мажбур қилишган.

Гап шундаки, яқинда йирик социологик компаниялар томонидан ўтказилган икки сўров натижаларига кўра, Байден ва Трамп тарафдорлари ўртасидаги олдинги тафовут тўсатдан эриб, одатий статистик хатолардан фарқланмайдиган даражага тушди.

Breitbart хабар қилади: "Чоршанба куни эълон қилинган Hill-HarrisX сўров натижалари Трампнинг 40 фоизидан фарқли ўлароқ, Байден 43 фоиз тўплаганини кўрсатди. Худди шу куни эълон қилинган Rasmussen Reports сўрови натижалари (Трампнинг) 45 фоиз овозига қарши Байден 48 фоиз овоз олганини кўрсатди. Иккала сўровда ҳам Байден кўрсаткичлари одатий статистик нуқсонлардан бироз ошганлиги кўриниб турибди".

Бир ой олдин, Америка ахборот майдонида Трамп рақибидан 10-12 фоиз ортда қолаётганини кўрсатган сўровлар фаол муҳокама қилинганди. Агар шундай давом этса, демократлар номзоди штаби алами ичида қолган тарафдорларига Америка сайловларига бу каби шафқатсиз аралашган рус агентларининг исмлари, жойлашув жойи ва фамилиялари рўйхатини зудлик билан тақдим этишига тўғри келади. Бу, эҳтимол, амалга оширилар ҳам, лекин агар ҳақиқий сайловчилар кайфиятларини афсонавий рус аралашуви билан боғлаб кўрсак, жуда кулгили манзара намоён бўлади.

Бир томондан, Байденнинг рейтингини Чикаго ва Нью-Йоркдаги тартибсизликлар билан боғлиқ вазият эзмоқда. Мисол учун, Чикагода ўтказилган ижтимоий адолат учун курашнинг энг сўнгги мисоли қуйидагича: "Чикаго полицияси душанба куни эрта тонгда Чикагонинг Magnificent Mile савдо ҳудудида ва шаҳарнинг бошқа қисмларида юзлаб одамлар ойналарини синдириб, дўконларни талон-тарож қилиб, полиция билан тўқнашувларда қатнашганидан сўнг 100 киши ҳибсга олингани ва 13 нафар полиция ходими жароҳатлангани ҳақида хабар берди", - дея хабар беради USA Today газетаси.

Чикаго ва Нью-Йорк шаҳар мэрлари президентнинг оммавий тартибсизликларни бостириш учун федерал куч тузилмаларидан фойдаланилишига қарши чиқаётгани ва вандализм ва оммавий талончиликларни “тинч намойишлар” деб атаб, уларга қарши кураш учун ҳеч бўлмаганда қандайдир қатъий чоралар кўришни рад этаётган таниқли демократлар эканлигини ҳисобга олган ҳолда, электоратнинг салбий реакцияси Трампнинг рейтингини ошишига ва Байден рейтингининг пасайишига айланмоқда. Муаммо шу қадар жиддийки, у нафақат ижимоий  сўровларда, балки реал воқеликда ҳам ўз аксини топмоқда: Нью-Йоркдан солиқ тўловчилар том маънода қочиб кетмоқдалар (шаҳардан кўчириш билан шуғулланадиган компаниялар хизматларининг нархлари осмонга кўтарилиб кетди) ва мэр (ўзи ҳам демократ ва Байден тарафдори) исёнчилардан ҳимояни эмас, балки уларга ўз ҳисобидан ичимлик ваъда қилиб, қайтиб келишларини ўтиниб сўрамоқда.

Тўғри, тартибсизликлар ва талончиликлардан азият чекаётган шаҳар ва штатларнинг мэрлари ва губернаторларини Кремль фойдасига ишлаётганликларига даъво қилса бўлади, аммо уларнинг партиявий мансублигини ҳисобга олган ҳолда, бу иш бериши даргумон. Россияни Чикагога дўконларини талон-тарож қилгани провокаторларни жўнатганликда айблашга уриниб кўрса бўлади (бу ҳеч қанагасига мэрнинг бепарволигига сабаб бўла олмайди), аммо ҳибсга олинган Чикаголик қароқчиларнинг териси ранги ҳисобга олинса, уларнинг келиб чиқиши Россиядан эканлиги ҳақидаги версияси жуда шубҳали кўринади.

Байденнинг рейтинги билан боғлиқ муаммоларнинг бошқа манбаи унинг соғлиғидир. Яқинда Rasmussen Reports ўтказган сўров натижаларига кўра, "АҚШ сайловчиларининг 59 фоизи вице-президент (Байден билан бирга сайловда қатнашадиган - таҳр.) бу кузда ғалаба қозонса, ўзининг тўрт йиллик ваколат муддати тугашидан олдиноқ президент бўлишига ишонади, шу билан бирга  39 фоизнинг бунга ишончи комил".

Қўпол қилиб айтганда, бўлажак сайловларда овоз бермоқчи бўлган америкалик сайловчиларнинг аксарияти Джо Байденни сиёсий жиҳатдан эмас, балки  биологик жиҳатдан тирик мурда деб аташади,  ва бу унинг рейтингига босим ўтказмай қўймайди, ва сайловчиларнинг ҳаммаси ҳам Оқ уйга деярли катафалкда кириб бориши ва ўз лавозимини вице-президентга мерос сифатида қолдириши мумкин бўлган  номзодга овоз беришга тайёр эмас.

Байденнинг ўзи яқин келажакда вице-президентликка номзодини тақдим этишни ваъда қилди ва бу (замонавий сиёсий мода руҳида) албатта латофатли аёл бўлишини таъкидлади. Ушбу кўламли қадамни унинг кўплаб тарафдорлари дастлаб режалаштирилганидан ҳам кенгроқ талқин қилишди ва натижада Демократик партия электоратининг энг радикал қисми бу нафақат шунчаки аёл, балки ирқий озчиликнинг вакили бўлишига ишонч ҳосил қилишди.

Аммо Байденнинг сиёсий технологлари, эҳтимол, сайловчилар қора танли аёлни деярли президенти сифатида фақатгина ирқий ва жинсий хусусиятлари туфайли сайлашга тайёр эмаслар деб тахмин қилишди ва матбуотга эҳтимолий вице-президент бўлиши мумкин бўлган оқ танли аёл – Мичиган штати губернатори штабга келиб-кетгани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бунга муносабат ўзини кўп ҳам куттирмади: "Дам олиш кунлари Мичиган губернатори Гретхен Уитмер, оқ танли аёл, Байден билан вице-президентликни муҳокама қилиш учун учиб келгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан кейин, қора танли аёл-демократлар, шу жумладан, аёл яшайдиган штатнинг айрим яшовчилари тушкунлик ва умидсизликка тушишди", деб хабар беради Politico.

Ва энди - қора танли фаоллар босими остида ва тўкилаётган рейтингдан қўрқиб, танлов ўзгартирилди ва Байден Калифорния собиқ бош прокурор Камала Харриснинг шериги ва эҳтимол вориси деб эълон қилди.

... Ушбу жанжалнинг ташкилотчиларига Байденнинг рейтингини зил келтирганлиги учун медал билан тақдирласа ҳам бўлар эди, аммо бир лекини бор: демократлар номзоднинг ёши Россия махсус хизматларининг провокацияси эмас, унинг вице-президентликка номзодни танлаши атрофидаги PR-ҳалокатни эса ўз сиёсий технологлари уюштирган, ва улардан ҳеч бирига Россия агенти тамғасини босиб бўлмайди.

Бундан келиб чиқмоқдаки, бизнинг океан орти ҳамкорларимиз эски, синаҳта тактикаларга мурожаат қилишлари ҳамда америка ижтимоий тармоқларида миллионлаб америкаликларни ақлдан оздириб, электорал преференцияларни ўзгартириб юбораётган афсонавий рус троллари ҳақида уйдирмаларни ўйлаб топишларига тўғри келади. Тақдирнинг қалтис ҳазили шундаки, бу айбловларнинг илгари сурилиши Байденг рейтингига янада кўпроқ босим ўтказади: америкалик сайловчилар, ўз нуқсонларига қарамай, уларни аҳмоқ, деб ўйлашларини ёқтиришмайди.

394
Пограничный пункт, архивное фото

Тожикистон қўшнилар туфайли Россияга авто-транспорт қатновини амалга ошира олмаяпти

18
(Янгиланган 10:24 13.08.2020)
Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

18