Центральный банк Китая

Бошланди. Хитой АҚШга биринчи молиявий зарбани беради

3315
(Янгиланган 22:33 08.09.2020)
АҚШ молиячиларининг энг қўрқинчли туши бошланди - Хитой ўз ихтиёрида бўлган 1 триллион АҚШ давлат қарзларини сотишга қарор қилди. АҚШ иқтисоди бунга дош бера оладими? Долларга асосланган дунё молия тизими-чи?

Хитой ва АҚШ молиявий экспертлари айни дамда Пекин АҚШ санкцияларига жавобан Хитой қўлида ушлаб турган бир триллионлик Америка давлат облигацияларининг 20 %ини сотишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларни муҳокама қилишмоқда.

Турли экспертлар ушбу ҳодисани турлича баҳолашмоқда: Америка бозорида “ҳақиқий апокалипсис”дан тортиб АҚШга ҳатто “чивин чаққандек” ҳам бўлмаслигигача.

Ҳис-туйғуларга берилмасдан хотиржам фикр юритганда, ушбу воқеанинг узоқ муддатлари истиқболларига ҳам назар солиш мумкин.

Гонконгда жойлашган South China Morning Post нашри ёзишига кўра, “Хитой ўз қўлида бўлган АҚШ қимматбаҳо қоғозлари миқдорини босқичма-босқич – 800 миллион долларгача камайтириши мумкин. Хитой анча вақтдан бери АҚШ иқтисодига зарар етказиш мақсадида облигацияларидан воз кечишни ният қилган эди, лекин шу билар вақтда Вашингтон томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ва Қўшма Штатлардаги Хитой мулкини ҳибсга олиш каби оқибатларини ҳам тарозига солиб кўраётган эди”, - дейилган хабарда.

Вазиятга иқтисодий томондан назар солганда, Хитойнинг 20% ва ҳатто 50% облигациялардан воз кечиши ҳам Оқ Уйга жиддий зарар етказа олмайди. Сабаб оддий математикада: фақатгина 2020 йилда АҚШ бюджет дефицити 3,3 триллион долларни ташкил қилди. Ушбу вазиятда Федерал Резерв тизими учун 200 ёки 500 миллиард қўшимча доллар “чоп этиш” – ҳеч нарса эмас.

Лекин вазиятга бошқа томондан қараганда АҚШнинг ушбу устуворлиги бир зумда дарз кетиши мумкин. Американинг бугунги молиявий устуворлиги сири - доллар дунёнинг энг оммавий резерв валютаси эканидадир. АҚШ ушбу устуворликни таъминлаш учун, биринчидан – бутун дунёда долларга доимий талабни таъминлаш (нефтни фақат долларга сотиш,) ва иккинчидан – долларга қарши чиққан, ташқи иқтисодида доллардан воз кечишга уринаётган ҳар қандай сиёсатчини ва унинг мамлакатини йўқ қилиб ташлаш билан шуғулланиб келмоқда.

Долларга бўлган талабнинг асосий манбаалари – бошқа давлатлар Марказий банклари ва Молия вазирликларидир. Уларга, одатда, хорижий инвесторлар назарида ўз валюталарига ишончни ошириш учун, Америка давлат облигациялари кўринишида бўлган валюта резервлари керак. Яъни стабил валютага эга бўлишни истаган мамлакатлар АҚШ иқтисодини молиялаштиришга мажбур қилинди. Сўнгги 50 йил давомида дунё молия тизиминнинг асосий мақсади – ана шу тизимни сақлаб қолиш бўлди.

Ушбу нуқтаи назардан Хитой томонидан АҚШ облигацияларини соқит қилиш – АҚШга жиддий зиён етказмаса-да, дунё дунё молия тизимидан долларни соқит қилишга қаратилган яққол маёқ бўлади.

Агар юан, долларни соқит қилганидан сўнг, ҳеч кимга кераксиз валютага айланиб қолмаса ва Хитой иқтисодиёти нормал ишлашда давом этса, бу дунёнинг энг йирик иқтисоди бўлган Хитойнинг долларга мутаносибликдан воз кечишга муваффақ бўлганининг исботига айланади. Мана бу эса АҚШ учун ҳар қандай қисқа муддатли ўсиш-камайишдан кўра каттароқ зарбага айланади. Муаммо эса - Хитой облигацияларни сотишни эълон қилган вақтдаёқ бошланиши мумкин.

Экспертлардан бири Хитойнинг ушбу йўлни танлашига яқинда амалга оширилган Россия тажрибаси бўлганини таъкидламоқда. Молиявий консалтинг бўйича энг тажрибали корхоналардан бири ҳисобланган BCA Research мутахассиси South China Morning Post нашрига шундай деган “Хитой банклари доллар тизимидан узиб қўйилиши мумкин деган таҳдидлардан сўнг, Пекин Россия тажрибасидан ўрнак олиши мумкин. Россия Марказий банки АҚШ облигациялари ҳажмини 2011 йилда бўлган 175 милларддан 0 долларгача туширди” ва “Пекин Россия тажрибаси ва Россия стратегиясидан албатта фойдаланади” деб қўшимча қилди эксперт.

Шу билан бирга Хитой нафақат Америка облигацияларидан воз кечиши, балким дунёнинг янги молиявий қутбига айланишга ҳаракат қилиши мумкин. Япониянинг Nikkei агентлигиги хабарига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Хитой  хорижий инвесторларга ўз ичики облигациялар бозорига киришга рухсат берган. Бир қатор йирик хорижий инвесторлар бунга қизиқиш билдирмоқда.

Маслан Швейцариянинг Juliues Baer банки инвестициялар директори Ив Бонзон яқинда ўз мижозларига шундай деб ёзган эди: "Биз анчадан бери Хитой иқтисодий модели в унинг дунё иқтисодиётига тобора ошиб бораётган таъсири хитой акцияларига стратегик сармоялар киритишни талаб қилади, деган фикрдамиз. Энди бўлса ана шундай назар билан Хитой облигациялар бозорига ҳам қараяпмиз. <...>

Хитой облигацияларига стратегик сармоялар киритишга бир неча сабаблар бор. Хитой давлат облигациялар бозори дунёда энг йирик бозорлардан бирига айланмоқда ва шу сабабли ўсиб бораётган облигация индекслари қаторига қўшимоқда. Бу ўз навбатида ушбу облигацияларнинг ликвидлигини ва шаффофлигини белгилайди. Хитой иқтисодий сиёсати ва Марказий банки фоиз ставкалари ўз дастурига асослангандир. Сўнгги ўн йилликка қадар Хитой МБ асосан Федерал Резерв сиёсатига амал қилиб, унинг фоиз ставкасига синхрон равишда ўз ставкасини ўзгаритиб келаётган эди. Энди бўлса Хитой диққат маркази мамлакат ичкариси томон йўналтирилган бўлиб, унинг Марказий банки нафақат АҚШ бошчилигидан озод бўлди, балким ўзи ҳам қатор Осиё давлатлари иқтисодиёти учун ўрнак бўлмоқда". 

Агар вазият ана шундай давом этаверса, Америка Қўшма шаталари облигациялар бозори нафақат доллар чоп этишдан, балким охирги 50 йил давомида АҚШ иқтисодига мисли кўрилмаган молиявий устуворликлар бериб турган - дунёнинг асосий молиявий оқимларининг Хитой томонига оқиб кетишидан ҳам зарар кўра бошлайди.

Ҳозирча биз ушбу йўлнинг энг бошида турибмиз, лекин вазият ана шундай ривожланиши Вашингтонни шунчалик қўрқитаяптики, Дональд Трамп ҳам ва Жо Байден жамоаси ҳам долларлашган молия тизимининг куни битмасдан туриб Хитойни ҳам иқтисодий ҳам жисмоний йўқ қилишга мутлақ шай эканликларини намойиш қилмоқда. Вашингтон муаммоси шундаки, ушбу "тайёрлик" америка молия тизимини сақлаб қолиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. 

3315
Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов

АҚШ сиёсат кучи билан иқтисодий ғалабага эришмоқчи - эксперт

131
(Янгиланган 18:13 29.09.2020)
Европа углеводородлар бозорида иқтисодий йўл билан Россияни енга олмаган АҚШ сиёсий босимни тобора кучайтирмоқлда.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. АҚШ бугунги кунда Европада олиб бораётган сиёсатининг асл мақсади нима? Ушбу мавзуда ўз мулоҳазаларини Глобализация ва ижтимоий ҳаракатларни ўрганиш институтининг Иқтисодий изланишлар маркази директори Василий Колташов айтиб берди.

АҚШ Европа углеводородлар бозоридан рақобатчиларни ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Бугунги кунда Шимолий Юнонистонда уларнинг ҳарбий гуруҳи кучайтирилишининг сабаби ҳам ана шунда. 

Дональд Трампнинг геостратегик мақсади - Европани Россия ва "Газпром" таъсиридан холи қилиш. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афинанинг АМНА агентлигига маълум қилган. 

АҚШни "Шимолий оқим-2" ва умуман Россиядан Европага углеводородлар етказиб бериш тақдири жуда ҳам хавотирга солмоқда. Бунга, жумладан, бир қатор АҚШ ичики муаммолари ҳам сабаб бўлмоқда. 

"Америка иқтисодиёти тобора кучайиб келаётган муаммоларга дуч келмоқда. Ушбу вазиятда АҚШ ҳукумати Европага суюлтирилган газ етказиб бериш буюртмасини айнан АҚШ амалга оширишини истайди. Иқтисодий йўл билан буни амалга ошириш уларнинг қўлидан келмайди. (чунки суюлтирилган газ қимматга тушади) Шу сабабли ҳам АҚШ Россияни Европа углеводородлар бозоридан ноиқтисодий услублар билан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда", - дейди Колташов. 

Бошқа томондан қараганда Европанинг барча давлатлари ҳам АҚШ таъсири остида эмас. Ҳар ҳолда ўзи манфаатини унутадиган даражада эмас. Устига устак шу кунларда евро ҳам долларга нисбатан қимматлашмоқда. Бундай шароитда Америка суюлтирилган газини сотиб олиш янада қимматга тушади. 

Шундай бўлсада АҚШ "Шимолий оқим-2"ни тўхтатиш учун сиёсий босимни тобора кучайтириб келмоқда ва бир қатор давлатлардан Россия билан энергетика масаласида ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилмоқда. 

АҚШ Юнонистонда ўз ҳарбий кучи миқдорини оширишда "Туркия таҳдиди"дан ҳам фойдаланмоқда. 

131
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти

263
(Янгиланган 19:07 29.09.2020)
Британ-швед AstraZeneca фармакология компанияси ва Оксфорд университети томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган AstraZeneca вакцинаси муаммолари янгича оборот олишни бошлади

АҚШ бир неча ҳафта олдин музлатиб қўйилган синовларни нафақат янгиламади, балки американинг етакчи ОАВлари томонидан препарат хавфсизлигига доир саволлар тез-тез янграй бошлади. Айниқса, улар орасида Си-эн-эн овози жарангдор.

Маълумки, AstraZeneca клиник синовлари икки марта тўхтатиб қўйилган эди - июль ва сентябрь ойларида: гап шундаки, икки кўнгиллида келиб чиқиши неврологик бўлган ғайритабиий симптомлар намоён бўлганди. Иккала ҳолат ҳам одамларга киритилган вакцина билан боғлиқ эмас, дея тан олинди ва аксарият давлатларда, шу жумладан, Буюк Британияда ҳам синовлар давом эттирилди.

Аммо америкалик олимлар ва АҚШ соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари ўта синчков чиқишди ва салбий таъсирлар ҳақидаги ҳисоботларда жиддий тафовутлар борлигини аниқлашди.

AstraZeneca июль ойида юз берган ҳодисани олдиндан диагностика қилинмаган паришонхотир склероз билан изоҳлади. Аммо Оксфорд университети сайтида бу ҳолат "тушунарсиз неврологик симптомлар" сифатида тушунтирилган.

Иккинчи - сентябрдаги воқеада - компания кўнгилли аёллардан бирида "номаълум касаллик" намоён бўлгани ҳақида оммага маълум қилди. Аммо ички ҳужжатчиликда ушбу ҳолат кўндаланг миелит (кам учрайдиган неврологик касаллик) сифатида қайд этилган.

Натижада, америкаликлар эндиликда бундай тафовутнинг юзага келиши сабаблари ҳақида жуда ўринли саволларни беришмоқда. AstraZeneca шусиз ҳам вакцина устида олиб бораётган ишларининг шаффофлиги борасида жиддий эътирозларни эшитаётган эди, юзага қалқиб чиққан қарама-қаршиликлар эса эндиликда буларга қўшимча равишда препаратга ва унинг хавфсизлигига бўлган ишончни йўққа чиқармоқда.

Устига-устак синовдан ўтаётганлар соғлиғида юзага келган муаммолар мавзуси ҳам алоҳида эътиборни тортмоқда. Дарвоқе, америкалик профессор-иммунологларнинг бири бу ҳақда очиқчасига: иккала касаллик ҳам неврологик табиатга эгалиги кишини "шокка" солмоқда, дея фикр билдиришга улгурди.

Эҳтимол, AstraZeneca’дан шунчаки омад юз ўгирган ва гап ҳақиқатан ҳам бахтсиз тасодифлар ҳақида бориб, улар ишлаб чиқилаётган вакцина билан мутлақо боғлиқмасдир. Аммо соғлом идрок ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни талаб қилади - шу ўринда бошини қумга тиқмай, дарҳол ўзидаги синовларни музлатиб қўйган американинг масъул хизматлари иши таҳсинга сазовордир.

Бу ерда уларнинг европалик ҳамкасблари позицияси кўпроқ кишини таажжубга солмоқда. Улар санаб ўтилган барча ғалатиликларни кўрмаганга олиб, тест ўтказишни давом эттиришга рухсат беришди.

Умуман олганда, Европа иттифоқи ҳукумати ва компаниянинг ушбу (вакцина ростдан ҳам хавфсиз бўлмаган тақдирда) улкан муаммоларни келтириб чиқариш билан хавф солаётган нозик мавзуда хотиржамлиги сабаби оддий.

Шу кунларда Reuters ахборот агентлиги ЕИ расмий вакилига таянган ҳолда AstraZeneca Европа иттифоқи билан битим доирасида қисман иммунитетга эга бўлгани ҳақида хабар берди.

Битим август ойида имзоланган, аммо унинг айрим нозик тафсилотлари энди эълон қилинди.

Бор гап шундаки, фармкомпания ЕИга препаратни нисбатан арзон нархда етказади, аммо бунинг эвазига у препарат салбий таъсир кўрсатган тақдирда молиявий (муайян лимитдан юқори) жавобгарликдан озод этилади. Битимнинг аниқ кўламлари очиқланмаяпти, аммо Европа AstraZeneca’га бир доза учун 2,5 евродан тўлаши маълум. GlaxoSmithKline билан ҳамкорликда ўз препаратини ишлаб чиқараётган Франциянинг Sanofi фарм-ишлаб чиқарувчиси вакцинани Европага ўн евродан пуллаган - ва шу боис унга иммунитет тақдим этилмаган.

Дарвоқе, иккала компания ҳам ЕИдан қайтарилмайдиган аванс тўловларни олиб бўлишган. 400 миллион доза вакцинани етказиб бериш учун AstraZeneca’га тўланган бундай тўлов миқдори 336 миллион еврони ташкил этди, Sanofi эса 300 миллион доза учун — 324 миллион евро олган.

Шу тариқа, агар режалаштирилаётган оммавий вакцинация жараёнида тўсатдан AstraZeneca препарати ҳақиқатда аксарият ҳолатларда инсон соғлиғига зиён етказиши аниқланса, компания бу учун ҳеч қандай жиддий оқибатларни юзага келтирмайди.

Жабрланганларга компенсацияларни миллий ҳукуматлар, аниқроқ қилиб айтганда - тегишли давлатларнинг солиқ тўловчилари қоплаб беради.

Шу аснода Европа истеблишментининг турли хил ёндашувлар билан яратилган бу икки вакцинага қилаётган ставкаси таъсирлантирмай қолмайди, албатта.

Бу ижтимоий ва сиёсий манипуляциялар учун бир дунё имкониятларни тақдим этиши шундоқ ҳам тушунарли. ЕИнинг қайси давлатлари қайси препаратларни олиши, шунингдек, бу вакциналар мамлакатларнинг ичида, туманлар эпидемиологик осойишталиги ва уларда истиқомат қилувчи одамларнинг жамиятдаги ўрни кесимида қандай тақсимланиши томоша қилиш жуда қизиқ.

Ички бир туйғу билан шуни ҳис этиш мумкинки, шубҳали дори-дармон билан соғлиғига хавф солиш мутлақо мумкин бўлмаган сара европаликлар учун ҳар доим Sanofi препарати қўл остида тайёр туради. Ахир бу препарат учун француз компанияси жавобгарликни ўзи олиб боришига тўғри келади, демакки, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигига кўпроқ ишониш мумкин.

Бу фонда рус воқеликлари деярли экзотикадек кўринмоқда, ахир бунда кўплаб таниқли ва юқори мартабали фуқаролар маҳаллий вакцина синовлари иштирокчиларига айланишган эди. Жаҳон ОАВлари ҳатто "Россия элитаси вакиллари кўп ойлар давомида клиник синовлардан ўтмаган препарат билан эмланган", дея таъкидлаганди.

Шундай экан, уларнинг "Спутник-V"ни эҳтимолий хавфсиз эмаслиги билан боғлиқ ҳужумларини айни ҳолатда қандай тушуниш мумкин, бу ўта қизиқ масала.

Эҳтимол, Россияга нисбатан ҳар доим ғайришуурий тарзда "ким нима дардда" тамойилига амал қилиш Ғарбнинг пешонасига ёзилган бўлса керак.

263

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

103
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

103