Истребитель F-35 Lightning II

АҚШ нега F-35 қирувчиси серияли ишлаб чиқарилишини яна кечиктирди

555
(Янгиланган 14:16 13.01.2021)
АҚШ Мудофаа вазирлиги F-35 Lightning II серияли ишлаб чиқарилиши бошланишини яна бир бор бекор қилди. Қирувчи ҳали тўрт йил олдин енгиб ўтилиши керак бўлган жанговар синовларга тайёр эмас.

Қўшма Штатлар кўриниб турибдики, ўзининг технологик имкониятларига жуда юқори баҳо бериб юборди ва 2021 йил январида "қиймати 1,6 триллион доллардан ошган жаҳон тарихидаги энг кўламдор қурол-яроғ дастури" бўлган "бешинчи авлод" F-35" қирувчилари ишлаб чиқарилиши катта миқдордаги генетик хатоликлар билан атиги 615 та кичик серияли модификацияда тўхтаб қолди.

АҚШ Мудофаа вазирининг харидлар ва таъминот бўйича ўринбосари Эллен Лорд F-35 Lightning II нинг 2021 йил март ойига режалаштирилган серияли ишлаб чиқарилишини бекор қилди. Асосий сабаб - техник муаммолар. Қирувчи бир қатор жиддий камчиликларга эга ва замонавий ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимларига қарши курашда ўз самарадорлигини исботламаган.

F-35нинг турли модификациялари 2011 йилдан буён ишлаб чиқарилади, қирувчи 2014 йилда расман қурол-яроғлар сафига қабул қилинган. Бугунги кунда режадаги 3200 "кўринмас"лардан фақат 600дан зиёдроғи ишлаб чиқарилган, аммо Пентагоннинг F-35ни серияли ишлаб чиқариш тўғрисидаги расмий қарори - бу жиддий муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган қирувчининг жанговар тайёргарлигини кафолатлаш, хорижий буюртмачилар ва америкалик солиқ тўловчилар учун "сифат белгиси", шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини тасдиқлаш ва сотишдан кейинги техник хизматдан иборат эди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги қарори йўқ экан - юқори жанговарлик ҳам, ҳақиқий сифат ҳам ва чет элдан талаб ҳам йўқ, демак.

F-35 истиқболлари унчалик шаффоф эмас, Пентагонни ижобий қарори бир неча йилдан буён ортга сурилиб келинмоқда. Сайланган президент Жо Байден администрацияси томонидан тайинланадиган янги жамоа мустақил техник экспертиза учун барча керакли маълумотларни олиб, 2046 йилгача F-35 ни серияли ишлаб чиқариш бўйича қарор қабул қилгунича бир неча ойлаб вақт ўтиб кетади.

"Кўринмас"ларни эксплуатациядан чиқариш 2070 йилдан бошланиши белгиланган. Режалар фантастик, албатта. Амалиётдаги эксплуатация эса кундан-кун мутахассислар кўнглини қолдирмоқда. F-35 Lightning II кўплаб параметрлари бўйича бешинчи авлодга тортмаяпти: товуш тезлигига қадар крейсер тезлик, радарларда кўриниши, аварияга учраши эҳтимоли юқори эканлиги билан. Ядровий қуролни ташувчи самолётни сертификатлаш ишлари 2023 йилнинг январига режалаштирилган, аммо F-35нинг барча муваффақиятсизликларидан кейин бу муддатни ҳам кейинга қолдиришлари мумкин.

Американча орзу

F-35 Lightning II эксплуатациявий сарфлари тўртинчи авлод қирувчиларига нисбатан анча юқори, бу эса давлат амалдорларини кўп миқдорда "кўринмас"лар харид қилиш мақсадга мувофиқлиги борасида гумонга боришга мажбур этмоқда. Аммо F-35 дастурига инвестициялар шунчалик аҳамиятлики, ундан воз кечишнинг имкони йўқ. АҚШдан ташқари бу дастурга Бельгия, Буюк Британия, Польша, Италия ва бошқа давлатлар пул тикишган, аммо барчаси - пул, вақт, сайи-ҳаракатлар бекорга сарфлангани аён бўлмоқда. Американинг Military Watch журнали 3 январ куни: ғарб дунёсидаги ягона бешинчи авлод қирувчиси бўлган F-35 "тўлиқ жанговар тайёргарликдан ўта йироқлиги ва 2025 йилга қадар юқори жадалликдаги жанговар ҳаракатлар учун яроқсиз бўлиши мумкин", дея эълон қилди.

F-35нинг ишлаб чиқариш дастури учун жавобгар бўлган расмий шахслар тўртинчи йилдирки қирувчиларнинг жанговар синовларга тайёргарлиги санасини аниқлаштира олишмаяпти. "Чақмоқ"нинг мураккаб қуролланиш тизимларини текшириш учун ҳам симуляцион марказ ҳозирча тайёр эмас. Эҳтиёт қисмларнинг етишмовчилиги туфайли 2020 йилда пудратчи ишлаб чиқариш жадаллигини пасайтирди. Сал олдин АҚШ Мудофаа вазирлиги янги F-35ларни технологик брак (корпусидаги коррозиядан тортиб дастурий таъминотгача) туфайли бир неча маротаба қабул қилишдан бош тортган, камчиликлар "бешинчи авлод" машиналарининг икки юзтасида аниқланган. Ўз ҳисоботида Пентагон F-35 хизмат муддати бор-йўғи 2100 парвоз соатларини ташкил этишини айтиб ўтган. Аввал бошдан қирувчи 8000 парвоз соатига мўлжаллаб ишлаб чиқарилган (яъни қирқ йилгача хизмат муддати).

Камчиликларнинг бундай "букети"га қарамай, ўнлаб турли модификациядаги F-35 қирувчилари парадоксал ҳолатда хорижий шерикларга сотилмоқда ва саккизта давлатда (жумладан, АҚШнинг ўзида ҳам) эксплуатация қилинмоқда. Буюк Британия, Греция, Дания, Исроил, БАА, Қатар, Япония бугунги кунда ҳарбий-ҳаво кучларига ўзларининг "кўринмасларини" кутишмоқда. Мисол учун, фақатгина Исроил ҲҲК 50та F-35 қирувчисига буюртма берган ва яна йигирмата "кўринмас"ларни олишни истайди.

"Чақмоқ"ларни бошқаришга 1200дан ортиқ учувчилар, 10 мингдан ортиқ техник эса – F-35га хизмат кўрсатишга ўқитилган. Ушбу фонда Lockheed Martin фирмаси F-35A модификацияси учун нархни дастлабки $ 250 млн.дан $ дан 80 млн.гача туширишга муваффақ бўлди. Америка маркетинги АҚШдаги технологиялар даражасини сезиларли ортда қолдирмоқда. Қанотли орзу ёки "Чақмоқ"қа, токи у харидоргир экан, яхши учиш шарт эмас.

Зарарли мослашувчанлик

F-35 Lightning II билан содир бўлган серия катастрофалар келгуси йилларда машина тақдири осон кечмаслигини прогноз қилиш мумкин.

Ва агар энг янги америка вирувчиси тинч эксплуатацияда технологик жиҳатдан нимжон экан, у ҳолда жанговар муҳитдаги учрашув у учун қайғули тугаши олдиндан маълум, масалан, Россиянинг бешинчи авлодга мансуб Су-57 қирувчиси, С-400 зенит ракета-мажмуаси ёки радиоэлектрон кураш воситалари билан. "Кўринмас" ўта шафқатсиз реалликка мослашишига тўғри келмоқда.

Америкалик "бешинчи авлод" қирувчисининг асосий камчиликлари сонини бештагача қисқартиришга муваффақ бўлинди, гарчи бу нархи 80 миллион доллар (ҲҲК учун модификация) дан то 130 миллион долларгача (ҳарбий денгиз кучлари учун модификация) бўлган машина учун жуда кўп бўлсада. Товуш тезлигидан ҳам тез учиш хусусияти планер, стелс-қоплама ва самолёт дум қисмидаги антенналарга уларни йўқ қилиш билан таҳдид солади. Бироқ, Пентагон Lockheed Martin душмани эмас ва F-35 эксплуатация хусусиятларини одоб сақлаган ҳолатда коррекция қилиб берди, у ҳозирда товуш тезлигига қадар ва қисқа тезлашишга қодир бўлган қирувчи ҳисобланади. Махсус инструкция Ҳарбий денгиз кучлари (F-35B) ва Денгиз пехотаси (F-35C) модификациялари учун 1,2 Махга тезликни олиш учун рухсат берилган сониялар сонини белгилайди. Маълум бўлишича, дизайндаги камчиликларни шу тарзда ҳам бартараф этса бўлар экан.

Эслатиб ўтамиз, сал илгарироқ американинг бешинчи авлод қирувчиси F-22 Raptorнинг яратилиши муваффақиятсиз, дея тан олинган эди. Ишончсиз радиоютувчи қоплама, метрли диапазонга эга радарларда F-22нинг кўриниши, 750 км радиусгача ҳаракат, серияли машинанинг космик нархи ($350 млн) – 2009 йилда дастур режа қилинган қирувчиларнинг 25%ни бажарганидан сўнг тўхтатилишига сабаб бўлган эди. Жами 187та қирувчилар чиқарилган, холос. F-22 дастурининг бу яшовчанлик қобилиятини қайсидир маънода ўта қиммат турувчи техник хизмат кўрсатилиш ҳам нуқта қўйишига сабаб бўлган эди. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра (GAO) 2020 йилнинг 29 ноябрида тақдим этилган АҚШ ҲҲК бош қирувчиси бешинчи авлодга мансуб бўлган F-22 Raptor – техник хизмат кўрсатишга бўлган фавқулодда юқори талаблар ва эксплуатациявий харажатлар туфайли - ўзгаришсиз жанговар тайёргарлик жиҳатдан энг ёмон самолёт бўлиб қолган.

Агар тинч вақтда ишчи ҳолатида ушбу машиналар паркининг ярми аҳволи шу бўлса, урушда нима бўлади?

Энг сўнгги F-35 Lightning II қирувчиси билан ҳам худди шу йўналишда воқеалар ривожи кузатилмоқда. АҚШ ҳукумати Ҳисоб палатаси илгарироқ F-35нинг техник хизмат кўрсатилиши жуда муаммоли экани, Пентагоннинг F-35ни таъмирлаш бўйича имкониятлари эса графикдан олти йилга ортда қолаётганини маълум қилганди. Мудофаа вазири ўринбосари Эллен Лорд фикрича, ҳарбийлар F-35 таъминоти учун сарф-ҳаражатларни кўтара олмайди: "Қуролли кучларнинг энг янги ва энг замонавий қирувчи самолётини сақлаш кейинги йилларда энг жиддий муаммо бўлади ... ва, эҳтимол, жанговар тайёргарликка путур етказишда давом этади".

555
Теглар:
Россия Мудофаа вазири, Россия, ҳарбий техника, Ҳарбий бюджет, ҳарбий база, ҳарбийлар, ҳарбий, АҚШ, F-35
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту

Эксперт "Спутник V" вакцинасининг инновацион фарқини айтди

191
(Янгиланган 16:14 21.01.2021)
"Спутник V" - аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда, инновацион юқори натижа намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутника V" вакцинаси бир векторли аналогларига қараганда яхшироқ натижалар намойиш қилмоқда, дейди "Спутника V" вакцинаси бўйича халқаро кенгаш эксперти Карлос Сала.

Унинг фикрига кўра, икки векторли вакцинанинг самарадорлиги бир векторли вакцинага нисбатан юқори.

“Бизни аденовируснинг иккита турли хил векторидан иборат бўлган вакцинанинг самарадорлик масаласи ҳар доим қизиқтириб келган, чунки ана шундай вакциналар катта самарадорликка эга деган гипотеза бор. "Спутника V" эса буни амалда намойиш қилди. Аденовирус платформасида ишлаб чиқилган бошқа вакциналарга қараганда унинг самарадорлиги юқори. Бу - инновацион натижа.”, - деди  Карлос Сала.

Маълумот учун, "Спутник V" вакцинаси – одам аденовируси асосида тайёрланган векторли вакцина. Унинг таркибида тирик SARS-CoV-2 вируси йўқ, фақат ушбу вируснинг S-оқсили бўлаги киритилган бўлиб, у инсон организмида коронавирусга қарши иммунитет уйғотиш учун хизмат қилади. Одам аденовируси ушбу S-оқсили бўлагини одам ҳужайрасига етказиш учун транспорт вазифасини бажаради.

Вакцина икки компонентдан иборат бўлиб, биринчи марта одам аденовирусининг 26 серотипи (Ad26) юборилади, иккинчи маротаба эса 5-серотипи (Ad5) юборилади.

"Спутник V" – Россиянинг Гамалея номидаги Миллий микробиолигия ва иммунология маркази томонидан ишлаб чиқилган ва рўйхатга олинган дунёдаги биринчи вакцинадир. Бугунги кунда Спутник V вакцинасини олганлар сони 1 миллиондан ошган ва унинг самарадорлиги 95 %ни ташкил қилган.

191

Антонов: Россияни жиловлаб туриш - АҚШ сиёсатининг “альфа ва омега”си ҳисобланади

554
(Янгиланган 16:02 21.01.2021)
Жо Байден Оқ уйга келиши билан Россия АҚШ билан конструктив мулоқотни бошлашга, икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этишга қарор қилди.

Москва эзгу умидлардан йироқ ва Россияни жиловлаш Америка ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини англайди, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов.

Элчи АҚШ 46-президенти инаугурациясидан сўнг РИА Новостига берган интервюсида Владимир Путин ва унинг янги америкалик ҳамкасби ўртасида бу йил учрашув бўладими, Москва ва Вашингтон COVID-19га қарши ҳамкорлик қилиш имкониятини қандай бўлишини айтди. стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномани сақлаб қолиш учун ҳали ҳам имкониятлар мавжудлигини таъкидлади - Россия АҚШ таклифларини кутмоқда.

- Сайловдан кейин Жо Байденнинг бўлажак администрацияси вакиллари билан дастлабки мулоқотлар ўтказилдими? Қайси мавзуларни муҳокама қилишга муваффақ бўлдингиз?

- Бундай мулоқотлар бўлмади. Бироқ, янги ҳукуматда ташқи сиёсат бўйича тайинланганларнинг кўпи бизга таниш. Улар аввалги администрацияларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Умид қиламизки, Оқ уй аппарати, Давлат департаменти ва бошқа идоралардаги ўзгаришлар билан ҳамкасблар билан икки томонлама долзарб ва халқаро муаммолар бўйича мазмунли мулоқотни бошлаш мумкин бўлади.

Ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича Россия таклифлари бир неча бор айтилган ва музокаралар столига қўйилган. Биз Америка томони билан амалий ва ўзаро манфаатли мулоқотга тайёрмиз.

- Вашингтон ДСНВни узайтиришга розилик беришини кутаяпсизми? Россия 20 январдан кейин маслаҳатлашувларни бошлашга тайёрми?

- Маълумки, Россия бир йилдан кўпроқ вақт олдин АҚШга ДСНВ шартномасини ҳеч қандай шартларсиз узайтиришни таклиф қилган эди. Республика администрацияси шартномани у имзоланган кўринишда узайтиришдан қатъиян бош тортганди. Қабул қилиб бўлмайдиган шартларни илгари сурди. Аслини олиб қараганда, ядровий қуролни назорат қилиш бўйича ягона Россия-Америка келишувини сиёсий савдолашув мавзусига айлантирди. Ажабланарли жойи йўқки, бундай позиция охир-оқибат ДСНВ тақдири бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни боши берк кўчага олиб келди. Шунга қарамай, биз бир қатор масалаларда Вашингтон томон келдик. Умид қиламизки, ҳозирги администарцияси янада оқилона ва реалистик принциплардан бу масалага ёндашади.

Россия ДСНВ шартномасини узайтириш бўйича мазмунли мулоқотга тайёр. 2021 йил 5 февралда келишув муддати тугашидан олдин тегишли келишувга эришиш имконияти сақланиб қолмоқда. Тўп Вашингтон томонида - конструктив таклифларни кутмоқдамиз.

- 2021 йилда Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари учрашувини кутиш керакми? Ташқи ишлар вазирлар даражасида? Байденга “2+2” форматида маслаҳатлашувни ўтказиш таклиф қиласизми?

- Пандемия шароитида юзма-юз тадбирларини қайта тиклаш истиқболлари, шу жумладан энг юқори даражада гапириш ҳозирча қийин. Сиёсий мулоқотлар жадвалини шакллантириш эпидемик вазиятнинг нормаллашишига, бундай учрашувларнинг мазмунига, кўп томонлама тадбирларда мулоқот қилиш имконияти ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Режаларни АҚШ янги администрацияси билан муҳокама қилиш ва келишиш керак.

"2 + 2" форматига келсак, америкаликларга уни қайта тиклашни бир неча бор таклиф қилгандик. Бироқ, улар ижобий жавоб беришмади. Мазкур ташаббус ўз кучида қолмоқда.

- Байден ташқи сиёсат жамоасига аллақачон эълон қилинган номзодларни қандай баҳолайсиз? Эрон, Сурия, Украина бўйича мулоқот қайта бошлаш мумкинлигига умид борми? АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши таркибига Россия ва Марказий Осиё бўйича алоҳида директор тайинланиши ҳақида нима деб ўйлайсиз?

- Байденнинг ташқи сиёсий гуруҳига номзодларни баҳолаш - бизнинг ишимиз эмас. Биз АҚШ президенти, ҳар қандай раҳбар каби, ўзи ишонадиган мутахассисларни танлайди деган асосдан келиб чиқамиз.

Менимча, янги жамоага ташқи сиёсатдаги устуворликлар ва аниқ масалалар бўйича ёндашувларни аниқлаб олиши вақт бериш керак. Унинг халқаро йўналишини нафақат сайловолди сўзлар асосида эмас, балки амалий ҳаракатлар билан баҳолаш лозим. Кимдир сайловдан олдин иккита ранг бор деб, ўринли гап айтди - қора ва оқ, улардан кейин эса битта - кулранг.

Шу билан бирга, биз эзгу умидлардан йироқмиз. Агар Россия йўналишда бирон бир ўзгаришлар юз берса, моҳиятан эмас, аксинча нюансларда бўлади. Россияни тизимли жиловлаш Америка сиёсатининг альфа ва омегаси бўлиб қолмоқда.

Бироқ, администрациядаги кўплаб юқори мартабали амалдорлар бизга Барак Обама давридаги иши билан яхши таниш. Масалан, Оқ уйда Яқин Шарқ масалалари координатори лавозимини эгаллаши кутилаётган Брет Макгурк, у билан ИШИДга қарши коалицияда президентнинг махсус вакили (ИШИД - Россияда тақиқланган террористик ташкилот) бўлганида иш олиб бордик.

Янги администрация ҳокимият тепасига келганидан кейин СНБ аппарати таркибидаги ўзгаришларга келсак, бу одатий ҳол. Жорж Буш ва Барак Обама президентлиги даврида Оқ уйда Россия йўналиши бўйича ўхшаш бўлган позиция аллақачон мавжуд бўлган. Биз Оқ уй аппаратида америкалик ҳамкасблар билан мунтазам мулоқот ўрнатилади, деб назарда тутмоқдамиз.

554
Теглар:
Марказий Осиё, Украина, Сурия, Эрон, Москва, Вашингтон, инаугурация, сайловлар, Жо Байден, Владимир Путин, АҚШ, Россия
Мавзу бўйича
Байден АҚШни Европа қўғирчоғига айлантиради
Нима бўлса ҳам Байден. Реванш олишга Трампга нима халал берди
Байден жонли эфирда COVID’га қарши эмланди – видео
Жо Байден қасамёдддан сўнг қатор муҳим ўзгаришларни амалга оширди
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров (в центре)

Жапаров кортеж ва зиёфатдан воз кечди - инаугурация камтарона ўтказилади

79
(Янгиланган 17:40 22.01.2021)
Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.

21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.

Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.

Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.

"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.

Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.

Инаугурация 28 январ куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.

79
Теглар:
интернет, инаугурация, инаугурация маросими, сайлов, Садир Жапаров, Бишкек, Қирғизистон
Мавзу бўйича
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади
Садир Жапаровнинг рафиқаси ҳақида 9та қизиқарли факт
“Қамоқдан президентликка”: Садир Жапаровга ўхшаган етакчилар кўп бўлганми?
Мирзиёев Садир Жапаров билан қўнғироқлашди. Нима ҳақда гаплашишди?