Первый полет новейшего беспилотника Охотник

"Кўринмас" қотил: Россиянинг "овчи" дрони АҚШ ва НАТОни нега ташвишга соляпти?

3530
(Янгиланган 20:29 12.08.2020)
Россия Су-57 билан ҳамкорликда ишлаш қобилиятига ҳамда сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг оғир дронлари биринчи навбатда, "учинчи дунё" мамлакатларида исёнчиларга қарши курашишга мўлжалланган, Россия эса Су-57 билан биргаликда ишлаш қобилиятига ва сунъий интеллектга эга бўлган 5-авлод қирувчилари қотилини тайёрламоқда.

Ғарблик "шериклар"ни Россиянинг юқори технологияли қурол-яроғлар соҳасидаги ютуқлари шу даражада ҳавотирга солмоқдаки, ҳатто 7 август куни нуфузли молиявий-иқтисодий журнал ҳисобланган Forbes асосий мавзудан чекиниб, Россиянинг оғир S-70 "Okhotnik" (Hunter) русумли учувчисиз қурилмасини АҚШнинг муқобил дронлари билан таққослашга киришди.

АҚШ ҲҲКнинг MQ-9 Reaper "ишчи тулпоридан" фарқли ўлароқ, Россиянинг разведка-зарба дрони (ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларисиз) исёнчиларга қарши курашиш учун эмас, балки кенг кўламли ҳарбий можаролар учун мўлжалланган, дея таъкидлаган Америка нашри.

Қурилма 5000 километр масофага разведка воситалари ва 6 тоннадан ортиқ бомба ёки "ер-ҳаво" ва "ҳаво-ҳаво" ракеталарини олиб бориши мумкин. Олис масофа ва қуроллар хилма-хиллиги нуқтаи-назаридан "овчи" "мисли кўрилмаган имкониятларга" эга. Ташқи тузилиши X-47B Northrop Grumman лойиҳасига ўхшаш, лекин бошқа йўналишда кетган.

Кўпам кўз илғамайдиган зарба берувчи "Овчи" дронининг ишлаб чиқарилишини тезлаштириш режалари эълон қилинган, серияли ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланади.

АҚШда ўхшаш лойиҳа жойидан жилгани йўқ. Американинг оғир учувчисиз учиш аппарати - X-47B нинг илк парвози 2011 йилда амалга оширилди (бу вақтда "Сухой" корпорацияси "Овчи"ни энди ишлаб чиқара бошлаган эди). Пентагон 2020 йилга келиб машинанинг тезкор тайёрлигига эришиш  мақсадида ҳарбий-денгиз кучлари учун 2013 йилда истиқболли учувчисиз учиш қурилмаларини мослаштириш дастури – UCLASSни ишга туширди (4та компания ҳар бири 15 миллион доллардан олди).

Подготовка к транспортировке ракетного экраноплана проекта 903 Лунь
© Foto : Courtesy of Press service of the Southern Military District

2015 йилдаёқ ҲДК мутахассислари кема зарба дронига бўлган эҳтиёж (самарадорлиги борасида) шубҳага боришганди. Кейинчалик эса ишлар янада ёмонлашди. UCLASS дастури доирасида дрон мақоми секин-аста зарба беришдан разведкага ва ундан сўнг шунчаки учар ёқилғи қуйиш аппаратигача пасайди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бугунги кунда "эргашувчи аппарат" (loyal wingman) сифатида бошқа, нисбатан кичик XQ-28 Valkyrie аппаратини эҳтиёткорлик билан синаб кўрмоқда, у атиги 450 кило фойдали юк (бир ёки иккита бомба ёки ракета)ни кўтаришга қодир ва "стелс" хусусиятларига эга эмас.

Forbes: "АҚШ дронлар йўналишида эрта старт қилган ҳолда финишга Россиянинг ортидан келиши мумкин", дея таъкидлашга мажбур. Юқори технологияли қурол-яроғ соҳасида бу аллақачон тенденцияга айланган.

Жанговар интеллект

Бундан аввал Американинг The Drive нашри ҳам Россиянинг оғир учувчисиз қурилмасига қатор мақолаларни бағишлаган эди: "Овчи" ("Охотник") қирувчига ўхшайди ва "жуда ҳайбатли кўринади" - узунлиги тахминан 38 фут, қаноти билан қўшиб 62 фут" (яъни 11 ва 19 метр), ўлчамлари - ичида қуроллар жойлаштиришга, конструкцияси эса "содиқ шерик" сифатида энг янги бошқариладиган қирувчи Су-57 билан биргаликда юқори тезликда учишга имкон беради.

Шу боис унга бўлган қизиқиш табиийдир. Кўринмас-оғир разведка-зарба хусусиятига эга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарадиган давлатлар рўйхати жуда тор. Зарба дронларини 5-авлод қирувчи самолётлари билан интеграллаштириш технологиясини эса ҳали ҳеч ким ўзлаштирмаган. Эҳтимол, Россия биринчи бўлади.

"Овчи" нинг аниқ хусусиятлари, жанговар вазифаси, жиҳозланиши ва қурол-яроғлари узоқ вақт махфийлигича қолади. Шуниси маълумки, учувчисиз қурилма рақиб радарлари (стелс) учун қурилма кўринишини камайтирадиган композит материаллардан фойдаланган ҳолда "учувчи қанот" схемаси бўйича тайёрланган.

Бошқарув мосламаси векторли реактив двигател билан жиҳозланган ва соатига 1000 километр тезликда уча олади. У 5-6 тонна жанговар юкни кўтаришга қодир. Учиш массаси - 20 тоннагача. Ҳаводан мудофаага қарши муҳим ҳаракатлар шароитида ишлаши мумкин. Иккинчи йилдирки синов парвозлари йил давом этмоқда.

Бундан ташқари, "Овчи"га, унинг бошқа қатор "кичик укаларига" сингари сунъий интеллект киритилмоқда. Оғир Су-57 қирувчилар бўғинида (Биринчи босқичда РФ Мудофаа вазирлиги томонидан 76та машинага буюртма берилган) "ақлли" эргашувчи оғир "Овчи"нинг жанговар қобилияти сезиларли даражада ошади, дея тахмин қилиш мумкин.

Ахир, Су-57 400 километргача бўлган олис масофада ҳавода ва ер устида жойлашган нишонларни аниқлай олади, 62 тагача бўлган объектни кузатиб боришга қодир, зарба дронларига нишонлар жойини юбориши мумкин.

Су-57 нинг Америка бешинчи авлод қирувчи самолётларидан яққол устунлигини инобатга олган ҳолда (буюк пилотаж хусусиятлари, бортдаги 10 тонна арсенал (шу жумладан, гипертовушли қурол), ноёб асосий радар ва нишонларни аниқлаш бўйича оптик -электрон тизимлар), учувчи ва "Овчи" типидаги жанговар робот ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик учун улкан имкониятлар очилмоқда.

Оғир разведка-зарба учувчисиз қурилмаси Россия Ҳаво-космик кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилишга қодир. Шу билан бирга, истиқболли авиаташувчи кемаларда "Овчи" ва модификацияланган Су-57 биргаликда жойлаштирилиши ва жанговар вазифаларни бажариши мумкин. Тахминимча, истиқболда, Россия оғир учувчисиз аппаратининг самода - юқори технологияли "ов", дея аталмиш жанговар ишлари кўп бўлади ва бу ҳеч муболағасиз айтилмоқда.

Биринчи ўқ узилгунча учаман

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 7 август куни Невада штатида кўпсонли F-22 Raptors ва F-35A Joint Strike Fighter стелс-қирувчилари, B-2A Spirit кўринмас-бомбардимонлар, RQ-170 Sentinel стелс-дрони (ўта махфий 44-разведка эскадрильясидан), шунингдек, F-15E Strike Eagle "кўринмас" қирувчилари ва EA-18G Growler радиоэлектрон кураш самолёти иштирокида уч кунлик ҳарбий машғулотлар якунланганини эълон қилди.

1,4 миллион долларлик ушбу тадбир АҚШ (Шимолий ва Жанубий Америкада) эга бўлмаган юқори технологияга эга рақиб тажовузига қарши жиддий тайёргарлик каби кўринади.

Манёврлар давомида самолётлар ҳаво зарбасидан мудофаа тизимлари зоналарига яширин кириб бориш, шартли душманнинг мудофаа воситалари ва тизимларини радиоэлектрон бостириш ва ишдан чиқариш машқ қилинди.

Улар нимага тайёргарлик кўришганини пайқаш мушкул эмас. Ўтган йилнинг сентябр ойида АҚШнинг Европадаги Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Жеффри Харриган Пентагон Калининград вилоятининг кўпқатламли ҳаво мудофааси тизимини бузиш бўйича режага эга эканлигини эълон қилди, октябр ойида эса Польша ва АҚШ томонидан Калининград вилоятининг босиб олиниши режаси эълон қилинди.

Пентагон Россияни россия чегарасида тобора фаол ва телбаларча "тийиб турмоқда". Болтиқбўйи ва Қора денгиз устидаги ҳаво бўшлиғида Америка разведка самолётларини шунчаки ўққа тутиб беришмоқда. Бу очиқдан очиқ ва масъулиятсиз провокациялар замирида концептуал можарони қуроллига айлантириш мақсади ётибди.

Шу билан бирга, 2020 йилда Қўшма Штатлар разведка самолётларининг Россия чегаралари яқинида ушланиши ҳолатлари ортгани фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Американинг The National Interest  нашри экспертлари ҳодисалар учун айб тўлиқ Вашингтон зиммасида эканлигини очиқ айтишмоқда. Сабаби, НАТО қўшинлари Россия Федерацияси чегараларини ўраб олган, аксинча эмас.

Россия муносабат билдиришга мажбур - жанговар фойдаланишнинг жамики муҳитида - ерда, денгизда, ҳавода - зарба ва мудофаа воситаларини кучайтиришга мажбур. Уфқда "Овчи" оғир зарба дронининг пайдо бўлиши эса ўз вақтида ва қонунана тўғри бўлиб кўринмоқда.

Global Firepower маълумотларига кўра, АҚШ 2 мингга яқин зарба самолётларига эга. Пентагонда жами 5 мингдан ортиқ учар аппаратлар бор, бу НАТО иттифоқчилари жанговар авиациясини ҳисобга олмаганда.

Таққослаш учун: Россия мудофаа вазирлиги 870та қирувчилар, бомбардимонлар ва ҳужум самолётларига, ва жами атиги 4 минг дона учар аппаратларга эга. Вашингтонни Мексика ёки Куба ҳудудидан эҳтимолий "тийиб туриш" учун россия самолётлари камлик қилар, аммо Москва ўз олдига бундай мақсадни қўймайди ахир.

Евросиё қитъасида Россия Федерацияси Ҳаво космик кучлари фақат ва фақат мудофаага боғлиқ масалаларни ҳал этади ва авиациянинг қирувчи (зарба) имкониятларини асосан Россия чегаралари периметри бўйлаб жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимлари жиддий даражада тўлдириб туради.

АҚШ ҲҲКнинг Невададаги ҳаво ҳужумига қарши эшелонлашган мудофаа тизимини ёриб ўтиш режаси ва "кўринмаслар"нинг тегишли машғулотлари тактик жиҳатдан фойдасиз ва "воқеликдан узоқлашаётган" америкалик ҳарбий хизматчилар учун ўта хавфлидир.

"Овчи" учувчисиз учиш аппарати - келажак сари улкан сакрашдир ва бу Россиянинг ҳавода устунликка эришиш йўлидаги юзлаб истиқболли инструментларидан бири бўлади.

Россиянинг юқори технологияли мудофаа имкониятлари ортиб бораётган таҳдидларга жавоб беради, ғарблик "шериклар"нинг энг ёмон тахминларига мос келади, Пентагон ва НАТОнинг қуролли кучлар ва оддий қуролларнинг алоҳида қисмлардаги миқдорий устунлигини том маънода тенглаштиради.

3530
Сотрудники службы электронной разведки Британского правительства во время макетного сценария кибератаки

Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда

275
(Янгиланган 17:49 21.10.2020)
АҚШ ва Буюк Британиянинг Россияга нисбатан Жанубий Корея ва Япониядаги Олимпиада ўйинларига киберҳужум уюштирганлик тўғрисидаги айбловлари замирида бошқа мақсад ётибди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. АҚШ ва Буюк Британия томонидан илгари сурилган Россиянинг Жанубий Корея ва Япониядаги Олимпиада ўйинларига киберҳужум уюштирганлик тўғрисидаги айбловлари мамлакатимизда бир мунча ҳайратда қолиш билан қарши олинди, дея ёзади РИА Новости колумнисти.

Таажжубланиш сабаби оддий: Москванинг дунё ва спортга қарши абсурд жинояти ҳақидаги навбатдаги асоссиз иғволар маъносиз бўлиб кўринади.

Бир томондан, Ғарбнинг русофоб медиакампанияси шундоқ ҳам яхши ишлаб келмоқда. Алексей Навальний билан боғлиқ ҳодиса охиригача етказилмаган. Янги уйдирмани тарқатишга ҳеч қандай зарурият йўқдек гўё, айниқса, шундай юқорида даражада – ташқи сиёсий идоралари ва асосий махсус хизматлар раҳбарлари. Бошқа томондан эса, илгариги тажриба, жумладан, россиялик блогер билан боғлиқ ҳодиса, Москвага қарши ҳар қандай ҳолда жиддий ва оғриқли бирор бир чоралар қабул қилинишига умид қилмасликни кўрсатади.

Вашингтон ва Лондоннинг бир пайтнинг ўзидаги баёноти икки пойтахтнинг кўзлаган умумий мақсади борлигидан далолат беради.

Лекин гап аниқ нима ҳақида бориши мумкин?

Жумбоқнинг ечимини, ҳойнаҳой, Токио ва Сеул таҳририятидан излаш лозим. Япония ҳукумати “тегишли маълумотларни” йиғиш учун танаффус олиб, муносабат билдиришдан бош тортди. Жанубий Корея ҳукумати ҳам индамасликни афзал билди.

Хакер
© Sputnik / Владимир Трефилов

Кўринишидан, ҳар икки мамлакат расмийлари ва махсус хизматлари (айтганча, Ғарбнинг минтақадаги асосий иттифоқдошлари) америка-британия операциясидан олдиндан воқиф қилинмаган ва энди безовталаниб алданиб қолмаслик ва ўта эҳтиёткор позицияни эгаллаш учун воқеалар ривожига қараб иш тутишга мажбурлар. Масалан, Япония Олимпия қўмитаси шундай қилди. Қўмита ўз ишига киберҳужум таъсирини сезмаганлигига ишонтирди.

Шундай экан юқори эҳтимоллик билан янги Россияга қарши кампаниянинг асосий мақсади, ғалати бўлишига қарамасдан, умуман бизнинг мамлакат эмас, балки қолган дунё. Биринчи навбатда Ғарбнинг ўзи. Русофоб мавзуси бу ерда шунчаки одатдаги қулай восита бўлади.
Ахборот пропаганда устунлиги АҚШ гегемониясининг энг муҳим қисмидир. Буюк Британия эса анъанавий равишда бу масалада унга жуфтлик, зеро айнан Атлантиканинг ҳар икки томонидаги энг нуфузли инглиз ОАВлари мажмуасини глобал медиамайдони деб аташади. Икки мамлакатнинг сиёсат, махсус хизмат соҳасидаги яқинлиги шундоқ ҳам аввалдан маълум.

Қўшма Штатларнинг улуғвор қудратининг босқичма-босқич таназзули ва Британия Бирлашган Қироллигининг халқаро майдондаги яширин таъсирининг яққол сусайиши сўнгги йилларда одатдаги воқеликка айланди. Аммо ушбу жараёнлар асосан иқтисодий, бюрократик ва айрим сиёсий механизмларга бориб тақалади.

Шу билан бирга икки давлат ҳукмронлиги ҳозиргача шубҳасиз бўлган соҳалара ҳам бор. Америка армиясининг НАТОдаги устунлигига, континентал Европанинг ҳеч бир ОАВ Британиянинг “Times” ёки Американинг “CNN” билан нуфуз бўйича беллашишга қодир эмаслигига шубҳа қилмаса бўлади. Айнан Океан ортида жамоат фикрини назорат қилувчи Twitter ва Facebook каби кучли восита борлигини айтмаса ҳам бўлади.

Вашингтоннинг RT ёки Хитойнинг TikTok᾽га қарши қатъий сиёсати у ерда бундай тузилмаларнинг аҳамиятини жуда яхши билишларини тасдиқлайди. Лекин геосиёсий рақибларнинг шахсий жуда жиддий медиаресурслари бор, Штатлар аллақачон одат қилган ва шунчаки ўзларида уларнинг ишларини бўғиш учун чора кўришади.

Америка-Британия ва пропаганда тандеми учун Ғарбнинг ўзида рақибларнинг пайдо бўлиши янада оғирроқ бўларди. Айнан шу рўй бермоқда. Навальний иши улар учун ёқимсиз ва исталмаган жараён бўлганининг далили бўлди.

Россиядан блогер атрофидаги жанжал бундан безор бўлингандек бўлиб кўриниши мумкин, лекин у аслида ўзига хос нодир, чунки бу бутунлигича ва тўлиқ Берлиннинг ижодидир.

Ҳа, Германия стандарт русофоб мавзудан фойдаланди, лекин у уни “катта ҳамкорларидан” юлқиб олди ва мустақил ўйинида ишлатди.

Немислар Навальнийни назорат қилишмоқда. У уларга керак бўлган нарсани гапиради: “Шимолий оқим-2” ҳимоясидан тортиб уни қўллаб-қувватламаган америкаларга нисбатан. Дунё учун бир неча кунга асосий янгиликлар манбаи немис нашрлари бўлди, инглиз ОАВлари эса улардан иқтибос келтириб, чоп қилишга мажбур бўлишди.

Бунда Олимпиадага ҳужум қилган рус хакерлари ҳақидаги воқеа мутлақо алоҳида маънога эга бўлади. Амалда унинг ёрдамида америкаликлар ва британияликлар янгиликлар тартибидан Навальний мавзусини узил-кесил олиб ташлашга ҳаракат қилишмоқда – зеро бу, аслида, рақибларининг лойиҳаси. Қолаверса, Вашингтон ва Лондоннинг умуман глобал медиасиёсий майдонда бир неча муддат немислар бошчилигида Европани ўзига бўйсундирган назоратни ўзига қайтариб олиши муҳим.

Энг яхши усул эса яна битта Россияга қарши мавзуни ўйлаб топиш.

Ҳар икки томон ҳам мамлакатимизга нисбатан ўта нодўстона риторикадан фойдаланишига қарамасдан, уларнинг келишмовчиликлари Россияга қўл келади (кўплаб мамлакатларга ҳам), зеро Ғарб ичида низони кучайтиради ва унинг қулашини тезлаштиради.

Қисқа муддат бўлса Германиянинг биринчи марта дунё сиёсий-ахборот майдонида назоратни эгаллашга муваффақ бўлганини қоидадан истисно эмас, балки биринчи қалдирғоч деб қабул қилиш лозим. АҚШ ва Буюк Британия аста-секинлик билан медиаустунликни йўқотишга тайёрланса ҳам бўлади, зероки уларга нафақат рақиблар, балки яқин иттифоқдошлар ҳам қарши чиқмоқда.

275
Поисковые работы на месте крушения малайзийского лайнера Boeing 777 в районе Шахтерска

Европаликларни Россия билан ўзаро ҳурмат билан мулоқот қилишга мажбурлаш бошланди

850
(Янгиланган 13:48 20.10.2020)
Европа Россия Федерациясининг MH17 рейсининг ҳалокатга учраш ҳолати бўйича Нидерландия ва Австралия уч томонлама маслаҳатлашувлардан чиқиши тўғрисидаги қарори юзасидан катта шовқин кўтарди.

Владимир Корнилов. Европа Россия Федерациясининг MH17 рейсининг ҳалокатга учраш ҳолати бўйича Нидерландия ва Австралия уч томонлама маслаҳатлашувлардан чиқиши тўғрисидаги қарори юзасидан катта шовқин кўтарди.

Шу ўринда бу шовқиннинг моҳияти ва унга қўшилган юқори лавозимли амалдорларнинг оғзидан янграётган фейклар, - ўз-ўзидан Ғарб фожианинг ҳақиқий сабабларини аниқлаш борасидаги ниятлари ёлғонлигини тасдиқлайди.

Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блокнинг расмий баёноти: "Бугун Россия Федерацияси MH17 рейсини йўқ қилиши учун жавобгарлиги бўйича музокараларни тўхтатиш тўғрисида бир томонлама қарор қабул қилди". Мана қандай! Маълум бўлишича, қаердадир "Россиянинг жавобгарлиги тўғрисида" музокаралар олиб борилган экан, ва биз бунга шубҳа ҳам қилмаганмиз.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил июлида ҳалокатга учраган Малайзия “Боинг” сабаблари бўйича биринчи маслаҳатлашувлар ўтган йилнинг бошида бўлиб ўтган эди.

Россия томони дарҳол “Ҳалокат учун “Россия ҳуқуқий жавобгарлик тан олиши” эмас, балки воқеа ва унинг ҳақиқий сабабларини аниқлаш билн боғлиқ барча масалалар уларнинг эътибори марказида бўлади", деб белгилади. Шу билан бирга Москва муҳим масалалардан бири - уруш зонаси устидан ҳаво ҳудудига ёпиб қўймагани учун Украинанинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш кераклигини алоҳида таъкидлаганди.

Ва, албатта, Блок бу ҳақда яхши билади. Аммо атайин ҳақиқатни бузиб кўрсатишга киришади. Ўз пассажида Россиянинг самарасиз маслаҳатларни давом эттиришдан бош тортиши "қурбонларнинг қариндошлари учун айниқса оғриқли".

Москванинг бу қарори туфайли қоралашга шошилган кўплаб Ғарб арбоблари ҳам қурбонлар мавзусини ўз манфаати йўлида фойдаланишга уринмоқда. Хусусан, АҚШнинг Нидерландиядаги элчиси Пит Хукстра Россиянинг маслаҳатлашувлардан чиқишини "қурбонларнинг қариндошларига ва уларнинг адолатга бўлган интилишига яна бир зарба" деб айтди.

Бундай янгиликларни расмийлар томонидан тақдим этилган шаклда қабул қиладиган айрим голландияликларнинг реакцияси шунчаки қаттиқроқ бўлиши ажабланарли эмас. Масалан, Блокнинг ўқувчиларидан бири зудлик билан Россияга нисбатан дарғазаб маслаҳатларни берди: "Зудлик билан барча русларни Нидерландиядан чиқариб юборинг, элчихонани ёпинг, дарҳол Россия билан ташқи савдони тўхтатинг, бошқа Россия газини сотиб олманг. Флотимизни Қримга юборинг".

Шарҳловчиларнинг деярли ҳеч бири кўнгли қолган Голландия жамоатчилигига Москва ушбу қадамининг сабабларини аниқ тушунтирмаяпти.

Россия ТИВ, агар голландияликлар охир-оқибат бошқа йўлни танламаганда - инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Россияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилмаганда, маслаҳатлашувларни мамнуният билан давом эттиришини тушунтирди (айтмоқчи, у ерда катта умидлар бор эди). ТИВ баёнотида: "Нидерландиянинг бундай нодўстона ҳаракатлари уч томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришни ва уларда иштирокимизни маъносиз қилади. Уч томонлама маслаҳатлашувларни бузилиши учун жавобгарлик бутунлай расмий Гаага юклатилади. Ғарб матбуоти бу ноқулай ҳолатни таъкидламасликка ҳаракат қилади ёки ҳатто умуман эсламаяпти. Дарвоқе, Гаага судига даъво аризаси билан уларнинг қариндошларига зиён етказишди.

Sputnik/RUPTLY/МИД РФ/Минобороны Азербайджана, Минобороны Армении

Ҳақиқат шундаки, иккинчиси номидан индивидуал даъволар Гаага судига бир неча бор берилган. Биринчи бундай баёнот 2016 йилдан бери кўриб чиқилиб, кейинчалик янги даъво билан тўлдирилди. Яъни, MH17 иши авжида эди. Шу йилнинг 10 июлида Нидерландия ҳукумати худди шу судга давлатлараро даъво аризасини ёзишданва ҳатто у ерда олдин кўриб чиқилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш учун берилганлигини иккиюзламачилик билан даъво қилишдан яхшироқ нарсани тополмади.

Ва бу  - Голландия томонида аниқ ёлғон. Жаҳон ҳуқуқий капитали бўлган Гаага давлатлараро суд даъвоси Гаага судига берилганда, у ерда бир хил иш бўйича ҳал қилинган барча алоҳида ишлар мамлакатлар ўртасидаги низо тугагунча бир зумда тўхтатилишини билмаслигини тасаввур қилиш қийин. Бу 2018 йилда Европа Кенгашига аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари тизимига оид Европа конвенциясини ислоҳ қилиш тўғрисидаги Копенгаген декларациясининг 45-бандида аниқ кўрсатилган.

Яъни, Гаага MH17 қурбонларининг қариндошлари орқасидан яширинмоқда, бироқ шу билан бирга уларнинг даъволари бўйича суд қарорини бир неча йилга кечиктирмоқда (ва Гаага судида давлатлараро ишларни кўриб чиқиш жуда узоқ вақт талаб қилиши мумкин). Голландия матбуоти, албатта, бу ҳақда ёзмайди.

Шуни ҳам ёнддан чиқармаслик керакки, Нидерландиянинг Гаага судига киритилган арз-даъвоси бошқа юридик ташкилот - БМТнинг Халқаро суди билан манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда, у ерда Украинанинг Россияга қарши ишини кўриб чиқилмоқда, унда ҳам MH17 учун жавобгарлик назарда тутилган.

Европа суди (ЕИдаги энг юқори инстанцияси) 2014 йилда Гаага суди томонидан кўриб чиқилган давлатлараро ишлар бошқа халқаро суд органларининг юрисдикциясини бузмаслиги керак деган фикрни билдирганди. Яъни, Голландия ҳукумати нафақат алоҳида ишларни кўриб чиқишни кечиктирмоқда, балки турли инстанциялар ўртасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармоқда, бу ҳам ишга халақит қилиши мумкин.

Қонуний савол туғилади: нима учун Гаага ИҲЕСга суд жараёнларини ва Россия билан маслаҳатлашувларни  бир вақтнинг ўзида шиддат билан бошлаши, айнан ҳозирда ўзининг жанжалли даъвосини топшириши керак эди? Голландия матбуоти Москванинг қарорини “чайнаб”, негадир ўзларининг бош вазири Марк Рюттенинг бу саволга жавобини талаб қилмаяпти. У шунчаки "енг яхши вақтни танлаганини" айтиб, нима учун шундай деб ўйлашини тушунтиришдан бош тортди.

Аммо жавоб аниқ. Дастлаб Голландия ҳукумати Халқаро Тергов Тергов гуруҳи томонидан тергов якунланишини ва даъво судга ўтказилишини кутаётгани доимий айтиб келганди.

Мана шу йилнинг март ойида узоқ вақтдан бери кутилган суд жараёни Схипхолл аэропорти ҳудудида шовқин, шов-шув билан, дунёдаги деярли барча телекомпаниялар камералари остида бошланди. Дарҳол аён бўлди: бу жараён ташкилотчилари учун нимадир нотўғри бажарилди.

Биринчидан, тўртта "айбланувчи" MH17 йўқ қилинишига ҳеч қандай алоқаси йўқ (бу жараён янада ривожланиб бораверса, бу ҳаммага мутлақо аниқ бўлади). Иккинчидан, худди шу шовқинли уриниш Россия махсус хизматлари офицери (яъни, Россия давлати) судга боғлашга уриниш қулаб тушди. Эсингизда бўлса, 2018 йил баҳорида, Россияга қарши Bellincgat тузилмаси таклифига биноан  бутун дунё оммавий ахборот воситалари жар солишди: мана бу - Кремлга олиб борадиган этишмаётган бўғин! Улар маълум бир Олег Иванниковнинг исмини кўрсатдилар. Негадир, MH17 бўйича Гаага судининг биринчи суд мажлисида прокурорлар Иванниковни гумон қилинувчи деб ҳисобланмаслигини ва бу иш билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини оддийгина айтганда, ўша оммавий ахборот воситалари бу ҳақиқатни деярли эътиборсиз қолдирди. Фейк учун, албатта, ҳеч ким кечирим сўрамади.

"Боинг" ҳалокатининг навбатдаги йиллиги яқинлашганда қурбонларнинг яқинларига бу иш барбод бўлгани аён бўлди. Улар гўё жуда кўп ташвишланаётган ўша америкалик элчи Хукстрага ёзган мактубида аниқ кўрсатиб ўтишди. Улар АҚШ судда давлат котиби Жон Керри 2014 йилда гапирган воқеанинг худди шу сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этишга чақиришди. Тушунганингиздек, ҳеч қандай суратлар тақдим этилмади. Аммо Хукстра энди қурбонларнинг қариндошларидан хавотирда ва Россияни бирон бир нарсада айбламоқда.

Суддаги барбод бўлганини ва Гаага MH17 ҳалокатининг олти йиллигида жамоатчиликка ҳеч нарса бера олмаслигини тушуниб, бу қатъий қадамни ИҲЕСга даъво билан қилди. Фақатгина санага мўлжаллаб - эътиборни ишдаги ноқулай саволлардан чалғитиш, уни янги судга, суд жараённинг янги чўзилишига олиб келиш.

Хўш, норасмий гуруҳ таркибида бўлса ҳам, ҳеч бўлмаганда Нидерландия билан қандайдир мулоқот бошлашга умид қилган Россия қандай ҳаракат қилиши керак эди? Агар бошқа томон ўзи учун ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйган бўлса, қандай мулоқот ҳақида гапириш мумкин?

Сергей Лавровнинг: "Ғарбдаги ташқи сиёсат учун масъул бўлган одамлар ўзаро ҳурмат билан суҳбатлашиш зарурлигини англамайдилар. Эҳтимол, биз улар билан мулоқотни бир мунча вақт тўхтатишимиз керак" - деган сўзларини эсламай иложи йўқ. Айтишимиз мумкинки, Россияни MH17 бўйича маслаҳатлашувлардан чиқариш қарори вазирнинг сўзларини амалга ошириш учун биринчи қадамдир. Биринчиси, аммо охиргиси эмас. Россиянинг европаликларни ўзаро ҳурмат мулоқотига мажбур қилиш йўли бошланди. У узоқ бўлади.

850
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

106
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

106