Боевики движения Талибан*

Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда

1435
(Янгиланган 21:51 19.11.2020)
Ўнлаб йиллардан буён тинимсиз қайнаб турган “афғон воқеалар қозони” қўшни мамлакатлар сиёсати, иқтисоди ва миллиардлаб кишиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таъсир ўтказиб келмоқда.

Америка қўшинлари Афғонистонни тарк етишга тайёрланаётган бир вақтда, республиканинг шимолий ва жанубий провинцияларид ҳукумат қўшинлари ва толибон жангарилари орасида шафқатсиз жанглар бўли ўтмоқда. Бўлиб ўтган жанглар шуни кўрсатмоқдаги - террорчи гуруҳлар тобора замонавий ва юқори технологияли қуролларга эга бўлмоқда. Маслан улар қаердандир энг замонавий дронларга, тунги кўриш ускунаси билан жиҳозланган снайпер милтиқларига эга бўлмоқда.

Толибон билан 2020 йилнинг 29 февралида эришилган келишувга кўра, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқмоқда. АҚШ мудофаа вазири в.б. Кристофер Миллер 17 ноябр куни берган баёнотига кўра, 15 январга қадар Ислом Республикасида 2500 нафар ҳарбийлар қолади. Бугун уларнинг сони 4500 нафар. Толибон эса шу вақтнинг ўзида ўз жанговар фаоллигини тобора ошириб келмоқда. Улар, гўёки, АҚШ 2001 йилдан буён Афғонистонда амалга ширга ишларининг барчаси бекор бўлганини айтмоқчидек...

Афғонистон шимолидаги Фарёб провинцияси губернаториНакибулла Файк душанба куни Толибон тунги кўриш мосламалари билан жиҳозланган энг янги снайпер винтовкалари ва разведкаси дронлар билан таъминланганини хабар қилди. Террорчи гуруҳининг бундай “апгрейд” қилиниши – ҳукумат қўшинларига жиддий хавфс солиши аниқ ва афғон халқига ҳеч қандай тинчликни ваъда бермайди, ҳамда қўшни давлатларга ҳам хавф солиши мумкин.

Фуқаро уруши

Афғонистонда ҳар куни бўлиб ўтаётган жанговар тўқнашувларда ўнлаб полициячилар   ва аскарлан қурбон бўлишмоқда. У ерда бу шунчалик оддий ишга айланганки, аҳоли бунга ҳайрон бўлмай қолган.

Ушбу воқеалар тизими бу ерда яқин орада тинчлик ўрнатилишига умид қолдирмайди.

18 ноябр куни Толибон Баглан провинциясида хавфсизлик кучларишга ҳужум қилишди. Унда икки нафар афғон ҳарбийлари қурбон бўлди. Шу куннинг ўзида Фарёб провинциясида йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатид яна 5 нафар хавфсизлик кучлари аскари, жумладан уезд полиция бошлиғи  Сафар Мохаммад Бидар қурбон бўлди. Чегарага яқин бўлган Кайсар уездида эса ҳукумат қўшинлари 39 нафар толибон жангарилари йўқ қилишди.

Бундан бир кун олдин толибон шимоли-шарқий Бадахшон провинциясида уюштирган ҳужумда 12 нафар полициячи қурбон бўлган 10 нафари жароҳат олган эди. Сўнгги бир неча ой давомида жанглар кўплаб вилоятларда бўлиб ўтди. Афғонистон  Мудофаа вазирлиги Қундуз провинциясида авиазарба ёрдамида 37 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилишди. Ундан ташқари Ҳиротда яна 6 нафар ва Забул провинциясида – 10 нафар жангари йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонситон хавфсизлик кучлари 96 % операцияларни хорижий ҳарбийлар ёрдамисиз, мустақил равишда ўтказишади. Умуман ҳарбий маслаҳатчиларнинг Афғонистондаги фаолияти шунчаки рамзий ва мутлақ фойдасиз бўлиб қолмоқда.

Австралиялик ҳарбийлар 2009 - 2013 йилларда 39 нафар асирга тушган Афғонистон фуқароларини ноҳақ ўлдириб юборганларини тан олиши – вазиятни янада мурккаблаштирмоқда. Австралия қуролли кучлари қўмондони генерал Ангус Кэмпбелл Афғонистон халқидан кечирим сўради ва 25 нафар гумондорлар жавобгарликка тортилишини ваъда берди.  

Австралия Афғонистондаги НАТО операцияларида 2001 йилдан бошлаб иштирок этиб келмоқда. Бугун улар 300 нафар австралиялик инструкторлар маҳаллий ҳарбийларга дарс ўтмоқда. Агар ушбу эстафетани Американинг Афғонистондаги операциясида иштирок этаётган бошқа хорижий ҳарбийлар ҳам давом эттирса, дунё титраб кетса керак. БМТ маълумотларига кўра, ўтган 10 йил давомида жанговар ҳаракатлар оқибатида 100 мингдан ортиқ тинч афғонлар қурбон бўлган ёки яраланган. Ушбу жиноятларни текшириш учун бир неча йил вақт керак бўлади.

Столтенберг Вашингтонга қарши

Тажовузкорликнинг кучайиши ва Афғонистоннинг халқаро террорчиларни тайёрлаш  учун қулай платформага айланиб бориши - НАТО бош котиби Йенса Столтенбергни АҚШ қўшинларини олиб чиқишига қарши фикр билдиришга мажбурлади. Вашингтонга нисбатан бундай “бетгачопарлик” сиёсатини фақат бир нарса билан тушунтириш мумкин – улар АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг, Афғонистонда катта уруш бошланиб кетишини истамайди.  Толибон эса айнан шуни режалаштирмоқда. Шу сабабли кеча, Столтенберг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан НАТОнинг келажак миссиясини муҳокама қилди ва халқаро террорчиликка қарши курашга ёрдам беришни ваъда берди, Альянс Афғон ҳарбийларини тайёрлашда давом этиши  билдирди.

Ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари и европа Иттифоқи афғонлардан дарҳол жангларни тўхтатишни сўрашмоқда. Ислом республикасини маҳаллий иқтисодий жараёнларга жалб қилиш, инветицион ва инфратузилмавий лойиҳаларни бошлаш учун керак бўладиган ягона шарт ҳам мана шудир.  Россия Афғонистон

Россия Афғонистоннинг ШҲТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди. Айни дамда Қобул Душанбе, Минск, Тошкент ва бошқа давлатлар билан икки томонлама муносабатларни муваффақиятлари ривожлантириб келмоқда.

Бугунг Қобулда Покистон бош вазири  Имран Хан президент Ашраф Гани билан икки томонлама муносабатларни ва Толибон билан тинчлик музокараларини муҳокама қилди. ушбу ҳраёнда Нью-Дели ҳам жуда фаол иштирок этмоқда.

Ўзаро рақобат қилаётган Ҳиндистон ва Покистон улардан бири Афғонистон устида кучли назоратни қўлга киритишидан хавотирга тушмоқда ва америкаликлар кетганидан сўнг пайдо бўладиган бўлиқни эгаллаб олишга ҳаракат қилишмоқда. Ушбу муносабатлар учбурчагида баъзан учқунлар ҳам чиқмоқда.

Масалан яқинда Покистон Бабар Ифтихар “Ҳиндистон дипломатлари Афғонистонда доимий равишда турли террорчи ҳаракатларни назорат қилмоқда” ва Покистонга ҳужум уюштириш учун “террорчиларга молиявий ёрдам бермоқда” деган эди. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотларни рад этган эди.

Республикага бўлган ана шундай кучли “эътибор” оқибатида Ашраф Ғани маъмурияти ҳар замонда Афғонистонда фуқаро уруши бошланиб кетиши мумкинлигини муҳокама қилшга мажбур этади. (ҳозирги ҳолат расман фуқаро уруши ҳисобланмайди)

Нима бўлганда ҳам, ўнлаб йиллардан буён реалликдан узоқ ва тўхтовсиз қайнаб келаётган “афғон воқеалар қозони” - қўшни мамлакатлар сиёсати ва иқтисоди, у ердаги миллиардлаб кишиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таъсир ўтказиб келмоқда. 

1435

Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози

572
(Янгиланган 18:21 24.11.2020)
Франция ташқи ишлар вазири унинг мамлакати Тоғли Қорабоғ аҳолисига ёрдам бериш учун ташкил этилган гуманитар миссия тавсилоятлари билан ўртоқлашди. Ҳудудга жарроҳлар гуруҳи ва тиббий-жарроҳлик асбоб-ускуналарни жўнатиш ҳақида гап кетмоқда.

АҚШ, ўз навбатида, можарода жабрланган аҳолига ёрдам бераётган Қизил Хоч халқаро қўмитасига ва бошқа нодавлат ташкилотларга 5 миллион доллар ажратиш билан чекланди.

Қорабоғ масаласи бўйича Париж ва Вашингтонда иштиёқ этишмаслиги - ҳам риторикада, ҳам ҳаракатларда - улар "яраланган иззатталаблик"ни намойиш қилмоқда, деб айтган Сергей Лавров, нақадар ҳақ бўлганлигини тасдиқлайди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам худди шундай деди: АҚШ ва Франция "кеч бўлса ҳам, эришилган келишувга ўзларининг ижобий муносабатларини билдиришди" деб киноя билан айтди.

Ўрнатилган анъанага кўра, Анқара сўз танлашда уялиб ўтирмади. Туркия президентининг матбуот котиби Ғарб НАТО ва Европа Иттифоқи сифатида 30 йилдан бери Қорабоғ қарама-қаршилиги бўйича "аниқ ва реал таклифларни" илгари сура олмаётганини, Россия ва Туркия эса "ўзаро ҳамжиҳатликка" эришганлигини билдирди.

Тоғли Қорабоғ бўйича келишув Ғарб учун аламли мағлубиятга айланди, айниқса - АҚШ ва Франция учун - деб ёзишни дарҳол бошлашди, улар Россия ва ЕХҲТ Минск гуруҳининг ушбу можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излаш гуруҳи ҳамраиси бўлган.

Агар The National Interest журналистларига ишонадиган бўлсак, Ғарб бу сафар ухлаб қолиб, ҳамма нарсани ўтказиб юборди. Унинг учун ҳам ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши, ҳам Россия тинчликпарвар кучларини киритиш ҳақидаги келишувнинг имзоланиши кутилмаган ҳолат бўлди.

Нашр бунда Америка разведкасини айблади, унинг маълумотларига кўра, улар ҳатто Путин ва Эрдоған музокаралари тўғрисида маълумотни ололмади, натижада эса АҚШнинг минтақадаги позицияси сезиларли даражада заифлашди.

Бироқ, аслида, вазият бундан ҳам ёмонроқ, чунки "разведка ишламади" деган позиция “Қорабоғ масаласи”да АҚШ муваффақиятсизлигининг бундан катта бўлган муаммони яширишга имкон беради.

Қорабоғ масаласини тинч йўл билан ҳал этиш, қарама-қаршилик нисбатан маҳаллий хусусиятига қарамай, глобал сиёсий тизим бошдан ўтказаётган ўзгаришларнинг тубдан янги босқичини бошлаб беради. Бу биринчи марта, АҚШ ва Европа - барча иштирок этаётган томонлар учун бирданига кераксиз ва исталмаган шерик сифатида бўлиб қолди.

Сўнгги 30 йилда Ғарб гегемонлигининг энг муҳим белгиси - унинг ҳамма жойда, барча учун керак бўлган зарурият сифатида бўлган эди.

Ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай можарода, - ҳаттоки турли давлатларда ички сиёсий вазиятларда Ғарбга кўмак сўраб мурожаат қилган, ёрдамга умид боғлаган ва кўпинча уни у ёки бу шаклда олган.

Бу ёндашувнинг ёрқин намунаси сифатида Қримда 2014 йил баҳорида, Украина ҳарбийлари "Америка биз билан" деб бақирган ҳолда Россия ҳарбий объектларини "штурм қилган" эпизодни эслаш мумкин. Бу, албатта, кулгили кўринади, бироқ айни пайтда у бутун сайёра бўйлаб - Беларусдан Венесуэлагача, Суриядан Гонконггача - кўплаб одамлар, шу жумладан юқори амалдорларнинг фикрлаш тарзини жуда аниқ акс эттиради.

Бундан ташқари, бу ҳолат Ғарб томонидан мақсадга мувофиқ равишда қўллаб-қувватланади, дунёдаги ҳар қандай муаммо ва низоларга ҳеч бўлмаганда вето ҳуқуқига эга бўлишга интилади. Бу, аслида, унинг геосиёсий устунлигининг асосий таркибий қисмларидан бири.

Ҳозирги Қорабоғ тинч йўл билан ҳал қилиш ўзига хослиги шундаки, унда барча иштирокчи томонлардан Ғарб бирдан кесилди. Бу жуда ҳам таъсирли, чунки музокаралар жараёни осонликча бўлмади.

Бироқ, ўрнатилган жаҳон анъаналарига асосан АҚШ ёки Европани иштирок этишга жалб қилиш ўрнига, ҳар ким бир овоздан "буни ўзимиз ҳал қиламиз" деган ишончга амал қилди.

Улар ҳақиқатан ҳам ҳал қилишди – воқеа содир бўлиб ўтгандан кейин эришилган ва амалга оширишга киришилган келишув Ғарбга, бутун дунё олдига қўйилди.

Шундай қилиб, АҚШ таъсирининг яна бир асосий тошига, дунё тизимида алоҳида мавқега эга бўлиш талабига жуда кучли зарба берилди. Амалиёт шуни кўрсатадики, биринчи муваффақиятли уринишдан кейин албатта бошқалари етиб келади.

Ажабланарли жойи йўқ, америкаликлар воқеани разведканинг тасодифий муваффақиятсизлиги, деб ҳисоблашни афзал кўришмоқда. Тоғли Қорабоғда тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақиқатда дунё сиёсий тизимидаги, аста-секин АҚШ ва умуман Ғарбни ундаги эксклюзив мақомидан маҳрум этади, яна бир тектоник силжишни англатади, улар учун бу ҳақиқатга иқрор бўлиш ва оммавий тан олинишдан кўра қулайроқдир.

572
Теглар:
Тоғли Қорабоғ

Қонунсизлик: Россия устидан АҚШ разведка парвозлари кимга керак

680
(Янгиланган 17:11 24.11.2020)
Трамп маъмурияти даврида АҚШ халқаро хавфсизлик тизимидаги бир неча шартномалардан чиқди. Байден жамоаси уларга қайтмоқчи бўлса - бу жуда мушкул бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя —Sputnik, Софья Мельничук. АҚШнинг Очиқ осмон шартномасидан (ООШ) чиқиш ҳақидаги огоҳлантирув хатининг муддати тугади. Устига устак Вашингтон Москвани “йиллар давомида ООШни бузиб келишда” айблади.

Трамп маъмурияти мамлакатни эскириб кетган ва “рақибларга устунлик бераётган ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид қилаётган” шартномалардан чиқардик деб ҳисоблайди. Лекин Байден жамоаси АҚШ осмонини яна очади деган умид пайдо бўлмоқда.

Ишонч бўлмаса ООШга ўрин йўқ

Оқ уйнинг Москвага энг катта даъволаридан бири, бу – айрим ҳудудлар устидан учиб ўтишга қўйилган таъқиқлар эди. Хусусан, Жанубий Осетия, Абхазия, Чеченистон ва Калининград. Бунга жавобан АҚШ Аляска ва Тинч океанидаги бир неча ороллар устидан парвоз қилишни таъқиқлаб қўйишди.

2002 йилда 35 давлат  томонидан имзоланган шартномага кўра,  ушбу давлатлар бир-бирларининг ҳудудлари устидан разведка парвозлари амалга оширишлари мумкин. Бунда жамланган маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Парвозларни амалга ошираётган самолётларда қурол бўлмаслиги ҳамда унинг бортида назорат қилинаётган давлат вакили бўлиши керак.

2019 йилда ООШ доирасида 1,5 мингта парвозлар амалга оширилди. Улардан мақсад – нафақат назоратни кучайтириш, балким бир-бирига  муайян сиёсий сигналлар беришни ҳам назарда тутади. Хусусан 2014 йилда Донбассда қуролли можаро бошланганидан сўнг, АҚШ Украина шарқида Киевни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида доимий парвозлар амалга оширишни йўлга қўйган эди.

Нопок ўйинлар

Кремль ушбу шартномани ўзаро ишонч ва қурол-яроғ устидан назорат қилиш учун муҳим фактор деб ҳисоблайди. АҚШнинг ундан чиқиши шартноманинг аҳамиятини йўққа чиқаради. Лекин Москва, маълум шартлар асосида унга амал қилишда давом этади.

Биринчи шарт – Европа давлатлари разведка парвози давомида ўзлари жамлаган маълумотларни АҚШга бермасликни кафолатлашлари керак. Иккинчиси – Россия самолётлари Европада жойлашган америка объектларини инспекция қилиши мумкин.

Лекин ҳозирча ушбу давлатлардан ҳеч қандай кафолат олинмади ва Москвани бундай вазият мутлақ қониқтирмайди.

“АҚШ ўз иттифоқдошларидан Москва шартларига рози бўлиш ва Вашингтон шартномадан чиққанидан сўнг ҳам, маълумотларни уларга юбориб туришни талаб қилаётгани сир эмас, - дейди Венадаги Россия ҳарбий хавфсизлик делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.   — Бу нафақат ООШни бузиш, балким ушбу шартнома асосида қандайдир нопок ўйинлар олиб боришдир. ООШ Вашингтоннинг халқаро қурол-аслаҳани назорат қилиш тизимини бузиш йўлида қўйшаг навбатдаги қадами бўлди”.

“Бу ақлсизлик”

АҚШнинг ООШдан чиқиши биринчи навбатда унинг Европадаги иттифоқчиларига таъсир қилади. Улар учун Америка самолётлари жамлаган маълумотлар жуда керак. Бир қатор европа давлатлари бу борада ўз афсусларини айтишди. “Биз Россия томонидан ушбу шартномани бажаришда айрим қийинчиликлар бўлганини тушунамиз, лекин бизнингча бу шартномадан чиқишга етарли асос бўлмайди”, - деди Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас.

Франция ТИВи АҚШ Москва томонидан шартнома бузилгани ҳақида ҳеч қандай далиллар тақдим этмаганини қайд этди. Испания, Бельгия, Финляндия, Италия, Люксембург, Нидерланд, Чехия ва Швеция биргаликда эълон қилган баёнотида ООШ “фойдали ва амал қилаётган” шартнома бўлиб қолишини билдиришган.

АҚШнинг ўзида ҳам бу борада якдиллик йўқ. Масалан Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича вакили Роберт Мендес Оқ уй ҳаракатларини шундай баҳолайди: "Президент Трамп, сайловда ютқизганидан сўнг, сурбетларча қонунларни менсимагасдан, бир томонлама сиёсийлашган тартибда шартномадан чиқди”, - деди.  

“Бу ақлсизлик”, - деди Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ директори АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Майкл Хайден. Рональд Рейген даврида Давлат депаратаменти раҳбари бўлган Жордж Шульц ва барак Обаманинг норасмий маслаҳатчиси Сэмьюэл Нанн Оқ Уйга Очиқ осмон шартномасини сақлаб қолиш ҳақида хаб юборишди.

Шартномалар якуни

Дональд Трампнинг 4 йиллик президентлик даврида бутун дунё унинг қурол-аслаҳа соҳасида назоратни сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслигини тушунди. 2018 йилда у Теҳрон 2015 йилда имзоланган шартномага амал қилмаётганини рўкач қилиб “Эрон ядрой дастури ҳаракатлари” шартномасидан чиқишини эълон қилган эди.

Орадан бир йил ўтиб у Рейган ва Горбачев томонидан имзоланган Ўрта ва яқин масофа ракеталари шартномасидан ҳам чиқди.

2020 йилда Оқ Уйда 1992 йилдан буён илк бор ядровий синовлар муҳокама қилингани маълум бўлди. Агар ушбу ҳолат олдинроқ  юз берганида бу АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция орасида имзоланган шартномани бузишни англатган бўлар эди.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуроллари ҳақидаги шартнома (СНВ-3) тақдири ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган музокараларда АҚШ Россияга қўшимча шартлар қўйди. Улар орасида бажариб бўлмайдиганлари ҳам бор. Масалан Хитойни ушбу шартномага қўшиш. СНВ-3 муддати келгуси йил февралида тугайди. Экспертлар унинг узайтирилиши даргумон деб ҳисоблашади.

Нима бўлганда ҳам Очиқ Осмон шартномаси Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги қурбони бўлади деб умид қиламиз. Ҳозирча Жо Байденни расмий ғалаба билан табриклашга ҳали эрта, лекин унинг ҳукумат бошига келиши эҳтимоли кун сайин ортиб бормоқда.

Янгидан кириш

Айрим экспертлар хулосаига кўра, Байден ООШга қайтадан кириш масаласини ўйлаб кўриши керак, лекин бунинг амалга ошиши амри маҳол, деб ҳисоблайди НИУ ВШЭнинг Европа ва Халқаро изланишлар маркази директори Дмитрий Суслов.

“АҚШда бир неча 10 йиллар давомида жамланган аниқ тажриба бор: улар қуролларни назорат қилиш борасида бирор шартномадан чиқса, унга бошқа қайтиб кирмайди”, - дейди мутахассис. Устига- устак  ООШ бўйича Россияга Оқ уй ва Пентагон томонидан Обама давриларидан буён турзи даъволар билдириб келинаётган эди.  

Ундан ташқари янги шартнома Конгресснинг юқори палатаси томонидан ратификация қилиниши керак. У ерда аксарият республикачилар бўлгани учун, бу янги муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

“Байден собиқ президент қарорини бекор қилмоқчи бўлса ҳам - бу бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Устига устак Трамп маъмурияти ҳозир ушбу йўналишда янги муаммолар яратмоқда: Оқ уй Ҳаво кучларини кузатув парвозларида фойдаланилаётган самолётлардан воз кечишни талаб қилмоқда”, - дейди ПИР маркази консультанти, Бошқарув қарорлари қабул қилиш маркази катта эксперти Олег Шакиров.

Узоқ йиллар давомида, республикачилар босими остида Конгресс ушбу самолётларни замонавийлаштиришга маблағ ажратмай келаётган эди. Ушбу самолётларсиз ООШга қайтиш ҳам мураккаб бўлади, деб ҳисоблайди эксперт.

Очиқ осмон шартномасига қарши бўлганлар Байден жамоасида ҳам бор. Масалан Майкл Карпентер — ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчи, у ҳам АҚШнинг ушбу шартномада иштирок этишига қарши бўлган. Унинг фикрича Россия ООШ парвозлари орқали американинг инфратузилмавий объектларига зарар етказиш учун маълумот жамламоқда.  

Умумий хулоса шундан иборатки, Байденнинг асосий ғояси – Европа билан ишончли муносабатлар ўрнатиш, дейди Шакиров. Европа учун ООШнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ вақти келиб ушбу шартномага қайтиши ҳам мумкин, - иттифоқдошлари учун.

680
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

9
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

9