Отражение мужчины на фоне флага ЕС

Демократия Европани адо қилмоқда. Европа демократияни биринчи бўлиб ўлдирадими?

683
(Янгиланган 19:26 20.11.2020)
Куни кеча Европа Иттифоқининг навбатдаги онлайн-саммити бўлиб ўтди. Бошида фақатгина COVID-19'га боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган эди.

Европанинг деярли барча давлатларида эпидемиологик вазият кескин ёмонлашмоқда, бу эса ҳукуматлардан тобора қатъий чоралар кўришни талаб қилмоқда. Бироқ, бу жамоатчилик қаршилигига дуч келмоқда - фуқаролар нафақат кенг миқёсли "локдаун"ларга қарши, балки енгилроқ чеклов чораларидан ҳам норози.

Бир неча кун аввал Берлинда водометлар билан тарқатилган чекловларга қарши намойиш - бу Европа ҳукуматлари соғлиқни сақлаш тизимининг қулашига йўл қўймаслик, иқтисодий оқибатларни юмшатиш ва халқ норозилигини ҳал этиш зарурати ўртасида бўлган цугцванг тасвирдир.

Бироқ, воқейилик саммит режаларига ўз тузатишларини киритди ва кун тартибига яна бир ўта кескин масала қўшилди: Европа Иттифоқининг иккита инжиқи "Enfant terrible" - Польша ва Венгрия - иттифоқнинг 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджети (1,074 триллион евро) ва Европа иқтисодиётини тиклаш дастурини (750 миллиард евро) блоклаб, Брюсселга яна зарар етказди.

Европа бу бюджет режалари ёрдамида Варшава ва Будапештни юқори демократик стандартлардан четга чиққанлиги учун жазоламоқчи бўлди. Бироқ, охир-оқибат, унинг ўзи қазилган чуқурликка тушиб кетди.

Аниқ ва энг оғриқли тарзда - молиявий усул билан жазо бериш режалаштирилганди. Польша ва Венгрия ЕИ субсидияларини олувчилар сифатида жуда имтиёзли мавқега эга, бу эса бошқа нарсалар қатори геосиёсий омиллар билан боғлиқ.

Муаммо шундаки, уларни пулдан маҳрум қилиш жуда осон иш эмас.

Яқин вақтгача бундай механизмлар бирлашган Европада умуман йўқ эди. Бундан ташқари, консенсус тамойили, яъни иттифоқ барча аъзоларининг умумий позицияси - ЕИда энг муҳим қарорларни қабул қилиш учун асос қилиб олинган. Европа бюджетидан иккала давлат ўзларини катта маблағдан маҳрум қилишга овоз беришини тасаввур қилиш мушкул.

Натижада Брюссель сўнгги ойларда мураккаб комбинацияни амалга оширди. ЕИнинг июл саммитида келгуси тўловларни қонун устуворлиги стандартлари ва асосий Европа қадриятларига риоя қилиш билан боғлайдиган қарор қабул қилинди. Сентябрь ойининг охирида эса Еврокомиссия тегишли ҳисоботни эълон қилди, асосий қаҳрамонлар, аниқроғи, “ярамаслар” ўша Варшава ва Будапешт бўлди.

Режаларни амалга оширишдан олдин фақат сўнгги қадам қолганида, иккала жанжалли пойтахт жараённи блоклади, бу билан улар нима содир бўлаётганини яхши билиши ва Европа фондларидан маблағларни "сиёсий сабабларга кўра" тақсимлашга йўл қўймаслигини аниқ кўрсатиб беришди.

Шундай қилиб, энди Брюссель яна ўз қоидаларини Европа Иттифоқига қарши қўйган поляк ва венгерларни жазолаш чорасини излашга мажбур. Бу содир бўлаётган нарсаларнинг энг муҳим сабоқ ҳисобланади.

Атлантика океанининг иккала томонидаги Ғарб ўнлаб йиллар давомида сайёранинг қолган қисми учун намуна ва ахлоқий обрўга эга бўлиб келган.

Демократик институтлар ва процедуралар, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари у ерда ҳақиқатан ҳам ишлаган ва "эркин бўлмаган дунё"дан устунлигини исботлаганди. ЕИнинг сиёсий ва маъмурий механизми эса Ғарб демократиясининг шон-шуҳратига айланди.

Скептикларнинг бундай тизим узоқ вақт давомида самарасиз ва ҳатто ҳаётга яроқсиз эканлиги борасидаги ҳар қандай шубҳасига энтузиастлар масхара қилиши билан жавоб қайтаришди: мана у - кўп йиллар давомида ишламоқда. Нафақат ишламоқда, балки ривожланмоқда, ўнлаб давлат ва миллионлаб одамлар учун магнит бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ҳақиқий демократия бўлгани учун, у шундай бўлиши керак!

Сўнгги йилларда Европа Иттифоқи тизимининг унчалик ёқимсиз тескари томони тез-тез пайдо бўлди. Европарламенти сингари баланд овозли сиёсий институтларда тўлақонли ваколатларнинг етишмаслиги ва ҳақиқий куч номаълум Брюсселдаги мутасаддилар қўлида тўпланиши очиқ-ойдин кўриниб қолди. Шубҳа пайдо бўлдики, бу келишувнинг таниқли консенсуснинг узлуксиз ишлаши учун иттифоқнинг энг нуфузли аъзолари "кичик шериклар"га нисбатан махфий мажбурлаш, босим ва шантаж усулларига мурожаат қилишларига қатъий ишончга айланди.

Россияга қарши санкциялар билан қандай бўлганлигини эслаш кифоя: Европанинг бир қатор давлатлари бирданига уларнинг киритилишига тўсқинлик қилишганди, чунки улар ўз иқтисодиётларига оғриқли зарба бериши аниқ эди, аммо қарор қабул қилишга келганда улар "бошқалар сингари" индамай овоз беришди.

Мана бу икки давлат – унча катта ва бой бўлмаган, ҳамма томондан қораланган четга чиқиб қолган Европа демократик давлат қаторидан - энди бу тизимни осонликча бузмоқда, чунки улар ўзларининг позицияларига қарши туриш йўлида етарлича қайсар бўлиб, оқимга қарши боришдан қўрқмаяпти.

Айтганча, Европа демократиясининг яна бир тескари томони бор, бу аниқ бўлиб қолди - "қўл бошқаруви"нинг муҳимлиги. Аммо энди у ҳам тез-тез ишламай қолмоқда.

Экспертлар таъкидлашича, Польша ва Венгрия иттифоқ таркибида бўлишидан максимал фойда кўрган Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши эҳтимоли катта, ва қанчалик чўзилса уларга статус-квони сақлаб қолиш унчалик қизиқ эмас. Ўз навбатида, тарбиялаб бўлмайдиган "исёнчилар"нинг ЕИдан чиқиши ҳам Брюссел ва Ғарбий Европа пойтахтлари учун бу вазиятда энг қулай йўли бўлиши мумкин.

Аммо Ғарб демократиясига энг оғир зарба берилади - ҳақиқатда ҳам, бутун дунёда у ҳақда ижобий қарашларга эга бўлган кўплаб одамлар фикрида ҳам. Жуда ҳам кўп бора унда "ишламаяпти" деган штамп пайдо бўла бошлади.

683
Теглар:
Польша, Европа Иттифоқи, Европарламент, Европа

Нима учун Ғарб Тоғли Қорабоғ бўйича эришилган келишувдан норози

571
(Янгиланган 18:21 24.11.2020)
Франция ташқи ишлар вазири унинг мамлакати Тоғли Қорабоғ аҳолисига ёрдам бериш учун ташкил этилган гуманитар миссия тавсилоятлари билан ўртоқлашди. Ҳудудга жарроҳлар гуруҳи ва тиббий-жарроҳлик асбоб-ускуналарни жўнатиш ҳақида гап кетмоқда.

АҚШ, ўз навбатида, можарода жабрланган аҳолига ёрдам бераётган Қизил Хоч халқаро қўмитасига ва бошқа нодавлат ташкилотларга 5 миллион доллар ажратиш билан чекланди.

Қорабоғ масаласи бўйича Париж ва Вашингтонда иштиёқ этишмаслиги - ҳам риторикада, ҳам ҳаракатларда - улар "яраланган иззатталаблик"ни намойиш қилмоқда, деб айтган Сергей Лавров, нақадар ҳақ бўлганлигини тасдиқлайди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам худди шундай деди: АҚШ ва Франция "кеч бўлса ҳам, эришилган келишувга ўзларининг ижобий муносабатларини билдиришди" деб киноя билан айтди.

Ўрнатилган анъанага кўра, Анқара сўз танлашда уялиб ўтирмади. Туркия президентининг матбуот котиби Ғарб НАТО ва Европа Иттифоқи сифатида 30 йилдан бери Қорабоғ қарама-қаршилиги бўйича "аниқ ва реал таклифларни" илгари сура олмаётганини, Россия ва Туркия эса "ўзаро ҳамжиҳатликка" эришганлигини билдирди.

Тоғли Қорабоғ бўйича келишув Ғарб учун аламли мағлубиятга айланди, айниқса - АҚШ ва Франция учун - деб ёзишни дарҳол бошлашди, улар Россия ва ЕХҲТ Минск гуруҳининг ушбу можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излаш гуруҳи ҳамраиси бўлган.

Агар The National Interest журналистларига ишонадиган бўлсак, Ғарб бу сафар ухлаб қолиб, ҳамма нарсани ўтказиб юборди. Унинг учун ҳам ҳарбий ҳаракатларнинг бошланиши, ҳам Россия тинчликпарвар кучларини киритиш ҳақидаги келишувнинг имзоланиши кутилмаган ҳолат бўлди.

Нашр бунда Америка разведкасини айблади, унинг маълумотларига кўра, улар ҳатто Путин ва Эрдоған музокаралари тўғрисида маълумотни ололмади, натижада эса АҚШнинг минтақадаги позицияси сезиларли даражада заифлашди.

Бироқ, аслида, вазият бундан ҳам ёмонроқ, чунки "разведка ишламади" деган позиция “Қорабоғ масаласи”да АҚШ муваффақиятсизлигининг бундан катта бўлган муаммони яширишга имкон беради.

Қорабоғ масаласини тинч йўл билан ҳал этиш, қарама-қаршилик нисбатан маҳаллий хусусиятига қарамай, глобал сиёсий тизим бошдан ўтказаётган ўзгаришларнинг тубдан янги босқичини бошлаб беради. Бу биринчи марта, АҚШ ва Европа - барча иштирок этаётган томонлар учун бирданига кераксиз ва исталмаган шерик сифатида бўлиб қолди.

Сўнгги 30 йилда Ғарб гегемонлигининг энг муҳим белгиси - унинг ҳамма жойда, барча учун керак бўлган зарурият сифатида бўлган эди.

Ҳар қандай вазиятда, ҳар қандай можарода, - ҳаттоки турли давлатларда ички сиёсий вазиятларда Ғарбга кўмак сўраб мурожаат қилган, ёрдамга умид боғлаган ва кўпинча уни у ёки бу шаклда олган.

Бу ёндашувнинг ёрқин намунаси сифатида Қримда 2014 йил баҳорида, Украина ҳарбийлари "Америка биз билан" деб бақирган ҳолда Россия ҳарбий объектларини "штурм қилган" эпизодни эслаш мумкин. Бу, албатта, кулгили кўринади, бироқ айни пайтда у бутун сайёра бўйлаб - Беларусдан Венесуэлагача, Суриядан Гонконггача - кўплаб одамлар, шу жумладан юқори амалдорларнинг фикрлаш тарзини жуда аниқ акс эттиради.

Бундан ташқари, бу ҳолат Ғарб томонидан мақсадга мувофиқ равишда қўллаб-қувватланади, дунёдаги ҳар қандай муаммо ва низоларга ҳеч бўлмаганда вето ҳуқуқига эга бўлишга интилади. Бу, аслида, унинг геосиёсий устунлигининг асосий таркибий қисмларидан бири.

Ҳозирги Қорабоғ тинч йўл билан ҳал қилиш ўзига хослиги шундаки, унда барча иштирокчи томонлардан Ғарб бирдан кесилди. Бу жуда ҳам таъсирли, чунки музокаралар жараёни осонликча бўлмади.

Бироқ, ўрнатилган жаҳон анъаналарига асосан АҚШ ёки Европани иштирок этишга жалб қилиш ўрнига, ҳар ким бир овоздан "буни ўзимиз ҳал қиламиз" деган ишончга амал қилди.

Улар ҳақиқатан ҳам ҳал қилишди – воқеа содир бўлиб ўтгандан кейин эришилган ва амалга оширишга киришилган келишув Ғарбга, бутун дунё олдига қўйилди.

Шундай қилиб, АҚШ таъсирининг яна бир асосий тошига, дунё тизимида алоҳида мавқега эга бўлиш талабига жуда кучли зарба берилди. Амалиёт шуни кўрсатадики, биринчи муваффақиятли уринишдан кейин албатта бошқалари етиб келади.

Ажабланарли жойи йўқ, америкаликлар воқеани разведканинг тасодифий муваффақиятсизлиги, деб ҳисоблашни афзал кўришмоқда. Тоғли Қорабоғда тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақиқатда дунё сиёсий тизимидаги, аста-секин АҚШ ва умуман Ғарбни ундаги эксклюзив мақомидан маҳрум этади, яна бир тектоник силжишни англатади, улар учун бу ҳақиқатга иқрор бўлиш ва оммавий тан олинишдан кўра қулайроқдир.

571
Теглар:
Тоғли Қорабоғ

Қонунсизлик: Россия устидан АҚШ разведка парвозлари кимга керак

679
(Янгиланган 17:11 24.11.2020)
Трамп маъмурияти даврида АҚШ халқаро хавфсизлик тизимидаги бир неча шартномалардан чиқди. Байден жамоаси уларга қайтмоқчи бўлса - бу жуда мушкул бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя —Sputnik, Софья Мельничук. АҚШнинг Очиқ осмон шартномасидан (ООШ) чиқиш ҳақидаги огоҳлантирув хатининг муддати тугади. Устига устак Вашингтон Москвани “йиллар давомида ООШни бузиб келишда” айблади.

Трамп маъмурияти мамлакатни эскириб кетган ва “рақибларга устунлик бераётган ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид қилаётган” шартномалардан чиқардик деб ҳисоблайди. Лекин Байден жамоаси АҚШ осмонини яна очади деган умид пайдо бўлмоқда.

Ишонч бўлмаса ООШга ўрин йўқ

Оқ уйнинг Москвага энг катта даъволаридан бири, бу – айрим ҳудудлар устидан учиб ўтишга қўйилган таъқиқлар эди. Хусусан, Жанубий Осетия, Абхазия, Чеченистон ва Калининград. Бунга жавобан АҚШ Аляска ва Тинч океанидаги бир неча ороллар устидан парвоз қилишни таъқиқлаб қўйишди.

2002 йилда 35 давлат  томонидан имзоланган шартномага кўра,  ушбу давлатлар бир-бирларининг ҳудудлари устидан разведка парвозлари амалга оширишлари мумкин. Бунда жамланган маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Парвозларни амалга ошираётган самолётларда қурол бўлмаслиги ҳамда унинг бортида назорат қилинаётган давлат вакили бўлиши керак.

2019 йилда ООШ доирасида 1,5 мингта парвозлар амалга оширилди. Улардан мақсад – нафақат назоратни кучайтириш, балким бир-бирига  муайян сиёсий сигналлар беришни ҳам назарда тутади. Хусусан 2014 йилда Донбассда қуролли можаро бошланганидан сўнг, АҚШ Украина шарқида Киевни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида доимий парвозлар амалга оширишни йўлга қўйган эди.

Нопок ўйинлар

Кремль ушбу шартномани ўзаро ишонч ва қурол-яроғ устидан назорат қилиш учун муҳим фактор деб ҳисоблайди. АҚШнинг ундан чиқиши шартноманинг аҳамиятини йўққа чиқаради. Лекин Москва, маълум шартлар асосида унга амал қилишда давом этади.

Биринчи шарт – Европа давлатлари разведка парвози давомида ўзлари жамлаган маълумотларни АҚШга бермасликни кафолатлашлари керак. Иккинчиси – Россия самолётлари Европада жойлашган америка объектларини инспекция қилиши мумкин.

Лекин ҳозирча ушбу давлатлардан ҳеч қандай кафолат олинмади ва Москвани бундай вазият мутлақ қониқтирмайди.

“АҚШ ўз иттифоқдошларидан Москва шартларига рози бўлиш ва Вашингтон шартномадан чиққанидан сўнг ҳам, маълумотларни уларга юбориб туришни талаб қилаётгани сир эмас, - дейди Венадаги Россия ҳарбий хавфсизлик делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.   — Бу нафақат ООШни бузиш, балким ушбу шартнома асосида қандайдир нопок ўйинлар олиб боришдир. ООШ Вашингтоннинг халқаро қурол-аслаҳани назорат қилиш тизимини бузиш йўлида қўйшаг навбатдаги қадами бўлди”.

“Бу ақлсизлик”

АҚШнинг ООШдан чиқиши биринчи навбатда унинг Европадаги иттифоқчиларига таъсир қилади. Улар учун Америка самолётлари жамлаган маълумотлар жуда керак. Бир қатор европа давлатлари бу борада ўз афсусларини айтишди. “Биз Россия томонидан ушбу шартномани бажаришда айрим қийинчиликлар бўлганини тушунамиз, лекин бизнингча бу шартномадан чиқишга етарли асос бўлмайди”, - деди Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас.

Франция ТИВи АҚШ Москва томонидан шартнома бузилгани ҳақида ҳеч қандай далиллар тақдим этмаганини қайд этди. Испания, Бельгия, Финляндия, Италия, Люксембург, Нидерланд, Чехия ва Швеция биргаликда эълон қилган баёнотида ООШ “фойдали ва амал қилаётган” шартнома бўлиб қолишини билдиришган.

АҚШнинг ўзида ҳам бу борада якдиллик йўқ. Масалан Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича вакили Роберт Мендес Оқ уй ҳаракатларини шундай баҳолайди: "Президент Трамп, сайловда ютқизганидан сўнг, сурбетларча қонунларни менсимагасдан, бир томонлама сиёсийлашган тартибда шартномадан чиқди”, - деди.  

“Бу ақлсизлик”, - деди Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ директори АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Майкл Хайден. Рональд Рейген даврида Давлат депаратаменти раҳбари бўлган Жордж Шульц ва барак Обаманинг норасмий маслаҳатчиси Сэмьюэл Нанн Оқ Уйга Очиқ осмон шартномасини сақлаб қолиш ҳақида хаб юборишди.

Шартномалар якуни

Дональд Трампнинг 4 йиллик президентлик даврида бутун дунё унинг қурол-аслаҳа соҳасида назоратни сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслигини тушунди. 2018 йилда у Теҳрон 2015 йилда имзоланган шартномага амал қилмаётганини рўкач қилиб “Эрон ядрой дастури ҳаракатлари” шартномасидан чиқишини эълон қилган эди.

Орадан бир йил ўтиб у Рейган ва Горбачев томонидан имзоланган Ўрта ва яқин масофа ракеталари шартномасидан ҳам чиқди.

2020 йилда Оқ Уйда 1992 йилдан буён илк бор ядровий синовлар муҳокама қилингани маълум бўлди. Агар ушбу ҳолат олдинроқ  юз берганида бу АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция орасида имзоланган шартномани бузишни англатган бўлар эди.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуроллари ҳақидаги шартнома (СНВ-3) тақдири ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган музокараларда АҚШ Россияга қўшимча шартлар қўйди. Улар орасида бажариб бўлмайдиганлари ҳам бор. Масалан Хитойни ушбу шартномага қўшиш. СНВ-3 муддати келгуси йил февралида тугайди. Экспертлар унинг узайтирилиши даргумон деб ҳисоблашади.

Нима бўлганда ҳам Очиқ Осмон шартномаси Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги қурбони бўлади деб умид қиламиз. Ҳозирча Жо Байденни расмий ғалаба билан табриклашга ҳали эрта, лекин унинг ҳукумат бошига келиши эҳтимоли кун сайин ортиб бормоқда.

Янгидан кириш

Айрим экспертлар хулосаига кўра, Байден ООШга қайтадан кириш масаласини ўйлаб кўриши керак, лекин бунинг амалга ошиши амри маҳол, деб ҳисоблайди НИУ ВШЭнинг Европа ва Халқаро изланишлар маркази директори Дмитрий Суслов.

“АҚШда бир неча 10 йиллар давомида жамланган аниқ тажриба бор: улар қуролларни назорат қилиш борасида бирор шартномадан чиқса, унга бошқа қайтиб кирмайди”, - дейди мутахассис. Устига- устак  ООШ бўйича Россияга Оқ уй ва Пентагон томонидан Обама давриларидан буён турзи даъволар билдириб келинаётган эди.  

Ундан ташқари янги шартнома Конгресснинг юқори палатаси томонидан ратификация қилиниши керак. У ерда аксарият республикачилар бўлгани учун, бу янги муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

“Байден собиқ президент қарорини бекор қилмоқчи бўлса ҳам - бу бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Устига устак Трамп маъмурияти ҳозир ушбу йўналишда янги муаммолар яратмоқда: Оқ уй Ҳаво кучларини кузатув парвозларида фойдаланилаётган самолётлардан воз кечишни талаб қилмоқда”, - дейди ПИР маркази консультанти, Бошқарув қарорлари қабул қилиш маркази катта эксперти Олег Шакиров.

Узоқ йиллар давомида, республикачилар босими остида Конгресс ушбу самолётларни замонавийлаштиришга маблағ ажратмай келаётган эди. Ушбу самолётларсиз ООШга қайтиш ҳам мураккаб бўлади, деб ҳисоблайди эксперт.

Очиқ осмон шартномасига қарши бўлганлар Байден жамоасида ҳам бор. Масалан Майкл Карпентер — ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчи, у ҳам АҚШнинг ушбу шартномада иштирок этишига қарши бўлган. Унинг фикрича Россия ООШ парвозлари орқали американинг инфратузилмавий объектларига зарар етказиш учун маълумот жамламоқда.  

Умумий хулоса шундан иборатки, Байденнинг асосий ғояси – Европа билан ишончли муносабатлар ўрнатиш, дейди Шакиров. Европа учун ООШнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ вақти келиб ушбу шартномага қайтиши ҳам мумкин, - иттифоқдошлари учун.

679

Россия Қозоғистондаги полигонда янги ракетани синовдан ўтказди

0
Ракета синовлари Қозоғистондаги “Сари-Шаган” полигонида ўтказилди. Россия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда видео лавҳа тақдим этди.

"Янги ракетага қарши ракета ўз хусусиятларини ишончли тасдиқлади, жанговар экипаж шартли нишонга белгиланган аниқлик билан зарба бериб, вазифани муваффақиятли бажарди", - дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Сўнгги марта октябр ойининг охирида айнан шу полигонда янги қурол синовидан ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Бунгача, 2019 йилда ва 2017-2018 йилларда ракета учирилганди.

0