Члены движения Талибан (запрещено в РФ), Афганистан. Архивное фото

Нима сабабдан Россия АҚШни уруш ва шармандаликдан қутқармоқчи?

2131
(Янгиланган 22:36 18.02.2021)
Трамп маъмурияти 2021 йилнинг 1 майига қадар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этиши ҳақида шартнома имзолаган эди, лекин Байден бу шартномани бекор қилмоқчи. Демак, Афғонистон яна уруш хавфи остида.

НАТО мудофаа вазирлари икки кунлик видеоконференци ўтказишмоқда. Бу Жо Байден ҳукумат бошига келганидан сўнг ўтказилаётган биринчи биринчи саммит бўлди. Ушбу учрашув натижалари бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Бунга сабаб нафақат Россия ва Хитой яна бир бор энг асосий душман деб кўрсатилиши, балким яқин орада қонли урушга сабаб бўладиган яна бир қарорнинг эълон қилиниши бўлиши мумкин.

Табличка на столе представителей движения Талибан
© Sputnik / Владимир Астапкович

Ҳаммага маълумки, Дональд Трам президентлик даврида, АҚШнинг сўнгги бир неча президентлари орасида илк бор, АҚШ бирорта ҳам янги уруш бошламади ва мавжуд урушлардан чиқишга ва АҚШ аскарларини уйига қайтаришга ҳаракат қилди. Биринчи навбатда Афғонистондаги аскарларни. Толибон ва АҚШ орасида имзоланган шартномага мувофиқ Афғонистон ҳудудидаги барча АҚШ ҳарбийлари 2021 йилнинг 1 майига қадар тарк этиши керак эди. Трамп даврида уларнинг сони 2,5 минггача камайтирилди. Яъни Афғонистондан чет эл қўшинлари тўлиқ олиб чиқарилишига қадар атиги 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Лекин Афғонистонда америкаликлардан ташқари 7,5 минг НАТО аскарлари ҳам бор. Албатта уларни ҳам олиб чиқиш керак. Америкаликлар бўлмаса, уларнинг ўзлари ҳам қолишни истамайди. Лекин айнан ҳозир Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги қарор бекор қилиниши мумкин. НАТО мудофаа вазирлари ҳозир айнан ушбу масалани муҳокама қилшмоқда.

АҚШ янги маъмурияти Афғонистондан чиқиб кетишни истамайди - қўшинларни чиқариш ҳақида қарор расман қабул қилинмаган бўлсада, Вашингтон толибон билан шартнома қайта кўриб чиқилишини эълон қилди. Баҳона - Толибон ўз зиммасига олган вазифаларни бажармоқдами йўқми - текшириш. Янги давлат котиби Энтони Блинкен ўтган йилдаёқ АҚШ Афғонистонда қолиши керак деган фикрларни билдирган эди. Демак бу борада масала аллақачон ҳал бўлган. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам яқинда Афғонистон бўйича қарор қабул қилиш "осон бўлмаслигини" маълум қилган эди:

"Биз қолиб, ҳарбий иштирок этишни давом эттиришимиз мумкин, ёки Афғонистонни тарк этишимиз мумкин ва шунда у ер яна террорчилар маконига айланади. Танлов оддий эмас. <...> Толибон берган ваъдасининг устидан чиқиши керак: зўравонликни камайтириб террорчи гуруҳлар билан алоқаларни бас қилиши керак. Бунинг ўрнига эса биз толибон томонидан шифокор, судья ва журналистларга қаршиқаратилган ўта кучли зўравонликни кўрмоқдамиз", -деган эди шимолий альянс бош котиби.

Лекин, аслида у бироз нотўғри гапирмоқда: толибон НАТО аскарларига тегмаслик мажбуриятини олган эди, лекин Афғонистоннинг ички можароларига келсак - уларни ҳеч ким тўхтата олмайди, ва уларнинг асосий сабаби - Америка томонидан Афғонистон оккупациясининг давом этаётганидир. Агар ҳозир Вашингтон қўшинларни олиб чиқишдан воз кечса - Афғонистонда кенг кўламли уруш бошланади. Ҳозир толибон мамлакатнинг 4/3 қисмини назорат қилмоқда. Агар Америка қўшинларни олиб чиқиш ваъдасини бажармаса, улар НАТО қуроли ёрдамида ҳукумат бошида ўтирган Афғонистон ҳукуматига ва америкалик оккупантларга қарши жанговар ҳаракатларни бошлайди - наҳотки Байденга шу керак бўлса?

Американинг муаммоси шунда-ки, улар ўзларига содиқ режимни сақлаб қолган ҳолда Афғонистондан чиқиб кета олишмайди - бунинг мутлақ иложи йўқ. 20 йиллик оккупация - АҚШга афғон ҳамжамиятининг барча қатлами нафратидан бўлак ҳеч нарса олиб келмади. Улар қўшинлар чиқиши билан ҳаммаси тугашини яхши билишади.

Америка кетганидан сўнг урушдан сақлаб қолишнинг ягона йўли - бу коалицион ҳукумат ташкил қилиш эди. Америка ва толибон орасидаги музокараларда айнан ана шулар ҳақида сўз юритилган эди. Лекин расмий Қобул толибон билан шартнома тузишдан қўрқади - айнан шу сабабли бутун ўтган йил давомида улар Афғонистон ичида реал реформалар бошланишига тўсқинлик қилиб келишди. Балким улар Вашингтонда маъмурият ўзгаришини кутишганди? - Ҳа, албатта. Лекин Байден Афғонистонда янги уруш бошлашга тайёрми, у ерга яна минглаб АҚШ ва НАТО аскарларини юборишга розими?

Лекин, охир-оқибат, бир икки ёки уч йилдан сўнг улар барибир Афғонистондан кетишга мажбур бўлади-ку? Фақат у вақтда, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш учун, вазият анча ноқулай бўлиши мумкин.

Энг бошида АҚШнинг Афғонистонда ўрнашиб олишига асосий сабаб - бутун Марказий Осиёга ва унга туташ Россия ва Хитойга таъсир ўтказиш имконини берадиган қулай плацдармга эга бўлиш эди. Лекин ўтган 20 йил давомида Афғонистонда америкаликлар учун ҳеч қандай ишончли таянч нуқтаси пайдо бўлмади. Толиблар ҳам ҳеч қаерга йўқолгани йўқ ва улар мамлакатнинг катта қисмини ҳамон назорат остида ушлаб турибди.

НАТОчиларнинг бутун дунёни назорат қилиш режаси Трамп учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Шу сабабли у қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиб, у ерни унутишга рози эди. Байден эса - Америка дунёвий гегемон бўлиб қолишига ҳалигача ишонади, ваҳоланки ҳозир бунинг учун ҳеч қандай шароит ва имконият йўқ. Буни бир қатор вашингтонлик амалдорлар ҳам яхши тушунади. Шу сабабли улар 1 майда қўшинларни чиқармаса ҳам, лекин кейинроқ чиқариш эҳтимоли жуда катта.

Ҳозир АҚШ Афғонистонда икки йўлнинг бошида турибди.

Биринчиси - толибон яна жанговар ҳаракатларни бошлайди. АҚШ қўшин сонини кўпайтиради, афғон армиясини тиклашга ҳаракат қилади, лекин буларнинг ҳаммаси, одатдагидек, ҳеч нарсага олиб келмайди. Шундан сўнг америкаликлар толибон билан яна музокараларни бошлайди ва қўшинларни олиб чиқишнинг янги муддати ҳақида келишиб олади. Музокаралар муваффақиятсизликка эришган тақдирда толибон Қобулни эгаллаб олади. Ана шунда америкаликлар Афғонистонни тезкорлик билан ва шармандаларча тарк этишга мажбур бўлади.

Иккинчи йўл - бунинг учун АҚШга Россия керак бўлади. Бунда АҚШ толибондан қўшинларни олиб чиқишни бироз кечиктиришга келишади. Лекин бунинг учун Афғонистон ичида ҳақиқий музокараларни бошлашга тўғри келади. Бу ишни амалга ошириш учун расмий Қобулга кучли босим ўтказилиши керак. Бунга нафақат АҚШ, балким Россия ва Хитой ҳам қўшилиши керак. Толибонни ишонтириш учун бир неча кучли давлатларнинг кафолати керак бўлад. Қобул ҳукуматига Америкадан сўнг қоладига Афғонистон ҳукуматига кучлар баланси қандай бўлиши кераклини жуда яхши уқтириш керак бўлади.

Россия америкаликарни айнан шу йўлга бошлашга ҳаракат қилмоқда. Маълумки феврал охирига қадар Москвада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича "кенгайтирилган учлик" форматида учрашув бўлб ўтиши керак. Унда Россия, Хитой ва АҚШ ҳамда Афғонистонга энг катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган икки қўшниси - Покистон ва Эрон иштирок этиши керак. Лекин бу учрашувда эронликлар иштироки даргумон, чунки улар америкаликлар билан бир стол ортида ўтиришни истамайди. Байден маъмурияти учршува аллақачон тайёр бўлган - бу ҳақида чоршанба куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов хабар қилган эди. Кабулов ушбу маълумотни Американинг Афғонистон бўйича махсус вакили, (ўтган йил толибон билан шартнома имзолашда иштирок этган) Халилзаддан билиб олган.

Замир Кабуловнинг баёноти айнан Совет Иттифони қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишининг 32 йиллиги кунида эълон қилинган эди. Совет қўшинлари Афғонистонда 9 йил бўлган бўлса, АҚШ - мана 19 йилдан бери ўша ерда. Афғонистондан тинчгина чиқиш учун уларга Россия ёрдами керак. Лекин Афғонистонда қолиш учун уларга ҳеч нарса керак эмас - фақат ўзининг ўза кучли ва ҳамма иш қўлидан келишига ишонса бас. Бунга эса - на афғон халқи, на Россия ва на дунёнинг қолган қисми ишонмайди. Умуман олганда, "Вашингтон ботқоғидан" ташқарида бўлган америкаликларнинг ўзи ҳам ишонмайди.

2131

АҚШ Саудияни жазоласа, бундан Россия ва Эрон манфаат кўрадими?

415
(Янгиланган 17:23 02.03.2021)
,
АҚШ ва Саудия муносабатлари - Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас. Икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва фундаментал асосга эга.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Саудия Арабистони ва АҚШ муносабатларда мураккаб даврлар келмоқда. 2018 йилда журналист Жамол Хашшогининг ўлдирилишидан сўнг Оқ уй янги стратегия эълон қилган эди: энди улар Яманда урушни тўхтатишни ва инсон ҳуқуқлари сақланишини талаб қилишмоқда. Ушбу йўналишда ОҚ уй қанчалик узоққа бириши ва ар-Риёд бунга қандай жавоб бериши мумкин?

Санкция киритиб бўлмайдиган шахзода

АҚШ Давлат Депаратаменти раҳбари Энтони Блинкен жума куни “Хашшоги бани” ҳақида янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, “саудиялик диссидентларни қўрқитишда ва журналист Жамол Хашшоги ўлимига алоқадор” деб топилган 76 нафар саудияликларга нисбатан виза чекловлари киритилган. Санкцияга тушганлар орасида Саудия Арабистони умумий разведка раҳбари Ахмад ал-Асири ҳам бор.

Ундан ташқари, ҳисоботда айтилишига кўра, Саудия Арабистони ворис шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон ҳам The Washington Post журналисти ўлимига айбдор. Айнан унинг буйруғига асосан, Стамбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида журналист ўғирланган ва унинг танаси бўларга бўлиниб йўқ қилинган. Саудия Қироллиги ташқи ишлар вазирлиги ушбу айбловларни қатъий рад этмоқда.

Айбловлар бисёр бўлишига ва Жо Байден сайловолди дебатларида ар-Риёдни яккалаб қўйишни ваъда берганига қарамасдан, шахзодага нисбатан шахсий санкциялар киритгани йўқ.

-Бутун мамлакат ва алоҳида бир киши билан муносабатларни аралаштирмаслик керак. Судия билан муносабатларимиз жуда мумҳим. АҚШ қиролликни ҳимоя қилиш тарафдори, - деган эди ушбу ҳақида АҚШ давлат котиби Блинкен. – Бундан кутилаётган мақсад – ар-Риёд АҚШ вазифа ва  қадриятларига тўлиқроқ жавоби беришини таъминлашдир.

Давлат котиби айтишига қараганда, ар-Риёд америкаликлардан олаётган ёрдамини Ямандаги вазиятни ҳал қилишда фойдаланмаслиги керак. Яманда саудияликлар собиқ президентАбу Рабу Мансура Хади тарафдорларини қўллаб-қувватлашмоқда.Бошқача қилиб айтганда, Вашингтон америка қуроллари учинчи давлат жанг майдонларида фойдаланилмаётганига амин бўлмоқчи.

Ҳужумкор ҳимоя

Аслида икки давлат муносабатлари асоси жуда мустаҳкам – Саудия нефти эвазига АҚШ уни ҳимоя қилади. Иккинчидан Саудия АҚШдан қурол сотиб олувчи энг йирик харидорларидан бири.

Ушбу ҳамкорлик икки томоннинг ҳам стратегик манфаатларига жавоб беради, лекин қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва  демократик борасида  - ушбу икки давлатлар қарашлари кескин фарқ қилади.

Барак Обама ҳокимиятининг сўнгги йилларида Саудия-АҚШ ҳамкорлиги фикрлар фарқи сезила бошлаган эди. Биринчи навбатда бу АҚШнинг Эронга (Саудиянинг ҳудуддаги рақиби) бўлган муносабатининг ўзгариши билан боғлиқ бўлди.

Икки давлат разведкалари доимий равишда ҳамкорлик қилиб турса-да, Саудиянинг диссидентларга қарши кураш методлари ва Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар – АҚШда хавф уйғота бошлаган эди.

Лекин Оқ уйга Доналд Трамп келганидан сўнг, муносабатлар бироз яхшиланди. АҚШ президенти ўзининг биринчи ташрифини Саудияга амалга оширди. Ваҳоланки, сайловдан олдин Трамп саудияликларнинг “ишқибози” эмаслигини ва “саудиялик террорчиларга ёрдам бермаслигини” айтиб ўтган эди. Трамп даврида Саудия билан муносабатларни унинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер олиб борар эди.

Журналист  Хашшогининг ўлими ҳақидги ҳисобот Трамп давридаёқ тайёр бўлишига қарамасдан, у кенг оммага эълон қилинмаган эди.

“Бунинг ўрнига Трамп иттифоқчиларга инвестиция киритишга ҳаракат қилди. Энди улар Вашингтондан янада кўпроқ қурол-аслаҳа сотиб олиши, ҳудудда содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни бўйнилариг олишлари керак эди”, - деб вазиятни тушунтиради Келажак изланишлар маркази директори Максим Сучков.

“Ҳозирги ҳукумат нима деса ҳам - олдин ана шундай қараш иккала партияга ҳам хос эди. Хашшоги ўлимидан сўнг демократлар республикачиларни айблашга тушишди. Улар Трамп ҳукуматини инсон ҳуқуқлари бузилишида, саудияликлар Яманда амалга оширган зўравонлик операцияларига бефарқ бўлишда айблашди.

Демократлар хулосасига кўра, бундай ёндашув Саудиял шахзодаси Мухаммед бен Салманга нима қилса ҳам жазога тортилмаслиги ва Вашингтон билан ҳар қандай масалани пул билан ҳал қилиш мумкин, деган тасаввур бериши мумкин.

Янги маъмурият келганидан сўнг ушбу масалага ёндашув ўзгаришини ҳамма кутган эди ва Байден биринчи қадамни қўйди.

Янги президент Яманда ҳужумларга барҳам бериш ташаббусини олға сурди. Бунга, жумладан  Саудияга қурол аслаҳа экспортини чеклаш орқали ҳам эришиш мумкин. Хусусан, декабрда етказиб бериш ҳақида келишувга эришилган 3 мингта GBU-39 – аниқ нишонга тегувчи бомбалар ва 7 мингта Paveway IV бомбаларни етказиб беришни таъқиқлаш орқали.  Маълумот учун, ушбу бомбалар умумий қиймати 768 миллион долларни ташкил қилади.

Умуман олганда,  Вашингтон Яман можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилишга бел боғлаган. Феврал ойида Яман мухолифатчи кучлари – хусийларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришган эди.    

Янги бурилиши

Икки давлат муносабатларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаётгани йўқ.

“Бироз ваҳима қилиб қўрқитишади, озгина жазо беришади ва шу билан тамом. Муносабатларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетаёгани йўқ”, - дейди Яқин Шарқ бўйича мутахассис Алексей Хлебников.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон - Ар-Риёд муносабатлари бироз қайта текширилса-да, лекин  ҳозирча ҳеч қандай жиддий стратегик ўзгаршлар бўлмайди.

Россия Халқаро ишлар кенгашининг Яқин Шарқ лойиҳалари менеджери Руслан Мамедов ҳам ана шундай фикрда.

“Обама давридан бошлаб АҚШ ўз энергетика манбааларини ошириб, Саудия нефтига боғлиқликни камайтириб келаётган эди. АҚШ янги маъмуриятида Саудия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш тарафдорлари ҳам бир неча. Гап Яқин Шарқда фақат Саудияга эмас бир неча давлат билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва “қўлларни бироз бўшатиб олиш” ҳақида”, - дейди эксперт.

Мамедов айтишига кўра, бу борада кўп нарса Эрон ядровий дастурига боғлиқ. Ар-Риёд АҚШнинг ҳудуддаги энг йирик ҳамкорларидан бири. Агар Саудияга қаттиқ санкциялар киритилса, бундан Эрон ютиб чиқади. Биргина Хашшогининг ўлими учун АҚШ Саудияни бунчалик қаттиқ жазолашга бормайди.

Россия ва Хитой

2015 йилда АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция иштирокида Эрон ядровий дастурига доир имзоланган “Умумий ишлар режаси” Саудия монархлари учун сўнгги томчига айланди десак муболаға бўлмайди, - дейди Алексей Хлебников. - Сўнгги 10 йилда Кўрфаз атрофида бир неча муҳим воқеалар юз берган эди – Миср ва Тунисда АҚШ иштирокисиз қўзғолонлар оқибатида ҳукуматлар ўзгарган эди.

Ушбу воқеалардан хулоса қилган Қироллик ташқи ўз сиёсатини ҳам диверсификация қилишга, дунёдаги бошқа йирик давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга кириша бошлади. Масалан Россия ва Хитой билан, деб ҳисоблайди эксперт.

Москва 2019 йилан бошлаб Ар-Риёдга қурол аслаҳа етказиб бермоқда. Дастлабки шартномалар 2017 йилда тузилган эди. Ўшанда Саудия Арабистонида ТОС-1А олов отиш тизимларини, "Корнет-ЭМ" – танкка қарши курашиш мажмуалари, АГС-30 – гранатомётлари ва “АК-103” Калашников автоматларини биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олинган эди.

2021 йил бошида эса саудияликлар Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизиминива Су-35 самолётларини сотиб олишга қизиқиш билдирган эди.

Ундан ташқари Россия ва саудия Арабистони ОПЕК+ доирасида ҳам ҳамкорлик қилишаётганини ва бунинг натижасида иккала давлат ҳам мўмайгина даромад қилганини унутмаслик керак. Ушбу ва бошқа прагматик сабаблар – мустаҳкам ҳамкорлик асоси бўлиши мумкин, дейди Мамедов.

Кўп қиррали тактика

Саудия қироли Яқин Шарқ ҳудудида америкаликлар учун талайгина муаммолар туғдириши мумкин, лекин охир оқибат Ар-риёд учун АҚШ - ўта муҳим ҳамкор. Москва ва Пекин томонига қилинаётган ҳар қандай манёврлар, бу ўзига диққат жалб қилишга қаратилган восита бўлиши мумкин.

“Саудия Арабистони фикрига кўра, АҚШ билан муносабатлар Оқ уйда ким ўтирганига боғлиқ эмас, икки давлат алоқалари – ўнлаб йиллар давомида шаклланган ва улар ҳар қандай синовдан ўтишга қодир”, - дейди эксперт.  

Ўнлаб йиллар давомида шаклланган фундаментал муносабатлар деганда, кўп нарсани тушуниш керак: Саудия элитасининг деярли барчаси АҚШда таълим олган ва олмоқда, қурол-яроғ ва ҳарбийларни ўқитиш ҳам - тўлиқ америка томонида. Ваниҳоят уларнинг валютаси риал курси ҳам доллага боғланган. Буларнинг барчасини ўзгартириш учун – узоқ йиллар керак бўлади. Шу сабабли ҳам ташқи сиёсий алоқаларни диверсификация қилиш— шунчаки тактик услуб, кўп томонли трек бўлиб, у янги кўп қиррали дунё талабларига жавоб бериш учун амалга оширилмоқда.

 

415

Вакцина ва сиёсат: Европага кириш учун қандай вакцина керак?

352
(Янгиланган 18:59 01.03.2021)
Европада ўзини Россиядан чегаралаш ғоялари тарафдорларидан ташқари тус сайёҳаларини орзиқиб кутаётган Италия, Франция, Испания, Греция ва бошқалар ҳам бор.

Европа Иттифоқи дипломатик муассасалари раҳбарлари ЕИга кириш учун эмланиш сертификати тартибини жорий этиш кераклиги таклифини маъқуллашди. Бу ҳақида ушбу мажлис якунига кўра, Ангела Меркель хабар қилди. Ҳозирча гапи принципиал розилик ҳақида кетмоқда, батафсил қонун лойиҳаси 3 ойдан сўнг пайдо бўлади.

Ҳар доим энг қизиқ маълумот тафсилотларида бўлади. Вакцина паспортига доир янги қонун ҳам бундан мустасно эмас.

Биринчи навбатда, тиббий кўрсатгичларига кўра вакцина олиши мумкин бўлмаган одамлар нима қилиши керак? Агар киши яқинда коронавирус билан касалланиб тузалган бўлса – бошқа гап, бироздан сўнг вакцина олиши мумкин. Сурункали касаликка чалинганлар нима қилиши керак?  Ахир вакцина паспорти жорий этилса уларнинг Европа бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқлари бузилмайдими?

Ёки, сурункали касалликка чалинганлар яқинда ўзлари ҳам ўлиб кетади. Одам йўқми – муаммо ҳам йўқ. Умуман касалларга Европа бўйлаб кезиб юришни ким қўйибди?

Лекин иш бу билан чекланмайди. Ҳозир дунёда бир неча вакцина бор, яқинда уларнинг сони янада кўпаяди. Хўш, қайси вакциналарга биринчи навбатда ЕИ сертификати берилади?

Pfizer/BioNTech, Moderna, AstraZeneca - евроатлантик учликда бу борада муаммо бўлмайди шекилли. “Пфайзер олдингми – мана сенга аусвайс", қабилиди иш тутилади шекилли. Лекин Россия вакцинаси ("Спутник V" ёки "ЭпиВакКорона") ё бўлмаса Хитойнинг Sinovac Biotech, CanSino Biologics, CNBG — Sinopharm вакциналаридан бирортасини олганлар учун тўсиқлар ўрнатилиши мумкин. Улар қанчалик самарали ва безарар бўлмасин, лекин Брюссель уларни расман тасдиқламас экан, улар билан эмланган фуқаролар чегараларни кесиб ўтишга рухсат ола олмайди.

Чунки демократик бўлмаган  мамлкатлардан келиб чиққан вакциналарнинг фойдали ёки зарарлиги масаласи – нафақат тиббий, балким сиёсий масала ҳам.  Ишга сиёсат аралашса нима бўлиши аниқ - “демократияни олға суриш баҳонасида тоталитар режим жорий этилади. Буни биз

"Шимолий оқим — 2" мисолида яққол кўриб турибмиз. Гуёки россиянинг углеводороди "Циклон-Б"дан кўра заҳарлироқдек.

Маълумки, “геометрия теоремалари инсон манфаатларига таъсир қилганида эди улар учун урушлар содир бўларди”. Нодемократик мамлакат вакцинасини тан олмасдан хорижий давлатга ноқулайлик туғдириш мумкин бўлса – нега бу ишни қилмаслик керак?

Яқинда, (17 феврал) Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен шундай деган эди: "Россиянинг эмлаш стратегияси жуда ғалати – ўз аҳолисини эмлашда етарли прогрессга эришмасдан туриб нега Россия бошқаларга миллионлаб доза вакцина таклиф қилмоқда? Бу саволга жавоб берилиши керак”.

"Етарли прогресс" дегани нима эканини тушуниш қийин. Европанинг ўзида прогресс етарли бўлмаса, бу масала Европа томонидан кўтарилиши қанчалик тўғри бўлади?  Нима сабабдан Венгрия  "Спутник" вакцинасини сотиб олмоқда? Ҳар қадамда "Пфайзер" эмлаш пунктлари бўлганда Чехия, Австрия ва Италия ҳам "Спутник V" сотиб олишга қизиқмаган бўларди.

Балким фрау Урсула XIX асар охиридаги буғдой экспорти билан боғлиқ вазиятни эсга олгандир. Ўша вақтда Россияда “ўзимиз тўймасак ҳам экспорт қиламиз” принципи асосида ишлаган. Наҳотки бугунги Россия Тиббиёт вазирлиги 19 аср охирида Россия молия вазири бўлган Вышнеградскийдан ўрнак олган?

Иккинчидан, бу масаланинг Россия вакцинаси самарали ёки фойдасиз эканига нима алоқаси бор? Вакцина ёки самарали ё самарасиз бўлиши мумкин, лекин Россияда аҳоли эмланиши “етарли  прогрессга” эришиш масаласининг Брюсселга нима алоқаси бор?

Агар мақсад – нима қилиб бўлса ҳам Россия вакцинасини обрўйсизлантириш бўлса - бу бошқа гап. Хусусан, Россия вакцинаси билан эмланганларга виза сертификат бермасдан. Буларнинг брачаси “темир парда” муаммоларрини эслатади. Ўша вақтлар бундай чоралар одатий ҳолдек қабулд қилиниши мумкин эди.

Албатта, ҳамм нарса Урсула ва унинг тарафдорларигага боғлиқ эмас, Лекин Европада нима қилиб бўлса ҳам Россиядан ўзини чегаралаш ғоясидан ўзгача фикрлайдиганлар ҳам бор.

Масалан Россиялик туристларни орзиқиб кутаётган Италия, Франция, Испания, Греция ва бошқалар. Ушбу мамалкатларда туризм  мамлакат ЯИМининг 15%гача таъминлайди. Уларнинг аҳолиси россиялик туристлар қайтишини жону-дили билан истайди. Бу борада фрау фон дер Ляйеннинг ғояларидан кўра ўз ҳамёнлари улар учун муҳимроқ.

Албатта европаликларни Иттифоқнинг бош мафкурачиси Суслов М.А.нинг сўзлари билан юпантириш мумкин - “Биз мафкура учун маблағ аямаймиз”, жумладан виза сертификатлари учун ҳам. Лекин узоқ вақт давомида бундай сиёсат олиб бориш турли нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Уч ойдан сўнг қайси вакцина Европада “ишончли” деб тасдиқланиши,  фрау фон дер Суслов ва “ит бўлса ҳам майли, тухум туғса бўлди” принципи асосида яшайдиганлар орасида турли тортишувлар келтириб чиқариши мумкин.

352
Мужчина держит папку в руке

Ҳарбий хизмат, ички ишлар ва божхона: пенсия таъминотига доир янги қонун

611
(Янгиланган 20:20 02.03.2021)
“Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ҳарбий хизмат ўтаган, ички ишлар ва божхона идораларида хизмат ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини давлат пенсия билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан
Пресс-служба президента Узбекистана

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан кўзланган мақсадлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва собиқ Совет Социалистик Республикалар Иттифоқининг қонун ҳужжатларига мувофиқ яратилган бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳарбий хизмат ўтаган бўлиб, собиқ Иттифоқ таркибига кирган, бироқ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар ҳамда ушбу шахслар оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш (агар зикр этилган шахсларнинг пенсия таъминоти, мулоҳаза юритилаётган давлатларнинг ҳарбий хизмат (хизмат) ўтаган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлашга оид қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган бўлса);

ҳарбий хизматчиларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш масалаларини нафақат уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларига тааллуқли кўплаб меъёрларни бир бутун қилиб, ўз ичига мужассам этадиган кодекс хусусиятига эга ҳужжат асосида, балки соҳага оид устувор масалаларни белгилаш бўйича давлат ҳокимияти идораларининг мажбуриятларини аниқ ифодалайдиган, мулоҳаза юритилаётган масалаларни рўёбга чиқариш йўлларини белгилаб берадиган ҳужжат асосида йўлга қўйиш киради.

"Қонун лойиҳаси пенсияларнинг қуйидаги миқдорларини кўзда тутади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизмат ўталган муддат 20 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, хизмат ўташнинг чекланган ёшига етгани ёки соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳақиқий ҳарбий хизматдан (хизматдан) истеъфога бўшатилган шахсга эса 45 фоизи тайинланади. 20 йилдан ортиқ ўталган ҳар бир тўлиқ хизмат йили учун пул таъминотига оид тегишли сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, ушбу сумманинг жами 75 фоизидан ошмайди;

б) умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этса, пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 25 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 1 фоизи қўшилади;

в) меҳнат стажи ҳисобга олинган тарзда хизмат ўтаган йиллари учун пенсия тайинланаётганида: умумий меҳнат стажи 20 йилни ташкил этса,  пул таъминотига оид тегишли сумманинг 40 фоизи, 20 йилдан ортиқ ҳар бир тўлиқ стаж йили учун зикр этилган сумманинг 3 фоизи қўшилади. Бироқ пенсия миқдори, пул таъминотига оид тегишли сумманинг жами  75 фоизидан ошмайди.

Хизмат ўтаган йиллари учун тайинланадиган пенсия миқдори Ўзбекистон Республикасида жорий этилган ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳарбий хизматчилар тоифасига мансуб, ногиронлик ҳолати ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган (ҳарбий жароҳат олган) ногиронларга қуйидаги миқдорларда пенсия тайинланиши кўзда тутилган:

I гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  90 фоизи;

II гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  80 фоизи;

III гуруҳ ногиронларига – пул таъминотига оид тегишли сумманинг  55 фоизи", - деб ёзилган ҳужжатда.

611
Теглар:
Давлат божхона қўмитаси, божхона, Ички ишлар органи, Тошкент, Ўзбекистон