Миллион гуруҳи

"Браво" ва "Миллион" концертларига болаларга чеклов ўрнатилиши мумкин

695
(Янгиланган 14:53 30.05.2019)
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Зиёда Мадраҳимова 16 ёшгача бўлган болаларни "Браво" ва Миллион" жамоалари концертига киритмасликни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Ўзбекистондаги маданият соҳаси фахрийлари республикада ёшлар орасида машҳур бўлган "Браво" ва "Миллион" жамоаларининг концерт дастурларига 16 ёшга тўлмаган болаларни киритмасликни таклиф этдилар, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу таклиф 30 май куни Маданият вазирлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилишида Республикада хизмат кўрсатган артист Зиёда Мадраҳимова томонидан билдирилди.

Мадраҳимова "Халқлар дўстлиги" санъат саройи раҳбариятига 16 ёшга тўлмаган болаларни "Миллион" ва "Браво" жамоалари концертига киритмаслик ҳақида кенгаш қарорини тақдим этиш зарурлиги ҳақида таъкидлади.

"Болалар "Браво"га ҳам кириб келяпти, "Миллион" концертига ҳам. Улар бола-ку, нима олади бу концертдан?", - деди Мадраҳимова.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Заслуженная артистка Узбекистана Зиёда Мадрахимова (в центре)

Маданият соҳаси вакили болаларни улар ёшларига мос бўлган тадбирларга олиб бориш керак, дея қўшимча қилди.

Шамани "шама" қилган Миллион" >>>

695
MC Doni

“Уларсиз мен қурилишда ишлаётган бўлардим”: MC Doni нима учун Black Star'ни тарк этди

226
Тимати ва лейблининг бошқа раҳбарияти билан улар дўст бўлиб қолишди. Ижодкорнинг ҳаётида яна нима содир бўлганлигини қуйида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонлик MC Doni (Достонбек Исламов) Black Star брендини тарк этди, бу ҳақда у ТНТга берган интервьюсида маълум қилди.

“2020 йил бошида лейбл билан менинг шартномам тугади. Биз янги йил таътилларида ортиқча шов-шувларга сабаб бўлмаслик учун март ойига яқинроқ эълон қилишни хоҳлаган эдик. Март билан бирга карантин ҳам келди ва биз яна кераксиз маълумотлар билан одамларни юклашни хоҳламадик-да, буни кейинга қолдирдик. Биз яхшилик билан, хушмуомалалик билан хайрлашдик. Ҳеч кимда ҳеч қандай шикоят бўлмади”, - деди ижодкор.

Унинг сўзларига кўра, ташаббус фақат унинг ўзидан келиб чиқди, чунки унда мусиқадан ташқари бошқа кўплаб бизнес лойиҳалари ҳам пайдо бўлди. Вақт етишмаслигидан жанжалларнинг олдини олиш учун, мусиқачи якка ишлашга қарор қилди.

Бундан ташқари, Тимати ва лейблининг бошқа раҳбарияти билан улар дўст бўлиб қолишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от DONI (@doni.blackstar)

"Улар менга ҳамма нарсани қайтариб беришди: тахаллусим, ижтимоий тармоқларимни, клипларимни, қўшиқларни. Мен аввалгидай концертлар ташкил этишим, қўшиқларимни ижро этишим мумкин. Мен йиллар давомида орттирган нарсаларимнинг ҳаммасини ўзимга қолдиришди. Ва биз жуда яхши муносабатда қолдик”, - деб қўшимча қилди Ўзбекистонлик қўшиқчи.

Дарвоқе, бир йил олдин Тимур Юнусовнинг лейблини бир нечта йирик артистлар тарк этдилар, улар орасида Егор Крид, Кристина Si, L'One.

“Тимати менга кўп нарсада ёрдам берди. Қўшиқлар ёзишда, тижорат масалаларида. Менимча уларсиз мен ҳали ҳам қурилишда ишлаётган бўлардим”, деди репер.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от DONI (@doni.blackstar)

Шунингдек MC Doni интервьюда ўз шахсий воқеалари билан ўртоқлашди. Маълум бўлишича, май ойида у энг яқин икки одами - отаси ва севиклисини йўқотди.

226
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

401
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

401
Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ

Москвада қурилиш ишчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берди видео

738
(Янгиланган 20:23 14.07.2020)
Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

Ҳодиса 14 июль куни кундуз куни Балаклава шоҳ кўчасидаги қурилиш майдончасида юз берди.

Видеода муштлашувда иштирок этган баъзи кишилар таёқ, белкурак ва ҳатто ғишт олаётганини кўриш мумкин.

Оммавий жанжал нима сабаб бўлганлиги номаълум.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шу жумладан, ОМОН ходимлари ҳам келган.

Жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир неча киши жароҳатланди.

738