Микрофон для выступлений

Номақбул аудио-видеолар: Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди

880
(Янгиланган 17:12 31.05.2019)
Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган бундай номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади ҳамда норозиликларга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik.Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонанда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилгани ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбонов томонидан санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин сўзлар орқали муборак Рўзаи Рамазон ойида кенг омманинг ғашига тегиш ҳоллари кузатилди.

“А.Қурбоновнинг ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган бундай номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади ҳамда норозиликларга сабаб бўлди.

“Ўзбеконцерт” давлат муассасаси хабарида қайд этилишича, юқорида ҳолатлар бўйича хонандага муассаса томонидан бир неча маротаба ушбу ноўрин муносабатларни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш берилди. Бунга қарамасдан хонанда томонидан ножоиз муносабатли фикрларни кенг оммага тарқатиш яна такрорланди.

“Шу боис лицензиат А.Қурбонов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Қурбонов Абдулла Акбарович номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 5706-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 31 май кунидан тугатилди” - дейилган хабарда.

880

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

603
Otto Celera 500 нинг ихтирочилари уни сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ деб аташмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. АҚШда яқинда ғайриоддий самолётнинг парвоз синовлари муваффақиятли якунланди. Otto Celera 500L - бошқа самолётларга умуман ўхшамаган бўлиб, у кўпроқ сув ости кемасини ёки тухумни эслатади.

Otto Celera 500 самолётининг дастлабки суратлари 2017 йилда пайдо бўлган эди. Орадан икки йил ўтиб унинг парвоз синовлари якунланди ва компания расман маълумотларни очиқлади. Синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Otto Celera 500Lнинг ихтирочилари уни "сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ" деб аташмоқда.

Otto Celera 500L

Техник хусусиятлар

Максимал учиш узоқлиги – 8300 км

Максимал учиш тезлиги – 740 км

Самолёт ёнилғи сарфи 100 км парвозига - 9-13 литр 

Кабина – 6 нафар йўловчига мўлжалланган

Otto Aviation мутахассислари айтишига қараганда, ушбу самолётнинг эксплуатацион харажатлари соатига 328 долларни ташкил қилади. Мисол учун, худди шундай ўлчамдаги замонавий безнес жетлар харажаит соатига 2100 $ дан ортиқ. Самлолёт жуда яхши балансланган оғирлик марказига ва аэродинамик хусусиятга эга - унинг двигателсиз парвоз қилиш хусусияти 22*1ни ташкил қилади, яъни у ўчган двигател билан 10км баландликдан 200 км масофагача етиб бориши мумкин. 

Хўш ниманинг эвазига ушбу самолёт бундай ғаройиб хусусиятларга эга бўлди?

Двигател 

Самолёт ягона двигателга эга бўлиб, у ҳам орқа томонида жойлашган. Авиация соҳасида  бундай жойлашув бир неча устуворликларга эга: биринчидан самолёт жуда кам шовқинли бўлади, иккинчидан бу ёнилғи тежаркорлига хизмат қилади.

Otto Celera 500L

Celera 500 ўзининг замонавий қариндошларидан фарқли равишда реактив двигател эмас 12 цилиндрли V-шаклидаги  турбо мотор билан жиҳозланади. RED А03 деб номланувчи ушбу мотор авиация соҳасига яхши таниш. Уни россиялик авиаинженер Владимир Райхлин яратган. Ушбу двигателнинг асосий хусусияти – унинг мутлақ ишончлилигидадир. RED А03 двигателининг икки яримтаси (6та цилиндр) ҳар бири ўзининг алоҳида ёнилғи, совутиш ва бошқарув электрон тизимларига эга бўлиб, парвоз вақти уларнинг бир қисмида носозлик юз берса самолёт двигателнинг иккинчи ярми ёрдамида энг яқин эропортга қўниши имконига эга бўлади. Шунингдек, реактив двигателга қараганда RED А03 парвознинг ҳар бир соати учун 8 баравар кам ёнилғи сарфлайди. 

Аэродинамика 

Лекин Otto Celera 500нинг энг асосий хусусияти – унинг аэродинамикасида, дейишмоқда самолёт ихтирочилари. Гап шундаки, самолёт катта тезликда ҳаракатланганда унинг атрофидан жуда катта миқдорда ҳаво оқимлари сирпаниб ўтади (ламинар оқимлар). Шу сабабли самолёт устидан бўрттиб чиқиб турувчи ҳар қандай қисм ушбу ҳаво оқимларининг тартибсиз ҳаракатланишига, самолёт юзасида турли айлана харакатлар (вихр) пайдо бўлишига олиб келади. Бу тартибсиз оқимлар эса, ўз навбатида самолётни секинлаштириб, ортиқча энергия сарфлашга олиб келади.

Otto Celera 500L

Айнан шу сабабли ихтирочилар Otto Celera 500 юзасини мутлақ силлиқ қилиб яратишган. Бунинг учун улар ҳатто самолёт шассисини ҳам тўлиқ корпус ичига яширинадиган қилишга. Шунингдек самолёт қанотларини ҳам имкор қадар кичикроқ ва юпқароқ қилиб ясашга, учувчи кабинаси ойналарини ҳам корпус билан текис қилиб ясашган. Натижада самолёт сиртидан ўтадиган ламинар оқимларнинг мутлақ силлиқ, бир текис оқиб ўтишига эришилган.  

Компания хабарига кўра, айни дамда Celera 500L 31та синов парвозини муваффақиятли якунлаб, ўзининг аэродинамик ва ёнилғи самарадорлигини тўлиқ оқлаган. Ҳозирги кунда уни сертификтлаш ишлари олиб борилмоқда. Сертификатлаш ишлари якунланганидан сўнг самолётни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Otto Aviation lастлабки “тухумлар”ни буюртмачиларга 2025 йилда етказиб беришни ваъда бермоқда.

Otto Celera 500L
603

Оскар мукофотига Ўзбекистондан қайси фильм тақдим этилиши маълум бўлди - трейлер

256
(Янгиланган 11:22 22.11.2020)
“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеалар ҳамда "кўп хотинлик" оқибатида хонадоннинг пароканда бўлиши акс этган.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Бу йил нуфузли Оскар мукофотига Ўзбекистондан “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми тавсия этилди. Ушбу қарор 21 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Оскар қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми танланди. 25 ноябргача картина фильм муаллифлари томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Миллий кинокомиссиясига тақдим этилиши зарур, - дейилган хабарда.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев. Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

Ўзбекистон Оскар қўмитаси Йиғилишида қўмита раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳамда қўмита аъзолари Зулфиқор Мусоқов, Матёқуб Матчонов, Баҳодир Одилов, Ҳамидулла Ҳасанов, Элжон Аббосов, Нигора Каримова, Жаҳонгир Аҳмедов, Манноп Қўчқоров, Азиз Арзиқулов, Умид Ҳамдамов, Бахтиёр Ёқубов, Фаррух Тўлаганов, Элдор Йўлдошев, Игорь Пинхасов ҳамда продюсер ва Қўмита координатори Ойбек Абдушукуровлар иштирок этишди.

Навбатдаги 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур “Dolby” театрида бўлиб ўтади.

256

Россия ҳарбий денгизчилари чегарани кесиб ўтган АҚШ кемасини тўхтатишди - видео

0
(Янгиланган 17:02 26.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди. Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан РФ давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

0