Ўзбекистон тарихи жосус назарида

1977
(Янгиланган 16:58 10.06.2019)
Ўзбекистонда 19 асрда Марказий Осиёга жосуслик мақсадида саёҳат қилган венгриялик Арминий Вамберининг китобларидан бири чоп этилди.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Яқинда “Info Capital Group” нашри томонидан Ўзбекистон тарихи ҳақида қизиқарли китоб  чоп этилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Бу китоб венгриялик саёҳатчи ва олим Арминий Вамберининг “Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи” номли асарининг ўзбек тилига таржимасидир. Асар таржимон Сирожиддин Аҳмад томонидан рус тилидан ўзбек тилига ўгирилган. У ерда етишмаган ва рус олимлари томонидан қисқартирилган жойлари асарининг инглиз ва немис тилидаги нусхаси асосида тўлдирилган.

Қуйида ушбу ноёб китоб қандай пайдо бўлгани ва унинг муаллифи Арминий Вамбери ҳақида тўхталиб ўтамиз.

© Commons.wikimedia /
Арминий Вамбери 1905 йил

Арминий Вамбери (ёки Герман Бамбергер) 1832 йилда Будапештда камбағал яҳудийлар оиласид туғилади. У 5 ёшидан бошлаб онасига ёрдам беришга мажбур бўлади. Кейинчалик у яҳудийлар мактабида, ундан сўнг эса Санкт-Георген монастирига ўқишга киради.

У ерда Вамберида лингвистикага жуда катта қизиқиш уйғонади. У тез орада, немис, француз ва инглиз тилларини ўрганиб олади. Ундан ташқари Вамбери турк тили Усмонийлар давлати маданияти ва шеъриятига катта қизиқиш уйғонади.

20 ёшида Вамбери илк бор Истамбулга келади, у ерда у Турк уламоларининг фарзандларига немис ва француз тилларидан дарс бериш эвазига кун кўради. 1858  йилда Вамбери ўзи тузган туркча – немисча луғатини чоп этади. Шундан сўнг у “венгр тили турк тилидан келиб чиққан” мавзусида илмий иш ҳам ёзади.

Арминий Вамбери

Истамбулда Вамбери нафақат турк тилини, балким мусулмонча урф-одатларни, намоз ўқишни, кийинишни ва бошқа шарқона миллатларга хос барча амалларни ўрганади. Келиб чиқиши яҳудий (қора соч, соқолли)  бўлган Вамбери яхтак иштон ва салла ўраб кўчада юрганда кишилар унга “афандим” деб мурожаат қилишадиган бўлади.

Шундан сўнг у Истамбул ва Теҳрондаги Британия элчихоналари билан алоқа ўрнатиб уларга ўз хизматларини таклиф қилади. 1863 йилнинг май ойида Вамбери “Рашид афанди” номи остида дарвеш кийимида йўлга чиқади.

Арминий Вамбери

1863 йилнинг 30 майида ҳам жосус ҳам олим Вамбери Хива орқали Марказий Осиё ҳудудига кириб келади. Бу ерда у йўллар, сув ҳавзалари, Хива ва Бухоро давлатлари тузилиши, уларнинг армияси, ўзаро сиёсий муносабатлари ҳақида маълумот жамлайди.

Шу билан бирга Вамбери марказий Осиё тарихи, маданиятига оид қўлёзмалар ва тарихий китобларни харид қилиш билан шуғулланади. У Хивадан сўнг, Бухоро, кейин Самарқандга йўл олади.

Вамберининг Марказий Осиёга саёҳати 6 ой давом этади. 1863 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида у катта карвонга қўшилиб Эронга қайтади. Ундан сўнг Истамбулга ва Будапештга қайтиб, тўплаган материаллари асосида китоблар чоп эта бошлайди.

Хусусан, унинг “Ўрта Осиё бўйлаб саёҳат” китоби Лондонда 1864 йилда, “Ўрта Осиё очерклари”, 1868 йилда, “Чиғатой тилидан қўлланма” 1867 йилда, “Бухоро ёки Трансоксания тарихи” 1873 йилларда чоп этилади.

Хўш, Вамберининг ушбу асарларини қандай баҳолаш мумкин? Бу фактлар ва хулосаларга бой илмий ишларми ёки оддий саёҳатчи кундалигими? - У ҳам эмас бу ҳам эмас.

Вамбери ўз китобида мусулмончилик ва ўзбекларни унчалик хуш кўрмагани сезилиб туради, дейишади унинг китобини ўқиган ва таржима қилган олимлар.  

“Рашид афанди” саёҳат хотираларида Туркистоннинг маънавий-ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий ҳаётига оддий саёҳатчи кўзи билан эмас, балки ҳарбий текширувчи назари билан қарайди. Агарда ҳақиқий шарқшунос олим ёки файласуф бўлганида масалага бироз бошқачароқ, айтиш мумкинки кенгроқ қарарди”, - деб ёзади асар таржимони Сирожиддин Аҳмад.  

2005 йилда Британия разведкаси махфийлик муддати тугаган ҳужжатларни очиқлаганда Вамберининг Ўрта Осиёга қилган ушбу саёҳати давомида Британия разведкаси буюртмасини ҳам бажаргани маълум бўлган эди. Ундан ташқари саёҳатдан сўнг Вамберига Британия ҳукумати 49 йил давомида нафақа тўлагани ҳам факт.

Тарихий маълумотларга кўра, Вамбери ҳаёти давомида 4 маротаба ўз динини ўзгартирган – яҳудийлик ва ислом дини орасида. Айтимоқчи унинг ўғлининг исми – Рустам Вамбери бўлган.

1977
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

282
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

282
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

91
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

91
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

161
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
161