Ҳеч ким сериал кўриб ривожланмаган турк сериаллари ҳақида фикр

1008
(Янгиланган 14:32 19.06.2019)
Отади, чопади, сўкади - ҳаммаси бир-бирини хотини билан юради, бу қанақа маънавият! - турк сериалларига муносабат билдирилди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Ўзбекистон телеканаллари фаолиятининг айрим жиҳатларини танқид қилувчи пост қолдирган эди.

Хусусан Алламжонов телеканалларда намойиш этилаётган турк сериаллари устидан келиб тушаётган шикоятлар сони 5 баравар ортганини ҳамда нодавлат телеканалларда лоторея орқали сифатсиз маҳсулотларни тарғиб қилиш авж олгани ҳақида гапирган эди.

Қиқса вақт ичида ушбу хабар остига юзлаб изоҳлар ва фикрлар пайдо бўлди. Уларнинг аксарияти Алламжонов танқидини қўллаб-қувватлашди. Қуйида ушбу постлардан, бизнинг фикримизча, энг эътиборга лойиқларини келтириб ўтамиз:  

“Турк сериалларни атайин кузатдим ва уларда бирор марта оилани муқаддас тушунча эканлиги, оилада эр-хотин бир-бирига хиёнат қилиш кечирилмас гуноҳ эканлигини, қурол кўтариб юриш жиноят эканлигини, қиз болани ибо-ҳаёси, ота-онасини, ака-укасининг олдида "севги ўйинларини ўйнаши" уят эканлигини - тарғиб этувчи бирорта ҳам лавҳа кўрмадим!  <...> Отади, чопади, сўкади - ҳаммаси бир-бирини хотини билан юради!!! Бу қанақа маънавият!”, – деб ёзган Diyorbek Rayimjonov.

-Яна бир гап, тараққиётга эришган давлатлар хеч қачон сериал кўриб тараққиётга эришмаган! Биз ҳам иқтисодий жихатдан олдимизга кўйган мақсадларимизга эришиб олайлик, кейин бемалол, африкани сериалларини кўриб ўтирсак ярашаверади – деб қўшимча қилган ушбу фойдаланувчи.

Фейсбук фойдаанувчилари, шунингдек, Ўзбекистон телеканалларидаги бошловчилар адабий ўзбек тилида гапирмаётганидан ҳам шикоят қилишган.

“Ассалому алайкум ! Ҳурматли Комил Алламжонов! Ҳозирги кунда хусусий телеканалларда бошловчилар деярли шевада кўрсатув олиб бормоқда.Киноларда ҳам шевада сўзлашади . Адабий тил меъёрларига амал қилинишини назорат қилишингизни истардим”, - деб ёзган Оймомо Оймомо никли фойдаланувчи.

Кўпчиллик ушбу фикрни қўллаб қувватлаган. Дарҳақиқат, олдинги даврларда телеканал эфиридан фақат соф ўзбек тилини эшитар эдик, ҳозир бўлса кўплаб кўрсатувлар бошловчилари адабий тилни четга суриб қўйиб Тошкент шевасида сўз юритмоқда.

“Агар ТВдаги қиморвоз каналларни ишларини тартибга солинмаса, одамлар сифатсиз сув ва бошка махсулотлардан захарланиб хам моддий хам манавий зарар куриши мумкин”, - деб ёзади Шухрат Атамухамедов. 

Ҳақиқатдан ҳам одамлар малибу ё спарк бераркан деб газли сувларни ҳадеб ичиб ётибди. Албатта уларнинг таркибидаги кимёвий бўёқлар, шакар соғлиққа фойда келтирмайди. Ушбу маҳсулотлар сифатини бирор киши назорат қилаётгани ҳам сезилмайди.

Фойдаланувчилар, шунингдек, фақат турк сериаллари эмас балким, бошқа давлатлар сериалларини ҳам намойиш қилиш кераклигини, Ўзбекистонда суратга олинаётган сериалларнинг сифати ва савиясини ошириш кераклигини ҳам таъкидлашмоқда.

1008
MC Doni

“Уларсиз мен қурилишда ишлаётган бўлардим”: MC Doni нима учун Black Star'ни тарк этди

226
Тимати ва лейблининг бошқа раҳбарияти билан улар дўст бўлиб қолишди. Ижодкорнинг ҳаётида яна нима содир бўлганлигини қуйида ўқинг.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Ўзбекистонлик MC Doni (Достонбек Исламов) Black Star брендини тарк этди, бу ҳақда у ТНТга берган интервьюсида маълум қилди.

“2020 йил бошида лейбл билан менинг шартномам тугади. Биз янги йил таътилларида ортиқча шов-шувларга сабаб бўлмаслик учун март ойига яқинроқ эълон қилишни хоҳлаган эдик. Март билан бирга карантин ҳам келди ва биз яна кераксиз маълумотлар билан одамларни юклашни хоҳламадик-да, буни кейинга қолдирдик. Биз яхшилик билан, хушмуомалалик билан хайрлашдик. Ҳеч кимда ҳеч қандай шикоят бўлмади”, - деди ижодкор.

Унинг сўзларига кўра, ташаббус фақат унинг ўзидан келиб чиқди, чунки унда мусиқадан ташқари бошқа кўплаб бизнес лойиҳалари ҳам пайдо бўлди. Вақт етишмаслигидан жанжалларнинг олдини олиш учун, мусиқачи якка ишлашга қарор қилди.

Бундан ташқари, Тимати ва лейблининг бошқа раҳбарияти билан улар дўст бўлиб қолишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от DONI (@doni.blackstar)

"Улар менга ҳамма нарсани қайтариб беришди: тахаллусим, ижтимоий тармоқларимни, клипларимни, қўшиқларни. Мен аввалгидай концертлар ташкил этишим, қўшиқларимни ижро этишим мумкин. Мен йиллар давомида орттирган нарсаларимнинг ҳаммасини ўзимга қолдиришди. Ва биз жуда яхши муносабатда қолдик”, - деб қўшимча қилди Ўзбекистонлик қўшиқчи.

Дарвоқе, бир йил олдин Тимур Юнусовнинг лейблини бир нечта йирик артистлар тарк этдилар, улар орасида Егор Крид, Кристина Si, L'One.

“Тимати менга кўп нарсада ёрдам берди. Қўшиқлар ёзишда, тижорат масалаларида. Менимча уларсиз мен ҳали ҳам қурилишда ишлаётган бўлардим”, деди репер.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от DONI (@doni.blackstar)

Шунингдек MC Doni интервьюда ўз шахсий воқеалари билан ўртоқлашди. Маълум бўлишича, май ойида у энг яқин икки одами - отаси ва севиклисини йўқотди.

226
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

401
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

401
Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ

Москвада қурилиш ишчилари ўртасида оммавий муштлашув юз берди видео

768
(Янгиланган 20:23 14.07.2020)
Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.

Ҳодиса 14 июль куни кундуз куни Балаклава шоҳ кўчасидаги қурилиш майдончасида юз берди.

Видеода муштлашувда иштирок этган баъзи кишилар таёқ, белкурак ва ҳатто ғишт олаётганини кўриш мумкин.

Оммавий жанжал нима сабаб бўлганлиги номаълум.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шу жумладан, ОМОН ходимлари ҳам келган.

Жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир неча киши жароҳатланди.

768