Павильон №66 Культура (Узбекская ССР), построенный в 1954 году, на территории ВДНХ

Абдулла Арипов ВДНХдаги “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюрди

204
(Янгиланган 11:24 11.07.2019)
Ушбу павильон Совет даврида ВДНХнинг энг чиройли биноларидан бири бўлган ва санъат асари ҳисобланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  ва Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Ольга Голодец Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги (ВДНХ) “Ўзбекистон” павильонига ташриф буюрди. Ҳозирда бу ерда реставрация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия Ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

2019 йилнинг 30 май куни Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги №66 павильонда “Ўзбекистон кўргазма-маданий маркази”ни яратиш тўғрисидаги келишув имзолаган эди.Унга кўра павильон ва унга тегишли ер участкаси Ўзбекистон томонига 49 йилга ижарага берилган.

“Ўзбекистон ушбу павильоннинг очилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу жуда ажойиб павильон. У Ўзбекистоннинг руҳи ва муҳитини ифодалайди”, — дейди Ольга Голодец.

Павильон Ўзбекистонга жорий йилнинг октябрида топширилиши режалаштирилган.

Абдулла Ариповга Москва вилоятини бошқариш тизими намойиш этилди

Павильон биноси 1950 йилларда Москвада кенг тарқалган “Сталин ампири” ҳамда ўзбек миллий меъморчилиги аралашмаси услубида қурилган. Ушбу павильон ўша вақтларда ВДНХнинг энг чиройли биноларидан бири бўлган ва санъат асари ҳисобланган.

Павильондаги таъмирлаш-тиклаш ишлари 2017 йил охирида бошланган. Молиялаштиришни Россия Маданият вазирлиги ўз зиммасига олган, объект яқин вақтларга қадар унинг зиммасида бўлган. Ҳозирда тарихий бинода мураккаб реставрация ишлари олиб борилмоқда.

204
Микрофон на сцене. Архивное фото

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорлар 50 % ижара имтиёзига эга бўлади

65
Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режалари асосида ўтказилади;
  • Президент, Ҳукумат ва ҳокимнинг давлат тадбирларини ўтказишни назарда тутувчи қарорларида ушбу тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар буюртмачилари ва молиялаштириш манбалари кўрсатилади;
  • давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда ёзма ва ҳақ эвазига шартнома тузилади (концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно).

Тадбирларга ижодкорларни жамоатчилик асосида жалб қилишга йўл қўйилмайди

Фармонга мувофиқ, Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари томонидан давлат тадбирлари ва бошқа тадбирларга ижодкорлар ва ижрочиларнинг жамоатчилик асосида жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма бериш тартиби жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилади ва улар таълим муассасаларига тўлиқ етказилади.

65
Инстаграм-поединок: Лола Астанова выступила с американским блогером - видео

Соҳибжамол Лола Астанова машҳур блогер билан ролик тайёрлади

558
Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" сериали саундтрекини ижро этишди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонлик пианиночи Лола Астанова машҳур америкалик блогер Руди Манкусо билан видео ролик тасвирга олди.

Хонандалар роликни “Мусиқий беллашув” деб номлашди, унда "Тахт ўйинлари" саундтрекини ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Шунингдек, улар "Кариб денгизи қароқчилари" фильмига саундтрек ижро этишди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от LOLA ASTANOVA (@lolaastanova)

Ўтган йили Лола Астанова "Тахт ўйинлари" сериали бош қўшиғини ижро этган эди. Ушбу видео 74 мингдан ортиқ лайк тўплади.

Руди Манкусо – YouTubeда ўзининг комик видеолари билан машҳур бўлган блогер ва мусиқачи. Унда YouTubeда 5 миллиондан ортиқ, Instagram’да 9 миллиондан зиёд обуначиларига эга.

558

Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

26
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот-хизмати.

"Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда. 

Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

26