Рэп хонанда San Jay Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади видео

606
Ўзбекистонлик рэп хонанда San Jay (Sanjar Djavberdiev) Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Ўзбекистонлик рэп хонанда San Jay  (Sanjar Djavberdiev) Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади.

Хонанда Instagram саҳифасида видео жойлаштириб, бу қўшиқ Усмоновнинг таваллуд кунига ёзилганлигини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, Алишер Усмонов 66 ёшини 9 сентябрда қаршилайди. Хонанда таъкидланишича, бу қўшиқнинг дастлабки (демо) версияси ёзилди.   

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов  "USM Holding" акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари, “Металлоинвест”, “Мегафон” компанияларини назорат қилади ва Mail.Ru Group ҳиссадори ҳисобланади. Forbes журнали рейтингида 1,1 миллиард доллар даромад билан бешинчи ўринни эгаллади.

606