В Самарканде проходит международная конференция «Сохранение материального и нематериального культурного наследия: актуальные проблемы и стратегии их решения».

Бош вазир конференция қатнашчиларига Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди

109
(Янгиланган 10:36 26.08.2019)
Самарқандда бўлиб ўтаётган конференцияда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле хоним ҳам шахсан иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов конференция қатнашчиларига президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди.

“130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келаётган мамлакатимизда миллий маданиятлар ва анъаналарнинг хилма-хиллиги, замонавий Ўзбекистоннинг ноёб маданиятини ҳосил қилди. Мамлакатда, айниқса,  кейинги йилларда халқимизнинг моддий ва номоддий меросини сақлаб бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг ижобий натижаларини Самарқанд мисолида ўзингиз кўришингиз мумкин”, - дейилади президент табригида.

Табрикда президент, шунингдек, ушбу конференцияни ўтказишни қўллаб-қувватлагани ва шахсан иштироки учун БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азуле хонимга катта миннатдорчилик билдирган.

Самарқандда ўтказилаётган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивали ЮНЕСКО шафелигида ташкил этилмоқда.

109
Средневековый  узбекский изразец, датируемый XIII-XIV веками

XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Ўзбекистонга қайтарилади

236
(Янгиланган 14:00 12.10.2020)
Олимлар ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлигини аниқланди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Британия музейи кўмагида Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, шу йилнинг январь ойида Лондон Хитроу аэропортида эпиграфик сирланган кошинлар партияси қўлга олинганлиги ҳақида ҳолат қайд этилган.

Қўшимча ҳужжатларда улар Шаржада 315 дирҳамга сотиб олинганлиги ва сотиш учун мўлжалланганлиги билдирилган. Кошинлар Буюк Британия чегара хизмати вакиллари томонидан қўлга олиниб, уларнинг ҳақиқий ёши, келиб чиққан мамлакатига аниқлик киритиш мақсадида Британия музейига мурожаат қилинган.

Британия музейида дунёнинг етти мамлакати олимлари билан маслаҳатлашув кенгаши ташкил қилинди. Ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлиги аниқланди. Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасида бир неча бор, хусусан, 1996, 2000 ва 2004 йилларда археологик қазиш ва тиклаш ишлари амалга оширилган.

2004 йилдаги ишлар давомида илгари мажмуада мавжуд бўлган бинолардан ҳам, сақланиб қолган ёдгорлик иншоотларидан ҳам меъморий безакларнинг кўп сонли қисмлари топилган. Топилган парчалар Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтига, Самарқанд шаҳар тарихий-маданий ва меъморий музей-қўриқхонасига, Самарқанд шаҳри тарихи музейи жамғармаларига ўтказилган.

Ушбу далиллар келтирилгач, кошинларни импорт қилувчи эгалик ҳуқуқини талаб қилмади. Кошинлар мусодара қилинди ва кейинчалик Ўзбекистонга репатриация қилиш учун Британия музейига топширилди.

Карантин бўлишига қарамай, Маданият вазирлиги расмий мурожаат олгандан сўнг, Маданий мерос бўлимидаги ўзбекистонлик олимлар билан биргаликда ушбу кошинларнинг келиб чиқишини аниқ жойларда ўрганишни бошлади. Кошинларнинг маълум бир ёдгорликка тегишлилигини аниқлаш учун Самарқандга борадиган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Тадқиқотлар давомида кошинлар Хўжа Аҳмад мақбараси (XIV асрнинг иккинчи ярми), номаълум мақбара (1360/61) меъморий безакларига услубий яқинлиги аниқланди, аммо меъморий ёдгорликлардан безак парчаларининг кошинлар билан тўлиқ мос келиши ҳозирча аниқланмади.

Айни пайтда кошинларнинг маълум бир меъморий ёдгорликка тегишли эканлигини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ушбу кошинлар қайтарилишдан олдин 2020 йил декабрь ойида Британия музейида намойиш этилади.

236
Презентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”

Тошкентда “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

508
Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими булиб ўтди. Сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Тошкентда саркарда, Чингизхондек ёвга мардонавор қарши чиққан Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган “Мендирман Жалолиддин” сериалининг тақдимот маросими булиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат арбоблари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, дипломатик корпус вакиллари  иштирок этди.

Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Best organizer” МЧЖ. Сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган.

Презентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”
Презентация исторического сериала “Мендирман Джалолиддин”

Маданият вазири Озодбек Назарбеков тақдимот маросимида “Мендирман Жалолиддин” кинофильми ўзбек халқини дунёга танитадиган  юқори савияда яратилган  кенг қамровли илк тарихий асар сифатида эътироф этилишига шубҳа йўқлигини таъкидлади.

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам фильм борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун ушбу сериалнинг биринчи қисмини намойиш қилдик. Албатта, бу сериал турли баҳс, мунозара, балки танқидларга ҳам учрар. Биз бунга тайёрмиз. Биз фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир фикрни ҳурмат қиламиз. Ва нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, деб ўйлайман”, - дея ёзди телеграм каналида Саида Мирзиёева.

508

Беларус чет элликларга COVID-19 ҳақидаги справкасиз транзит қилишга рухсат берди

47
Транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Чипта, Беларус транзит визаси, йўл олинган мамлакат органининг расмий таклифномаси шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Беларус ҳукумати 22 октябрдан чет элликларга 24 соат давомида республика ҳудудидан COVID-19 коронавируси йўқлиги ҳақидаги маълумотномасиз транзитни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат чегара қўмитаси матбуот-хизмати хабар берди.

"22 октябр 00:00дан Беларусдан транзит ўтаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегарада COVID-19 мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома керак бўлмайди. Шунингдек, бу шахсларга ўн кунлик ўз-ўзини яккалаш тартиби ҳам дахл қилмайди", - дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатда Беларус орқали транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Ўтиш ҳужжати (чипта), Беларус транзит визаси, шахс йўл олган мамлакат органи (ташкилоти)нинг расмий таклифномаси, соғломлаштирувчи муассасага йўлланма ва бошқа ҳужжатлар шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

24 соатлик транзитни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Беларусга маълумотномасиз ва ўз-ўзини яккалаш шартига амал қилмаган ҳолда кириб келишларига рухсат берилади. Аммо бу ҳолатда чегара хизматчилари мамлакатга кириб келган шахсга "ташриф буюрувчи анкетаси"ни беришади. Унда меҳмон "Беларусь Республикаси орқали 24 соатдан ошмайдиган транзит" ёзувини қолдириши лозим бўлади.

Шахс ушбу анкетани ўзида сақлаши ва мамлакатдан чиқиб кетаётганида чегара хизматчисига тақдим этиши керак бўлади.

Қайд этилишича, 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмайдиган шахслар чегарада коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак бўлади. Бундай маълумотномани олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш талаб этилади, деб таъкидланган хабарда.

47