Открытие XII Международного музыкального фестиваля Шарк тароналари в Самарканде

Тарихга саёҳатни бошлаш учун Самарқанд номини эшитиш кифоя - ЮНЕСКО директори

405
(Янгиланган 21:56 26.08.2019)
“Шарқ тароналари” очилиш маросимида ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле нутқ сўзлади.  

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Самарқандда анъанавий “Шарқ тароналари” фестивалининг очилиш маросимида сўзга чиққан ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле Самарқанд ва унинг тарихда тутган ўрни ҳақида нутқ сўзлади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

ЮНЕСКО директори, шунингдек Регистон майдонининг улуғвор маҳобатини алоҳида қайд этди, қадим замонда бу ер Амир Темур салтанати пойтахти бўлганини, одамлар бу ерга илм излаб келганини, савдо-сотиқ билан шуғулланганини ҳамда мусиқа садоларидан лаззатланганини айтиб ўтди.

“Ҳар жиҳатдан олиб қараганда, биз бугун жаҳон тарихининг энг буюк марказларидан бири бўлган Самарқанд шаҳрида бўлиб турибмиз. Бу замин орқали инсониятнинг энг буюк моддий ва интеллектуал бойликлари ўтган. Барча миллат, маданият ва динлар бу ерда ўзи учун қулай макон топган. Вақт аро саёҳатни бошлаш учун Самарқанд номини эшитишнинг ўзи кифоя. Негаки у башарият ўтмишидан сўзлайди”, - деди Одри Азуле.  

Шундан сўнг халқаро маданий меъросни ҳимояловчи  ташкилоти раҳбари Ўзбекистон ЮНЕСКО билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини ва бу ЮНЕСКО ушбу ҳамкорликни рағбатлантириш ниятида эканини қайд этди.

“Маданиятлар бир биридан узилган ҳолда тараққий этмайди.  Улар ўзаро мулоқот натижасида ўсади, ривожланади. Бугун Самарқандда ўтаётган фестиваль дастури ушбу фикрнинг яққол тасдиғидир. Бугун меъросни дунёдаги универсал тил бўлмиш мусиқа тилида нишонлаш учун бу кеча сизнинг даврангиз бўлиб турганимдан бениҳоя мамнунман”, - деди Одри Азуле.

Шундан сўнг Азуле хоним фестивалга ташриф буюрган мусиқачиларга миннатдорлик билдирди.

Маълумот учун, бу йиги “Шарқ тароналари” фестивалида 75 мамлакатдан мусиқачилар иштирок этмоқда.  Фестиваль очилиш маросимида бутун дунёдан келган нуфузли меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёева ва журналистлар иштирок этишмоқда.

405