Ученики в классе русского языка в одной из школ Узбекистана

Сенат раиси: Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ишлари кенг тарғиб этилади

438
Ўзбекистон - МДҲ давлатлари майдонида Россиянинг энг асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Иккиёқлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси 300га яқин давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимларни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Давлат думаси спикери билан учрашувда бугунги кунда республикада рус тили ва рус адабиётини оммалаштириш ишларига кенг эътибор берилаётгани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу РФ Давлат думаси раисининг 2006 йилдан буён амалга оширган илк ташрифидир.

Сенат раими Танзила Нарбаева учрашув давомида ушбу ташриф парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга асос бўлишини айтиб, Ўзбекистон ва РФ парламентлараро иттифоқ, ОБСЕ парламент ассамблеяси доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаши лозимлиги, парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Ўзбекистон парламенти Россия томоннинг қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти Россия Давлат думаси раисини қабул қилди >>>

 

У шунингдек, муҳокамалар давомида, Вячеслав Володинга Ўзбекистонда амалга оширилаётган маданий-гуманитар соҳалардаги ишлар, хусусан рус тили ва рус маданиятини оммалаштиришга кенг эътибор қаратилаётгани ҳақида сўзлади.

"Хабарингиз бўлса керак, жорий йилда рус маданий марказининг 25 йиллигини катта тантана билан нишонладик. Бундан кейин ҳам мамлакатимизнинг 14та регионида рус тили, рус адабиёти, ва албатта, рус маданиятини тарғиб этиш ишларини давом эттирамиз. Сабаби, собиқ иттифоқ ҳудудида рус тили - энг асосий тиллардан бири, мулоқот, тушуниш тилидир", - деди Нарбаева ҳамда Ўзбекистон президенти ҳам бу йўналишга эътибор бериш лозимлиги ҳақида кўп таъкидлашини қўшимча қилди.

Ўзбекистон - МДҲ давлатлари майдонида Россиянинг энг асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Иккиёқлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси 300га яқин давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимларни ташкил этади.

438