Зрители на показе в кинотеатре

Москвада “Ўзбек фильмлари ҳафталиги” бўлиб ўтади

214
Москва шаҳрида “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилади. Унда “Киношок” фестивалида бош совринга сазовор бўлган “Иссиқ нон” фильми ҳам намойиш этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Москва шаҳридаги киноматографчилар уйида 1—5 октябрь кунлари “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги хабар қилди.

Тадбир Россия маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси, “Ўзбеккино”, “Фестсинема” ва “Дом кино” томонидан ташкиллаштирилмоқда. Фильмлар намойишига кириш бепул бўлади. 

“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро алоқалар  анча йиллар олдин бошланган. Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда”, - дейилади хабарда.

Неделя узбекских фильмов пройдет в Москве в октябре.
"Узбеккино"
Неделя узбекских фильмов пройдет в Москве в октябре.

Ҳафталик давомида 14 та ўзбек фильми, жумладан, 4 та ҳужжатли фильм намойиш қилинади. Шунингдек, "Киношок” фестивалида бош соврин – “Олтин новда”га сазовор бўлган “Иссиқ нон” фильми ҳам намойиш этилади.

214
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

385
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

385
Во время съемок фильма

Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми икки халқаро кинофестивалда иштирок этади

96
Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси Қозон ва Ереван шаҳарларидаги халқаро кинофестивалда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Аюб Шаҳобиддинов суратга олган “Рангсиз тушлар” драмаси “XVI Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали” ва Ереваннинг "Fresco" маънавий-ахлоқий фильмлар халқаро кинофестивалининг асосий танлов дастурларига киритилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аюб Шаҳобиддинов. 2013 йилда “Паризод” фильми билан Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивалининг асосий танловида иштирок этгани ва кинофестивал ундада яхши таассуротларни қолдирганини таъкидлаган.

“Fresco” кинофестивали эса мен учун янги тажриба. Пандемия туфайли кўплаб кинофестиваллар бекор қилинди, аммо Ереван кинофестивали тўлиқ ташкил этилаётган бўлиб, томошабинлар ёзги кинотеатрлар экранларида фильмларни томоша қилиш имкониятига эга бўладилар”, – деди режиссёр.

“Рангсиз тушлар” фильмида инсон ўз “мен”ини ҳар қандай шароитда: қамоқхона деворларида, жамиятда ёки оилада ўзгартиришининг бир неча муҳим жиҳатлари илгари сурилган.

Фильм Бесцветные сны Аюба Шахобиддинова
Пресс-служба "Узбеккино"
Фильм "Бесцветные сны" Аюба Шахобиддинова

Кўп йиллик қамоқдан сўнг ўз қадрдон гўшасига қайтган фильм бош қаҳрамони Кашмира аста-секин оиласида, жамиятда ўз ўрнини топиш ҳуқуқига эга эканлигини исботлаши керак эди. Бунда у фақат қатъият ва ирода туфайли кучли шахсга айланиши мумкинлиги англаб етади. Фильмда жамиятда жазо муддатини ўтаб келган шахсларга нисбатан ноўрин муносабатнинг шаклланиши, “одамлар нима дейди” каби қарашлар ортидан пайдо бўладиган ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Фильмда бош қаҳрамон ролини Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, киноасарда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Бекзод Абдумуҳитов ва Анвар Назаровлар суратга тушган. Сценарий муаллифи  Умид Ҳамдамов

Қозон мусулмон кинофильмлари халқаро фестивали Татаристон пойтахтида 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фестивалнинг таъсисчилари – Татаристон Маданият вазирлиги, Қозон шаҳри маъмурияти, Россия Муфтийлар кенгашидир.

“Fresco” бу Ереванда ҳар йили ўтказиладиган кинофестивалдир. Унинг асосий мақсади маданий мулоқот орқали инсонпарварлик қадриятлари, муҳаббат ва бағрикенглик фазилатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.

96
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

102
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

102
Теглар:
коронавирус, футбол