“Иссиқ нон” Оскар танловига юборилади

216
(Янгиланган 11:35 25.09.2019)
Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильмнинг номини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. 2019 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистоннинг бир қатор киноижодкорларидан тақдим қилинган фильмлар муҳокамаси бўлиб ўтди, ЎзА хабарига асосан.

Муҳокама натижасига кўра, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон” тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари сурилиши тўғрисида 23 сентябрь куни ўзбек киносига бағишланган форумда тантанали равишда эълон қилинди.

Ушбу йилги Оскар мукофоти учун шунингдек, Абдуҳалил Мингноровнинг “Имом Термизий”, Риҳсибой Муҳаммаджоновнинг “Қор ёғмоқда, оппоқ қор”, Абдувоҳид Ғаниевнинг “Элпарвар”, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон”, Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон” ҳамда Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Парвоз” деб номланган фильмлар ҳам тақдим қилинган эди.

216