Зулфиқор Мусоқов "Ўзбекистон тарихи" телеканалига эътироз билдирди

418
(Янгиланган 14:16 25.09.2019)
“Берлин – Оққурғон” фильмидан кесиб олинган лавҳалар учун Зуфиқор Мусоқов  "Ўзбекистон тарихи" телеканалига эътироз билдирди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон санъат арботи, таниқли режиссер Зулфиқор  Мусоқов янги очилган "Ўзбекистон тарихи" телеканалига эфирга узатишда кесиб олинган лавҳалар учун қатъий эътироз билдирди. Бу ҳақида режиссер Facebookдаги “Кино санъати” гуруҳида хабар қилган.

"Қайси бир палид аблаҳ одам қонунни бузиб, давлат мулки бўлган филмни эфирда ўзича кесганидан жуда ранжидик. Афсус, эндигина вужудга келган янги телеканал фаолятини бунақа қинғир ишлар билан бошланиши жуда жирканч ҳол... Кесилган эпизодларни бадиий маъноси йўқ қилинди", - деб куйинган режиссер.

Шундан сўнг Мусоқов, фильмдан кесиб олинган лавҳалар рўйхатини келтирган: 

1. Кичкина Клаус фашист байроғи тақилган тортни Деборани уйига олиб келиши.

2. Қўзибой тоғасининг бурдаланганини кўриш кадрлари.

3. Фашист байроғи остида биринчи бўса. Ахир биз ўша байроқни тайерлашда қанча мехнатимиз кетган эди.

4. Клаус ва Дебора катталигида ухлаши.

5. Фашистларни одамларни ўлдириш кадрлари ва айнан барча миллатларни, шу хисобда ўзбекларни хам, қириш ҳақидаги ҳужжатли кадрлар йўқ.

Бу атайин қилинган жуда жиддий қўпорувчилик хатти харакат деб тушундим ва эртагаёқ бу хақда хохлаган жойда бу ишни КИМ ҚИЛГАНИНИ талаб киламан ва бизнинг хуқуқимиз бузилгани ҳақида билдираман. Жуда хафа бўлдик, деб сўзини якунлаган режиссер. 

 

418