Унутилган дурдона асарлар: ўзбек фильмларининг қайсилари юртига қайтарилади?

390
Россияда бўлиб ўтган “Ўзбек киноси ҳафталиги” доирасида “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва РФ “Госфильмофонд” ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Унга мувофиқ, асл нусхалари йўқолган ўзбек кинотасмалари оцифровка қилиниб ватанига қайтарилиши назарда тутилган.

Кинорежиссёр Рашид Маликов ўзбекистонлик томошабинлар ихтиёрига қайси фильмлар қайтарилиши керагу, улар қандай қилиб Москвада пайдо бўлиб қолганлиги ҳақида Sputnik Ўзбекистонга сўзлаб берди.

Кинорежиссер Рашид Маликов
Foto, Из личного архива Р. Маликова
Кинорежиссёр Рашид Маликов

 

Совет иттифоқи даврида барча киностудиялар учун “Госкино” томонидан тасдиқланган ягона тизим мавжуд эди. Регламентга кўра, ҳар бир бадиий фильм нусхаси “Госфильмофонд” архивига юбориларди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, янги картиналарни киноархивларга юборишга ҳожат қолмади. Илгари юборилган фильмларнинг нусхалари эса у ё бу сабабларга кўра йўқолган эди. Шу билан, Ўзбекистон бутун бошли маданий қатламидан айрилди қолди.

Булар Интернет пайдо бўлгунига қадар содир бўлгани учун, аксарият фильмлар виртуал нусхага эга эмас. Аммо бу ижодий меросни қайтадан тиклаш мумкин, албатта. Бунинг учун Россиянинг “Госфильмофонд” архивидаги қолган ўзбек фильмларини оцифровка қилиш талаб қилинади.

“Ўзбеккино” миллий агентлигининг халқаро бўлим бошлиғи Умид Зунунов сўзларига қараганда, ватанига қайтарилишини кутиб турган 300 та бадиий фильмдан таркиб топган рўйхат ишлаб чиқилган.

Рашид Маликов албатта қайта тикланиши зарур бўлган ўзбек киноси дурдона асарлари рўйхатини агентлигимиз учун махсус шакллантириб берди. Бу каталогда, табиийки, коммунистик мафкурани мадҳ этган фильмлар йўқ.

Қуйида келтирилган картиналарнинг айримлари жаҳон экранларида намойиш қилинган, бошқаси цензура таъсирида, қайта-қайта “тўғирланишлар” билан кўримсиз аҳволга келтирилган, учинчилари эса ўта чекланган форматда прокатга чиққан эди.

“Орзу оғушида”(Объятие мечты): илк муҳаббат мўъжизалари

Режиссёр Фирдавс Зайнутдиновнинг бу фильми 1986 йил ёзувчи Ойбек (Мусо Тошмуҳамедов) романи асосида расмга туширилган. Кинотасма, ўз даврида, XIX Бутуниттифоқ кинофестивалида “Энг яхши тасвирий ва нафис ечим” соврини ҳамда Осиё, Африка ва Лотин Америка мамлакатларининг IX Халқаро кинофестивалида “Энг яхши экранизация” мукофотига сазовор бўлганди. 

“Орзу оғушида”(Объятие мечты)” -  бу ноёб фильм”, - дейди режиссер Р.Маликов. – Унда ўзбек киносаноати учун ҳаёратомуз экспериментлар қўйилган, дейиш мумкин. Раҳматли Фирдавс Зайнутдинов ниҳоятда камтар инсон эди, шунинг учун ҳам у фильмини уначалик ҳам илгари суришга интилмади. Фильм мўжизали илк муҳаббат тўғрисида бўлиб, у чуқур лирик ҳиссиёт билан расмга туширилган”.

“Сиз кимсиз?”: беъманилик комедияси

Бу кинотасма 1989 йил таниқли режиссёр ва келгусида йирик россиялик кинопродюссерига айланган Джаник Файзиев томонидан яратилган. Фильм ўша йилдаёқ Киевда бўлиб ўтган “Дебют” кинофестивалида “Жанрдаги изланишда жасорат учун” совринини ва бир йил сўнгра - 1990 йил ҳудди шу фестивалда бош мукофотни қўлга киритган эди.

Режиссер Джаник Файзиев
© Sputnik / Екатерина Чеснокова
Режиссёр Джаник Файзиев

 

“Сиз кимсиз?” – ҳажвий ва танқидий фильм бўлиб, у ўз даври учун ноодатий шаклда тасвирга олинганди. Ўзбек киноматографияси учун бу мисли инқилоб эди.

Интернетдаги кинематографик сайтларида “Сиз кимсиз?” фильми беъманилик комедияси сифатида қайд этилади. Бу тасма тўғрисида кўп ҳикоя қилинадию, аммо уни аслида камчилик томоша қилган.

“Триптих”: Сан-Ремо кинофестивали ғолиби

1979 йилда режиссёр Али Ҳамроев тасвирга туширган бу картинада урушдан кейинги қишлоқ шароитида умр йўлдошлари қайтиб келмаган аёллар турмуш тарзи тўғрисида ҳикоя қилинади. “Триптих”  фильми Сан-Ремода авторлик фильмлари фестивалида Гран-прини қўлга киритганди.  

© Sputnik / Николай Гнисюк
VII Бутуниттифоқ кинофестивали. 1974 йил 12-19 апрель. Кинофестиваль иштирокчилари - актрисалар Тамара Шокирова, Аида Юнусова ва режиссёр Али Ҳамроев.

“Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, бу ўзбек кинофильмларининг шоҳ асарларидандир. Кишини тамоман ҳайратда қолдирадиган ҳикоя”, - дейди Рашид Маликов.

“Бархан”: чўлдаги тортишма

Санжар Бабаев қаламига мансуб ушбу кинотасма “Госфильмофонд”нинг 1989 йилги каталогида ўрин топган. Гарчи фильм фестивалларда мукофотларни қўлга киритмаган бўлса-да, у деярли барча қолган тасмалар орасида энг донг таратганлардандир. Бундай бўлганини сабаби, балки фильм авторлик эмас, турмуш манзараларини акс эттирган криминал драма бўлгани учундир, дейди суҳбатдош.

“Бархан”-  эр ва хотин дам олишга чўл орқали туширилган йўлдан кетаётганларида автомобиль бузулиб қолиши орқасидан ўзаро алоқаларни очиқлашга тушиши ва бунинг натижаси тўғрисидаги умуминсоний ҳикоя. 

“Клиника”: унутилган дебют

Ҳақсиз унутилган фильмлар қаторида, суҳбатдошимиз Рашид Маликовнинг ўзини кинофильмини ҳам қайд этиш жоиз.

1989 йил тасвирга олинган “Клиника” номли Маликовнинг режиссёрлик дебюти, ўз даврида Ленин комсомоли мукофотига сазовор бўлганди.  

Репродукция кадра из фильма Клиника. Режиссер и сценарист Рашид Маликов. Киностудия Узбекфильм. 1987 год.
© Sputnik / Р. Хисамутдинова
"Клиника" фильмидан репродукция. Режиссёр ва сценариячи Рашид Маликов. "Ўзбекфильм" киностудияси. 1987 йил.

Унда шифохонадаги суистеъмолликларни фош қилаётган, ҳақиқат учун курашган бир шифокор ҳикояси акс этган. Кинотасма ўзбек телеэкранларида намойиш қилинса ҳам, унинг расмий оцифровкага эҳтиёжи бор, албатта

390
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

145
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

145
Дни культуры Узбекистана в Таджикистане

Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

135
Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади. Бу масала Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, шунингдек, икки мамлакат манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик қўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Туркия” стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди.

Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Туркия томонига пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Туркия пандемиянинг таъсирига қарамай, ўзаро савдо ҳажмини қисқа муддатда 5 млрд долларга етказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

135
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари қолдирилди

6
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. ОФК ва ФИФА ўзаро келишган ҳолда Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасидаги октябрь ва ноябрь ойидаги ўйинларни 2021 йилга қолдирилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайтида хабар қилинди.

Кузда Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 га қўшма саралашидан ўрин олган бир қатор учрашувларда майдонга тушиши режалаштирилган эди. Хусусан, ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистонига қарши баҳс юритиши лозим эди.

Хабарда ёзилишича, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли 2020 йил якунига қадар миллий жамоалар иштирокида расмий ўйинлар ўтказмасликка қарор қилинган. Шу тариқа Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилди.

Ҳозирча саралаш ўйинларининг янги санаси ҳақида маълумот берилмаган.

6