Наргиз и Максим Фадеев

Максим Фадеев сукунатга чек қўйди ва Наргиз билан бўлган можарога изоҳ берди

533
(Янгиланган 09:37 25.10.2019)
MALFA лейбли яратувчиси сўзларига кўра, Зокирова билан ҳамкорликдаги фаолияти яна икки йилга узайтирилиши мумкин эди, бироқ қўшиқчини ўзи продюсерни кескин чора кўришга мажбур этган

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Максим Фадеев хонанда Наргизнинг Алла Довлатова иштирокидаги кечки шоуда берган охирги интервьюсига изоҳ берди.

Продюсер сўзларига кўра, ҳеч ким ҳеч кимдан кетган эмас, аксинча, Фадеевни шахсан ўзи Наргизни лейблдан ҳайдаб солган.

"У шартнома тузган эди. Шартнома икки йилга мўлжалланганди. Ҳеч ким мендан кетган эмас, аксинча, мен у биз билан ишлашини хоҳламадим. Яратилувчи ҳамиша ўз яратувчисини ёмон кўради: унинг кўзларига қараб, ўзининг ҳақиқий қийматини англайди", - деди Фадеев.

Максим Фадеев Зокирова билан ҳамкорлик яна икки йилга чўзилиши мумкинлигини, аммо хонанданинг ўзи уни кескин чоралар кўришга мажбур этганини тан олди.

"Мен шартномани узмаслигим мумкин эди, бироқ ҳамкорликни тўхтатиш қарорини қабул қилдим", - деб таъкидлади лейбл асосчиси.

Сал олдин қўшиқчи Наргиз Зокирова YouTube хостингида Алла Довлатова иштирокидаги кечки шоуда иштирок этди ва Максим Фадеев билан ўрталаридаги муносабат ҳақида сўзлаб берди.

Хонанда сўзларига кўра, Фадеев билан беш йиллик фаолиятни гўёки "қамоқда кечганга" қиёслаш мумкин, айни дамда эса Наргиз ҳаёти позитивга лиммо-лим, ижод ҳам қайнамоқда.

Жорий йил август ойида Наргиз Зокирова ўз Instagramида Максим Фадеев билан ўрталарида тузилган шартнома 2019 йилнинг 12 август санасидан расман бекор қилингани ҳақида ёзган эди.

Эндиликда санъаткор продюсерга тегишли мусиқий асарларни ижро эта олмайди, MALFA продюсерлик маркази эса август ойига режалаштирилган концерт тури бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортмоқда.

533