Максим Фадеев

Фадеев Наргиз билан жанжалдан сўнг юрак хуружига учради - ОАВ

418
(Янгиланган 16:27 29.10.2019)
ОАВда 51 яшар продюсерга асаб чарчоғи туфайли рўй берган инфаркт олди ҳолати ташхиси қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Кеча Интернет тармоғида Максим Фадеевнинг юрак хуружига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди: 51 яшар продюсер ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, композиторнинг Подмосковьедаги уйига келган шифокорлар унга асаб чарчаши туфайли юзага келган инфаркт олди ҳолати ташхисини қўйишган.

Сал вақт ўтиб, продюсер директори, ушбу маълумотларни рад этди.

"Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси яхши. Маълумот нотўғри", - дейилади хабарда.

Шунга қарамай, Фадеевнинг шогирди Ольга Серябкина ўз Instagram'ида артист билан бирга тушган суратни жойлаган ва изоҳ ўрнида: "Ўзни авайлаш керак. Ҳаётда энг қадрлиси - соғлик. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман", - деган сўзларни ёзиб қолдирган.

Кейинчалик Фадеевнинг шахсан ўзи Instagram орқали мухлисларга мурожаат қилди. У телебошловчи Борис Корчевников билан бирга тушган суратини эълон қилиб, "Ҳаётимда яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам бўлган, мен бу ҳақда "Инсон тақдири" кўрсатувида гапирдим", дея ёзган.

Интервью давомида продюсер мураккаб кечган болалиги, курашчи бўлиш орзуси, юракдаги муаммолари ва уни санъат йўлида ҳамда шахсий ҳаётда бир зумда "улғайтирган"клиник ўлим ҳақида сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Максим Фадеев Наргизнинг охирги интервьюсига изоҳ берган эди.

Продюсер, ҳеч ким ҳеч кимдан кетмаганлигини, аксинча, унинг ўзи хонандани лейблдан ҳайдаб юборганига ойдинлик киритган.

Хонанда Наргиз Зокирова Алла Довлатова иштирокидаги кечки шоуда Максим Фадеев билан муносабатлари ҳақида гапирар экан, продюсер билан ҳамкорликда кечган беш йилга "гўё қамоқда ўтказилган йиллар", дея баҳо берган.

Наргизнинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳаёти позитив ва ижодга лиммо-лим.

418