Концерт певицы Наргиз в Ереване

"Виски, орсиз гаплар ва хаос": Наргиз концертда ўз фанатларини шокка солди

659
(Янгиланган 08:46 30.10.2019)
Томошабинлардан яна бирининг айтишича, Наргиз саҳнада туриб ўз муаммолари ҳақида арз қилган, хит тароналар ўрнига эса томошабинларни уятсиз сўзлардан иборат рок қўшиқлар билан "сийлаган".

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Кеча кечга яқин ОАВларда томошабинлар Наргиз Зокированинг концертини унинг "маст ҳолатдаги ҳатти-ҳаракатлари" туфайли тарк этишгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларга кўра, артист ўз чиқиши вақти сўкинган ва тинмай алкоголь истеъмол қилган.

"Тинимсиз сўкинишлар, бақир-чақир. Ваҳоланки, залда оилавий келганлар ҳам бор эди. Концерт тартибсиз ташкиллаштирилган, Наргиз тинимсиз виски ичар эди. Ихлосимиз қайтиб, чиқиб кетдик. Концерт тугашини кутиб ўтирмадик", - деб ҳикоя қилган МК нашрига концертга оиласи билан борган маҳаллий яшовчилардан бири.

Томошабинлардан яна бирининг айтишича, Наргиз саҳнада туриб ўз муаммолари ҳақида арз қилган, хит тароналар ўрнига эса томошабинларни уятсиз сўзлардан иборат рок қўшиқлар билан "сийлаган".

РИА Новости хабар беришича, сал ўтиб хонанданинг директори Владимир Корсунов Наргизнинг Уссурийскдаги концерти яхши ўтгани, хонанда ҳеч қачон ўз чиқишларини қолдирмаслигини ва тарқалган миш-мишларнинг барчаси ёлғонлигини таъкидлаган.

"Маст эди", дегани нимаси? Наргиз бирорта концертини кейинга қолдирмади, буларнинг ҳаммаси кўпиртирилган ёлғон: миш-мишларга кўра, гоҳ у қўшиқ куйлолмайди, гоҳ у гапиролмайди. Буларнинг барчаси фитнага йўғрилган мақолалар, умуман олганда нега бундай бўлаётгани шундоқ аён", - деб айтган Корсунов.

Шу кунларда Интернет тармоғида Наргиз билан юз берган можародан сўнг Максим Фадеевнинг юраги хуруж қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Максим Фадеев Наргизнинг охирги интервьюсига изоҳ берган эди.

Продюсер, ҳеч ким ҳеч кимдан кетмаганлигини, аксинча, унинг ўзи хонандани лейблдан ҳайдаб юборганига ойдинлик киритган.

Хонанда Наргиз Зокирова Алла Довлатова иштирокидаги кечки шоуда Максим Фадеев билан муносабатлари ҳақида гапирар экан, продюсер билан ҳамкорликда кечган беш йилга "гўё қамоқда ўтказилган йиллар", дея баҳо берган.

Наргизнинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳаёти позитив ва ижодга лиммо-лим.

659