Узбекский национальный танец

Хоразмнинг Лазгиси ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

240
"Лазги", бахшичилик санъати, миллий курашлар - ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий бойликлари рўйхатига киритилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. ЮНЕСКО “Лазги” рақсини Инсоният номоддий бойлиги рўйхатига киритди, деб хабар қилди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Хоразмнинг “Лазги” рақси Ўзбекистон маданий бойлиги элементи сифатида ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий бойликларининг Репрезентатив рўйхатига киритилди, - дейилган хабарда.  

Ушбу қарор ЮНЕСКОнинг номоддий бойликларни қўриқлаш ҳукуматлараро қўмитасининг Колумбия пойтахти Боготада бўлиб ўтган 14-сессиясида қабул қилинган.

Ушбу анжуманда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси У.Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегцияси иштирок этган. Тадбир доирасида “Лазги” рақсининг презентацияси бўлиб ўтган. Шунингдек Ўзбекистонда мавжуд бошқа номоддий бойликлар, хусусан “Бахшичилик” санъати ҳамда миллий кураш услубларини ҳам ЮНЕСКО рўйхатига киритиш бўйича таклифлар билдирилган.

240
Минарет Ислам Ходжа в Хиве

ЮНЕСКО бош директори Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади

89
(Янгиланган 09:48 24.09.2020)
Одри Азуле Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. ЮНЕСКО Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хивада халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишидан сўнг ташкилот бош директори Одри Азуле ўз твиттерида Ўзбекистон президенти ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

"Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан", - деб ёзди Одри Азуле. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 сентябр кунлари бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида дунё ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи ҳудудидаги экологик фалокатга қаратган эди. 

Хусусан Ўзбекистон президенти Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилишни ҳамда 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёр эканлигини билдирган эди. 

89
Съемка

Ўзбекистонда фильм олаётган хорижий кинокомпанияларга 300 минг $ гача харажат қопланади

92
Хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг доллардан ошмаган миқдорда) қайтарилади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширган харажатларининг 20 фоизи (бироқ 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

Бунда, хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан рухсатнома олади ҳамда ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланади.

Хорижий кинокомпания республика ҳудудида фильмларни суратга олиш учун Ўзбекистондаги тижорат банкларида махсус ҳисоб рақами очади ва харажатларни шу орқали амалга оширади.

Рухсатнома муддати якунлангандан сўнг фильмни суратга олиш ишлари якунланган ҳисобланади.

Харажатларни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар Молия вазирлигига тақдим этилади ва вазирлик томонидан 10 кун муддатда қарор қабул қилинади.

Агентлик хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати Агентлик веб-сайтига жойлаштирилади.

92
Ракетные установки Азербайджана ударили по Нагорному Карабаху

Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

48
Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар можаро томонларининг технологик жиҳатдан сезиларли тараққий этганини намоён қилмоқда, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари разведка ва зарба учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ)дан - "сурия тажрибаси"ни ҳисобга олган ҳолда фаол фойдаланишмоқда. Бу табиийки жонли куч ва техникада йўқотишлар сони ортишини келтириб чиқармоқда.

Яқин ўтмишда рўй берган худди шу сингари жанговар ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, Қорабоғдаги ҳозирги оғир аслаҳалар қўлланилаётган зиддият жанг майдонида олинган видео билан кечаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу кадрларда Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳавода мунтазам кузатилаётган разведка ва зарба дронларини кўриш мумкин.

Арманистон ҳарбий идораси маълумотларига кўра, озарбайжон қўшинлари 29 сентябрь куни арман ҳудуди Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўйлаб туркияда ишлаб чиқарилган дрон ёрдамида авиазарба беришди. Сал олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ билан чегаратуташув жойида аҳоли пунктлари Арманистон ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида баёнот берган эди.

Позиция жанглари давом этмоқда, рақиблар бир-бирига алоҳида (нуқтали) зарба беришмоқда. Можаро ҳудудидан қочоқлар сезиларли оқимининг йўқлиги ҳам жанговар ҳаракатларнинг нисбатан босиқ характеридан далолат бермоқда.

Қайноқ осмон

Айни вақтда экспертлар ҳамжамияти фақатгина АР ва ОР ҳарбий идораларининг расмий маълумотига таянишлари мумкин. Қорабоғ кучлари гўёки 49та озарбайжон дронларини уриб туширган, ўз навбатида, арман армияси 18та УУҚдан жудо бўлган. Тахминимча, рақамлар ўта бўрттирилган.

Таққослаш учун, ўтган ўн йил мобайнида Тоғли Қорабоғда йигирмага яқин озарбайжон ва арман УУҚлари уриб туширилган эди. Аммо ҳар нега қарамай, минтақадаги дронлар уруши - бу ҳақиқат. Сурия тажрибаси эса шуни кўрсатмоқдаки, замонавий қуролли можароларда учувчисиз комплекслар аҳамияти мунтазам ортиб бормоқда.

Яқин келажакда жанговар ҳаракатлар стратегияси ва тактикаси кўп ҳолларда сунъий онгга эга бўлган разведка олиб бориш ва зарба бериш, юз ва ҳатто минглаб километрлардаги нишонларга "қўли етадиган" автоном учар аппаратлари томонидан белгиланади. Шу бугуннинг ўзида ҳам ЎЎҚлар томонидан жанговар ҳаракатлар зоналарида суткасига 24 соатлик назорат таъминланмоқда.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Қорабоғ зиддиятида Боку асосан Исроилда ишлаб чиқарилган, 50 килогача юк кўтаришга қодир ва ҳаракат масофаси 250 км гача бўлган Aerostar, Hermes, Heron ва Harop дронларидан фойдаланмоқда. Бундай аппаратларни разведкада, ўт зарбасини тўғирлашда ҳамда рақибнинг жонли кучи ҳамда енгил зирҳланган техникасига қарши курашда бошқарилувчи жанговар захира сифатида қўллаш мумкин.

ЎЎҚ қимматбаҳо, ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари воситалари учун етарлича сезилишга эга. Масалан, Hermes 20 миллион долларга яқин туради, аммо уни нишонга сари йўлда уриб туширишлари мумкин. Ҳаражатларни оптималлаштириш учун Озарбайжон исроилнинг Aeronautics Defense компанияси ишлаб чиқарадиган дрон-камикадзе "Орбитер-1К" Systemsнинг хилларидан бирига ўхшаш, ўз-ўзидан тўғирланадиган, кўринувчан ва инфрақизил диапазонларда кузатув оптик-электр тизимига эга, осмонни қўриқловчи "Зарба" жанговар захираларини лицензион ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

Каттагина маблағга эга бўлмаган ҳолда, Ереван ўз мудофаа саноати имкониятларига таянмоқда. Арманистон "Крунк" типидаги енгил (20 килогача юк кўтариш ва ҳаракат масофаси 150 км бўлган) ҳамда тоғли жойлар учун арзон ва самарали бўлган ўта кичик "Базе" разведка ва зарба аппаратларини ишлаб чиқармоқда ва қўлламоқда. Арман армиясининг 95%дан ортиқ дронлари - маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар маҳсулотидир.

Жанубий Кавказ барқарор дунё учун қайноқ нуқта ва юқори технологик қурол учун анча тор бўлиб қолмоқда. Бундай юқоритехнологик қурол борган сари кўпаймоқда. Аммо жанг майдонида томонларнинг бирининг тотал устуворлиги ҳозирча кузатилмаяпти.

48