Проректор МГИМО Евгений Кожокин

Россиялик тарихчи жадидлар ҳақида фильм суратга олди

345
(Янгиланган 17:39 06.02.2020)
МГИМОнинг илмий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари доктори, режиссёр Евгений Кожокин Тошкентда жадидлар ҳаракатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этди.

МГИМО профессори, режиссёр Евгений Кожокин Тошкентдаги Россия фан ва маданият марказида "Исмоил ва унинг одамлари" ҳужжатли филмини тақдим этди. Муаллифнинг сўзларига кўра, у жадидчилик ҳаракатининг асосчисига бағишланган ушбу фильмнинг Ўзбекистон пойтахтида намойиш этишга муваффақ бўлганидан хурсанд.

"Мен Тошкентга тез-тез ташриф буюраман ва бу шаҳарни жуда яхши кўраман. Мендан бу ерда менинг фильмим тақдимотини ўтказишни сўрашганда, мен жуда хурсанд бўлдим. Бундан ташқари, мен ҳозирда Бухоронинг таниқли ва бадавлат оиласи - Бурхановлар оиласига бағишланган яна бир фильм устида ишламоқдаман. Суратга олиш ишлари аллақачон Бухорода бўлиб ўтди, ҳозирда Тошкентда маълумотлар йиғилинмоқда. Мен ушбу асарни Ўзбекистон пойтахтида ҳам, албатта, Бухоронинг ўзида намойиш этишни хоҳлайман", - дея режиссёр сўзларини давом эттирди.

Кожокин ижодий фаолиятидан ташқари илмий фаолиятни ҳам унутмайди: МГИМО проректори сифатида у имкониятдан фойдаланган ҳолда университетнинг Тошкент филиалида маъруза ўқиди. Маъруза мавзуси яқинлашиб келаётган Улуғ Ватан уруши ғалабасининг юбилей тантаналари бўлди. Учрашувда МГИМО талабаларидан ташқари ЖИДУ талабалари ҳам иштирок этишди.

"Жуда яхши суҳбат бўлди, кўплаб саволлар берилди, ҳатто мунозаралар ҳам бошланди. Умид қиламанки, ҳаммага қизиқ бўлди", дея хулоса қилди профессор.

Кожокин бир нечта ҳужжатли филмларнинг муаллифи ва саҳналаштирувчи режиссёри. Тошкентда намойиш этилган фильмдан ташқари у "Ёлғиз батальон" (1999)ва "Руслар ва грузинлар" (2016) фильмларини ҳам яратган.

Батафсил шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

Профессор МГИМО рассказал, как снимает фильм о знатной семье из Бухары
345